Кириш Регистрация

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

3-қисм. Замонлар чоғишмаси (ёки Асқар Толибжонов билан хаёлий суҳбат)

Баҳо:
+1; -0

50-йиларда қор кўп ёғар эди. Кўчаларда тизза бўйи қор, текис томлар усти қор, деворлар усти қор, дарахтлар усти қор бўлар эди. Тахтапул билан Калкавуз сувлари қишда яхлаб қолар эди. Қор кураш ишлари қий-чув билан қувноқ ўтар эди. Томдан ердаги бир метрлик қорга сакраш ишнинг энг қизиқарлиси бўлар эди. Ҳозир қиш чилласида Тошкент кўчаларида қор йўқ. Бунга кўникиб қолганмиз.

Қор оқ, сут оқ, тонг оқ. Оқлик тозалик, поклик, ҳалоллик, эзгулик, янгиланиш рамзи ҳисобланади. Қор билан табиатнинг янги ҳаёти бошланади. Қор билан янги умидлар, янги хаёллар, янги кунлар отади. Умидвор меҳнат билан, янги манзилларга интилиб ишонч билан кунлар ўтади. Эртага келар кундан яхши хабарчи бўлиб кунлар қизариб ботади. Кечаги кунимиз яна такрорланишини истамаймиз. Шундай экан, эртага ҳаммаси янада яхшироқ, гўзалроқ бўлишини ҳаммамиз истайлик. Бир-биримизга янгиланиш тилайлик. Боримизга, бугунги ҳолатимизга кўникиб юрмайлик. Тарих олдида йигирма йил йигирма кундай гап. Футболда ҳали ҳеч нарсага эришганимиз йўқ. Ҳали ҳаммаси олдинда. Ҳар биримиз ўз йўлимизни босиб ўтишимиз керак. Мустақиллигимиз буюк нарса. Бундай кунларга етиб келмаганлар кўп. Мустақиллик бизга берган бундай имконият, бундай имтиёз билан футболимиз равнақига орқа ўгиришимиз нимаси?!

БИР АВЛОД УМРИ ЎТМАЙ ТУРИБ
ОЧ-2014 (U-22) мусобақаларига қўл силташимиз нимаси?! Асқар Толибжонов “Пахтакор” таркибида ишлашни орзу қилиб юрган пайтида оқ-қорани таниган ёшда эди. У ўша даврда халқимиз, шу жумладан, футболимиз қанчалар муте эканлигидан эзилиб изтироб чекармиди, ё ўзининг футбол атрофидаги натижаларидан маст бўлиб юрармиди? “Пахтакор”дек биринчи жамоада администратор бўлиб ишлаш ҳеч кимга насиб қила бермасди.

Мастоналик бу йил “Бавария”га ярашиб тушган эди. Раҳбарият бунга йўл қўймади. Румменигге биргина қарори билан, буюк ғалабаларга эришган мураббийни истеъфога чиқариб, бу ҳолатни синдириб ташлади. Бу билан Юпп Хайнкесни Отто Рекхагель хатосидан, яъни ўзини ўзи такрор этишга уринишдан халос этиб, уни ишдан олиб, 2013 йилда жаҳоннинг энг яхши мураббийи деган чўққига чиқариб қўйди.

Красницкий Иттифоқнинг энг яхши тўпурари бўлганида мастона ғурурланиб юрмасдан, тўп билан зарба борасида тинимсиз машқ қилишига ўзим гувоҳ бўлганман (у футболни ташлагач, мастларга қўшилиб кетгани рост гап). Аскаржон, Сиз футболчи ёшингизда у эришган бирор чўққига чиқолмаган эдингиз, шекилли. Демак, мастона ғурурланишга Сизда сабаб бўлмаган. Жангарилик, спортча тажовузкорлик, важоҳат, шиддат, шижоат билан ишлаш Сизга бегона ҳислат бўлган эди. Шундай экан, эришган мансабингизга, топган жойингизга рози бўлиб, футболда баланд чўққиларга интилмасдан, ҳаётда пояма-поя “тепага” секин кўтарилишни афзал билиб, Союздаги футболимизнинг бўғилган ҳолатига, юртимизнинг мустамлака аҳволига хотиржам қараб, фақат ўзингизнинг ҳаловатингизни ўйлаб юрган экансиз-да. Кишанбанд ҳолатимиздан эзилмай, унга хотиржам қараб, футболда ёғлиқ жой, танишингизга боғлиқ жой қидириб кимсаларни “ёғлаб” бўлса-да, иттифоқ даврида ҳузур-ҳаловатни кўзлаб футбол атрофида манфаат излаб юрган экансиз-да. Адашмоқдаманми? Ундай бўлмаса, қандай қилиб Мустақил ҳаётга эришганимиздан сўнг ҳали бир авлод умри ўтмай туриб, кечаги мустабит остидаги ҳолатимизни унутиб юбордингиз?

Ундай эмас деб кўринг. Ноҳақ бўлсам, Мустақиллик даврида тарих саҳнига чиқиш бахти Сизга насиб қилган экан, футболимизни ривожлантириш йўлига нима учун бир мисқол ҳам қолдирмасдан, қувватнинг, вақтнинг, эътиборнинг, ақл-идрокнинг бор-йўғини баҳшида қилмайсиз? Мустақил фикрлаб, янги ташаббуслар кўтариб чиқиш ва уларни амалга ошириш ўрнига маълум бир функция чегарасидан нарига ўтмайсиз?

ҚУВВАТ БЎЛИШИМИЗ КЕРАК
Ўтмишда давлат раҳбаримиз бўлган Рашидовнинг ҳар бир йўталишини иккинчи котиб Ломоносов Москвага етказиб турар эди. Энг кичик раҳбар иши ҳам Москва назорати остида эди. Икки марта “миллатим” сўзини ишлатган одам миллатчи аталиб ё қамалар, ё мансабдан олинир эди. Тақиқланган сўзлар кўп эди. Сиз ҳозир раҳбар бўлиб юрган ТЖМ у ёқда турсин, ўша пайтлари Миллий Терма Жамоамиз ўйинлари тушунгизгаям кирмас эди-ку.

Ўтган кунларда Сиз “Пахтакор”га ишга олинглар, деган аризани рус тилида рус ҳарфлари билан ёзиб уйга қайтгач, туни билан бундай аҳволимиздан эзилиб чиқмагансиз. Ёки гўдак пайтингизда “улуғ оғамиз” фарзандидан “чурка” деган лақабни эшитиб уйга қайтгач, туни билан йиғлаб чиқмагансиз. Шунинг учун ҳозир тонгда туриб мустақилликнинг эркин, ҳуррам ҳавосидан бутун кўкрак билан тўйиб-тўйиб нафас олишни билмайсиз. Мустақиллик эълон қилинмайди. Мустақилликка эришилади. Мустақил фикрлаш билан, мустақил юртни деб, жумладан, мустақил футболимизни деб мустақил ишлаш билан, асл футболчилар майдонда жон бериб, жон олиб жанговар ўйнагани каби Федерацияда эрта-ю кеч жонини аямай, тинмай ишлаш билан мустақилликка эришилади. Ҳар куни, ҳар он мустақилликка қувват бўлишимиз керак эмасми? Ҳар куни ўз ишимизда тинимсиз “жанг” қилиб, “гол” уриб уйга қайтишимиз керак эмасми? Тўқсон дақиқа эмас, бутун умр футболимиз равнақи деб ишлаш керак эмасми? Эзилиб ўтган оталаримиз хотираси ҳаққи, ўтмиш кунда мен каби изтиробда ўтган оталарнинг навқирон ёшлиги ҳаққи шундай деяпман. Сизга қарата “Футболдан нари тур, зормонда!”, дейдиган одам топиладими.

БОРИНИ ҲАМ ЙЎҚОТИБ БОРИШ
Катталарни беш кун йиғин қилиб, Хитойда қийнаб, сўнгра Сеулга обориб ташлагандай, Ёшларимизни Уммонга обориб, Маскат майдонига ташлаб ҳамманинг олдида уларни шарманда қилган одам Сиз эмасми? Ёки менми? Иордания термасига катта ҳисобда (0:6) ютқазаётган Мьянма ёшлари шарманда бўлишмади. Улар бутун жамоа бир тану-бир жон бўлиб битта жавоб тўпини киритамиз деб жанг қилишди ва бунга эришишди. Биз шарманда бўлдик. Туркиядаги ўйинимизда Ироқ болалари билан орамиздаги фарқ кам эди. Ўша савиямизни янада баландрок кўтариш ўрнига уни йўқотиб Уммонга қараб учдик. Ҳамма чизиқларда бизнинг боғламлар заифлик қилди. Саудияга қарши кечган, 0:1 ҳисобида ютқазган охирги ўйинимизда, ўнг қанот ярим ҳимоячимиз тезланиш олишда кечиккани учун зарбага тўсма қўя олмади. Рақиб зарбдор вазиятга чиқишини у сезган бўлса-да, тезланиш олишда кечикди. Суданий дегани хотиржам зарба берганида ҳеч ким унга халақит бермаган эди. У зарба турнирнинг энг чиройли голи деб танланибди. ОК-2010да биринчи голни Одил Қатар дарвозасига узоқ масофадан урганида у ҳам тўсинга тегиб кирган эди. Лекин у ҳимоячилар қуршовида туриб зарба берган эди. Биз куни кеча майдонда Суданийни сургундали қила билмай, унга соврин олиб бериб, ўзимиз турнирдан чиқиб кетдик. Биз уччала ўйин давомида ҳамнафас, ҳамжиҳат ўйин билан бир ансамблга бирлаша олмадик. Бултурги ўйинимизниям асрай олмадик, янгиланиш, ҳар бир футболчи ўйинига янги усуллар қўшиш у ёқда турсин.

Йигитларимиз кўплаб халқаро ўйинларда тобланганига ишониб қолган Евстафеев “таркибимиз жуда кучли” деб, турнирда ғалаба қозониш мақсади билан кетишяпганини айтган эди. Бир ой йиғин ташкил қилмай туриб ҳам, уларнинг жамоавий ўйинини созлолмай туриб ҳам турнирда ғалаба қозониишни мақсад қилишгани нимаси? Ўйинчиларимиз яккахон ўйинда, яъни индивидуал ҳаракатда шунчалар зўрмиди? Йўқ. Ҳар бир вазиятда ҳамжиҳат ўйин йўқлиги сезилиб қолди. Искандаровнинг ҳимоячи ортига узатган кўплаб оширмалари жавобсиз қола бергани эсингиздами? Биз ёшларимизнинг халқаро ўйинларда ҳар бири кўрсатган индивидуал юқори ўйин даражаси билан эмас, балки жамоавий ўйинимизнинг юқори даражаси билан бир нимага эришиб келяпган эдик. Бундай фикрни Вячаслав Солохо ўз семинарида таъкидлаб ўтган эди. Ўзларининг жамоавий ўйини билан ёшларимиз миллий терма жамоа йигитларига ўрнак бўлгувчи эдилар. Биз Маскатга шуни, жамоавий ўйин савиясини йўқотиб борган эдик. Боримизни ҳам йўқотиб бўлган эдик. Шунинг учун биз турнирдан эрта чиқиб кетдик.

УХЛАБ ЁТГАН КЕМА БОШЛИҒИ
Бизга ўхшаб гуруҳдан чиқа олмаган Хитой ёшлари шарманда бўлишмади. Бизга урган голини эсланг. Биз яқин йиллар ичида марказдан ёриб кириб бундай гол урганимизни эслолмайман. Хитойликлар ўз имконияти даражасида жанг қилишди. Саудия ва Ироқ араблари билан баробар ташашди. Бизникиларнинг ҳолатига ачинади киши. Кемамизга ўт кетган-у ҳамма уйқудан уйғониб ўт ўчириш билан овора бўлди гўё. Уммонда шу вақтнинг ўзида фақат тўфон тўлқини билан эмас, мусобақа тўлқини билан ҳам курашиш керак эди. Олға сузиш ҳам керак эди. Яъни ўйин структурасини янги босқичга кўтариш ҳам керак эди. Мусобақа бизни қирғоққа улоқтириб ташлади.

Ундай эмас деб оғзимга урадиганлар борми? 2012 йилда Непалда бўлиб ўтган саралаш турниридан сўнг биз кемага чиқиб олдик. Кейин вақт уммонида уйқуга кетдик. 2013 йил 24 декабрда уйғониб қарасак... Кейин апир-тапир ҳаракатлар бошланиб кетди. Кемага тушганнинг жони бир дейишади. Толибжонов бундай қийин аҳволда кемадигиларга бош бўлдими, жон бўлдими, юрак бўлдими, билмадим. Мен оғир пайтдаги жамоа ҳаётидан бехабарман. Бунинг учун журналистларимизга “раҳмат”. Билганим факат шу-ки, Асқаржон Уммонда ўйнаган жамоамиз ва уларга ҳамроҳ бўлган делегациямизга Бошлиқ бўлиб борган. Буни аниқ биламан.

Давоми бор.

Киритилган сана: 27.01.2014 10:21. Ўкилди: 10673 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:53. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ELDORAKA
Сана: 28.01.2014 06:20. ELDORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 27.01.2014 20:00. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIMATTEO
Сана: 27.01.2014 16:29. DIMATTEOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIMATTEO
Сана: 27.01.2014 16:29. DIMATTEOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIMATTEO
Сана: 27.01.2014 16:29. DIMATTEOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DIMATTEO
Сана: 27.01.2014 16:29. DIMATTEOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZVOLK
Сана: 27.01.2014 13:26. UZVOLKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 27.01.2014 13:13. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BANKLEOO
Сана: 27.01.2014 11:19. BANKLEOOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BURHONN
Сана: 27.01.2014 10:54. BURHONNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BURHONN
Сана: 27.01.2014 10:53. BURHONNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.