Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Яна ўша дастурхонми? (4-қисм)

Баҳо:
+0; -0

Олимхўжа Бўронов. Яна ўша сарлавҳа, яна ўша гап. Бунда нима маъно бор. Журналистикада бундай такрорланиш ўқувчини ўзидан қочиради. Уни зериктиради. Бундан шинавандаларингиз борган сари камайиб кетади. Натижада бундай куюниб ёзишларингиз беҳудага кетади. Уларни ҳеч ким ўқимайди.

Ҳасанали Қодиров. Футбол ажойиб нарса. Азалдан, моҳиятан футбол фикр эркинлиги билан яшайди, яшнайди. Ҳамма ўз фикрига, ўзгача фикрга эга. Сўз ва фикр эркинлиги ҳурриятнинг асосий белгисидир. Лекин, косанинг тагида ним коса бор. Мазкур эркинлик ёнида бошқа бир нарса бўлмаса, жуда хунук нарсага, тасқара нарсага айланиб қолади. Аккредитация воқеаси бу ним коса йўқлигини ҳаммага яққол кўрсатиб қўйди. Мавриди келса, у ҳақда яна гапирарман. Ҳозир мавзудан четга чиқмайлик. Ним коса деганим танлов эркинлигидир. У бўлмаса сўз эркинлиги ҳурриятнинг тасқараси, масхарасидир. Фикримни инкор этувчилар бор бўлгани, кўп бўлгани мен учун айни муддаодир. Ёзганларимни ўқишни истамаганлар учун, марҳамат, бошқа нарсани, истаган нарсани ўқишлари мумкин. Танлов бор. Бу жуда яхши.

Мени инкор этувчилар жуда кўп. Ўшалар тили билан ёзганларимга шундай сарлавҳа қўйган эдим. Ўшалар сизу-биздан эмаслар. Футболимиз муаммолари, камчиликлари, эртаси билан куюнувчи одамлардан эмас улар. Қулай шароит яратиб олиб, новвот чой ичиб, роҳатланиб ТВ орқали еврофутболни кўрувчилар жуда кўп. Кечаги “Манчестер Сити”нинг 0:2 ҳисобида “Челси”га ютқазиб қўйган ўйинини уйда кўришади. Кейин хонадан чиқмай туриб Саррига рўпара келиб қоқилган Гвардиолани ноутбук тугмакачини босиб роса чайнашади. Ўз юртида стадионга келиб жонли футболни кўриб томоқ бўғилгунча бақириб жону-дилдан ишқибозчилик қилишни, бирдамликда ватанпарварликдан роҳатланишни исташмайди. Улар сизу-биздан эмаслар. Уларнинг сони кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Ўйин пайтида “Пахтакор”нинг 35-буржиям ҳувиллаб ўтди бу йил.

Яков Львович Салдадзе. Али-ака, вы рассуждаете категорично. Ведь за еврофутболом наблюдает вся планета. Там мировой уровень футбола. Как можно не наслаждаться этим футболом. Как после матча евротура можно наблюдать, извините за сравнение, за действиями нашего футбольного поноса.

Ҳ.Қ. Бу сўзларни ишқибоз айтса, майлига. Журналист ҳам шу фикрда бўлса, арзи-додингизни кимга айтасиз. Даврон Файзиев деган телекомментатор “Ман.Сити”нинг “Челси”дан олган мағлубиятини шарҳлаб борди. Ҳимояга ётиб олган “Челси” гол уриб қўйишини олдиндан айтиб берди. Бу инсон ушбу жамоаларнинг тарихини, таркибини, уларнинг ҳаёт йўлини ва улар ҳақида жуда кўп бошқа нарсаларни билади. АПЛга қарашли барча жамоаларнинг муаммоларини, ташвишларини билади. Офарин. Лекин нега у ўзбек футболига шундай меҳр қўймаган?

О.Б. Бу йилги мавсум жуда қизиқарли ўтди. Қанча муҳим воқеалар бўлиб ўтди. Терма жамоамиз Купер бошчилигида Осиё кубоги синовлари олдида турибди. Сиз эса, отахон, бузилган эски патефонга ўхшаб бир нарсани қайта-қайта гапира берасиз.

Ҳ.Қ. Ишқибозчилик эскилик эмас. Ўйин пайтида стадионларнинг бўм-бўшлиги фожеавий ҳол эмасми? Ҳатто бу йил медиа-трибуналарни футбол журналистларимиз тўлдириб ўтиришмади. С.А. сайтининг икки нафар журналисти ноутбукини тақиллатиб ўтиришди бу йил. Бошқалар стадионга келмай, ўйинни жонли кўрмай кўчирмачилик қилиб хабар йиғишди бу йил. Бирорта газета бирон марта биргина ўйинни шарҳлаб бермади бу йил. Саҳифани тўлдириш учун фақат протокол маълумотларини босиб чиқаришди бу йил. Уятсизлар. Ман эса ишқибоздан ўпкаланиб юрибман. Футболимиз тарғиботи шуми? Омон Ғофуров эса, ишқибозни стадионларга йиғиш учун ҳамма ишларни қилдик деб айтиб ўтди хос суҳбатда. Натижа бермайдиган “ҳамма ишни” қилгандир, балким. Ёки бундай “ишлар” ҳали борми?

О.Б. Сиз отахон, кўп йилдан бери ишқибозсиз. Илгарилари ПФЛ бу йилдагидек фаол ишлаганми? Кўп йилдан бери кубок мусобақасида тўртта клуб гегемонлик қилиб келаётган эди. Бу йил ПФЛ ҳаракатлари билан кубок ўйинлари кубок жангларига айланиб кетди.

Ҳ.Қ. Тўғри, кўп йиллардан бери гегемон клублар хотиржамликда бош мураббийининг маҳорати билан, футболчиларининг юқори шижоати билан, уларнинг жанговарлиги билан бошқалардан устун бўлишни ўйламасди. Улар ўйинчиларининг маҳорати, довруғи бўйича, яъни класси бўйича, клубнинг қаппайган бюджети бўйича, ҳомийларининг савлати бўйича бошқалардан устун келиб йил бошиданоқ кубокни бронлаб қўйишар эди. Бу йил ажойиб бўлди. Тақвимни ўзгартириб, қуръа ташлашни жорий қилиш эвазига финалда бош мураббийлар маҳорати синовдан ўтказилди. Шота Арвеладзени Бахтиёр Ашурматов ютиб қўйди. Европа клубларида ишлаб келган мураббийни “Гулистон”ларда маҳоратини ўстирган мураббий ютиб кетди. ПФЛга офарин.

Олимхўжа, бошқа нарсага эътиборингизни қаратаман. Ислоҳотлар футболимизнинг барча жабҳаларини қамраб олиши керак. Унда барча иштирок этиши керак, улар ислоҳотга қуйилиб кетиши керак. Бунинг ўрнига ислоҳотлар маъмурий буйруқбозлик эвазига амалга ошмоқда ва шунинг учун ислоҳотлар ярим йўлда қаршиликка учрамоқда. “Ҳозирча хаёлга келмаган масалаларни бирин-кетин айтиб беравераман. Лигалар сони энди учта бўлади: Суперлига, пролига ва 2-лига. Суперлигада клублар сони 12тадан ошмайди, 10 та ҳам қолиши мумкин” (“ФЭ”, №93, 3-бет) дейди ПФЛ бош маслаҳатчиси. Таклиф киритаман демаяпти. Таклифларни муҳокама қиламиз демаяпти. Якка ўзи ҳал қилмоқчими? Ислоҳотлар тақдири бош маслаҳатчи қўлида қолиб кетган экан-да?

Бошқа бир жиҳат ғаройиб бўлмоқда. Бош маслаҳатчи ким эканлигини биласизми? Бу жаноб ижодини барчамиз суйиб кузатиб келаётган Диёр Имомхўжаевдир. Диёр журналист либосини кийиб юрган чин маънодаги амалдор эканми, дейман. Ушбу амалдор, нима учун ўйинга ярим соат қолганда ҳакам алмаштирилди, деган саволни чақилмас амалдор сингари моҳирлик билан ғижимлаб ташлаган эди. Эслайсизми? Диёр ҳар қандай амалдорни бир чўқишда қочиради.

Я.Л.С. Али-ака, вы опять не видите обратную сторону медали. ПФЛ работает в окружении противников реформ. В такой ситуации невозможно работать коллегиально, соблюдая принципы демократии. Противники реформ сожрут живьём.

Ҳ.Қ. Ислоҳот деганимиз нимадир. Раҳбарлик услубиятини, одамлар муносабатини ҳам ислоҳ қилиш деганидир. Бу билан ислоҳот тарафдорларини кўпайтирамиз. Буйруқ кучи билан, лавозим қудрати билан ислоҳотни зўрма-зўраки жорий қилиб бўлмайди. Ҳамма мутахассисларни тинглаш керак. Писиб ишламасдан барча клуб вакиллари билан мажлис ўтказиб, уларнинг фикрини ўрганиб чиқиб, улар олдида қилинган ишлар бўйича ҳисобот бериш керак. Бундай бўлмаяпти. Сергей, сизнинг ўз фикрингиз бордир.

Сергей Иванович Лушчан. Янги формат қанчалик фойда беришини вақт кўрсатади. Ўзим футболчилик пайтимда икки даврали чемпионатда ўйнаганман. Мен учун энг маъқул чемпионат 16та жамоа иштирокида икки даврали тизим. Форматдан қатъий назар чемпионатда ўткинчи ўйинлар бўлишини хоҳламайман (“ФЭ”, №97, 4-бет).

Я.Л.С. Наши журналисты озвучивают мнение своих спонсоров. У нас сушествует противники реформ. Вернее противники нового руководства. Они желают реформ другого типа. Али-ака, вы пишите всегда, даже в жанре “дастархана” прямым голосом от первого лица. Они прячутся за другими людьми. Они специально выбирают тех или иных людей недовольных форматом чемпионата, и толкают их на такое признание. Вы как ребёнок воспринимаете жизнь в розовом цвете. Вы знаете того человека, того журналиста которого защищали в прошлом “дастархане”, когда обвиняли во всех грехах Амана Гафурова, по поводу аннулирования аккредитации? Этот гнусный человек выполняя заказ своего спонсора ждёт следующий промах Гафурова. Помните чем он закончил статью? Он закончил вопросом о том, кто на стороне того ПФЛ, когда ею руководил Фархад Магометов? Он этим вопросом хотел разделить людей на два лагера, на сторонников Магометова и на сторонников Гафурова. Этот мерзкий человек этим вопросом противопоставил Магометова реформам.

Ҳ.Қ. Яша-ака, бу сизнинг тахминларингиз, холос. Гапларингизни тасдиқлай олмайсиз.

Я.Л.С.Может ли Лущан ответить за свои слова. Неужели он такой глупый, что не знает значение своих слов? Нет, он не глупец. Тогда в чём дело?

Ҳ.Қ. Сергей, ўғлим, гапларингизни деб мени урушиб ташладилар. Мен барибир сўз ва изҳор эркинлигини ҳимоя қилишда чарчамайман. Сиз ҳам ўз фикрингизни, менга ё бошқага ёқмайдиган фикрингизни изҳор қила олишингиз керак. Шундай тушунчам учун Яша-акамдан дашномлар эшитдим олдингизда. Наҳотки, чин дилдан гапирган бўлсангиз, наҳотки, сиз учун суперлигада 16та жамоа бўлиши маъқул бўлса! Ярим йилдан буён Сизга ойликни “Сўғдиёна”нинг янги ҳомийси бўлган ўзбек электро-энергетикаси, яъни ўзбек халқи тўламоқда. Биласиз, Суперлигага тегишли 6та жамоанинг ҳомийлари иккинчи босқичда молиялашда қийналиб қолишди. “Бунёдкор” ёпилиш хавфи остида қолган. Сизга ҳаммаси барибирми? Юртимиз футболи, майдонларимиз ҳолати, ойлик ололмаётган футболчиларимиз ҳолати сиз учун барибирми? Наҳотки Сиз, юртимиз 12та жамоани таъминлай ололмаётган бир даврда суперлигамиз тағин 4та жамоага кўпайишини хоҳласангиз?

Футболчилик даврингизда икки давралик классик формат бизнинг шароитда чемпионатни мантиқсиз нарсага, бронзаматга айлантириб қўйганини билмасмидингиз? Бизда футбол боқиманда. Кимларнинг боқувчиси бой бўлса, ўша жамоалар очко йиғиб олиб мавсум ўртасидаёқ совринларни бўлиб олишар эди-ку. Бошқа жамоалар учун мусобақа фарсга айланиб қолар эди. “Кучли саккизлик”ка илиниб олиб йилма-йил тинчгина жон сақлаб юришар эди. Эсингиздан чиқдими? Абрамов очко йўқотишдан қўрқиб иккинчи таркибни синовдан ўтказа олмаяпман деб, ўткинчи ўйинлар йўқ деб зорланар эди. Сиз эса, ўткинчи ўйинлар борлигидан зорланяпсиз.

Ёшлар ҳақида жон куйдириб нима қиласиз. Мабодо, бирорта иқтидорни кашф этсангиз борми, “Пахтакор”га ўхшаганлар уни текинга сиздан олиб қўйса, аҳмоқ бўлиб қола берасизми? Буни сизга кераги йўқ. Клубда ўз академиянгиз ҳам йўқ. Янги ёш таркиб тайёрлаш ташвиши сизда йўқ. Энди бой ҳомийга эга бўлдингиз. Энди ҳар ярим йилда истаган ўйинчини олиб кела оласиз. Кейин бундай отарчиларни, пулга ўйнаб берувчиларни очко бермас ўйинларда жангга чоғлантира олмай тақвимдан зорланиб юрасиз. “Бунёдкор”га бош бўлган сўнги даврингизда ҳам йигитларни жангга чоғлантира олмай қийналар эдингиз. Ўшанда ўйинлар ўткинчи эмас эди-ку. Арпа уни баҳонами? ЕЧЛнинг гурухдаги сўнгги ўйини “Реал” учун ҳам, ЦСКА учун ҳам ўткинчидир. Лекин улар ўз олдига ушбу ўйинда керакли мақсадни қўйиб майдонга тушадилар. “Насаф” бу йилги тақвимдан фойдаланиб янги ёшарган таркибни яхшигина созлаб олди. Ўртоқлашув ўйинлари деганимиз ўткинчи бўлса-да, мусобақанинг расмий ўйинлари ҳисобланган тўқнашувлар олдида ип эша олмайди. Тошкентда “Насаф” футболчилари очко йиғиш ташвиши бўлмаганидан “Пахтакор”га қарши жуда мазмунли, чиройли ўйин кўрсатган эдилар. 0:4га ютқазган бўлсалар-да, тенг кураш олиб боришган. Сергей, Сиз кўпгина иқтидорли йигитларнинг йўлини катта футболга очгансиз. Наҳотки, Сиз номаълум одамларнинг маълум мақсадлари йўлида қўлга ўргатилган қўғирчоқ бўляпганингизни билмасангиз?

Я.Л.С. Али-ака, Лущан самостоятельный человек, сложившийся специалист. Он не может быть куклой, в чьих либо руках. И он, и вы являетесь пособниками своих недостатков. Вы в прошлом «дастархане» резко осудили во всех грехах Гафурова. Теперь стараетесь смягчить болевые точки ваших высказываний.

Ҳ.Қ. Яша-ака дастурхонимизга ташриф буюрганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Очиқ суҳбат қуриб диллашиб, тиллашиб олмоқдамиз. Сизу-бизни фикрловчи одам қилиб яратганига, идрок ва тил берганига ЎЗИга шукр. Бир кун Диёр менга “Сиз журналист эмассиз ва бўла олмайсиз. Сиз адибсиз”, деган эди. Ҳақиқатдан, ҳар бир ёзган сўзим мен учун ўз боламдай қадрдон, меҳрдон. Бирорта сўзимдан қайтмайман. Ҳеч бирини ноўрин, ножўя, носабаб айтмайман. Баъзида хато қилсам, ўз сўзимга ўз боламдай қарайман, қайғураман. Дилим оғрийди.

Ёзар эканман наф эмас, фойда эмас ватанпорварлик, халқпарварлик, адолатпарварлик ўлчовлари мезон бўлади менга. Шунинг учун футболни яхши кўраман. Футбол халқчил ўйин. Футбол ёшу-қарини, бою-гадони тенг кўради. Футболда ҳар бир одам ўз ҳақиқатини изҳор этишга ҳақлидир. Фақат ҳеч ким ҳукм чиқариб гапирмасин. Ватан ишқида ёнувчилар футболга бефарқ бўлмайдилар. Шакири ҳар гал гол урганидан кейин бармоқлари билан кабутар рамзини кўрсатиб албан халқига салом йўллагандай бўлади. Бобур каби Шакири ҳам она-диёрини соғиниб яшаб юргандур-да.

Умид ҳам, Омон ҳам, Сергей ҳам, сизу-биз ҳам ватандошлармиз. Футбол ҳаммамизники. Нега улар буни унутишади баъзан. Нега бизлар буни унутамиз гоҳида. Нега ОАВ сўз эркинлиги даъвосида ислоҳотларни бир тарафлама ёритишмоқда? Нега championat.asia фақат Лушанларни гапиртира беради? Бу билан мухлисларни танлов имкониятидан маҳрум қилишмоқда. Нега?

Яша-ака, энди ислоҳотларга ўз муносабатимни билдираман. Менинг ҳам фикрим қизиқарли бўлиши мумкин. 3та лига эмас, 4та лига мусобақаларини ташкил қилиш керак. Суперлигада 10та жамоа, Про-лигада ҳам 10та жамоа, 1-лигада 10-12та жамоа иштирок этиши керак. Суперлига билан Про-лига жамоалари профессионал клублар бўлиши керак. 1-лига клублари ярим профессионал бўлиши керак. 2-лига клублари ҳаваскор клублар бўлиши керак. Барча лигаларда 2 босқичли мусобақа ўтказилиши керак. Суперлига ва про-лига клублари диққатимиз марказида бўлиб, таъминотида фарқ кам бўлиши керак. Шунда про-лигага тушиб кетиш фожеа бўлмайди. Шунда про-лига вакили ҳам кубокни ютиб кетиши мумкин бўлади. Булар учун бир неча йил ичида 20та клубнинг майдонларини, инфратузилмасини жаҳон талаблари даражасига олиб чиқишимиз керак бўлади.

Олтин очколар туфайли адолатсизлик юзага келмоқда. Биринчи ўринни эгаллаб турган жамоа учинчига тушиб кетиши нотўғри. Шундай экан, иккинчи босқичда 0 очкодан мусобақани бошлаш керак. Ёки мусобақа тугагандан кейин 1-4 ўринларни эгаллаган жамоалар ўртасида плей-офф турнирини ташкил қилиб, совриндорларни аниқлаб олиш керак. Клубларда боқимандаликни бартараф қилганимиздан кейин икки давралик классик тизимга қайтишимиз мумкин бўлади. Аслини олганда клубларни молиялаштиришда туб ислоҳотларни амалга оширмас эканмиз, барча соҳаларда қилаётган ишларимиз беҳудага кета беради.

О.Б. Биз бугун Осиё кубоги-2019 олдидан суҳбат қурган бўлсак-да, терма жамоамиз ҳақида гап очмадик.

Ҳ.Қ. Терма ҳақидаги мавзу жуда муҳим бўлгани учун шундай қилдик. Терма мавзусини ҳеч нарсага қўшиб бўлмаслиги сабабидан, бу йилги мавсум тугабоқ ислоҳотлар тақдирига таҳдидлар кўпайиб кетгани сабабидан бугун дастурхон ёзиб дилимни бўшатиб олдим. Энди барча эътиборни термага қаратайлик. Осиё Кубогининг финал ўйинлари бизни кутиб турибди.

Ҳурмат билан Ҳасанали Қодиров.

Киритилган сана: 17.12.2018 14:56. Ўкилди: 4460 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.