Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Руҳият уммони

Баҳо:
+0; -0

Уммон тўлқини, тошқини, бўрони билан ҳавфли эмас. Кўзга кўринмас сув ости қоялари билан хавфлидир. Биз жамоа аҳволини билмоқчи бўлсак, Мураббий руҳиятини тушинайлик. У ҳам бир тубсиз уммон. Ироқдан олган мағлубиятдан сўнг унинг фаолиятида ўзгариш содир бўлди. Жамоа руҳиятини бошқара олмай қолди. Балким, аввалги, мазкур ўйиндан олдинги  кутилмаган ҳуник воқеа салбий таъсир ўтказгандир. ФИФАнинг жазо чорасини айтяпман. Ола-була гаплар этилди, ёзилди, босилди. Фақат УФФ  жим. Раҳбарият ўз муносабатини эълон қилиб, бирон бир қарор чиқарганида, ўзининг жазо чораси билан елкадан  юкни олганида, ожиз Инсон руҳятида мувозанат тикланармиди? Доимо йўлда учраб тургувчи ХАТО жаридан ЖАЗО кўприги бизни фаолият қирғоғига олиб ўтади. Буни руҳшунослар яхши билишади. Жазо олгач,  Абрамов ТВда чиқиб оқланишга мажбур бўлмас эди? Анри ортидан паноҳ қидирмас эди. Нима эмишки, “Анри туфайли Франция термасига нисбатан жазо чораси қўйилмаган экан, айблов кўрилмаган экан. Нега бизга нисбатан чора кўрилди?” Ноҳақлик эмиш. Оқланиш бурчагига тиқиб қўйилган одамнинг ночор баҳоналари бўлди бундай гаплар. Бу ҳол Абрамовга керакмиди?

Яна бир “қоя” билан танишайлик: Ризаевнинг вақти бўлмаса, Низомов бор эди-ку. ТВга ташриф буюриш, матбуот билан ишлаш уларнинг бевосита вазифаси-ку. Нима учун ҳар ҳафта иккала мураббийларимиз ТВ да ярим соатлаб дилни дастурхон қилдилар? Нега? Ҳалигача тушинмайман.

 Идрок йўлига шайман. Фақат ҳис-туйғу тўсиғидан ўтолмай қолдим.

 Тоҳир-оға, қадамингиз остига пояндоз солгувчи ТВ ҳодимлари хозир ортингиздан тош отмоқдалар. Оғир жанглар олдидан  олий бош қўмондонни ҳеч ким кўриши керак эмас-ку. Жангчиларни ҳам.  Уммон остидаги сотқин “қоялар” кўздан мана шундай яширин бўлган эди. Доим “дастурҳончилик” елкага,  руҳиятга юк бўлган.  Собиқ иттифоқнинг Якка Партия режимини, не кимсалар олов уриш, ё совуқ уришда қурол билан қулата олмаган режимни Горбачёвнинг “ошкоралиги” қулатган эди. ТВ руҳият учун жуда ҳавфли жойдир, аслида.

Мен уйда ўтириб билганларимни айтдим. Билмаганларим қанча. Жамоа машғулоти, дам олиши, ўйин олди йиғинлари, ечиниш ҳонаси ва ҳоказолардан беҳабарман. У ерлар ҳам “серқоя” жойлар. Яна битта “қояни” кўриб қолдим-ки, сизга айтмасам бўлмас. “Жар”даги ўйинда иккинчи бўлим бошланиши билан кутилмаганда амирликларга иккинчи голни уриб олдик. Йигитларимиз ҳаддан зиёд қувониб кетишди. Уларни жиддий бўлишга ҳеч ким чақирмади. Стамбул. 2005йил.  ЕЧЛ финал ўйини, иккинчи бўлим бошланди. “Ливерпул” “Милан”га 0:3 ҳиссобида ютказмоқда. Инглизлар ҳар бир жавоб тўпини киритишганида жиддий бўлиб қувонишган эди. Оғир вазифани юклаган киши осмонга ирғишламайди. Жерарднинг ҳаракатлари эсингиздами? Жўравар ўйинимиз ҳали-ҳануз жуда суст, боғламлар бўш, ҳимоя билан ҳужум орасида узвий тизим мавжуд бўлмаган ҳолатда ўйнаяпмиз ва ютмоқдамиз. Ҳисобдан қатъий назар аҳволимиз таҳликали. “Ўзингни босиб ол, жиддийроқ бўл, ўйинни бериб қўйма” дейдиган сардор майдонда топилмади, майдон четида керак пайти руҳлантирадиган, керак пайти эҳтиросни босиб қўядиган ўзбек Бенитеси топилмади. Бу ҳали ҳолва эди. Майдондагилар қучоқлашуви етмагандай, голдан кейин мураббийлар штаби тўдалашиб, қучоқлашиб, сакрашиб қолишса, бўладими? Ана ҳалос....

 Бир  дақиқа ўтмасдан  сочилиб ётган ўйинимизда Омонов ҳол қўйди-ю, қолганини биласиз.

 Араблар бирин-кетин бизга жавоб тўпини кирита бошлаганида қанлай жиддий бўлишганини эсланг. Абрамов ўйин ёзилган дискни қайта бор кўриб чиқса, қайғуларимга шерик бўлармиди дейман.

 Ўйинчилар ҳиссиётини бошқара олмай қолганимиз учун Лондонни бой бердик десам, хато бўлмайди.

Мен билмаган тағин қанча руҳий қояларга урилганимиздан беҳабарман. Менга  қолса, Дохадан қайтгач, то амирликларни енгиб олмагунимизга қадар ҳеч кимни ҳеч қаерга кетказмас эдим, ходимларни ҳам, йигитларни ҳам. “Соттивой”ларни олиб қўярдим. Ўйин олдидан яқинларини меҳмонҳонага чақириб кўз олдимда учрашув уюштириб берардим. Бу билан ўйинга нисбатан жиддий муносабатни яратиб олардим.  Ҳеч кимни “ичкарига”, ўйин олди машғулотига киргизмас эдим. Хатто пашшани ҳам. Ҳеч кимни.

Руҳият  “уммони”да  ОТЖнинг  “кема”си  ҳар қадамда “қояларга” урилиб турдими дейман.

 Яна бир руҳий омил борки, уни айтиб ўтмасак бўлмас:  Бир киши елкасига икки терма тақдирини юклаб қўйиб, тағин иккаласидан ҳам футболимизнинг ички имкониятлари етмаган юқори натижаларни талаб қилсак, жамоага, мураббийга руҳан оғир  бўлмайдими? Бу аҳволда жамоа “қозонда борини” кўрсата олиши учун  калламиз устида осилиб турган талаб “қиличини”, ваъда “тўқмоғини” олиб ташласак бўлмасмиди? Шунда  Вьетнамда ОТЖ кўрсатган  пароканда ўйин эмас, қурбимиз ҳаддида мазмунли, сифатли ўйин кўрсатармидик. 

 Ман билганимни айтишим керак:  Бизнинг “футбол аравамизга”  тиркалган МТЖмиз ҳали мундиалга  лоиқ эмас. Сиз биласиз, арава тиркамани олдинга тортади, акси эмас. “Арава”мизни неча бор ўксиниб, ўтиниб таърифладим. “Ҳабарлар", “Шарҳлар”, “Турлар” аравамизни мадҳ этиши ҳеч тугамас сериалга айланиб бўлган, лекин сиз менинг айтганларимга қўшиласиз деган умид билан ёзмоқдаман.  Орзу  бошқа, ҳаёт бошқа. Ҳозирги термамиз мабодо, жанг қилиб мудиалга йўл олса, ё қахрамонлик бўлади. (Франция термаси учун бу оддий ҳолдир). Ё у ерда ҳаммадан калтакланган, дўппосланган шармандалик бўлади. (Ж.Ч. 2010да КНДР термаси нима кароат кўрсатган эди.) Кимдир- ё Абрамов, ё Анчелотти, ё Капелло,  ё бошқаси термамизга шу куни бош мураббий бўлмасин, барибир мундиалга бориш вазифаси биз учун амри-маҳол иш  бўлади деб, олдиндан ҳақиқатни тан олайлик.  Бу факт.   Шуни билган ҳолда Германиялик Рекхагель Грецияда, Голландиялик Хиддинк Кореяда, ўтмишда Россиялик Якушин Ўзбекистонда футболнинг ривожи учун сезиларли ҳисса қўшишганини ҳам  эсда тутайлик. Бу ҳам бир фактдир. Иккисини ҳам тан олайлик.

 Факт кучига тан берайлик: Ўзбек футболи Осиёда биринчи қаторга чиқ-ма-ган. Бу гапларимни ОЧЛ даги ўйинларимиз савияси тасдиқлаб  турибди. Бизнинг йигитлар Осиёда ҳаммани ютадиган даражада ўз ўйинини ўстириб мундиалга боришса, нур устига аъло нур бўлади. Бора олишмаса, бундан фожеа ясамайлик. Ўзбек футболини ривожлантириш учун ҳамма ўз ҳиссасини ўз жойида қўшсин. Қўлимиздан нима келса, шуни қилайлик. Биз ишқибозлар ҳар бир ўйин куни  стадионга бориб суюкли жамоамизни қўллаб турайлик. Рустам Акрамов ўз ўрнида нима қилсин? Футбол соҳасида Илмий татқитотларини давом эттирсин. Китоблар босиб чиқарсин. Манзил сари ҳаракат пайтида енгил мошина педалини маслаҳат билан босиб бўлмаганидек, Шекспир маслаҳат билан драма ёза олмаганидек (терма Мураббийининг Шекспирдан қати кам.),  терма жамоани маслаҳат билан бошқариб бўл-май-ди. Гапларим ҳамма ҳурмат қилган Инсоннинг шахсиятига тегиб кетган бўлса, узр сўрайман. У киши бирон бир терма жамоани ўзлари бошқарсинлар. Отто-ота унинг ёшида Португалия майдонларида мўжиза яратган эди-ку. У киши ҳам ярата олади.

Абрамов  нима қилсин? Хозир энг қийин унга  қийин.

 Омоновнинг Доха майдонида тезликда орқада қолиб, ўша тизза- сони ё болдири билан кўрсатган “каромати” тоғ чўққисидан кўчган кичик тош эди. Йўлида тағин бир тошни қулатди. Иккинчи голни ўтказиб юбордик.  Кейин ўйиннинг қолган дақиқалари ҳам қалбимизга тош қуюни бўлиб қулаб кетишди. Амрликка қарши ўйинда ўзига ишонч қоялари майдаланиб устимизга тўкилиб кетти. Кейин Вьетнамда тош кўчкиси кўпайиб кетди. Хозир  бу  руҳий тоғ кўчкисини тўхтатиб қолиш керак. Қандай қилиб? Энг осон йўл бор. Бу- Истеъфо.

 Абрамов Ўзбек футболида янги саҳифани очиб берди. Термамизнинг ўйин савиясини Осиёда буюклар даражасига олиб чиқмади-ю, бўсағасига олиб келди. Қилган бу хизматларини инкор этиб бўлмайди. Абрамов истеъфога чиққани маъқул. Мураббий учун осон йўл шу.  Руҳий юк остида ижобий натижалар кўрсатиш қийин. Лекин бизнинг Мураббий доим қийин йўлни танлайди ва охиригача олдинга интилади. Раҳбариятга ҳудди шу  нарса керак. У доим Абрамовдан фарқланиб, ўзи учун енгил йўлни танлайди: Терма тақдири ҳақида ортиқча бош қотирмайди. Чет эллардан мураббий қидирмайди, “Отарчилар” сафидан Капелло  ё  Бенитесни излаб юрмайди, музокаралар олиб бормайди, шартномалар тузмайди. Россия ёки Эрон футбол раҳбарияти чет элдан мураббий қидирсин, бошини оғритиб. “Бизда термаларни тайёрлаш марказимиз бор. Тағин сизга нима  керак? Бундан ортиғи ортиқча эмасми”, дейди. Мабодо, натижа салбий бўлса, раҳбарият бош қашимайди ҳам, ер чизмайди ҳам. Айбдор шу ерда. У-Абрамов. Дўппослашга қум тўлдирилган қоп керакми? Марҳамат, Мураббий “мухбирларга” ем бўлади. “Термани мундиалга олиб чиқадиган одам топилса, ўрнимни унга бўшатиб бераман” деб катта гапирганида, демак мен, фақат мен олиб чиқа оламан, деган фикрни Абрамов билвосита айтиб қўйган эди.  Билвосита ваъда берган эди.  Шундай экан, мақола билан “ур” уни, “дўппосла”.

 Агар натижа ижобий бўлса борми, ҳаммамиз олқишлар, нишонлар, унвонлар, тилла қоғозлар, мақтов овозлар ёмғири остида қоламиз. Иккиси ҳам бемаънилик. Етар, жонга тегди.

Азизларим, мундиал талабини, ваъдасини ҳамма ердан: ТВдан, эфирдан, саҳифа бетидан, савол-жавоб кетидан, мажлис золидан, банер олдидан  олиб ташлайлик. Бўлди, тушиниб етдик. Жимгина орзу қилайлик. Сиз биласиз, Эркак киши орзусини ҳеч кимга ошкор айтмайди. Орзусини мажлис золида,  газета бетида ҳаммага достон қилмайди. Ичида сақлайди. Йўлини оқлайди. Ташвишимиз фақат ўз ФУТБОЛИМИЗ-ўзбек футболи бўлсин. Бугунги ушбу  ЎЙИНИМИЗ  РИВОЖИ бўлсин. Бу ҳақда қанча гапирсак, куюнсак, арзи-дод қилсак, фарзни ёд этсак  шунча оз.

Ҳаммасига шукр, ЎЗИГА ҳамду санолар бўлсин. Ўша машъум беш дақиқа бўлмаганида, хозир мирзаҳакимлар ҳаммага олқишлар ёғдириб, ҳамма ёқни мақтовларга кўмиб, Лондон сафарига атаб тинмай ноғора чаляпган бўлар эди. Худди шу ўйинимиздан бошқасига қодир бўлмаган хозирги ОТЖни осмонда кўрардик. ФУТБОЛИМИЗНИ,  бугунги худди шу нуқсонли ЎЙИНИМИЗНИ  мақтаб уларнинг ЮКСАЛИШ  йўлини бўғар эдик.

Эгам мағлубиятга бизни раво кўрибдими, ҳаммасига кўниб тақдиримиздан рози бўлайлик. Ушбу куннинг ҳам ҳикмати бор. Аввало, футболимиз ичи ва ташини босиб кетган “ажириқдан” йўлимизни тозалайлик.

Ўзига шукр,  энди тўғри ҳулосалар чиқариб, амалий чоралар кўриш фасли келди. Юртимизда баҳор авжида. Толеъимиз чарақлаган Ҳуррам кунлари ҳамма амалий ишлари билан футболимиз ривожига ўз ҳиссасини қўшиб, яхши кунлар келишига умидвор, борлигидан бахтиёр бўлсин дейман.

Фасли  навбаҳор пайти Қаторингизда мен ҳам ўз жойимга эга бўлайин деб, ўқиб баҳра оларсиз деб, қулфи-дил, қулфи-фикр, қулфи-меҳрингизни  очасиз деб  узундан узоқ  мақоламда сиз билан дардлашдим, ҳасратлашдим.

Футболимиз яшнасин, қалбингиз ёшарсин дейман-да, азизларим.                                

Стадионда учрашгунча соғ- омон бўлайлик.

Ҳурмат ва эҳтиром билан Ҳасанали Қодиров.

 

Киритилган сана: 19.05.2012 15:39. Ўкилди: 10596 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:23. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:35. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 02:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


XOLIS
Сана: 21.05.2012 11:45. XOLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MILANIST
Сана: 20.05.2012 16:19. MILANISTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARS
Сана: 19.05.2012 19:52. UZBARSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OTAMAKON

Сана: 19.05.2012 19:16. OTAMAKONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 19.05.2012 16:22. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.