Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Борига шукр (7-қисм)

Баҳо:
+0; -0

7. АНДРЕЙ ФЁДОРОВ. (давоми)

Б.А. Яқинда бўлиб ўтган ўйинни биргаликда стадионда кўрдик. (“Локомотив”- “Бунёдкор” 0:0) Ман ўйинни шарҳлаб бордим. Бутунлай бошқа “Бунёдкор”, бутунлай бошқа Лутфулла Тўраев, бутунлай бошқа Абрамовни кўрдик. Чиройли ўйин жуда чиройли финишга эга бўлган эди. Лайсменнинг байроқчаси бир силтаниб бу чиройни ўлдирди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида Абрамов ВАР бизда йўқлигидан афсусланди. Бўлганида гол ҳисобга олинган бўлар эди, деб айтди.

Ф.Ҳ. Шундай бўлганида, кучсиз лайсмен хато қилса-да, “яхши ишлаб” берган ҳисобланармиди? Унга гап тегмасмиди? Масалан, Қўчқоров нега бундай хатоларга йўл қўймайди? Ўзи билан ВАРни олиб юрмайди-ку. Ўзи ВАРдан кучлику. ВАРнинг яхши томони шундаки, майдоннинг ўзида хато тузатилиб, адолат қарор топади. Ёмон томони эса, айтиб ўтганимдек малакасиз ҳакамларга майдонга йўлни катта очиб беради, масъулиятини пасайтириб қўяди.

Я.Л.С. Я с вами согласен. В нашем футболе, где борьба до последней секунды была большой редкостью, где согласование игры то на высшем уровне, то на более низком уровне не было редкостью, тогда в высшем качестве судейства потребности не было, тогда мы такие ошибки судейства просто не замечали. Вернее замечали, но “плакали в платочек”. А вчера мы увидели не только настоящую спортивную борьбу, но и бойню за победу до последней секунды.

Ҳ.Қ. Шу ерда, Яша-ака, Сиз билан қўшилмайман. Қурувчи ёшлар сўнги сониягача бир жону-бир тан бўлиб завқ билан ўйнашди. Темир йўлчи акалари майдонда мураббий топшириғини бажаришга ҳаракат қилишди. Майдонга тушиб жанг қилишмади. Ҳар бир темир йўлчи ўз вазифасини бажарди, холос. Уларнинг ўйинида завқ йўқ эди. Фёдоров футболчиларни қаттиқ жангга чоғлантира олмаяпти. “Локо”чилар жанг қилишганида эди, бошқача ўйинни кўрган бўлардик. Қурувчи йигитлар ҳеч ким билан жанг қилишгани йўқ. Йўқ, жанг қилишди. Улар ўз нуқсонларига қарши жанг қилишди.

Я.Л.С. Правильно сказали. Видимо Фёдоров плохой мотиватор. Или тут виновато руководство “Локомотива”. Приобретая высококлассных игроков, не повышая качества игры, без тренерской мысли, за счёт мастерства и опыта дорогих игроков руководство считает, что можно добиться высоких результатов. В таком положении дел трудно мотивировать игроков на борьбу. Руководство считает, что с криком или руганью можно мотивировать на борьбу до последней секунды любого игрока. Или считает, что без крика может решить судьбу матча другим способом, договорившись в высокой инстанции. До сих пор так и было.

Ҳ. Қ. Анжуманда Фёдоровга йигитлари майдонда борини бериб ўйнашмагани ҳусусида савол берган эдим. “Они профессионалы, они должны выкладываться сполна”, деб кейинги саволга ўтиб кетди. Саволимда жон бор эди. Рақиблари ёш бўлишгани учун ўз маҳорат чўққисига интилишмоқда. Уларнинг барча орзулари олдинда. “Локо”нинг аксарият ўйинчиларининг катта ютуқлари ортда қолган. Шунинг учун уларни жангга чоғлантириш қийин, деган фикрда эдим. Фикрим хато экан. Ҳамма нарса мураббийга боғлиқ экан. Буни кейинги ўйин, арабларга қарши ўйин кўрсатиб берди. Анжуманда мураббий билан баҳслашиб бўлмайди. Лекин ман эътироз билдириб ўтдим. “Согласен, они как подобает профи, хорошо работали на футбольном поле. Вернее отрабатывали игру. Ваши соперники с азартом вдохновлённо играли. В каждом эпизоде матча, в каждом единоборстве молодые переигрывали вас” деган гапларим эътиборсиз қолди.

Ф.Ҳ. Бобуржон, Андрей кета туриб қулоғингизга нима деб пичирлади?

Ҳ.Қ. Қулоққа айтилган гапни бошқа бир кимса билиши шарт эмас. Буни сўраб бўлмайди. Ҳаммага ақлли гаплар эмас, қулоқли гаплар қизиқарлими, дейман. Сиз, Шаҳбоз, ҳар анжуманда Лущанга қачон “Бунёдкор”дан кетасиз деб савол берар эдингиз. Кеча Фёдоровга шундай савол бердингиз. Бундай саволдан, масалан, Қосимовнинг жаҳли чиқиши мумкин. Фёдоров оддийгина қилиб, раҳбарият ҳал қилиши керак деб айтди.

Б.А. Ўзини ҳурмат қилган мутахассис ўзи кетиши керак. Ман анжуманда савол ўрнида шуни айтдим.

Ф.Ҳ. Катта “қаҳрамонлик” қилибсиз. Масалан, Лушчан ўз аризасига кўра “Сўғдиёна”дан ўзи кетди. Ашурматов худди шундай йўл билан “Бухоро”дан кетди. Манзилга етмай туриб кемани капитан ташлаб кетгандай бўлди. Яхши бўлди дейсизми? Боқоев қўл остида жамоа яхши ўйнаб кетди дейсизми? Бу ҳол кийимини амаллаб Сульшерга кийдириб, воқеани тушунишимиз мумкин. М.Ю.да Сульшер руҳий иқлимни яхшилаб қатор ютуқларга эришди-ю, энди мураббийлик маҳоратига гал келганида ундан у-бу садо чиқмади. Иш орқага кетди. Унда маҳорат, тажриба қайдан бўлсин. У устоз кўрганми, билмаймиз. Боқоевнинг устози ким бўлган? Ҳамма ўзи билағон бўб кетди хозир. Боқоев Сульшерга ўхшаб 8та ўйинни кетма-кет ютгани йўғу, ҳар ҳолда яхши натижалар кўрсатмоқда. Бу ёғига диққат билан Боқоев ишини кузатамиз.

Б.А. Қосимов Кумиков қўл остида футболчилик карьерасини якунлади-ю, “Бунёдкор”да бош мураббий бўлиб ишлаб кетди-ю, дарров катта ютуқларга эришди. Бунга нима дейсиз?

Ҳ.Қ. Кумиковдан дарс олган эди, демоқчимисиз? Бундай эмас. Бугунги “Пахтакор”, кечаги “Локомов”, ўтган кунги “Бунёдкор”даги аҳволлар, якка ҳукмронлик ҳолатлари футболимиз ривожига олиб келмаяпти. От минган “чавандоз” эшак минган, ё яёв югурганлар билан пойгага чиқса, от минган албатта, яхши югурмасдан ҳам ютиб кетади-да. Шундай экан, кечаги Қосимовда, бугунги Шота Арвеладзеда, ё Андрей Фёдоровда, мураббийлик маҳоратини пишириб қўйибдими? “Пахтакор” шундоғам бу йил чепион бўлади. Юзма-юз жангда Ашурматов Арвеладзени ҳар томонлама таслим қилган бўлса-да, мақтов тўрида Шота турибди. Бахтиёр четда эътиборсиз юрибди.

Ф.Ҳ. Баттар бўлсин. Кубок финалидаги ютуғидан сўнг, Бахтиёр қимор ўйнаб роса кўп ўйин сотган деб эшитганман.

Ҳ.Қ. Кунимиз узун қулоқ гапларга қолган. Журналистларимизга “раҳмат”. Кумиков мавсум ўртасида Шавкат Муллажонов ва Ислом Иномовларни ўйин сотганликда гумон қилиб жамоадан ҳайдаган эди деб эшитганман. Журналистлар жим. Мавсум тугагач, Кумиков футболимиздан бош олиб кетишига футболимиз криминаллашиб кетганлигини сабаб қилиб кўрсатишган эди. Журналистлар жим. Аҳмаджонов “KUN UZ”га берган интервьюда футбол хўжалигимиз криминаллашиб кетганлиги тўғрисида гапириб ўтган эди. Журналистлар яна жим. Шу гапдан кейин журналистик текширувлар қилиб, футболимиздаги криминалларни фош қилинглар, деган кўрсатма тепадан тушмадими, дейман. Журналистларимизда “лаббай тақсир”чилик кўпайиб кетган. Кўрсатма бўйича ишлайдилар. Қўлга ўргатилган журналистика ҳақида алоҳида, бафуржа гаплашиш керак.

О.Т.Андрей билан Шотага қайтамиз. Иккаласи ҳам футболчи ўйинига ўйин қўшолмайди. Бунинг уларга кераги ҳам йўқ. Раҳбариятда пул кўп. Ёқмаса улар бошқа футбочини топиб келишади-қўйишади. Искандаров “моҳир устоздан” кетиб, унданда “моҳирроқ устознинг” қўл остига бориб қўшилди. “Локомотив”да Сардор Мирзаевдай истеъдоднинг ўйини қотиб қолган. 4 йилдан бери унинг ўйини бир миригаям ўсмаган. Искандаровнинг ўйини бу клубда нима бўларди? Терма жамоамизнинг ҳимояси бутунасига темир йўлчилардан ташкил топган. Ал Ваҳдадан, ё Ал Райяндан олган голларни эсланг. Исмоил Матар жарима майдончамизда ўз уйида юргандек ўзини ҳис қилди. Ҳеч ким уни ёпмайди. Ҳамма зонани ушлайди. Марказий ярим ҳимоячиларимиз ўйинида ҳеч қандай мазмун йўқ. Ҳамжиҳатлик қайдан бўлсин.

“Пахтакор” ўйин сўнгида Ал Ахлидан олган голини эсланг. Абдулраҳмон Ғариб олдида тўртта футболчимиз қараб қолишди. Зарба беришга ҳеч ким ҳалақит бермади. Замонавий футболда бирданига икки ўйинчи зарбани тўсади. Кримец эса блокировка ўрнига орқасини ўгириб берди. Гол. 1:2.

Терма жамоада бошқа Зотеевни кўрдик, “Локомотив”да бошқасини кўряпмиз. Клубда у қанотда Сардор билан боғламда ўйнар эди. Сардорни марказга Санжар ўрнига ўтказишиб бу боғламни йўқотишган. Ғофуров билан Зотеев жуфтлик ярата олишмаган. Туркманистон терма жамоасида ўйнаган Омонов қани? Куперга ачинаман. Терма йиғинида Купер бир нимага эришади. Ҳар бири бошқачароқ, мазмунлироқ ўйнай бошлайди. Йиғиндан кейин ўз клубларига “эски хаммомларига” қайтгач, яна “эски тосга” айланишади. Мураббий факторини айтдим. Футболчида ҳам гап кўп.

Ҳ.Қ. Албатта, Орифжон. Инженер қанчалар касбикомил бўлса, шунчалар яхши. Футболда бошқа гап. Футболчи тажрибаси, даражасидан қатъий назар, майдонда тиш тирноғигача тажовускор бўлиши керак. Майдонда мирзакаримбойларга қарши йўлчилар жанг қилса, ким кимни дўппослашини тасаввур қилиш қийин эмас.

Б.А. Отахон, Сиз доим шу гапни такрорлайсиз. Сизнингча уч млн. олаётган қурувчи Ғафур бўлди-ю, 60млн. олаётган темир йўлчи ўзини Солиҳбойдек тутмоқда экан-да. Европада бонуслари билан 30млн у.е. топаётган футболчи 3минг у.е. топаётган футболчидан кучлироқ ва тиришиброқ ўйнаши мумкин.

Ҳ.Қ. Эътироз қабул эмас. Европада футбол бизнеси шаклланиб бўлган. Улар ўз ойликларини ишлаб топишади. Бизнинг футбол боқиманда. Ҳеч қайси жамоа ўз ойлигини ишлаб топмайди. Туб ислоҳатларни молия борасида ўтказиш керак. Бу ҳақда ҳеч ким ўйлаяпгани йўқ. Рўзиқул Бердиев, ё Баҳтиёр Ашурматовлар Арвеладзедан кучлироқ мураббий бўлсалар-да, унга нисбатан иш шароити, олаётган ойлиги жуда паст. Рўзиқул қанчадан-қанча ўйинчилар маҳоратини ўстирган. Унинг қўл остида, масалан, Геворкян жуда яхши ўйнар эди. “Насаф”дан сўнг у ҳеч қаерда шундай яхши ўйин кўрсата олмади. Арвеладзе қўл остида кимнинг ўйини ўсди, ким ярқираб очилди? Марат Бикмаев “Пахтакор”да нима каромат кўрсатмоқда? Еврофутболдаям Маратдай тажовузкор ҳужумчи кам топилади. Доим гол уришга шай. Шота уни янгича ўйнатиши керак. Янги қирраларини очиши керак. Ёши ўтган дейсизми? Шота Яхшибоевнинг ҳам ўйинини ўстира олмаяпти. Уни энди ҳали ёш дейсизми? Рууд ван Нистелройни Фергюсон қариб қолди деб “Реал”га сотиб юборган эди. Фабио Капелло Рууд ўйинига янгича тус бериб, унинг атрофида ўйин яратиб икки йил “Реал”ни чемпион қилган эди. Нистельройни қариб қолган демади. Марат Бикмаев узоқ масофадан оширма бериб, Жасур Ҳасановни зарбдор вазиятга чиқариб, “Локомотив”га қўшимча таймда гол уришиб биринчи кубокни олиб берган эди. Қай бир ўйинда қисқа масофага юмшоқ узатма бериб Салим Мустафоевни голвар вазиятга чиқарган эди. Гол! Марат жуда яхши “распасовшик”. Шота нима учун Маратни бир ўзини комбинациядан ажратиб олдинга суриб қўймоқда? Нима учун Ал Аҳлига қарши ўйинда Маратни қанотга суриб, уни ён чизиқ билан сиқиб қўйди. Маратга кенглик керак. Нима учун Марат Черан билан тандемда ўйнаб ичкаридан зарбдор вазиятга ёриб чиқишмайди?

О.Т. Отахон, футболчилар маҳорати жамоавий ўйинда ўсади. Ал Ахлига қарши кечган ўйинда бизникилар араблардан кучсиз эмасдилар. Шунда мураббийлик маҳорати иш бериши керак эди. Ал Райянга қарши ўйинда 0:2га ютқазаётган эдик. Еличич иккинчи бўлимда жамоавий ўйинни бутунлай ўзгартира олди. Алверадзе-чи? Шота нима берди? 1:2 ҳисобида ютқазганимизда Шотанинг қўшган “ҳиссаси” катта бўлди. Румминиге, Недведлар кучли бўлишган. Улар кучли мураббий бўла олмаслигини билишган ва бунга даъво ҳам қилишмаган. Шота ўз кучига тўғри баҳо бера олмаяпти. Бир нарсани эътироф этишим керак. “Пахтакор” тарихида Келлер, Якушин, Базилевич, Секеч кучли жамоа тузишган эди. Келлер 6-ўринни олиб берган, Базилевич тузган жамоаси авиа ҳалокатига учрамаганида эди... Шота ҳам эсда қоларли жамоа қурмоқда. Недведга ўхшаб жамоага директорлик қилсин.

Ҳ.Қ.“Локомотив” тарихи анча қисқа, ва бемаза. Оддий мазҳарабозлик бўлмоқда. Соҳтагарчилик сериали давом этмоқда. Биринчи серия Микляев деб аталган эди. Иккинчи серия Фёдоров деб аталди. Арабларга қарши кечган ўйиндан кейин бу давр тугади.

Сериянинг охири шундай бўлди: Арабларга қарши тўқнашувда ўйин олдингисидан (Локомотив-Бунёдкор 0:0) жанговорлиги билан тубдан ажралиб турди. Йигитларни кимдир алмаштириб қўйгандай туюлди менга. Ҳуштак чалиниши билан рақибга ташланишди. Лекин биринчи бўлимда хатолар кўп эди. 0:2. Ўйинни бутунлай Еличич тайёрлаган эди. Танаффусда ҳаётимда кўрмаган нарсани кўрдим. Иккинчи бўлим бошланмасдан аввал Еличич йигитлар билан яшил майдонга тушиб, енгил машғулот ўтказиб ҳар бирига барча томошабинлар кўз олдида кўрсатмалар берди. Иккинчи бўлимда бутунлай бошқа ўйинни кўрдик. Ҳисоб 3:2.

Ўйиндан кейинги анжуманда тағин қаллоблик юз берди. Бировнинг ёзган шеърини мен ёздим деб айтилса, плагиат бўладими? Футболда плагиат нима дейилишини билмайман. Ушбу ўйингача Фёдоров Еличич билан тандемда ишлашган бўлса, кечаги ўйинни тўлалигича Еличич бошқаргани билиниб қолди. Фёдоров анжуманда ўйин муаллифи номидан қандай қилиб саволларга “ман-ман” деб жавоб беради, билмадим. Андрей Фёдоровнинг ғурури борми ўзи? Кечаги ўйиндан кейин жамоа бошқарувини тўлалигича Еличичга топширишди. Фёдоровни бутунлай бўшатиб юборишди. Қўғирчоқлик лавозимига Бабаянни тайинлаб қўйишди. “Локомотив”да Бабаян серияси бошланди. Бабаянда бет борми? Трансфер борасида муттахамлик қилиб қўлга тушган эди. Футболимиздан бутунлай бадарға қилинган эди. Аввалроқ Рўзимбой Аҳмедов трансфери воқеасида “Хоразм” хақини еб кетиб, ҳамманинг “меҳрини” қозонган эди. “Локомотив”да сериал давом этади. Бабаян серияси хам. Бу дегани ислоҳатлар тўхтатилиб, турғунлик сериали давом этади, деганими, ё ислоҳатларнинг ўзи ўзагидан соҳтакашлик эдими? Билмадим, билолмадим.

Б.А. Отахон, ортиқча куюнманг. Бабаян ҳақидаги маълумот тасдиқланмади. Еличич Бабаян билан чиқиша олмайдику, ахир.

Ҳ.Қ. Бу билан ҳолат ва жараён моҳияти ўзгармайди.

Киритилган сана: 09.06.2019 14:38. Ўкилди: 5073 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.