Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Борига шукр (2-қисм)

Баҳо:
+0; -0

2. БИКМАЕВ

Б.А. Темуржон, отахоннинг эътирозлари қуруқ гап бўлиб қолмоқда. Шундай бўлмасин деб, биринчи ўйинни таҳлил қилиб чиқайлик. Ҳайронман, бугунги кунда барча газеталар ўйин ҳақида фақат протокол маълумотлари билан бирга, матбуот анжумани гапларини келтиришмоқда, холос.

Фатхулла Ҳикматов. Саҳифани сайтдан олинган протокол маълумотлари ва матбуот анжумани ҳабарлари билан тўлдириш осон ишда. Ўйинни шарҳлаш, таҳлил қилиш учун меҳнат қилиш керак. Заҳмат чекиш керак.

Ҳ.Қ. Касбикомил журналист олдида майдонга етиб келган 2000 кишининг, ТВ қаршисида ўйинни кузатган неча миллион мухлиснинг, футболчи бўламан деган ёш авлоднинг хаққи йўқми? Касбикомил бўлса, журналист буни тушуниши керак эмасми?

Б.А. Отахон, Сиз дарров масалага жиддий тус бериб юборасиз. Орифжон, Сиз, Уммонга қарши кечган ўйинимизни шарҳлаб бермоқчи эдингиз, шекилли. Келинг, ўйинни биргаликда кўриб шарҳлаб чиқайлик.

Орифжон Толипов. Бу ўйин бутунлай Нестеровнинг ўйини бўлди. Демак, дарвозада Нестеров бехато ўйнади. Ўнг қанотда Шораҳмедов чап қанот ҳимоясида Зотеев ўйнади. Марказни Исмоилов билан Кримец ёпти. Ўнг қанот ярим ҳимоясида майдонга Сардор Рашидов тушди. Чапда Жалолиддин Машарипов ўйнади. Майдон марказида Отабек Шукуров билан Жавохир Сиддиқов ҳаракат қилишди. Марат Бикмаев ҳужумда ўйнади. Одил Аҳмедов эркин ўйинчи бўлди. Рақиблар бир биридан чўчиб ўтиришмади, ўйинга мослашиб юришмади. Ўз ўйинини кўрсата бошлашди. Араблар бизникиларни ўз майдонида кутиб олиб, ичкаридан ёриб кириб ҳужум қилишни маъқул кўришди. Биринчи бўлимда араблар ҳар бир эпизодни зарбдор вазиятга айлантираман деб чиранишмади. Улар иккилик, учлик боғламлар билан тезкор ҳужум уюштиришди. Тўпни олдириб қўйишса, дарров орқага қайтишди. Бизникилар Машарипов ёки Рашидовга узоқдан қанотларга тўп узатиб ҳужум уюштирди. Чапда Олег билан Жавоҳирнинг боғлами яхши ишлади. Ўша ўйин масалан Одилнинг эмас Жавоҳирнинг умрида кўрсатган энг яхши ўйини бўлди десам адашмайман. Ҳимояга қайтиб, масалан, 15-дақиқада дарвоза ёнидан тўпни қайтариб Нестеровга ёрдам берди. 13-дақиқада Сардорни зарбдор вазиятга чиқарди. Зарба ўхшамади. Жалолиддин бўш масофага ёриб ўтишда ўзини аямади. Хатто бир пайт 9- дақиқада аутга ўтиб кетаётган тўпни баланд сакраб ўзига бўйсиндирмоқчи бўлди. Ўхшамади, елка аралаш қўли билан ўйнади. Тўқнашувларда ўзини аямади. 30-дақиқада шиддат билан рақибдан тўпни олиб қўйиб сариқ олди. Бикмаев олдинда туриб ўзини таклиф қиларди. Унга ёнма-ён араб ҳимочиси ўйнади. Араб бир гал 7-дақиқада Маратнинг босимига чидаёлмай тўпни аутга чиқариб юборди. Сардор ерлатиб тезланишга бўш томон тўп узатган эди ўшанда. Кўпинча рақибга орқа ўгириб Марат тўпни қабул қиларди. 33-дақиқада тўпни шундай қабул қилиб олгач, гавдаси билан тўпни ўраб-сақлаб дарвоза томон ўгирилиб олмоқчи бўлди. Араб ҳимоячиси орқадан туриб тўпни тепиб юбормоқчи бўлди-ю, Маратни йиқитди. Жарима. Тўпни Одил тепди. Гол!!! 1:0 Араблар бу голгача орқани ўйлаб олдинга ўтишарди. Ўтишгандаям ўткир ҳужум қилишарди. Бизникилар бирон марта зарбдор вазиятга чиқа олишмасдан гол уриб олишди. Араблар эса, авайланиб ҳужум қилишса-да, юз фоизли учта вазият яратишган эди. Бизни учта голдан Нестеров қутқориб қолди. Арабларга гол урган биз эмас, жарима зарбаси бўлди. Голдан кейин арғимчоқ бошланиб кетди. Иккинчи бўлимдаям шундай кураш давом этди. Биз орқароқда ўйнадик. Барча ҳимояланишда қатнашди. Рашидов бизнинг ичкаридан бошланувчи ҳужумнинг биринчи оширмасини ўзи бериши, ё уни ўзи қабул қилиб олиб тезкор ҳужумни бошлаб бериши, баъзан охирги ҳимоячи вазифасини бажариши керак бўлди. Рашидов бундай ўйнашни билмай қолди. 58-дақиқада Рашидов ўрнига Ҳамдамов майдонга тушди. Бизнинг кенг масофада тезкор қарши ҳужум қилиб гол уриб келиш имкониятимиз ошиб кетди. Буни биз эплай олмас эканмиз. Кенглик камлик қилиб 59-дақиқада Ҳамдамов билан Сиддиқов жой талашиб қолгандай бир-бирига ҳалақит беришди. 61-дақиқада Нестеров жарима зарбасини мушти билан қайтарди. 62-дақиқада Ҳамдамов тўпни олдинга оширди. Шораҳметов кечикди. Биру-бирга чиқолмади. Кейин арғимчоқ бир силкиниб ҳимоячимиз Кримец ортига тўп оширилди. Нестеров олдинга чиқди. Чиқди-ю, ўзини рақиб оёғига отолмади. Зарба гол. 1:1. 79 -дақиқада чарчаб қолган Машарипов ўрнига Алибаев тушди. 82-дақиқада Бикмаев ўрнига майдонга Шомуродов тушди. Икки томонда бўшлиқлар очила берди. Нестеров беш метрдан оёқ билан берилган зарбани қайтарди. Биз эса ҳавфли вазият ярата олмаяпмиз. Майдон ўрта қанот қисмида Алибаев Шомуродов билан биргаликда рақибдан тўпни олиб қўйишди. Ҳужумни бошлаб юборишди. 85- дақиқа эди. Чап қанотда Алибаевнинг ўрта масофага юмшоқ, аниқ узатмаси, Шомуродовнинг ёриб кириб бориши, ҳимоячиларни алдаб ўтиши, дарвозабоннинг қотиб қолиши, зарба, ва гол. 2:1. Бу голни Купер ўз алмаштирувлари билан Вербекка урди. 93-дақиқада Кримец ярим сония анқайиброқ қолиб, рақибни ўтказиб юборди ва уни орқадан ушлаб қолиб қизил карточка олди. Ҳисоб очилгунча рақибларимиз яхшироқ ҳимояланиш вазифасини бажаришганса, ундан кейин яхшироқ ҳужум қилишни мақсад қилиб ютиб кетишмоқчи бўлишди. Бунга ўйинимиз савияси эмас, учта одам йўл қўймади. Булар Нестеров, Аҳмедов ва Шомуродов эдилар.

А.А. 6 ой шуғулланиб, 3 марта йиғин ўтказиб, 6та ўртоқлик ўйини тажрибасини қоплаб, тоблаб, сўнгра ОК олдидан 1 ойча Туркияда йиғин ўтказиб Амирликка олиб келган ўйинимиз шу Абрамов яратиб берган эски ўйин бўлди. Ўзбек футболини барча камчиликлари билан бирга Амирликка олиб борган эканмиз.

Ф.Ҳ. Бизнинг ўзимизга хос ўйинимиз бор, тўғри айтяпсиз. Уни Абрамов тимсоли билан боғлаш қандай бўларкин. Кейин айтсам, Купер ўйинни ўзгартира бошлади.

А.А. Непомняшийдан кейин кеч кузда термани Инилеев олди. Қорда Эстония билан иккита ўртоқлик ўйинини ўтказиб Рауфака термани Осиё ўйинларига Қатарга олиб кетди. Марат ўшанда йигирма ёшдамиди, заҳирадан майдонга тушган эди. Рауфака ярим ойда янги жамоани шакллантирган эди. Бошқа мисол. ОК2011дан олдин термамиздан бир ой ҳеч қандай ҳабар бўлмади. Абрамов қаерларда, ўзича терма билан нималар қиляпти деб хавотир олдик. Додвой солдик. Кейин нима бўлди? Дохадаги очилиш ўйинини гапирмайман. Экстра...

Ҳ.Қ. Рауф акамни эслаб тўғри қилдик.Купер ўз олдига бошқачароқ вазифа қўйган Ошпаз бошқа юртга бориб ош дамласа, қозонга, оловга, гуручга, ёғга ўрганиб олгунча қанча вақт кетади. Куперга осон тутманг.Йигитлар устоз топшириқларини бажаришса-да, ҳалигача унинг футбол қарашлари мағзини чақа олишмаяпти, шекилли. Олег устозни энди тушуна бошлаяпмиз деган эди. Бу ерда тил муаммоси ҳам бор. Қани эди, Купер ёнидаги таржимонимиз футболнинг катта билимдони бўлганида эди. Гвардиоланинг раҳматли ёрдамчиси Тито Виланово бешта тилни билгани учун таъсирли бўлиш ниятида кимга қайси тилда бақиришни қоил қилар эди. Гап шундаки, Купер учун бизда эмас, масалан, Коста-Рикода ишлаш қулайроқ бўлар эди. Бизда мушкуллик бор. Бу ерда у кераклироқ экалигини билади. Унинг қадри бизда баландроқ эканлигини билади. У адашмасам, ўзининг инсонийлик жиҳатини баланд даражада ушлаб юрса керак. Инсонийлик қадрини касбий қадридан кўра устунроқ қўйса керак.

Б.А. Ҳасанали-ота, сизни “арқонлаб қўймасак”, доим футболдан четга чиқиб, “ўтлаб” кетасиз. Футболга қайтинг.

Ҳ.Қ. Узр, нимчоракда пенальтиларга кунимиз қолганидан эзилиб, бош сабабчини тушунишга, уни оқлашга ҳаракат қилмоқдаман. Уммонга қарши ўйинда биз ура олмаган пенальтиларнинг илдизини кўришимиз мумкин.

Т.К. Тан олиш керакки, Уммон бизга нисбатан яхшироқ ўйин кўрсатди.

Ҳ.Қ. Қайта айтаман, биз умуман ҳеч қандай ўйин кўрсата олмадик ҳали. Ўйинимиз тайёр эмас экан. Шу аҳволда Купернинг тажрибаси саҳнага чиқди. У жуда тўғри алмаштиришларни амалга оширди. Илгари бунақасини кўрмагандим. Купер “Локомотив”да бўлар-бўлмас ўйини билан олдинда ўз вақтини пойлаб юрадиган Бикмаев ўрнига ичкаридан ўткир ҳужум уюштира оладиган Шомуродовни майдонга туширди.

Ф. Ҳ. Кечирасиз, отахон. “Пахтакор”нинг биринчи плей-офф ўйинида Бикмаев сиз айтганингиздек “ўз вақтини пойлаб юрган бўлса-да,” ғалабага катта ҳисса қўшди. Бошқа бир гап бор. Купер майдон марказида ё ҳужум ортида ўзини яхши ҳис қиладиган Алибаевни чап қанот ярим ҳимоясига ўтказиб таваккал иш қилди. Австралияга қарши ўйинда бу ҳаммага ойдин бўлди.

Яков Львович Салдадзе. Извините меня, Али-ака как правильно заметил Фатхулла в игре “Пахтакор”а против “Эйр Форс” Бикмаев также играл впереди и не участвовал в начальной стадии атаки. Думаю, что Арвеладзе потребует от него по требованию ситуации участвовать и в начальной стадии атаки. Тем не менее Бикмаев в победе “Пахтакора” имеет большую долю заслуги. Я не имею в виду его штрафной удар, подарившего намвторой гол в ворота противника. Но я поддерживаю второе замечание. Купер игрока средней линии, хорошо играющего позади нападения Алибаева, перевёл на позицию левого полузащитника. В клубе ему не доверяли эту позицию от того что, там он не отвечает задачам игры. У него нет скоростной, прорывной атаки. В игре против Австралии игра Алибаева показал правоту моих слов. Вы правы Фатхулла, Алибаев хорошо себя чувствует в другой позиции. Купер в игре против Омана правильно угадал способность Алибаева организовывать атаку. Он с краю организовал первым пасом голевую атаку. После чего Шомурадов прорвал оборону длинным проходом и забил гол. В игре против Австралии эти способности Алибаева на краю поля были безполезными.Потому что,простор перед ним на краю ссуживался, и потому что, Австралийцы атаковали комбинационно в основном в центре поля. Край они проходили длинными пасами. Алибаев не успевал прикрывать зону. Он не скоростной игрок.

Ҳ.Қ. Катта холасиникига чалларга борган йигит ўзини хотинлар орасида ноқулай ҳис қилади. Футболчи касбикомил инсон бўлса, яшил майдоннинг барча ерида ўзини яхши ҳис қилиши керак. “Ўзини яхши ҳис қилмас эмуш”. Бугунги футболда тезликда четдан ёриб ўтиб марказга ҳаволатиб ё ерлатиб тўп узатиш эскирган ўйин ҳисобланади. Бугун ҳимояни қанотларга тортиб бўшаган жарима томон комбинация билан кириб бориб голвар вазиятга тўпни яқин масофага узатиш маъқул бўлмоқда. Бунда Алибаевнинг комбинацион фикрлай олиши қўл келади. Купер Алибаевни четга ўтказиб хато қилди деб ўйламайман. Унинг камчилиги бошқа ёқда. Юзада эмас, фаолият замирида.

Давоми бор.

Киритилган сана: 01.03.2019 11:26. Ўкилди: 4260 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.