Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Ғариб дастурхон («Бозор» ва маош). 3-қисм

Баҳо:
+0; -0

Бобур Акбаров. Нима эмиш? Янги мураббийга ўйинни тайёрлаш учун бир ой муҳлат камлик қилар эмиш.  Хоугтонга уч кун етарли бўлган эди. Жамоавий муносабатни созлаш ўйин пайтида ҳам давом этган эди. Кувайтга 2:1га ютқаза туриб, уни 3:2 ҳисоби билан ютган эдик. Қосимовнинг ўзи Ливан билан ўйинга икки кун қолганида терма жамоани қабул қилган эди. Мантиқ борми?    

О.Б. Яқинда президентнинг навбатдаги сайлови бўлиб ўтади. Эҳтимол, Мираброр Усмонов ўз номзодини қўймас. Қўйса қўймаса, балким бошқа бир кимса президент этиб сайланар. Бу аҳволда президент муҳим қарорларни қабул қилишдан ўзини тортиб тургандур. Буни тушунса бўлади.

Ҳ.Қ. Тушуниб бўлмайди. Президентлик муҳлати, сайлов муддати ФУТБОЛ олдида нима деган нарса? Кемага дарға экансан, бир кун эмас, бир зумгаям кема штурвалини қўлдан қўйиш мумкин эмас. Бундай пайтларда кема жиловини маҳкамроқ ушлаш керак, токи бугунги қарор эртага кимнингдир елкасига оғир юк бўлмасин.

Президент, президент деяпмиз. Ким унинг “бош вазири”. Биринчи шахс доим мартабаси улуғ, пурҳикмат бўлиб, ҳамма ишни иккинчи шахс бажариши керак. Биринчи шахс доим кучли стратег ва комбинатор бўлиб, ижрочиларни жой-жойига қўйиб, уларга ижодий муҳит яратиб берувчи бўлади. Иккинчи шахс доим кучли мутахассис бўлган. У ҳамма ишни бажарган. У одам ЎФФда билимда энг ўткир  бўлгани ҳолда, ҳуқуқда ҳаммадан баланд бўлиши керак эди. Термалар маркази раҳбарларига дарс берадиган даражада  мартабаси, билими баланд бўлиши керак. Президент фақат унга таяниб ишлаши керак. У ишқибозлар олдида раҳбарият вакили бўлиб ТВ, радио эфирларида ЎФФ номидан бош мутахассис сифатида доим чиқиб туриши керак. Оммабоп бўлиши керак. Руслар “публичний человек” дейишади.

У.К. Сўзингизни бўлдим, узр. Сизнинг бундай таърифингиз бўйича Алишер Аминов ЎФФда иккинчи шахс бўлишга жуда мос келар экан-да?

Ҳ.Қ. Мен лавозимлар улашиб юрмоқчи эмасман. Бундай хуқуқ ҳеч кимга берилмаган. Фақат суҳбатимиз бўлажак сайловга бурилиб кетган экан, мушоҳада юритиб, умумий фикрлар билдиришим мумкин. “Интерфутбол”да у кишининг хос суҳбатини ўқидим. Мавлон Шукурзода Москвадан туриб ёзиб юборибди. Ушбу журналистни танимас эканман. Ўқиганларимга кўра, А.Аминов аввало сиз-у бизга ўхшаб ўзбек футболининг ишқибози экан. Фақат футбол ҳақида гапирган бўлса-да, бамаъни, фозил одам эканлиги билиниб турибди. Кўп фикрларига қўшилмасам-да, салоҳиятини тан оламан. Анча йилдан бери Москвада бир қатор раҳбар  лавозимларда ишлаб келса-да, футболимиздан бохабарлигини ҳурмат қиламан. Ғанилар  кўпайишяпти. ЎЗИга шукр. Мазкур киши валий ҳам экан.

Қ.А. Унинг Ўзбек Футболидаги салоҳиятига шубҳам бор. Ҳар доим авторитет фикрини ҳурмат қилади ва унга таянади. Ўзганинг фикри унинг оғзида бўлади. Рустам Акрамовнинг жияни деб эшитганман. Унинг, ё Азаматнинг, ё бошқа авторитетнинг фикрига  жўр бўлиб, уни эшитимли қилади. Яша-акамлар 2012 йил бошидаёқ, Абрамовни “икки отга бирданига миндириб қўйдик” деб, жар солган эди. Аминов учун, бошқалар учун ҳам, Солдадзе мартабали (авторитетли) одам эмас-да, ҳеч ким унга эътибор бермади. Талофат олди олинмади. Ҳозир Қосимовнинг бугунги бути йирилган аҳволи четда қолиб, нега Абрамовнинг ўтиб кетган аҳволини кавлаштиряпти. Шунинг учун уни ўзбек футболига жонкуяр деб айтолмайман.

Ҳ.Қ.   Умрзоқнинг саволидаги яширинган озгина  киноя оҳангини сезиб қолган эдим.  Лекин шуни айтаман-ки, бу кинояни ҳаётимиз устидан қиляпмиз. Тушунтириб гапирай.

Иккинчи шахснинг ҳаётдаги аҳамияти жуда катта. Буни тан олайлик. Қатор давлатларда иккинчи шахс ҳукуматни бошқаради. Испанияда Франко диктатураси емирилгач, давлатнинг мустақиллик рамзи деб, инсоннинг ҳурлик рамзи деб монархия тикланган. Лекин давлатни Иккинчи шахс, премьер министр бошқаради. Буюк Британияда ҳам шундай. Табиатда ҳам, ҳаётимизда ҳам иккилик мавжуд. Бу симметриянинг асосидир. Бошқарувда ҳам тандем яккахонликдан афзалдир. У мувозанат тимсолидир. Ўтмишда Москва футболида Стрельцов билан Иванов тандеми, Тошкентда Стадник билан Красницкий тандемлари машҳур бўлишган. Лекин, ижтимоий ҳаётда кўникмаларимиз шундайки, бошқарувда фақирлар ҳам, катталар ҳам якка ҳокимликни, яккахонликни, хуш кўришади, хуш билишади, жўн билишади.

Юз фоиз ишқибозлар “ё у, ё бу”, мутахассислар “ё ман, ё бошқаси”  дейишади. Масалан, ё Усмонов, ё Аминов дейишлари мумкин. Танловда “ҳам у, ҳам бу” дейишни қабул қила билмаймиз. Қўш тренерлик ҳам жуда кам учрайди. Базилевич билан Лобановский тандемини эслайман, холос. Баъзи бош мураббийлар иккинчи мураббий билан тандемда ишлашади, фақат биз бундан бехабармиз. Клинсманн билан Лёв, Гвардиола билан Виланова тандем асосида ишлашганми дейман. Фергюссон 1986 йил 6 ноябрда “МЮ” тахтига ўтирган эди. У ҳеч ким билан жўровоз бўлмади. У кетгач, “МЮ”нинг ҳашамати йўқолди. Масалан, “Барса”да кимнингдир кетиши жамоага таъсир қилмайди.
Ҳатто тандемда ижод қилган ёзувчилар, хонандалар, рассомлар  бўлган.             

Мавзуга қайтайлик. Хозирги кунда ЎФФда иккинчи шахс “подснежник” бўлса керак. Собиқ Иттифоқ даврида, Гоголь тили билан айтилган, “тирик мурдалар”ни “подснежник” деб аташар эди. Ҳисобда бору ўзи йўқ. У Баҳодир Раҳимовми ёки Сардор Раҳматуллаевми, билмадим. Журналистлар билса керак.

У.К. Билмаган нарсани гапириш сизга ярашармикан?

Ҳ.Қ. Билмаган нарсани биламан дейишдан Ўзи асрасин. Лекин шуни айтинг-чи, азизим, бирор марта матбуотда иккинчи шахс хос суҳбат берганми? Ин-тер-вь-ю берганми, деяпман. Ғарбдан фарқланиб бизлар шахснинг оила аъзоларидан хос суҳбат олмаймиз, тўғри қиламиз. Шахсий ҳаёт даҳлсиз. ЎФФда иккинчи шахс лавозимини биринчининг оила аъзоси, укаси ё жиянига тенг кўрилган лавозим деб биламизми? Ундай эмас экан, халқ олдига чиқса бўлмайдими? У алоҳида муҳим лавозим эгаси-ку. Ишқибозлар ҳеч нарса билмай гумроҳ бўлиб юриши футболимизга ярашадими? Федерацияда, Марказда, масалан “Бунёдкор”да, қайси раҳбар нима иш билан шуғулланишини ёзганмисизлар? Ҳаётда бозор муносабати ҳукмрон бўлган бир пайтда, биз бир оёғимиз билан ҳалиям ўтмишда қолиб кетмоқдамиз, шекилли.

Бирор жамоанинг, ё бирор ўйинчининг молиявий ҳолатини таҳлил қилганмисизлар? Касбикомил (профессионал) футболда молия жамоа учун ҳам, ўйинчи учун ҳам энг муҳим мавзу-ку. Бу мавзу етти парда ортида  ишқибоздан сир сақланади. Худди ота-онанинг ишқий муносабати гўдакдан сир сақланганидай пул муносабатини биздан яшириб, бизни ёш бола ўрнида кўришади. Ўйинчига ойликни “турна тумшуғида келтиради”, дейлик энди.  “Ёш болалик” жонга тегиб, ҳамма еврофутболга юз бурган. Мессининг маошидан, унинг тўловларидан, “Барса” маъмурлари билан муносабатларидан хабаримиз бор, биламиз, баҳолаймиз, баҳслашамиз. У бизга ким бўлибди? Ҳеч ким. Биз ўз футболимизга доир ҳеч нарсадан хабардор эмасмиз. Орамиздаги масофани  Испаниядан ҳам узоққа чўзгансиз. Бу аҳволда ишқибоз ўз футболидан юз ўгирса, ҳайрон бўлманг, азизим.  “Огоҳ бўлинг, ҳамма нарсадан хабардор бўлинг” деган шиор бизнинг футболимизга тегишли эмасми, дейман. Сиз яширган сарингиз носоғлом қизиқиш ортиб боради, ёки термамизга умуман қизиқиш йўқолади.  Термамизнинг майдондан ташқаридаги ҳаётидан умуман бехабармиз, десам менга ярашадими, Сизга ярашадими? Кимга ярашади? Ҳеч кимга гумроҳлик ярашмайди. Ишқибозни гумроҳ тутасизлар.

Киритилган сана: 12.10.2013 16:35. Ўкилди: 10522 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:05. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 10:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


JUNGLER
Сана: 13.10.2013 02:40. JUNGLERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 12.10.2013 19:54. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.