Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Билмадим... Билолмадим... (Р.Т.Инилеевнинг хос суҳбати). 3-қисм

Баҳо:
+-1; -0

Кеча Кубокнинг ярим финал ўйинига тушдим. “Пахтакор” “Насаф”ни қабул қилди. Меҳрибон милициямизнинг “ғамхўрлиги”, “ҳушёрлиги” туфайли танаффусда ифторлик қилсам-да, сув ичолмадим. Майдондаги жангга ташналигимни саксон дақиқадан сўнг ўйинчилар қондиришган бўлса, сувга ташналигимни бир ярим соатдан кейин ўзим кўчага чиқиб қондирдим. Сизнинг эса менинг муддао гапимга ташналигингизни ҳамон қондира олмаётибман. Мана учинчи таймга ҳам ўтиб кетсам-да, муддаодан нариман. Сабр қилинг.

СТАДИОН ТОМОН ЙЎЛ
Рустам Акрамов олдида чақалоқ каби “йиғлаб олдим”. Буни Сиз, азизларим, кўрдингиз, биров кўрмасин. Уят қилади. Айтар гапларимиз ўз ҳовлимизда қолсин. Остона ҳатлаб кўчага чиқмасин. Биласиз, елкада юк билан одамнинг қўллари банд бўлади-ю, тили бийрон бўлмайди. Ундан нидо чиқмайди. Мабодо чиққан тақдирда ҳам менга ўхшаган “сўзамоллар”лар унинг айтган ҳар бир сўзини чайнаса, шимиб, шимиб чайнаса....? Бунинг устига у киши тил билмаса, унга яна ҳам қийин бўлади. Майли, бу бошқа мавзу.

Понедельник, Кавазашвили, Бубукиннинг матбуотда чиқишлари жуда ажойиб бўлар эди. Эслайсизми? Маслаченкони гапирмай қўя қолайлик. Улар футбол ўйнашдан сўнг, бошқа соҳада ишладиларми дейман, уларнинг елкасида лавозим юки бўлмагач, матбуотда эркин фикр билдириш улар учун осон кечган. Россияда хозирги кунда кимлар чиқиш қилишяпти экан, билмадим. Мавзуни давом эттирайлик. Бизда нима гап? Биринчи авлод вакиллари бўлган Аҳрол Иноятов, Виталий Суюнов, Вильгелм Каххаров, Тўлаган Исоқов матбуотда фаол бўлишса, яхши бўлмасмиди? Футболни ичидан билган одам мақола ёзса, шираси ўзгача бўлади-да. Ёки бугунги футбол уларнинг бундай эътиборига арзимайдими? Ёки улар футболдан четга чиқишган заҳоти стадионга элтувчи йўлни унутиб юборишадими? Ёки бизнинг журналистикамиз ҳалига довур ғўр, думбулми? Фақат биргина Рауф акамларни тез-тез суҳбатга тортиб туришибди. Чиқишларини муҳлислар хуш кўряпти.

КЎНГИЛ
“Интер Футбол”нинг 58-сонида термага аталган мавзуда уларнинг хос суҳбати босилган. Бу суҳбатда Инилеев муҳим ўйинлар олдидан ишқибозлар кўнглини кўтариб қўймоқчи бўлган, шекилли. Шунинг учун у киши биз билан самимий, очиқ суҳбат қурган. Лекин ўрталиқдаги савол шуки, чўккан кўнглингизни нима кўтаради? Тўртта жанг, эркаклар жанги арафасида туриб, яъни футбол байрами олдида туриб, кўнглимиз Мундиалга тўғридан-тўғри йўлланма ола билмаганимиз туфайли чўккан эмас. Биз ахир, Лотин Американинг атоқли жамоаси билан бўладиган жангни, Худо хоҳласа, “Пахтакор” майдонида кўрамиз. Шунинг ўзи ҳақиқий байрам эмасми? Биз бошқа бир ҳолатдан ғурбатда қолдик. Абрамов давридан бери ҳалигача ўйинимиз сифати ўсмаганидан дилимиз ҳуфтон. Буни раҳбарлардан ҳеч ким тан олмаслиги кўнгилни чўктирмоқда. Ўксик дилни нима кўтаради? Ишонч ва умид кўтаради. Асоссиз, юпатувчи ишонч кишини шарманда қилса, асосли ишонч кишига куч беради. Аммо шуни айтиш лозимки, ҳаққоний гап қанчалар аччиқ бўлмасин, у киши қўнглини равшан қилади, уни турли иллатдан тозалайди, ғафлатдан уйғотади. Шундай экан, Рауф ака қандай гапирди? Шуни таҳлил қилайлик.

КАПЕЛЛОГА ТОПШИРИҚ БОР
Рауф ака нимага асосланиб бизни Иорданияниям, Жанубий Америка вакилиниям ютишимизга ишонтирмоқчи бўляпти? Билмадим. Ўқиб чиқамиз. Иордания “биздан қўрққанидан йиғинга зўр беряпти экан”. Бу баҳсда биз олдиндан ғолиб (фаворит) саналар эканмиз. Улар қирқ беш кун тайёргарлик қўришса-да биз уларни беш кунлик йиғин машқидан сўнг ютар эканмиз. Терма билан узлуксиз ишлаш шарт эмас экан. Навбатдаги йиғинлар орасида “легионерларсиз муттасил машғулот ўтказишнинг фойдаси йўқ” экан. Иордания Осиёда ўрта даражадан сал юқорироқ жамоа экан (савол туғилади: Инилеев бизнинг даражамизни қандай деб билади, ўрнимиз қаерда?) Шу гапларга асосланиб биз ғалабамизга ишониб юрайликми?

Инилеев озгина танқидий гап ҳам қўшиб қўйдилар. Қосимов иккита масъулиятли ишни бир ўзи олиб боргани учун бу ҳолат “унга зарар келтирмайди деб айтиш қийин”, дейди. М.Қосимов бу танқидни гўё эшитиб тургандек, Инилеевга сиртдан эътироз билдиргандек бўляпти. Буни изоҳлаб кўрай. “Терма жамоанинг бир йилда ўтказадиган ўйинлари бармоқ билан санарли“ бўлгани учун ўзининг икки лавозимда бирданига ишлаяпганини оқлаб, йиғинлардан бошқа пайтда, бекор юргандан кўра клубда ишлаб юриши ҳаммага маъқул эмиш. (“Интер Футбол”. 60-сон, 6-бет). Инилеев ўз “оппонент”ининг эътирозини эшитиб қолгандай, сиртдан унинг фикрига дарров қўшилиб ўзининг фикрига қарши чиққандай бўляпти. “Йиғинлар орасида легионерларсиз узлуксиз иш олиб бориш наф бермайди,” деб айтган гапларини эсладим. Демак, Инилеевнинг гапига кўра, термамизнинг бош мураббийи клубдан кетгач, легионерларсиз узлуксиз йиғинлар ўтказмасдан, терма йиғинлари ўрталиғида бўш майдонда ўз ёрдамчилари билан машғулот ўтказиши керак экан-да. Инилеев бундай фикрни айтмаган бўлса, тўғрисини айтсин, бош мураббий термада “йилда бармоқ билан санарли йиғинлардан” сўнг нима билан шуғулланиши керак экан? У ахир термамизда бош мураббий бўлиб ишлаган-ку. У билади. Қосимовга тушунтириб берсин. Миржалолнинг гапига кўра Фабио Капелло ҳам йиғинлар орасида Россия клубларидан бирини бошқариши керак экан-да. Бу ҳақда газетада босилган Инилеевнинг хос суҳбатини қайта ўқиб, ундан жавоб изладим. Тополмадим.

ОШПАЗЛИК БОШҚА...
Шунинг учун ўзим оддий ишқибоз ҳолимга билганимча тушунтириб кўрай. Гарчи, ишқибознинг билгани мутахассис олдида бир пақирга тенг бўлмаса-да, фикримни эркин баён этай. Келинг, қулайлик учун, мураббийлик касбини ошпаз касбига ўхшатиб кўрайлик. М.Қосимов яхши “ошпаз” экан. “Қозон”га тушадиган “масаллиқ”ни яхши танлайди. Қачон қайси “масаллиқ”ни “қозон”га солиш кераклигини яхши билади. Қатарга қарши “Бунёдкор” майдонида кечган ўйинда эҳтирослар қайнаб турган бир пайтда, рақибнинг ўйин тасвири бузилиб кетган бир пайтда, вақтини билиб қайнаб турган “қозон”га Насимов билан Зотеевни ташлаб юборди. У ёғини ўзингиз кўрдингиз. 0:1 рақамлари 5:1га айланди. Бундай мисолларни кўп келтириш мумкин. Лекин у “қозон”ни алмаштирайин, “ўчоқ”ни қайта қурайин демайди. Масалан, таги юқа, ясси “қозон”да кўп таомларни ўхшатиб бўлмайди-ку, демайди. Қосимов ё буни билмайди, ё ўйинда диаметрал ўзгаришларни хоҳламайди, ё ҳеч нарсани кўрмаганга олади. Бундай конструктив ишларга унинг анча кўп вақти кетади-да. Беш кунлик йиғин етмайди-да. У ахир, термада ўриндош “ошпаз” бўлиб ишлаб юрган бўлса, на қилсин. Унинг вақти, қунти (балким билими) етишмайдими? Айтганимни изоҳлаб берай. Акромов айтганининг аксича, Сеулда биз карислар билан тенг кучли ўйин кўрсатмадик. Кўрсата олмадик. Форслар бу йилги карислар билан тенг кучли ўйин кўрсатишди. Биз эмас. Ижрочиларимиз тенг кучли эди, ўйинимиз эмас. Бу нима деганим? Ўйинимиз лойқа деганим. Ўйинимиз структурасини ўзгартиришимиз керак деганим. Бу билан нима демоқчиман? Бутун ўзбек футболида ўйин қаловини тутун босиб ётибди. Ўйинимиз чақнаб аланга олиб ёнмайди, деганим. Қаловини ўзгартириш керак деган фикрдаман. Қаловини топсанг қор ҳам ёнади. Ўйинда шиддат бор-у, барака йўқ. Мазмун бор-у, маъни йўқ. Майдон атрофида менга ўхшаган “донолар” кўп-у, изланиш йўқ. Футболимиз деб бўғилиш, қистаниш бор-у (бунга юқори раҳбарият ҳам қўшилиб кетди), мақсад сари қўзғалиш, юзланиш йўқ.

ТУҒИЛМАСДАН ОЛДИН ЎЛГАНЛАР
Ўз футболқарашимни тушунтириб берай. Демак, гап бундай. Қаерда тўпни олиб қўймайлик, дарҳол ола-тасир ҳужумни эмас, гол билан якунланувчи, голга йўналган ҳужумни бошлаб юборишимиз шарт. Бизда уйда тайёрлаб қўйилган қирққа яқин гол билан якунланувчи ҳужумлар варианти бўлиши керак. Шунда биз битта ўйинда тўртта гол ура оламиз. Биз майдоннинг бирор ерида тўпни эгаллаб олдикми бас, голвар ҳужумни бошлаб юборишимиз керак. Бунинг ўрнига биз рақибнинг жарима майдони томон гол уриш зарурлигини унутган каби, голни ўйламасдан ҳаракатланиб, тўпни назорат қилиб, чайналиб, ўйинимизни чайқатиб, лойқатиб юрамиз. Ўйинимизда тиниқлик йўқ. Бу аҳволни биз “позицион ҳужум” деб атаймиз. Рақиб кучсиз бўлса, бундай “ҳаракатларимиз” пайтида улар биздан тўпни олиб қўя олишмайди. Ҳимояланишади. Бу пайт ичида биз ўнлаб голвар вазиятни туғилмасданоқ ўлдириб қўйган бўламиз. “Выкидиш”ларимиз жуда кўплигини ҳеч ким кўрмайди. Чунки биз ҳужумда “ҳаракатланиб, тўпни назорат қилиб” юришимиздан мамнун бўлиб юрибмиз-да. Ёки Ливанга қарши ўтган ўйиндаги каби, голвар вазият яратмай туриб ола-тасир ҳужум қиламиз. Биримас-бири гол бўлиб қолар деб тажовузкорлик қиламиз. Кўпчилик бизда голвар ҳолат юзага келгач, уни голга айлантиришдаги зарба нуқсонларини кўриб қолиб, шуни танқид қилади. Лекин кўзга кўринмас голвар вазиятнинг туғилишидаги, ҳужум бошидаги нуқсонларни ҳеч ким назарга илмайди. Уларни ҳеч ким кўрмайди (Акромов чамамда, фақат ҳакамларнинг хатосига тикиляпти, холос). Бундай аҳволда фақат кучсиз рақибнинг хатоси туфайли биз гол уриб ола биламиз. Ливанга биз биттагина гол уришни амал-тақал қилдик. Рақиб дарвозаси олдида тажовузкор ўйин кўрсата олдик. Пишиқ, пуҳта ҳужум бўлмаса, қуруқ тажовузкорлик юқори натижа бермайди. “Шовқин-сурон” кўпу, ҳужумда куч- қудрат кўринмади ўша ўйинда. Шунинг учун биргина гол уролдик. У ҳам аслида қарсаки (рекошет) гол эди. (Уни Ливаннинг Кореяга урган Байрутдаги голи билан тенглаштириб бўлмайди.) Рақиб Корея термаси бўлса-чи? Сеулда биз биронта голвар вазиятни ярата олмадик-ку. Шиддатимиз, матонатимиз уларникидан қолишмас бўлса-да (Акромов фақат шу сифатларимизни кўра олгани учун, карислар билан тенг ўйнадик деяптими?).

МУМКИН ЭМАСМИ?
Шундай экан, нима қилмоқ керак? Бетиним, узоқ муддат шуғулланиш керак. Рауф-ака, биз Сизни софдил, тўғрисўз одам деб биламиз. Айтингчи, ФИФА кунлари билан чекланиб, янги ўйин структурасини яратиш мумкинми? Абрамов ОК-2011 олдидан бир ярим ой жамоа билан муттасил шуғулланиб Доҳага бир нимани яратиб олиб борган эди. Мусаев ҳам бу йил Туркияга бир нимани тайёрлаб борди. Қосимов Аммонга нимани тайёрлаб боради? Эски тос, эски ҳаммомними? Бу борада Қосимов легионерларсиз ўзимиздагилар билан узлуксиз 2 ой ишлаб ўйинда янгилик яратиб борса бўлмайдими (энди бир ой қолди)? Легионерлар ахир, беш кун шуғулланиб шаклга кирган, мавжуд бўлган бор ўйинни кучайтиришади. Йўқ ўйинни эмас. Уларсиз, улар келгунга қадар янги ўйин струкрурасини яратиб олиш керак эмасми? Мумкин эмасми? Қосимов ёки бу талабни сезмайди, ёки сезса-да клубдаги масъулияти туфайли бу вазивани ўз олдига қўймайди, ёки Марказдагилар бу вазифани тан олишмайди, ёки Раҳбарият уларни бу борада қўлламайди. Билмайман. Билолмайман.

АУТ ОТИШ
Гапимни тушунтирай, биз фақат стандарт вазиятларда гол уришни ўйиндан олдин тайёрлаш мумкин деб биламиз ва вақтимиз етса, машғулотларда стандарт голларини олдиндан тайёрлаймиз. Ўнта стандарт ҳолатида бешта голвар вазият яратиш мумкин. Бошқасига рақиб йўл қўймайди. Бешта вазиятда битта гол уриш мумкин бўлади. Бу голни созлаш учун бизга беш кунлик йиғин машқлари камлик қиляпганини ҳамма тан олади. Шундай бўлгач, бу борада ҳам биз эски багаж билан майдонга тушиб кета берамиз. Шунинг учун биз бажарган стандарт вазиятларда янгилик йўқ. Буни ҳамма кўриб турибди. Ҳамма билади. Менинг айтмоқчи бўлганим бошқа нарса. Стандарт эмас, уни сиз тан олдингиз, ҳар қандай ўйин ҳолатидан биз голвар вазиятни ярата олишимиз керак. Ҳатто аут отишдан ҳам.

“МЮ” билан “Реал” кубокда тўқнашган Англиядаги ўйинни эсланг. Инглизлар гол уриб олиб, жиддий ҳимояланишяпти. Рақибни голвар вазиятга чиқармаяпти. Модрич жавоб тўпини киритган ҳолатни эсланг. Голвар вазият яратилганмиди? Сиз йўқ дейсиз. Ундай бўлса, ҳимоянинг қўпол хатоси эвазига гол урилдими? Тағин йўқ. Модричнинг зич, қуюқ ҳимоя ичида арзимас бир метрлик бўш майдонга чиқиб олиши голвар вазиятни вужудга келтирган эди ва Модрич бундан қойилмақом равишда фойдаланиб олди: Модрич жаримага кирмасдан туриб тўп билан ҳужум марказидан ҳам, ҳимоячилар эътиборидан ҳам четга чиқди. Ҳимоя қўрғонида ярим метрлик тирқиш пайдо бўлди. Модрич зарба берди. ГОЛ (бундай тўқ зарбани ўзбек футболида Г.Красницкий ва Б.Абдураимов ижросидан сўнг ҳеч кўрмагансиз). “Руслар плотный” удар дейишади. Ўша ўйиндаги бу воқеа бир ярим сония ичида содир бўлган эди. Айтмоқчиманки, голвар вазиятларни яратиш ва улардан гол уриб олиш машғулотларда машаққатли меҳнат эвазига юзага келади ва ўйинда амалга оширилади. Шу каби голвар вазиятларнинг қанчаси туғилмасиданоқ бизда нобуд бўляпти экан, биласизми?

Қарши ҳужумни айтмайсизми? Ҳар бир қарши ҳужумда голвар вазият тап-тайёр турибди-ку. Уни голга айлантириш мумкин. Форслар Сеулда уч марта қаши ҳужумда голвар вазиятни яратишга интилдилар, бирида жуда муҳим гол уриб олдилар. Масалан, бизнинг ўйинимизда рақиб майдони бўш. Масалан, рақибга ҳужум қилишни ўзимиз таклиф этиб, бу бўш масофани ўзимиз яратиб олганмиз дейлик (орзуга айб йўқ). Тўп майдон марказида турган Бақоевга келиб тушди. Бўлди, бу ҳолат голвар вазиятга чиқдик дегани. Боқоев йиртиб қочиб, учтасини алдаб ўтиб гол уриб келолмайди. Бунинг учун унга индивидуал маҳорат етишмайди (у Марадона эмас.) Демак, коллектив маҳорат эвазига гол уриш керак бўлади? Термада жамоавий ўйинни ким созлайди? Ким?

Гап келганда айтиб ўтаман. Аҳмаджон Мусаев жамоавий ўйиннинг кучи билан бир нимага эришди. Ижрочилар маҳорати билан эмас. Шунинг учун Мусаевнинг созланган жамоасидан айрилган ўйинчилар ўз клубларида кўзга кўринмай қолишяпти. Қани эди, миллий термамизда ҳам жамоавий ўйин даражаси бошқаларникидан бир калла юқори бўлса. Бақоев ҳақида айтганим бир мисол эди, ҳалос. Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Бу каби вазият яратиш вазифасини бош мураббий ўз олдига қўйяптими? Ёки ўйин тақдири ўйинчиларнинг ўзига қолиб кетяптими? Майдоннинг қаерида бўлмасин, ўша жойдаги ўйин ҳолатини голвар вазиятга айлантиришни мақсад қиладими? Бунинг учун тўпсиз футбол ўйнашимизни икки карра юқори даражага кўтаришимиз керак. Гап шунда. Бундай ўйинни кўрсатиш учун камида бешта ўйинчи бир мақсадга (голга) йўналган ҳаракатни синхрон бажариши керак. Бирор бир сония улушида термамиз ўйинини кузатинг. 2 ё 3 ўйинчи ўйин силсиласида актив ҳаракатда бўлса, 3таси пассив ҳаракатда кузатувчи бўлади, 4таси — ҳаракатсиз “сигирбоқар”. Шунинг учун термамиз хаотик равишда ҳужум қилади. Рақиб хато қилса гол урамиз. Йўқса... ютқазамиз, чунки ҳимоямизда хатолар кўп.

УЗИЛИБ ҚОЛДИ
Шу ўринда Мусаев меҳнатини эътироф этишимиз керак. Ёшлар ўйин ҳолатидан қирқта эмас, бешта голвар вазиятга чиқишни таёрлаб қўйишган экан. Фақат биттасини сизга айтиб берай. Марказга яқин жойда, қанотда яқин масофада учлик, тўртлик боғламини яратиб, рақиб ўйинчиларини ўша ерга йиғишади-ю, (Қосимовда қанот чизиғи бўйлаб фақат иккилик бор, камдан кам ҳолатда учлик) қарама-қарши томонда бўшлиқ хосил қилиб, ўша томонга узун оширма бериб, голвар вазиятга чиқишади. Мусаев ҳақида гапирсак, гап кўп. Ҳамма ёш жамоалар катта акаларининг ўйин услубини олиб келишган экан. Испанларни айтмайсизми. Фақат бизникилар акалари ҳали ўйнамайдиган футболни кўрсатишди. Афсуслар бўлсинки, ўзбек футболига хос нуқсонлар Туркияда ҳам йигитларнинг оёғидан олганини кўрдик. Бу бошқа бир муҳим мавзу.

Форслар Тошкентдаги ўйиндан сўнг Сеулдаги ўйингача бекор юрмай ҳимояни кучайтириб олишган экан. Улар ҳимояда бехато ўйнашди ва қарши ҳужумда биргина вазиятдан гол уриб ютиб кетишди. Тошкентда карислар бизга марказдан кириб иккита гол уриб кетишган эди (ёшларимизга уругвайликлар худди шундай ҳолатларда голларни қалаштиришган эди). Жарима майдонида ҳимоячиларимиз зонани ушлашади, ҳужумчини эмас. Зоналар оралиғидан рақиблар бемалол ёриб ўтиб кетишяпти. Қани жарма майдонимизда зона орасини тўлдирувчи бизнинг яна учта ярим ҳимоячимиз? Қай гўрда “сигир боқиб” юришибди? Оширмани нега ҳеч ким тўсмайди? Акмалнинг бошига урилган ўша оширмани ҳеч ким ҳужумчи олдига етиб бориб тўсишга ҳаракат қилмаган эди. Чунки биз зич ўйнамаймиз. Ўйлашда, жой танлашда, жой олишда, жой алмаштиришда (санаганларим ўйиннинг асоси эмасми?) бизга тезлик етишмайди. Ақл тезлиги етишмайди. Худди шу футболимиз иллатлари Туркияда Мусаевни ҳам шарманда қилишди. Уругвай ё французларга қарши майдонга тушганимизда бизда бор ўйин структурасини сақлаган ҳолда, мен айтиб ўтган ўша тезликни икки баробар ошириш керак эди. Қарорда, оширмада, зарбада, тўпсиз ўйинда орқада қолиб кетдик-ку, эссиз.

Бундай нуқсонларни миллий терма ўйинларида ким йўқотади? Ким?... Амакимми ё аллакимми?... Ким бўлса бўсин, фақат Қосимов эмасми? Чунки у ўриндош мураббийми?

Барибир Инилеев узоқ муддат машғулот ўтказмасдан туриб ҳам, бизни алдаб, ё ўзи алданиб Иорданияни юта оламиз деб, бизни ғалабага ишонтиряпти. Толибжонову ва яна аллакимлар унга жўровоз бўлишяпти. Бундай гаплар юпатувчи, ухлатувчи орзуларми, ё ширин ёлғонларми? Ё бепарволикми? Ё касбдаги лоқайдликми? Ёки Ўзбек футболига хиёнатми?... Билмадим... Билолмадим...
Ғурбатта қолиб кетдим-ку... Кўзим жиққа ёш...
Узр сўрайман. Қаричилик... Фикримни тугатолмай қолдим. 
31 июль. Ҳасанали Қодиров.

Киритилган сана: 17.08.2013 15:47. Ўкилди: 11007 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:33. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:32. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 20.08.2013 12:10. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOMULLO
Сана: 19.08.2013 17:16. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOMULLO
Сана: 19.08.2013 17:14. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOMULLO
Сана: 19.08.2013 17:06. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 19.08.2013 02:06. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 19.08.2013 00:03. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 18.08.2013 10:27. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KORREKTOR
Сана: 17.08.2013 22:54. KORREKTORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 17.08.2013 22:12. FERGIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 17.08.2013 22:11. FERGIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 17.08.2013 22:11. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 17.08.2013 22:11. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 17.08.2013 22:10. FERGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 17.08.2013 22:10. FERGIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VINGER
Сана: 17.08.2013 22:05. VINGERга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VINGER
Сана: 17.08.2013 21:21. VINGERга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AJUZBEK
Сана: 17.08.2013 21:14. AJUZBEKга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLLL
Сана: 17.08.2013 19:17. FUTBOLLLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.