Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Борим ҳам, йўғим ҳам футбол - 5

Баҳо:
+0; -0

5. Тахир мевалар

Гуруҳнинг охирги ҳал қилувчи ўйинига ким қандай бисот билан келди? Бошқалардан гапира олмайман. Ўзимиздан гапирай: Биринчи турда чизиқларда мукаммал боғламга эришмай Ироқни Тошкентда ютдик. Ўйинимиздаги мавжуд камчиликларга кўз юмдик. Мавжуд нуқсонларни оҳирги кунгача ўзимиз билан судраб юрсак-да, давомли қарсаклар ва мақтовларни тинглаб, очколаримизни санаб, қупқуруқ дарвозамизни танқиддан сақлаб, гуруҳда энг кучли ҳимоя тизими бизники, деган афсонага ҳаммадан бурун ўзимизни ишонтириб талтайдик. Биринчи турдан охирги тургача ярим йил ўтиб кетган бўлса-да, Абрамов оптимал таркибни, оптимал ўйинни излаб чарчамади, созлаб чарчамади, ташвиш билмай бир нималар қидирди. Фақат Ироқ бизни ташвишга солиб қўйди. Лондонга ғамлаб қўйган бисотимизда ола-тасир футболдан бошқа ҳеч нарса йўқлигини ҳаммага кўрсатиб қўйди. Ироққа қарши Доҳадаги ўйинда “бисотимиз” очилди.. У ерда “чоп, ошир, теп, югир, яна чоп, ошир”дан бошқа ҳеч нарса йўқ эди. Ҳар ер-ҳар ерда икки баъзан уч кишилик ўйин силсиласи боғланар эди-ю, тағин ечилиб кетар эди. Узвий бир бутун жўравар ўйинни кўрмадик. Ҳимоя билан ҳужум, ҳимоячи билан ҳимоячи, ҳимоячи билан дарвозабон орасида ўйин боғланмаган эди. Ола-тасир ўйинда ҳар жабҳада биздан сал кучсизроқ бўлган Ироқ термаси дарвозамизга бир-биридан бадбашара ола-була иккита гол уриб бизни ютиб кетди. Иккинчи гол бизни жуда шарманда қилди. Икки кишининг аҳмақона калла қўйиши термага ишониб юрганларни, умид боғлаганларни аҳмақ қилиб кетди. Бундай “бисотимиз” бешинчи феврал куни қор жангида очилмай қолган эди. Қор майдонниям, айбу-нуқсондан иборат “бисотимизниям” оппоқ қилиб қўрсатиб қўйган эди. Дохадан сўнг Кўзимиз очилдими?

 Хақ баҳо айтилдими? Айтилган сўз отилдими?

 Нега бу аҳволга тушиб қолдик? “Бисот” яратувчиларига вақт етишмадими? Ваҳолангки, йигитларимиз 2 ой бирга ўйнашди. Қаерларгадир бирга кетишди, бирга қайтишди. Хуллас, бир қозонда қайнашди. Дарвозабон ўрнини эгаллаб Осиёда қаҳрамон бўлган ўнг қанот ҳимоячимиз Холмуҳаммедов қайда эди? Кунимиз Омоновга қолиб, шўримизга шўрва тўкилди-ку. Абжир, спортча тажавузкор Иброҳимовни унинг ўрнига қўйсак бўлмасмиди?. МТЖда Аҳмедовни, Карпенкони, Андреевни ҳимояга қўйиб, бир нимага эришган эдик-ку. Бундай услубни кўп қўллаган эдик-ку. Козак янги қўшилганлардан. Зотеев ҳам. Иморатимиз томи ёпилмай қолган-у, биз қайта-қайта янги ғоя гулларини кўра бердик. Мевасини қачон еймиз? Бахор ўтиб, кузда ҳосил йиғиш пайтида гуллаган олмани кўрганмисиз? Нордон мевасини еганмисиз? Абрамов меҳнатининг кечиккан гуллари ширин-шакар мевага айланиб Лондон жангларига тақалиб пишиб етилар эдими, мўлжал шундай бўлганмиди?  Ҳозир бутун Ўзбекистон ишқибозлари Лондондан айрилиб, нордон футбол мевасини емоқдалар. Тўғри, бундай ҳосилда темир моддаси, дармон-дорилар кўп бўлиб, шираси паст бўлади. Бизнинг футболимизда ҳам шу аҳвол. Турфа нордон, тахир ҳулосаларга саҳифалар тўлиб кетди.  Бундай аҳволда натижалар шираси шундайин чучмал ва таҳир бўлди-ки, луқма бўғзимизга тиқилиб қолди.

Ойша ҳоламнинг катта боғи.

Бу ёшдагилар футбол ўйнаса туйғулари, ҳиссиёти ҳал қилувчи омил бўлиб қолади. Яъни бир бутун жамоа бўлиш учун йигитлар тиллашиб, диллашиб, ҳасратлашиб, дўстлашиб уришиб-ярашиб бир бирига мослашиб олиши керак. Натижада жамоада рухий бир бутунлик пайдо бўлади. Шундан сўнг майдонда бус-бутун ижрони кўрамиз. Бу бутунликни учта ё тўртта ўзак ўйинчилар барпо қилишади. Масалан, ҳамма яхши билган Барсани олайлик. Унинг 4та эмас 8та ўзак ўйинчиси бор. Вальдес, Пике, Пуёль, Иньеста, Хави, Кейта, Месси, Фабрегаслардан 4таси майдонга тушмаса-да, жамоа  ўйинини йўқотмайди. Бундай ҳол ҳар бир клубнинг орзуси. Яъни узундан узун заҳира ўриндиғини ҳамма орзу қилади. Лекин жамоанинг 4 та ўйинчидан ташкил топган ўзаги бўлмаса, узун ўриндиқни ҳеч ким орзу қилмасин.  “Пахтакор”да 4 та ўзак ўйинчилар энди танлаб олиняпти. ОТЖда ўзак ўйинчилар, яъни ҳам руҳий, ҳам жисмоний, ҳам инсоний, ҳам майдоний талабларга кўра ўзак ўйинчилар кимлар эди?.. Уларни топишга ҳаракат ҳам бўлмади, шекилли. Қувватов, Мустафоев, Мусаев, Зотеевми? Шундай 4та таянчиқ, суянчиқ, жамоага далда бўладиган, елка бўладиган, юрак бўладиган ўйинчи танлаб олинмаган эди. Абрамов тўртта ўйинчига алоҳида эътибор қаратишни истамади. “Челси” секин-аста оёққа туриб оляпти. Ишончим комил, қўлидан келади. Чунки жамоанинг жуда кучли, жуда ишончли бир ўйинчиси бор-ки, у жамоанинг Ярми деб саналади. Бу ўйинчи Питер Чехдир. Ювентус ҳам ўзининг ярмига, таяниб қаддини тиклаб олди. Бу Буффондир.

Абрамов жамоанинг Ярмисини оғир дамда алмаштирди-я, Ханойга олиб кетмади-я. Ундай бўлса, аввал бошидан кимни жамоанинг Ярми бўлади деб тайёрлаган эди? Ҳеч кимни. Евстафеев жуда чиройли жамоа иморатини тўртта ўзак футболчининг ўйини устига қуриб олган эди. Абрамов жамоа ўзагини бошқалардан ажратиб олишни истамагандай, унинг Ярмига ҳам кўз юмди. Голландиялик Снейдер заҳирада ўтирган пайтида ҳам “Интер”нинг ўзаги хисобланади. Стив Жерард эса заҳирада ҳам “Ливерпул”нинг Юраги бўлади. Майдондан ташқи хаётда йигитлар ичидан ўсиб чиққан сарвар (лидер) майдонда сардорга - Жеррардга айланиши керак. Бизда ким бундай вазифани бўйнига олди? Ҳеч ким. Сардорни жамоа танлайди, мураббий яратади, уни тарбиялайди. Ўйинда унга таянади. Абрамов кимга таянди? Фақат ўзигами?

 Еврофутболда сардорлик боғичи деб бир давлат термасининг бош мураббийи ишдан олинди. Бир йилдаёқ “Реал”ни чемпион қилган инсонни-я. Бизда, терма-ю клубларда сардорлик боғичи бир матоҳ , “повязка” халос.

 Айтар бўлсам, ушбу кунлар Бунёдкорда Лутфулло Тўраевни Жерарддек сардор сифатида кўраман. “Пахтакорда” эса, ҳеч кимни кўрмаяпман. ОТЖда кимни кўрган эдингиз?

Катталар йиллаб кўринмай юришса-да, термада бир пасда чиқишиб кетишади. Ёшлар эмас. Умуман олганда, янги ўйинчилар бир жамоада жам бўлса, бунинг устига турли давлатдан келганлар биргаликда биринчи бора майдонга тушишса, катталар ҳам бирданига бир бутун жамоа бўлиб ўйнай олишини Ойша ҳоламнинг катта боғида Наврўз байрамида кўрамиз, яшил майдонда эмас. Бунга бугунги "Пахтакор" ёки "Локомотив" ўйинлари мисол бўла олади. Улар аввал жамоа ўзагини яратишади-ю, кейин ўйинга шакл беришади. Абрамов-чи?

 ОТЖ ўйинчилари майдонда тўртта ўзак ўйинчига ё сардорга эга эмас эди, асло. Ҳар бир ўйинда йигитлар сардорга эмас, Абрамов кўрсатмаларига таяниб, қай бири  ўз билганича, бошқа бири бир нимани эплаганича ўйнади.

Киритилган сана: 09.05.2012 10:37. Ўкилди: 10461 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 01:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 15.05.2012 11:32. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 10.05.2012 20:11. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOREIGNER

Сана: 10.05.2012 09:13. FOREIGNERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BANZAY
Сана: 09.05.2012 19:15. BANZAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 09.05.2012 19:04. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BANZAY
Сана: 09.05.2012 14:20. BANZAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDVILLA
Сана: 09.05.2012 11:32. DAVIDVILLAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDVILLA
Сана: 09.05.2012 11:31. DAVIDVILLAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHOXZOD
Сана: 09.05.2012 11:18. SHOXZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.