Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

4. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)

Баҳо:
+3; -0

ДЕВ ПЕЧАК”ДАН ХЎРЛАНИШ
Э-воҳ, бу Ҳаёт саҳнасида ҳаммамиз артист, ҳаммамиз орсиз суллоҳлармиз. Қачонгача бир-биримизга мақтов тўқиб маддоҳлик қиламиз. Қорани оқ, оқни қора деб биламиз. Оммани алдаб, Ҳаёт айвонини саҳнага айлантириб, унда ёлғон манзиллар йўлида сарсон бўламиз. Қачонгача?

Мираброр-ака, Сиздан узр сўрайман. Бироз эҳтиросга берилиб кетдим. Гўдак боладай мени ҳаяжон босди. Ҳасрат пўстагимни қоққанимдан кейин ёзган сатрларим чангиб кетди. Узр сўрайман. Мендек ожиз бандани кечиринг. Қандоқ қилай? Қандоқ четда жим турай? Мен бошқаларга ўхшаб ўз футболимга орқа ўгириб, еврофутболга тикилиб роҳат ололмай қолдим. Қайга қараманг, тўнкадай бўлиб силжимаслик, тепса тебранмаслик, боқимандалик ҳамма ёқда дев печак сингари илдиз отиб ётганини кўрасиз. Биронта мард президентликка ўз номзодини қўйиш баҳонасида ўзи ишлаб чиққан ўзбек футболининг ривожланиш концепциясини кўтариб майдонга чиқмади-я. Футболимизда Сиздан бошқа ҳамма боқимандами, дейман. “Бизни бошқаринг, йўлбошланг. Биз ўйлашни, фикрлашни, ачинишни, уялишни, хўрланишни, изтироб чекишни билмаймиз. Сиз борсиз-ку”, деб оғзингизга қараб туриш қўлингиз остидагилар учун қулай ҳолатдир. “Алифдек тикка туриб, шамолда учиб кетгандан кўра, ерга илдиз отган чинор каби мансабга илдиз отиш яхшироқдир”, деб биладилар. “Бироз эгилсанг, кам бўлмайсан”, деган удумга амал қиладиганлар эртага Сизни қайта сайлашади. Бугун-чи, бугун? Бугун мен туни билан бедор бўлиб Сизга бир нималар ёзмоқдаман. Футболимиз деб кўз ёшларим изтиробидан қақшаб, камтаринлик ва одоб йўлидан озмоқдаман.

Мираброр-ака, Сизга хат ёзишимдан мақсад, аслида ҳисоботингиз олдидан Сизга, қиляпган ишингизга ҳайрихоҳ эканлигимни билдиришдир. Яқин одамингиз олдида эгилиб кастюм этагини қоқиб қўйиб, илашган бир нимани олиб ташлайсиз ёки олдига кўзгу тутиб турасиз. Мен иккинчи ишни қиляпман (биринчисини қиладиганлар менсиз ҳам жуда кўп). Сиз кўпчилик ишқибозларнинг яқин одами бўлиб қолгансиз. Ҳар биримиз сиз учун бир нима қилишни истаймиз. Одам боласи доим кимгадир, нимагадир умид боғлаб яшар экан. Каминангиз ожиз фикрларидан ўзингиз учун фойдали хулосалар чиқариб олишингизга ишониб ёзмоқдаман. Ёзганимдан ўнтаси нотўғри бўлса-да, биттаси тўғри бўлиши мумкин-ку. Шунинг учун ҳеч кимга ишонмаган дардларимни Сизга айтмоқдаман. Йиғлагани бола яхши дейдилар. Кўз ёшимни артиб қўясиз деб, хўрлигим келиб гўдак мисол йиғлаётганим йўқ. Сиз каби яна уч-тўртта футбол арбобларимиз юрагида нозик бир нарса эзгулик сари очилиб қолармикан деган умид билан ёзмоқдаман. Бошқа функционерлардан умидим йўқ. Уларнинг кўкрагида, чамаси, гуп-гуп уряпган юрак эмас, у ерда тиббиёт илми айтганидай, муштдек қон насоси ишлаяпти. Улар учун қалб йўқ нарса. Улар ишқибоз дардини тушуна олмайдилар. Бунга улар қодир эмаслар.

ИШТИРОК ЭТИШ
Мана ҳисобат ҳам, сайлов ҳам ўтди. ТВнинг қисқагина кадрларида акс этган бу маросимни қайта-қайта кўрдим. Бу чеҳраларга эринмай тикилдим. Ўзим учун ҳеч қандай янги нарса олмасам-да, бу зерикарли саҳнани тағин бир бор кўрсам дейман. 20-30-йиллардан бери футболимизнинг иморатига ё девор, ё шифт, ё пол, ё устун, ё тўсин, ё бир ғишт бўлиб келяпган одамлар бу золга йиғилишган эди. Мен 50 йилдан бери булар яратган мевани, пиширган бадҳазм ошини “чайнамоқдаман”. Биринчи марта ҳаммасини, яъни майдон ортидагиларни бир жойга йиғилган ҳолда кўришим. Тикилмайдими одам.

Нега булар бу ерга йиғилишди? Мажлисда иштирок этиш учунми? Бу ерда ҳамма иштирокчи. Бу ердагилар футболимиз даражасини кейинги поғонага кўтармасдан туриб ЖЧда иштирок этишимизни хоҳлашган эди. Улар майдонда ҳам футболчи бўлиб ўйинларда иштирок этишар эди бир пайтлари. Келаси мавсумда олий лига ўйинларида иштирок этишади. Ёки бир мансаб доирасида бирор маҳкама ишида иштирок этишади. Бу мажлисда иштирок этишини яқинлари, таниш-билишлари ТВ бетида кўриб, хурсанд бўлишади. Хуллас, иштирок этиш бизнинг ҳаётимиз маъносими? Қачон биз ўз ҳаётимиз билан яшаймиз, бир нимани ижод қиламиз? Бугун тарихий воқеа, саккиз йиллик футболимиз якунига бахо беряпмиз. Мақсад гавдани кўтариб келиб, кўтариб кетишми? Булар ҳамма ерда, жумладан, ўз ҳаётида ҳам иштирокчи бўлиб қолишмаяптими? Қачонгача булар ўзидан, қиляпган ишидан, юриш-туришидан, Инилеевдан фарқланиб футболда жон сақлаб қолганидан, футболдан бир нима олганидан, нуқсон тўла футболимиздан, хира-ҳандон ўйинларимиздан мамнун бўлиб юришади? Қачон улар иштирок этувчи эмас, ижод этувчилар бўлишади?

Қачонгача Сиз футбол инфратизимида эришган ютуқларимиз билан мамнун бўлиб юрасиз. Атрофга бир қаранг, юртимизда баланд суръатларда кўплаб капитал қурилиш ишлари кетяпти. Тошкентда саккиз йил ичида бунёд бўлган иморатлар қанчадан-қанча. Бунинг ҳаммаси бизда ЯИМ (ВВП) 8.3%га етди деган рақамнинг натижасидир. Мана шундай прогресс фонида футболимиз учун ҳеч нарса қурилмаса уят бўлар эди-да. Биз футбол майдонида, футбол бошқарувида, ишқибозчилик ҳаракатида бир нимани ўзгартирайлик, бир нимани яратайлик, янгиликни бунёд этайлик. Қаранг, ўйин пайтида майдонларимиз бўм-бўш қоляпти. УЕФА бундай бўш стадионлар билан ўша жамоа ишқибошларини жазолашади. Бизда бўш стадионлар билан ким кимни жазолаяпти? Келишилган, лойқа ўйинлар ўзбек футболини жазолаяптими? Ёки стадионлар раҳбарияти футбол жозибасиними? Нега ҳамма якуний мажлисга қуруқ гавдани кўтариб келишган? Футболимиз тақдирига жон куйдириб бир нима дейишмайдими?

“БОШ МУРАББИЙ” САҲОВАТИ ВА ТАНДЕМ
Ёки Сиз бунга йўл қўймайсизми? Ҳаммамиз бир бутун “футбол жамоасимиз”. Бунда “техник деректор”, “ижрочи деректор” ва “бош мураббийдан” тортиб “фаррошгача” ҳаммамиз бир жамоада бирлашганмиз. “Дарвоза”да Қосимов Миллий термамиз билан турибди. Ҳаммаси учун у балогардон. “Ўзинг учун ўл етим, ўз кўйлагим — ўз этим” дейдиган Рустам Акромовга (ҳа-я, у киши она тилимизни тушунмайди. Русчасига бу мақол “моя хата с краю” дейилади.) ўртакашлик вазифаси топпширилган. Ўз номига кўра уни “МАРКАЗ” деб айтамиз-да. Хужумда учта ўйинчи “Бунёдкор”, “Насаф” ва суқулиб олган “Локомотив” бор. Қолган клублар “ҳимоя”да ўйнашади. МАРКАЗ ёнида, ўртада ПФЛга ўхшаганлар бор. “Майдон” атрофида ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларимиз четга чиққан тўпларни келтириб беришяпти. Бутун Ўзбекистон аҳолиси “бурж”ларда ўтиришибди. Бизнинг “майдон”имиз эса барча шаҳарлар ва қишлоқлардир.

“Бош мураббий” ким? Бу вазифани саккиз йилдан бери “техник директор” бажаряптими? Хос суҳбатда тағин ошпазликдан чиққанингизни эслатиб ўтдингиз. Бас, етар. Сизга айтаман. Сиз ҳеч қачон ошпаз бўлмагансиз. “Тошкент” ,”Зарафшон” ресторанларига бир пайтлари раҳбар бўлиб келган одам бошқа Мираброр-ака эди. Унутинг у кунларни, у кишини.. Сиз ўзбек Футболига “бош мураббийсиз”. “Жамоа”миз ўйинига шакл беринг, стадионлар ўриндиқларига эмас. Мен қирқ йилдан бери қурилишда ғишт териб юрсам-да руҳан, қалбан, ақлан футболимиз ичидаман. Мутахассис эмасман деб четга чиқиб турмайман. Ҳеч кимни СЎЗим билан туртмайман, лекин СЎЗларимга мой ҳам суртмайман. Гап менда эмас. Гап Сизда. Сиз “Майдон”даги “Катта ўйинни” бошқаришингиз керак. “Ҳужум”га терма жамоамизни ўтказиб қўйинг. У ахир ҳаммамизнинг юзимиз бўлади. Ўзбекистон юзи. “Дарвоза”да Рустам Акромов турсин. Ўша ерда унинг жойи. Ўртани ўйновчи-мураббий бўлиб бир мавсум ўзингиз бошқаринг. “Майдон”ни иродангизни сўзсиз бажарувчилардан, ўйинда факат иштирок этувчилардан тозаланг. Сиз Гэсс каби “установка” берувчи мураббий бўлманг, Гвардиола каби майдонда ўйинчиларга ижодий муҳит яратувчи бўлинг. “Ўйинчи”лар тинмай ўз ўйин маҳоратини ошириб боришсин. Сиз таклиф қилган янги ўйин услубини шароит талабига кўра ижодий ёндошиб бажаришсин. Месси майдонда ўйин, ҳамда вазият яратувчиси бўлмоқда. Футболга янги маъно, гўзаллик баҳш этмоқда. Бунда бош мураббийнинг хизмати катта. Роналду ўйин ўхшаб қолса, шақиллатиб голлар қалаштиришни билади. Ўхшамай қолса... Сиз бош бўлган “жамоа”да барча ҳамжиҳат, ҳамфикр бўлиб, ҳамма Сизга, ғалабага тўлиқ ишониб ҳаракат қилсин дейманда. Таркибни тўғри танласангиз ғалаба бизники бўлади. Янгиликка ташна, изланувчан, ўйинда бир нимани яратиб вазиятни ўзгартирувчилар билан ишланг. Биринчи галдаги рақибимиз “Келишилган ўйинлар” бўлса, кейингиси “Ишқибозчиликка орқа ўгириш” бўлсин. Иккита гол уриб, “рақиб”ни синдириб олгач, “майдон”да Гейнрихга ўхшаб вақтни чўзиб юрманг, “Бавария” ўйинчиларига ўхшаб сўнги сониягача жанг қилиб, еттита гол уриб, ҳужум вариантларини синовдан ўтказиб олинг.

Сиз негадир ЎФФдаги энг муҳим лавозимни учга бўлиб ташладингиз. Сиз учун тоғдек мустаҳкам таянч бўладиган, керак пайтда ақл қўрғони бўладиган, тун-у кун ишлаб чарчамайдиган, Сизга овоз, кўз, қўл бўладиган лавозимни учга бўлиб ташладингиз. Вице-президентлик лавозимини айтяпман. Вице-премьер бешта ё ўнта бўлиши мумкин, вице-президент доим маълум бир битта Шахс бўлиб келган. Сиз кучли бир шахс билан тандем ҳолатида ишлашни маъқул кўрмайсизми? Сиз ўтмишда “Торпедо”да Эдуард Стрельцов билан Валентин Иванов, ”Спартак”да Гаврилов билан Черенков, “Пахтакор”ла Геннадий Красницкий билан Станислав Стадник тандемларини эсласангиз керак. Ҳозирги кунда ё Неймар, ё Месси дейиш нотўғри бўлиб, улар биргаликда тандем бўлиб ўйнашга интилишяпти. Умуман, “Барса”да мураббийликда ҳам тандем мавжуд. Бир пайт Райкард Это’О, Рональдиньо ва ўнг қанотда учар француз Людовик Жюли билан катта ғалабаларга эришган эди. Лекин мураббийлик тандемида Гвардиола етилиб турганини ҳеч ким билмасди. Кейин Гвардиола катта ғалабаларга эришди. Лекин у ҳам Виланова билан тандемда ишлар эди (эсиз, у киши касалга чалиниб қолди. ЎЗИ шифо берсин). “МЮ”да Фергюссон 8 йил эмас, 28 йил ҳеч ким билан тандем ҳосил қилмасдан якка ўзи ижод қилди. Натижани ўзингиз кўряпсиз. У клубдан кетгач, серҳашам ўйин иморати кўз олдимизда сочилиб кетмоқда.

Мен Сизни шахсан танийман. Сиз мард, саҳий одамсиз. Керак бўлса, еб турган нонингизни ҳам ким биландир бўлишиб ейсиз. Қудрат эгаси бўлиб раҳбарликда ижод қилишни ҳам ким биландир бўлишинг. Бунга муносиб одамни топинг. Илтимос. Сиз ҳам “жамоа”мизни тандем бўлиб бошқаринг.

САЁЗ МАЪЛУМОТ НАТИЖАСИ
Янги-янги ўйинчиларни “майдон”га ташланг. Янгиликка юз буринг. Саркисян “Нефтчи”нинг асосий таркибига лойиқ кўрмаган Тўхтахўжаевни Қосимов терма жамоанинг асосий таркибида Япония термасига қарши кечган ўйинда майдонга ташлаган эди. Унгача уни ҳеч ким танимас эди. Бу воқеа янги ном очишга лўнда, яққол мисол бўлган эди. Сиз бир пайт Санжарбек Ризаевга қайта бор ЎФФ матбуот марказини ишониб топширган эдингиз. Қайта бор уни ишга олган эдингиз. Бу билан инсонга имкон яратиб берганмидингиз ёки бу танлов янги номни излашдан қочиш бўлганмиди, билмадим. Энг муҳим лавозимни, вице-президентлик лавозимини учга бўлиб ташладингиз, деб айтиб ўтдим. Бири халқаро майдонда мулоқат қилиш учун биз таниган Толибжонов бўлса, иккинчиси молия ишлари бўйича Муллажонов, учунчиси, адлия масалари бўйича Адҳамбоевдир. Асқар Толибжоновга тағин имкон яратиб беряпсизми ёки синовингиздан ўтган, меҳнаткаш одам бу ишда янгилик ярата олмаса-да диққат марказида бўлишини истамоқдамисиз?

Яна бир ўхшатишни келтирай. “Локомотив”га бош мураббий бўлгач, Агамурадов ўзига таниш эски ўйинчиларни топиб келган эди. Кирьянни қаердандир топиб келгани эсингиздами? Янги ўйинчилар билан янги ўйин кўрсатишни истамаган эди. Ишонч билдиришга яна бир мисол келтирай. Лондон йўлида қайта-қайта қоқилишлардан кейин Терманинг бош мураббийи лавозимидан Абрамов кетиши керак эди. Бундай оғир “юк” остида қолган мутаҳассисга ишонишда давом этдингиз. Абрамовга яна бир бор имкон яратдингизми ёки янгиланишдан нари бўлдингизми?. Нима учун? Эрондан олган мағлубиятдан сўнг, Ливанга қарши Бейрутдаги ўйинга уч кун қолганида шошилинч мураббий алмаштирдингиз. Анча кечиккан чора бўлган эди. Биласизми, 11 метрлик жаримани уролмаган ўйинчини мураббий тезда алмаштирмайди. Бейрутда Абрамов ўйинчилар билан бир жон-бир тан бўлиб, Ливанни ютиб ўзини оқлаши аниқ эди. Ундан сўнг уни, албатта, алмаштириш керак эди. Ўйиндан уч кун олдин термани қабул қилиш осон иш бўлмаган. Бу мисоллар билан “ўйинчилар” таркибини танлашингиз мени ажаблантирмоқда демоқчиман. Раҳбарият ҳақида жуда саёз, маълумотга эгамиз. Шунинг учун таҳлилларим тасодифий ва юзаки бўлиб қолмоқда, шекилли. Деталлардан бехабар бўлсам-да, вазият моҳиятини тушунишга ҳаракат қилмоқдаман.

Оддий ишқибоз ҳолимга биронта мураббийни эмас, биронта ўйинчини эмас Сизнинг, президентимизнинг ишини таҳлил қилишга уриняпман. Сиз футболимизда биринчи шахссиз. Сукут сақлаб турса-да, Сизга ҳеч бир ишқибоз бефарқ бўлмайди. Айтмоқчи бўлган гаплари оғзида қолиб кетади. Мажлисда ҳеч қайси мутахассис фаолиятингизга баҳо бермагач, қандай қилиб қўл қовуштириб турайин. Саркашлик қилаётганим йўқ. Кимдир Сизга, қиляпган ишларингизга ҳайриҳохлигини шу йўсинда исбот қиляпган бўлса, ёмонми? Имоним комилки, Сиз буни тўғри қабул қиласиз.

Давоми бор.

Киритилган сана: 17.12.2013 09:21. Ўкилди: 10396 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:28. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:28. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ARMANIC
Сана: 17.12.2013 22:33. ARMANICга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUSTAFA
Сана: 17.12.2013 22:26. MUSTAFAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 17.12.2013 21:25. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 17.12.2013 21:01. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAKHTI
Сана: 17.12.2013 16:35. BAKHTIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARDIYEV
Сана: 17.12.2013 14:51. MARDIYEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARDIYEV
Сана: 17.12.2013 14:50. MARDIYEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARDIYEV
Сана: 17.12.2013 14:50. MARDIYEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDORAKA
Сана: 17.12.2013 14:34. ELDORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 17.12.2013 13:17. ELIVERPOOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMALIQ
Сана: 17.12.2013 10:52. OLMALIQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.