Икки анжуманда икки хил манзара
Баҳо: |
+0; -0
|
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманлари ўйин, жамоа ва мураббий ҳақида анча-мунча кўп маълумот берадиган ва яширадиган жой экан. Шунинг учун анжуманларнинг биттасини қолдирмай қатнашмоқдаман. Шимолий карисларни ютганимиздан кейинги анжуманда одам кўплигидан наҳорги ошга киролмай қолганларга ўхшаб, тўйхонага сиғмай маърузани ташқаридан туриб тинглаганларга ўхшаб анжуманлар хонасига киролмай қолганлар кўп бўлди. 30-тур ўйинидан сўнг эса, чемпионатимиз байроғи туширилган ўйиндан сўнг, тарихимизда биринчи марта чемпион сўнги дамда аниқланган тур ўйинидан сўнг матбуот анжуманида 4 киши қатнашди. Футболимизга журналистларнинг икки хил муносабати ойдин бўлди. Ишқибозларимизга кўтаринки кайфият керак. Журналистларга ҳам. Уларни бошқаси қизиқтирмади. Ана холос. Футболимиз даражасини чемпионатимиз савияси белгилаб беришини ҳаммамиз биламиз. 30-тур ўйинига бўлган бундай муносабатимиз билан футболимизни деб кунда заҳмат чекишдан нари юришимизни ҳаммага кўрсатиб қўйдик.
ҒАЛАБА ТАТИМАСА...
12 ноябрда бўлиб ўтган анжуманга қайтаман. Бугунги кунимиз ҳам, келгусимиз ҳам ёшларники. Ўшанда сўнги саволга ҳам талабгорлар кўп бўлди. Мен савол берадиган сўзларимни ичимга ютиб ўтирдим. Ёшлар йўлини тўсмайин деб шундай қилдим. Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар ҳам. Умримнинг асосий қисми партия хукмронлик қилган қизил империя даврида ўтди. У даврларда оғизни, кўзларимизни юмиб, қулоғимизни беркитиб юришга мажбур эдик. Ушбу кунларда ҳуррият ҳавосига ғарқ бўлиб юрибман. Ҳозир ҳам инерция бўйича кўзни юмган маъқул дейдиганлар, бировнинг оғзини юмдирадиганлар, доим ўз қулоғига пахта эмас, “наушник” тиқиб юрадиганлар, яъни кўрмайин, эшитмайин, гапирмайин дейдиганлар йўқ эмас. Анча-мунча топилади. Фақат футбол журналистикасида эмас. Анжуманларда ҳар бир сўзни оқизмай-томизмай тинглаб ўтиришим шу туфайли. Ҳуррият ҳавосига ташналигимдан тинглаб, гапириб тўймаётганим шу туфайли. Агар ўйиндан кейинги матбуот анжуманига фақат икки киши қолса, бири манман, бошқаси матбуот котибидир. Етказгани учун ўзига шукр.
30-турда “Андижон” раҳбарияти ҳам, матбуот котиби ҳам ўйинга келишмабди. Мавсумнинг сўнги ўйинига муносабат шундай бўлди. Ковшов рақибимиз савияси бизникидан икки уч баробар баланд, ўйин шунга яраша бўлди, “Пахтакор”ни чемпионлик билан табриклайман, деб умумий гапларни гап деб айтиб турган эди. Поповнинг самимий саволларидан сўнг ҳамма чизиқлар сочилиб кетганини, умуман ҳеч қандай жанг кўрсата олишмай, ўйинни бериб қўйишганини тан олди. Мавсум тугамасданоқ футболчиларимиз учун ҳаммаси тугаганини, улар аллақачон ўзларига янги жамоа излаб юришганини айтиб зорланди. Ҳақиқатдан “Пахтакор” ўйинчилари майдонда мастер-класс машғулотини ўтказишган эди. Нўъмон Ҳасанов жавобларида кўтаринки кайфият, байрам тантанаси уфуриб турди. Саволлар ҳам байрамона қутловлар билан тўлган эди. Ман совуққон, жиддий тусда ҳаммани эшитиб кузатиб ўтирдим. Бундай жиддий кузатишимни 12 ноябрь куни кечаси бутун Ўзбекистон аҳолиси кўрибди. Бутун юртимиздан келган таниқли журналистлар қолиб, операторлар мени ТВ орқали кўрсатишган экан. Мендан бошқа ноёб нусха йўқ экандирда. Узоқ-яқин танишларим кўришганини айтишди. Бунчалик ҳўмраймасанг бўларди, дейишди. Жанговар ўйин кўрмаймиз, деб зорланар эдинг. Жанговар, матонатли ғалабамиз ҳам сенга ёқмайдими, деб танишларим мени изза қилишди. Юзимга жилмайган шаклни ёпиштириб қўя олмайман. Айтмоқчи бўлган саволларим ичимда қолиб кетди. Айтсам бўлар экан. Жиддийлигим сабабини ҳамма тушунармиди. Доҳадаги Яманга қарши жавоб ўйинмиз бошқачароқ ўтармиди.
РУҲАН ЧИНИҚТИРИШ ЙЎЛИ
Сўнги тур ўйинидан сўнги анжуманда Нўъмон Ҳасановга айтар гапимни айтдим. Тўғри жавоб олдим. Даврон Файзиев ҳам шундай гапиради. Мавзудан четга қочишмайди. Бабаян сўзни танлаб гапиради. Абрамов сўзни танламай оғзига келганини гапиради-ю, тез-тез журналисларга ем бўлади. Қосимов эса, мавзудан қочиб бошқа гаплар билан вақтни ўтказарди. Мавсум сўнгида мен бошқаларга ўхшаб қутловлар билан вақт ўтказмадим. Попов саволидаги мантиқни давом эттириб, хато иш қилмаяпсизларми деб Ҳасановга айтдим. Бутун мавсум бўйича Дима 18та футболчи майдонга тушганини санаган экан. Мен мавсум бўйича Лобанов ўрнига бир марта ҳам бошқа ўйинчи майдонга тушмади, деб айтдим. Худо кўрсатмасин, жароҳат олиб қолганида ҳеч ким унга тенг ўйин кўрсата олмай қоларди. 16 яшар у ёқда турсин, 19 яшар янги номни ҳам мавсум бўйи майдонда бирор марта кўрмадик, деб савол берган эдим. Жавоб бундай бўлди. “18 яшар ўйинчи руҳан тайёр эмас, синиб қолиши мумкин. Ёшларни тушуриб таваккал қила олмаймиз. Биз чемпион бўлиш вазифасини бажаришимиз керак эди. Бажардик ҳам”. Бу жавоб футболимизнинг касаллик диагнози бўлиши мумкин эмасми? Эътибор беринг. Бир пайтлари 12 яшар гимнасткаларни мусобақага яқин йўлатишмас эди. Тўғри, бу ёшда қизалоқлар руҳан тайёр бўлишмайди. Ҳозир улар жаҳон чемпиони бўлишмоқда. Ёш футболчиларимиз руҳий тайёргарлик кўриши учун ҳам тез-тез майдонга тушиб туриши лозим эмасми? 20 ёшида етук футболчига айланиши учун ҳам уларни 16 ёшиданоқ майдонда тез-тез кўриб туришимиз керак эмасми? Анжуманда тўрт киши бўлганимиз учун ҳам савол- жавоблар самимий диалог сифатида ўтди. “Бундай ўйиндан кейин бундай зар сочишни кимга кераги бор. Медалларни кўпайтириб нима қиламиз? Ниманинг уруғи кўп бўлишини биласизми? Енгил вазнли ғалабаларнинг. Чемпионатимизда иккинчи ё учунчи ўринни олингу, майли, мавсум давомида мағлубиятдан қўрқмай ўйин сифатини кучайтириб, Осиёда финалга чиқинг. Бу ҳақиқий, салмоқли ютуқ бўларди. Бемаза қовун бўлмасди, деган гапларни айтибман, шекилли. Ҳамма кулиб юборди.
200% ҚЎШИЛАМАН
12 ноябрда Бабаян анжуманни якунлаб “Я в основном, всеми вами доволен. Ваш труд очень нужен. Но среди вас есть такие, их очень мало, 0 целых, 0 десятых процента, они всё ещё чем-то не довольны. Что-то критикуют. Они этим свой рейтинг хотят возвысить, тираж поднять, что-ли”, деб айтган эди. “Пахтакор”га ютқазган ўйиндан кейинги анжуманда Абрамов сўз танламай айтган гапларидан сўнг, чақим гаплар ғовлаб кетган эди. Бундай журналистларни кейинчалик “Гнилые”, деб айтаган эди. “Они мои слова отрывая из поддекста доносят Бабаяну, его слова переиначивая передают мне”, деб тўғридан-тўғри урушиб айтган эди. Бабаян бундай гапирмайди. Кескин, лўнда гапирмайди. Шунинг учун Бабаян нима демоқчи эканлигини билолмай ўйланиб қолган эдим. Бизда унинг ишини таҳлил қила оладиган журналистлар йўқ ҳисоби. Танқид қилувчилар ҳам ғалабалардан кейин қолмади, чоғи. Демак, Бабаян оғзидан чиққан биргина гапни журналистлар роса чайнашганини назарда тутганмиди, билмадим. Бундай гап оғзидан чиққан эди. Ҳозирги таркибни тарихимиздаги энг кучли таркиб деб айтган эди. Ҳеч ким бундай гапни қабул қила олмади. Уни асоссиз деб билди. Мен мураббийнинг ушбу гапига 200 фоиз қўшиламан. Ярим асрлик футболга мухлислигимни инобатга олинг. 94-йилги Лебедев, Қосимов, Шквирин даври футболчилардан ҳам (Ан, Фёдоров, Хадзипанагис даврини айтмайман) Азизхўжаев, Тазеддинов, Моторин, Красницкий, Абдураимов даври футболчилари ҳам бугунгидан кучли эмас эдилар. Лекин ман шу дамда Бабаян эътирофининг маҳражига бир қиё боқишингизни хоҳлайман. Бундай кучли таркиб Осиёда энг кучли ўйинни кўрсатмоқдами? Йўқ. Таниқли адибимиз тили билан айтганда бизнинг терма жамоамиз ўйини Осиёда учтанинг бири, тўрттанинг олди бўлиши керак. Таркиб шунга лойиқ. Шундан келиб чиқиб Бабаянга шундай савол бермоқчи эдим. Анжумандаги жиддий ҳолатим шу саволим мазмунидан келиб чиққан эди. Мени танишларим изза қилишганининг сабаби шу ерда эди.
“Самвелжан, сейчас все впали в радостную эйфорию от ваших побед. Но вас впереди ждут очень много работ. Вы видите резервы роста мастерства отдельно взятых игроков, и большие резервы повышения командной игры сборной в целом? Я больше чем уверен, что мы, худо хоҳласа, мы пробьёмся в мундиал, что Вы откроете новую страницу в истории Узбекского футбола. Но северные Корейцы участвовали на ЧМ-2010. Иракцы выиграли КА-2007. Но этим их игровой уровень не поднялся на первые ряды в Азии. Вы можете ставить парад самим собой и перед всей сборной такие далеко идущие задачи. Для этого мы не должны как сборная КНДР, после участия в мундиале расстраивать свой достигнутый игровой уровень. А идти дальше вперёд по заранее намеченному плану. Мы не должны впадать в эйфорию от достигнутых успехов. Мы свой игровой почерк размазали в игре против сборной Йемена. Отдали концовку игры сопернику. Никакая серьёзная команда не отдаст игру после трёх забитых голов. В эль-классико забив три сухих гола “Реалу” как поступила “Барселона”? Она ещё больше усилила игру. Когда Вы видите далеко идущие цели, вы не будете разбрасываться последними минутами официальных игр. Их у нас очень мало. Сборы редки. Я верю, хочу верить, что Вы достигните больших успехов, создадите эпоху в нашем футболе”.
Нега мен комил ишонч билан бундай гапларни ёзмоқдаман? Чунки терма жамоа “Реал” эмас. “Қироллик клуби” бутун дунёдан келтирилган энг кучли ўйинчилар эвазига натижаларга эришмоқда. Бизнинг мураббийимиз бутун дунёдан эмас, ўз футболимиздан чиққан футболчилар ўйинини ўстириб, натижа кўрсатишни билади. Бабаян “Пахтакор”да ишлаган даврда бундай ишни эплаган эди. Бабаян “Пахтакор”ни бир оила қилиб бирлаштирган эди. Энди у майли, “Пахтакор”ни унутмаган ҳолда, бутун Ўзбекистон футболини бир оила қилиб бирлаштириши лозим.
Ушбу икки матбуот анжумани қулфи-дилимни очиб юборди. Эътиборингизга анчадан-анча эътирозларимни, эътирофларимни ҳавола қилмоқчи эдим. Ҳозир мавриди эмас экан.
Мавсум финишга етганидан, сўнгра терманинг бу йилги сўнги ўйини бироз хира тортганидан кўнглим бироз ҳижил бўлди. Энди ўйинларни, матбуот анжуманларини баҳоргача соғиниб юраман. Саҳифа бетларида кўришгунча омон бўлайлик.
Ҳасанали Қодиров.
Фикр билдиринг
ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!
МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ
- Гапнинг қисқаси ҳам шу...
- Келиб кетишми ё...
- Лукакуда аламим бор маним
- Гапнинг қисқаси ҳам...
- Евро-2020 дастурхони (2-қисм)
- Евро-2020 дастурхони
- Узр айтиш истаги билан
- Карантин дастурхони (5-қисм)
- Карантин дастурхони (4-қисм)
- Карантин дастурхони (3-қисм)
- Карантин дастурхони (2-қисм)
- Карантин дастурхони
- Ҳамдард одам жавоблари (2-қисм)
- Ҳамдард одам жавоблари
- Қурама гаплар (4-қисм)
- Қурама гаплар (3-қисм)
- Қурама гаплар (2-қисм)
- Қурама гаплар (1-қисм)
- Борига шукр (7-қисм)
- Борига шукр (6-қисм)
- Борига шукр (5-қисм)
- Борига шукр (4-қисм)
- Борига шукр (3-қисм)
- Борига шукр (2-қисм)
- Борига шукр
- Четдан туриб гапириш (2-қисм)
- Четдан туриб гапириш
- Мақола ҳақида мақола
- Бир жумла гап таҳлили
- Яна ўша дастурхонми? (4-қисм)
- Яна ўша дастурхонми? (3-қисм)
- Яна ўша дастурхонми? (2-қисм)
- Яна ўша дастурхонми?
- Бир мақола зангидаги гаплар
- Ғоябардорлик (4-қисм)
- Ғоябардорлик (2-қисм)
- Ғоябардорлик
- «Тўй»га келган чолнинг Мундиал ҳақидаги гаплари
- Шукрона гапларим. 4.
- Шукрона гапларим
- Бир мақола астарини очиб (2-қисм)
- Бир мақола астарини очиб
- Одобни билмаган гапларим
- Эски гапни судраш
- Эртакка муҳтож бўлган эртак
- Хуш кўрдик
- Футбол ичра руҳиятми ё ... руҳоният?
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (3-қисм)
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат (2-қисм)
- Терма жамоамиз бош мураббийига очиқ хат
- Ҳар ишда ўзаро ишонч муҳим
- Чўзилиб кетган йил боши гаплар
- Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим (2-қисм)
- Мираброр акамга айтар янги йил тилакларим
- Дарбадарлик
- Футболимиз афсонаси (3-қисм)
- Футболимиз афсонаси (2-қисм)
- Футболимиз афсонаси
- Жавоб ўрнида айтганларим
- «Дастурхон»ни на қилай (2-қисм)
- «Дастурхон»ни на қилай
- Эски тоғора, эски гап
- Ўхшамаган ишлар
- Мен ҳам бир оз Бабаян эканман
- Олди-қочди гаплар
- Икки ўйин достони
- Футбол ва икки сўз тасвири
- Муносабат билдириш
- Ошдан кейинги ош. 2-қисм
- Ошдан кейинги ош
- Филиппин олдидан. 2-қисм
- Филиппин олдидан
- Дастурхонни қўмсаб
- Футбол манзараси
- Саҳифалар сийрати
- Икки анжуманда икки хил манзара
- Эртага жанг. Бугун арафа
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-5
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-4
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-3
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик-2
- Биз (футбол ҳаётида) Ўзбекистон бўла олайлик
- Айтган ва айтолмаган гапларим («Локомотив» футболчилари билан учрашув ҳақида)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (3-қисм)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан? (2-қисм)
- Нима иш қилиб қўйганини ўзи билармикан?
- Эшон-жарчи ҳақида эртак
- Дастурхон атрофидаги гаплар (2-қисм)
- Дастурхон атрофидаги гаплар
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (якуний қисм)
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (2-қисм)
- «Дастурхон»га айланиб кетган оддий баҳс (1-қисм)
- Дастурхон-3
- Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (2-қисм)
- Нодиржон Маматқуловга очиқ хат (1-қисм)
- Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат). 2-қисм
- Икки эшик оралиғидаги гаплар (Вадим Абрамов билан суҳбат)
- Жавоби бор жавоб
- В догонку за ушедшим поездом (2-я часть)
- В догонку за ушедшим поездом
- Аксириш (6-қисм)
- Аксириш (5-қисм)
- Открытое письмо руководству «Локомотива»
- Аксириш (4-қисм)
- Аксириш (3-қисм)
- Аксириш (2-қисм)
- Аксириш (1-қисм)
- «Дастурхон»га билдирилган муносабатлар
- ДАСТУРХОН-3 (давоми)
- «Дастурхон-3»
- Юз доллар ҳикояти (давоми-4)
- Юз доллар ҳикояти (давоми-3)
- Юз доллар ҳикояти (давоми-2)
- Юз доллар ҳикояти (давоми)
- Есть о чём поговорить
- Юз доллар ҳикояти (давоми)
- Юз доллар ҳикояти
- V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 2-қисм
- V. Замонлар чоғишмаси («Консультатив» таҳлил). 1-қисм
- Мавсум оралиғидаги «жанглар»
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 4-қисм
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 3-қисм
- Салом алик билан тўкис
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 2-қисм
- 4. Замонлар чоғишмаси (ёки корхона тасвири). 1-қисм
- 7-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
- 6-қисм. Замонлар чоғишмаси (техникапарвар Рустам Акрамов)
- 5-қисм. Замонлар чоғишмаси ёки (Ислом Аҳмедовга ўтинчим бор)
- 4-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
- 3-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)
- 2-қисм. Замонлар чоғишмаси (Фарҳод Магометовга очиқ хат)
- 1-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки бугунги футбол сабоқлари)
- 6. Ўтмишни эслаб, келгусини қумсаб (очиқ хатнинг давоми)
- 5. Етти ўлчаб, бир гапириш (очиқ хатнинг давоми)
- 4. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
- 3. Мажлисдан олдин ва кейин (очиқ хатнинг давоми)
- 2. Йўл бошидаги гаплар (ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга атаб ёзилган очиқ хат)
- Узр ўрнида айтганим (1-қисм)
- Ғариб дастурхон (футбол ва «гастербайтер»). 4-қисм
- Ғариб дастурхон («Бозор» ва маош). 3-қисм
- Ғариб дастурхон («Мойиллик»). 2-қисм
- Ғариб дастурхон (Тарсаки). 1-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 5-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 4-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Р.Т.Инилеевнинг хос суҳбати). 3-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (Рустам Акрамов гапирсин). 2-қисм
- Билмадим... Билолмадим... (олий бош қўмондон ким?). 1-қисм
- Ғийбат эмас
- Орқада қолгувчи ўйлар
- Коса синмасин
- Футбол сурати ва сийрати
- «Авария» олдини олиш
- Тарафкашлик
- Ишқибозчилик
- Бор йўғи футбол
- Руҳият уммони
- Бобомурод Абдуллага...
- Бир бутуннинг синиқлари
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 5
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол-4: Йигирмагача санашни биламан
- Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 3
- Борим ҳам йўғим ҳам футбол 2
- БОРИМ ҲАМ, ЙЎҒИМ ҲАМ ФУТБОЛ
- «Хабарлар»дан хабарлар
- Очилиш
- Мамат-ака ёки икки томчи ёш . (бадиҳа)
БЛОГГЕРЛАР
-
Ўзингни англа -
Саёз фикрлар... -
Futbol olami -
Интервьюлар олами ва таҳлилий мақолалар -
Tanganing ikkinchi tomoni -
Футбол — спорт қироли! -
InterFutbol газетаси блоги -
UzA.uz — спорт хабарлари блоги -
Футбол шарҳи -
FCB.UZ блоги -
Mazmun.uz блоги -
Ла Лига бўйича эксперт -
Келажак футболи -
Maydon.uz блоги -
Ҳакамлик ва ўйин қоидалари -
25-кадр -
Спортга оид мақолалар ва маслаҳатлар -
Мундиал яқин! -
Мухлис минбари -
Forza Inter! «Интер Милан» клуби ҳақида таҳлилий-субъектив блог -
Ўзбекистон футболи жаҳонда! -
Ўзганинг ҳақи буюрмас, ноҳалол ғалаба татимас -
FC – "НАВБАҲОР" -
Карикатура ва ҳажвия -
"Қизил Манчестер" -
MES QUE UN CLUB -
Викториналар, танловлар -
I love this Game -
Эркин зарба! -
Футбол: қизиқарли фактлар, рақамлар... -
Бир чимдим кулгу -
Керагидан ортиғи керакмас! -
Hala Madrid! -
А серия сарҳадлари -
Хўжа Насриддин бурчаги -
«Офсайд» -
ФУТБОЛ КЛУБИ БЛОГИ -
«Катта»лар ичидаги «кичик» -
One love, One United! -
Сайт ва газета блоги