Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Гапнинг қисқаси ҳам...

Баҳо:
+0; -0

1. ЯНГИ КУН ОТМОҚДА.
Сречко Катанец ҳақида ҳабарлар ўн кундан бери тинимсиз бериб борилди. Номзодлар эълон қилинди аввал. Кейин оғзаки келишувдан маълумот беришди. Катанец ҳақида барча маълумотлар келтирилди. Охирги ҳабар шундай: У киши 18 августда музокараларнинг якуний қисмини олиб бориш учун Тошкентга келар экан. Аҳмаджонов пайтида Купер ҳақида ҳеч қандай маълумот олдиндан берилмаган. Демак, Жаҳонгирнинг бошлаб қўйиб кейин тўхтаб қолган ошкоралик сари  қўйган қадамлари шу ҳолатдаям иш бермоқда десак бўлади. Ошкораликдан яна бир мисол келтираман. Абрамов терма жамоага устозлик қилган пайтида ойига 230 млн сўм ойлик олган экан. "Бунёдкор"да “атиги” 65 млн сўм ойлик олиб ишлаган экан. Катанец, Купер ва Кейрушларнинг ойликлари ҳам ошкор қилинди. Ошкоралик бошланди, шекилли. Футболимизда “застой” даври чекиняпти, шекилли. Ошкоралик ивирсиқ гапларни йўқотиб ҳақиқатга, адолатга ҳизмат қилади. Бузишгамас қуришга, яратучанликка ундайди. Термамизга янги устоз муборак бўлсин. У билан футболимизга янгиланиш кириб келсин. Янги нафас, янги ҳаёт бардавом бўлсин.

2.СРЕЧКО КАТАНЕЦ ИЗМИДА.
Шу воқеалар бир йил олдин содир бўлганда эди, Саудиядаги ўйинларимизни янги бош мураббий янгича бошқарганда эди, қандай сермаҳсул иш бўларди. Хозир шаклланган жамоага эга бўлган бўлардик. Ҳаммасига шукр. Эски кун ортда қолгани рост бўлсин. Эски гаплар йўқ бўлсин. Янгича фикр юритайлик. Катанецга янгича кўз билан қарайлик. Сречко юзида фақат ЖЧ-2026 йўлланмасини кўришни бас қилайлик. Сречко термамизни Япония,  Австралия термалари савиясига қадам-бақадам олиб чиқсин. ФИФА кунларида йиғинларда йиғилишиб термани бундай даражага етказиш амри маҳол ишдир. Ишда йиғинлар оралиғида узилиш бўлмасин. Клуб мураббийига ўхшаб тўхтовсиз, излуксиз иш олиб бориш керак. Темур Кападзега шундай шароит яратиб беришди. Катанец йиғинлардан бошқа кунлари юртимизни кезиб клублар ўйинини томошахонлик қилиши  керакли натижа берар, лекин футболимизга муҳум ўзгариш олиб кирмайди. Таклифим шундай: Миллий жамоамиздан ташқари клублар терма жамоасини ташкил қилайлик. Унга ўзимиздан бош мураббийни тайинлайлик. У Катанец мураббийлар штабига аъзо бўлсин, унинг измида бўлсин. Тағин бошқа жиҳат бор. Сречко Катанец нима қиларини, қандай қиларини, термани қандай босқичларга олиб чиқарини бир режага солиб кўрсатиб берсин. Мутахассислар кенгаши ҳаммасидан олдиндан боҳабар бўлсин. Бирга бўлсин. Клублар терма жамоаси ўн кунда бир марта икки кунлик йиғин ўтказиб, битта ўйин ўтказиб турсин. Масалан, гоҳида “Олимпик” билан, гоҳо Тожикистон термаси билан беллашиб турсин. Катанец шунда узлуксиз ишлаб ўзининг янги ўйин ғоясини синовдан ўтказиб, пишитиб, футболимизга сингдириб боради. Ўйинни яратиб олади. Ахир йўқ ўйинни легионерлар кучайтира олишмайди. Легионерларсиз Ўйин яратилган ва шакл топган бўлиши керак. Олимпик ҳам, барча ёшдаги бошқа терма жамоаларимиз ҳам унинг измида бўлсин.       

3. ҚАЧОНГАЧА?!
Боксчи рингга чиқиб ким биландир, майли кучли рақиб бўлсин, ўша билан ўртоқлашиб турса, маҳорати ўсмайди. Унга қақшатқич жанг керак. Футболда ҳам шундай. Швеция, кейин Дания, кейин Бельгия каби давлат термалари билан ўртоқлик учрашувларини ўтказсак биз учун байрам бўлиши мумкин. Азизов бизга шуни ваъда қилганмиди? Лекин, шуни билайликки ўртоқлик ўйинлари терма жамоамиз учун маҳорат поғанаси бўла олмайди. Жамоага жанг керак. Мусобақа керак. Арабларда Форс Кўрфази турнири бор. Кейин Араб давлатлари лигаси бор. Унда Шимолий Африкадан араб давлатлари ҳам қатнашади. Қатарга шу турнирлар камлик қилиб Шимолий Америка турнирида қатнашиб келди. Бизнинг аҳволимиз қандай? Биз учун Марказий Осиё давлатлари конфедерацияси ташкил қилинди. Лекин унинг мусобақаси ҳалигача ўтказилмайди. Нега? Ким ёки нима бунга йўл бермаяпти, ҳалақит қиляпти? Масалан, туркий халқлар учун “Турон Фанлар Академияси” ташкил қилинди. Бошқалар қаторида Ўзбекистон бош геронтологи Асадуллаев “Турон Академия”сининг фахрий аъзоси бўлди. Бунинг нимаси ёмон? Фанлар ривожига ҳисса қўшадику. Шунга ўхшаб “Буюк Турон” футбол чемпионатини ташкил қилсак бўлмайдими? Бўлади. Бунинг учун футболимиз раҳбарларига хоҳиш ва ирода керак. Ўртоқлашув ўйинларидан кўра турли мусобақаларни ташкил қилсак фойдалироқ бўлмайдими? Уругвай билан ўртоқлашганимиз бизга нима берди? Озарбайжон ва Туркиянинг ёнига Тожикистон термасини қўшиб уч кунда бўлиб ўтажак совринли минитурнир ташкил қилсак бўлмайдими? Бўлади. Нега қилмаймиз? Билганимиз ЖЧ-2026ни кутишми? Турли мусобақалар биз учун муҳум.

ОКни нега ўйламаймиз? ОК-2007да Ироқ терма жамоаси чемпион бўлган эди. Навбатдаги ОКда совринли ўрин олишни Катанец олдига вазифа қилиб қўяйлик. Ҳар қандай кучли мураббийга натижа учун анча-мунча вақт керак. Клоопга “Ливерпул” билан натижа кўрсатиш учун уч йил керак бўлди. Зидан “Реал”да тўрт йил ёрдамчи бўлиб юрди. Икки йил Анчелотти билан ишлади. Катанецгаям кераклигича вақт берайлик демоқчиман. Мен нега терма жамоамизга ҳар томонлама чуқур эътибор беришингизни сўраяпман? Шунга жавобим бор. Масалан, ЕЧда финалга чиққан Англия термаси “М.Сити”дан кучлироқ ўйин кўрсата олмайди. Ўзининг чемпионати даражасида ўйин кўрсатади. Шу уларга етарли бўлди. Испанлару Фаранглар ҳам шундай. Уларнинг бош мураббийларига термада қўйиладиган вазифа қийин эмас. Бизнинг термамиз устозига қийин. У Термамиз билан клубларимиз ҳали етиб келмаган ўйинни яратиб бера олиши, уни амалда қўллаши керак. Бу ўйин клубларимизга дастак бўлиши керак. Термамиз ва Катанец олдида  шундай муҳум вазифа турганини тан олайлик.  Биз эса “Мундиалга чиқайлик” дейишдан бошқа нарсани билмаймиз. Қачонгача?!

Ҳасанали Қодиров.

Киритилган сана: 19.08.2021 09:23. Ўкилди: 2911 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.