Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Жавоби бор жавоб

Баҳо:
+1; -0

Kafu. Отахоннинг Рустам Акромов ёки Ислом Ахмедовни танқид қилгани бошқа гап, тўғри гап бўлган. Инглиз тилини ўрганишга вақти, пули, зеҳни етган бу одамларнинг ўзбек тилида бир жумла гапни қовуштиролмаслиги ҳақида отахон боплаб гапирган эди. Бошқа бир гап бор. Баъзи-баъзида Зафар Имомхўжаев ўз кўрсатувида рус тилида савол-жавоб уюштиришини Отахон танқид қилар эдилар. Энди бўлса, ўзлари рус тилида мақола ёзмоқдалар. Кўпчилик ўқиб тушунолмаяпти.

Қодиров. Kafu олдида узрлиман. Солдадзе ҳам, Қодиров ҳам бир кишидир. Мен ўзим. Қандайдир пиар ишлатиб эътибор қозониш мақсадида бир нима ёзиб юришим кекса ёшимга ярашмайди. Имидж яратаман деб, шов-шув илинжида тахаллусларни олмаганман. Зарурат туфайли шундай қилдим. Яқинларим олдида “футбол жинниси” деган номга “Ёзувчи, Эси оғган чол” деган дашном қўшилмасин деб тахаллус билан ёзмоқдаман. Ростини айтсам, мақолаларнинг муаллифи бир киши эмас. Илгари, “Чемпион”да ишлар чоғимизда Муҳримжон замонавий футболга доир фактларни менга йиғиб берар эди. Хозир Олимхўжа ёзиб бермоқда. Қандай қилиб коллектив мақола остига ўз номимни қўя оламан? Тахаллус остида кўпчиликнинг меҳнати бор. “Чемпион”да ишлар чоғимизда Маҳмуд Асрор атрофида жуда ноёб, ижодий муҳит яралган эди. Сўз ижодкорларининг ҳар бири ўғлим тенги бўлиб, ҳар бири замонамизнинг Отабеклари бўлиб кўринишар эди менга. “Чемпион” сафида отабекларимга хизмат қилиб юрганимдан, ва албатта, Абдулла Қодирийга эргашиб шу таҳаллусни қабул қилган эдим. Ҳар гал “Отахон” деб менга мурожаат қилганингизда, Қодирийни эъзозламоқдасиз деб тушунаман. Ижодкорнинг турли образга кириши табиий ҳол. Шукур Бурҳонов қадимги юнон шоҳи эмаслигини билганимиз ҳолда, Шоҳ Эдипнинг изтиробларини ҳақиқий деб қабул қилар эдик. Унинг ҳолига чиндан қайғурар эдик. Солдадзе ҳамда Ҳасанали отангиз образларини тўғри қабул қилинг. Уларнинг изтироби ҳақиқий. Иккинчи таҳаллусга келсак, бир гап айтаман. 40 йил олдин машҳур архиологимиз Ртвеладзе билан бир марта суҳбат қурган эдим. Футболни жуда яхши тушуниши билан у киши эсимда қолган. У киши умрини ўзбек тарихига бағишлаб келмоқда. Грузияда Л.Г.Салдадзе деган ёзувчи бўлган. У ўзбек тарихининг билимдони эди. Ибн Синога бағишлаб ёзган романи менга жуда ёққан эди. Иккинчи таҳаллусим тарихи шундай.

Kafu мени нотўғри тушунмоқда. Рус тилига қарши эмасман. Маҳдудлик, такаббурликка ўхшаб қабоҳат белгисидир. Рус тилининг, тарихининг, рус адабиётининг яхши билимдони бўлиб, баъзи русларни ўрни келганда жойига ўтқазиб қўйиш керак. Зафархўжа Имомхўжаев ва бошқа баъзилар давлат телевидениесида ишлаб, давлат биринчи спорт каналида кўрсатув уюштириб, давлат тилидаги кўрсатувда рус тилида суҳбатлашмоқда. ТВ раҳбарияти қаерга қарамоқда? Кадр тасвири остида суҳбатнинг давлат тилидаги таржимаси югурик ёувларда берилмай эфирга чиқмоқда. Россия ёки Франциянинг давлат телевидениесида бундай воқеа ҳеч қачон бўлмайди. Ҳеч қачон чет тилида кўрсатув олиб борилмайди. Улар буюк давлату, Ўзбекистон иккинчи даражаликми? Давлат тилига ҳурмат шуми? Кўрсатув китоб ё газета эмас. Тушунолмай қолсанг, қайта ўқиб чиқа олмайсан. Лип-лип этиб кадрлар ўтиб кетади. Буни кўриб турган миллионлаб томошабинлар ўз юртида ўзини мусофир каби ҳис қилмоқдалар.

Айрим юзерларимиз ёзганларимни тушуна олмай қайта ўқиб чиқмоқда экан. Бу гап мақоланинг маърифий томони ҳам борлигини кўрсатмоқда. Ёки ҳалига довур ёзишни билмайман. 4 йил олдинги ОК ўйинлари пайтида Ўзбекистондан борган ишқибозлар вакили бўлиб, Алексейга ёрдамчи бўлиб Доҳа кўчаларида юрганимда инглиз тилини билмаганимдан жуда афсусландим. Футбол халқларни, юртларни бирлаштирувчи нарса. Атрофимдагилар билан гаплашолмай, уларни тушунолмай, “sorry-sorry”дан нарига ўтолмай овсарланиб юрдим. Вақти келганда халқимиз рус тилини билгандай инглиз тилини ҳам билиб олади ва жаҳон ҳаётига қуюлиб кетади. “Стадион” сайти хусусий сайт бўлгани учун, ўша пайт ушбу сайтда инглиз тилида ҳам мақолалар босилиб туради. Шу кунларга етказсин.

Zizu. Этот старик вообще очумел. Ему лишь бы кого ни будь критиковать. Целый год все жаловались, что игр в чемпионате мало, всего 26 игр. Для этого ФФУ специально увеличил число команд. Старик хочет себя рекламировать. Вот и ругается. Любой болельщик обязательно будет рад, если ещё в двух городах будут проходить игры высшей лиги.

Солдадзе Я.Л. Zizu ловит меня во лжи. В безнравственной показухе. Дорогой Zizu, вы заблуждаетесь. Если руководство ФФУ действительно обдуманно, целенаправленно принял решение об увеличении число команд, то оно объявило бы об этом до окончания чемпионата. И сохранив видимость единоборства, устроил бы в конце сезона пульку из четырёх команд- два последних команд высшей лиги боролись бы с двумя командами первой лиги за два места, за 15-ое и 16-ое места в высшей лиги. Предоставил бы двум неудачникам высшей лиги в борьбе оправдать сохранение своих мест в высшей лиге. Руководство данное решение принял необдуманно, без ясной цели. В другом вы правы. Игр первой лиги невозможно назвать соревнованием.

Қодиров. Zizu, бир нарсани чалкаштириб юбормоқда. «..Ещё в двух городах будут проходить игры высшей лиги» деб, қўшимча яна икки шаҳарда юқори даражали ўйинлар бўлади деб адашмоқда. Олий лига иштирокчиларини механик тарзда яна икки жамоага оширишимиз, мусобақа даражасини яна икки хиракаш жамоалар ўйини қадар пасайитириш дегани эмасми? Еб кетарга “Подёмний” оламан деб, ҳар ярим йилда жамоани алмаштириб юрган номдор гастролёрларга талабгор яна икки жамоага кўпаяди дегани эмасми. Қўшимча икки жамоа қандай қилиб ўз ўйинини бизнинг олий лигамиз даражасига (шундоғам паст даражасига) етказиб олади? Ўзбек футболига ҳеч нарса бермайдиган, термамиз сафида ўйнашни мутлақо орзу қилмайдиган, туғма хиракаш, ўйини ўртача ё ундан паст, ҳар йили гала-гала бўлиб пул топиш илинжида жамоани алмаштириб юрган пасткаш ўйинчилар эвазига етказиб оладими? ЎФФнинг ушбу қарори мусобақамиз даражасини тағинам пасайтириб юборади. Ўзбек футболига ҳеч нарса бермай келаётган, жамоадан жамоага чигирткадай сакраб юрган Гэсс каби мураббийларга иш жойи яна икки жамоага кўпайди.

Zizu мусобақаларимиз даражаси пастлигини ўйламаяпти. Бу аҳволдан қайғурмаяпти. У, аслида, пачоқ бир жамоамизда, кичик мансабда ишлаётган бир амалдор бўлиши мумкин. Боқиманда нонхўр бўлса керак. Энг яхши натижага эришаётган “Пахтакор” фақат 10% га харажатларини қоплаб юрган футболимизда ҳаммани боқиманда дайишга ҳақлиман. Zizuга ўхшаб фикр юритаётган ўқувчиларимга тушунтираман деб, бир нарсани айтиб берай. Майлими.

Бундан 4 йил муқаддам Доҳада ишқибозлардан ажралиб журналистлар сафига қўшилиб юрганимда, гуруҳ ўйинлари тугагач, плей-офф ўйинлари олдидан икки кун Алексей билан бирга шаҳар айланишга имкон топган эдим. Таассуротларим, хотираларим жуда кўп. Мен ўзимга янги дунёни очган эдим. Ҳозиргача мен ўшанда у ерда кўрган нотаниш ҳаётдан ҳайратим баланд. Мен учун муҳум бўлганини айтиб берсам, Zizuлар мени, шундан кейин балким тушуниб қолар. У ёқда “гум”ларда бир нимани харид қилишдан ташқари сайр ҳам қилишар экан. Жазирама ёзда “гум” ичида юриб, ичидаги кўлларда қайиқ миниб сузиб юриш мумкин. "Гум”ларини улар бежизга шаҳар, яъни City деб аташмас экан. 40 йил олдинги эски шаҳарнинг бир маҳалласини улар эски ҳолича сақлаб қўйишибди.

Маҳалла марказини эски бозор эгаллаган. Бир чеккасида шоҳнинг эски қароргоҳи, улар шоҳни шайх деб аташади, музей сифатида ҳаммага очиқ. Тор кўчалар. Гил сувоқ бир қават уйлар. Эътиборимни бошқа бир нарса ўзига тортди. Бозорда савдо дўконлари эски ҳолатда ишлашни давом эттирмоқда эди. Туристларни жалб қилиш учун шундай қилишади. Ҳомболлар араб либосида эскичасига араваларда юк ташишади. Қатарлик араблар умуман ишламайди. Ҳомболлар иорданиялик ё суриялик араблар экан. Кўчаларда ҳар ер-ҳар ерда аравалар қатор қилиб деворга суяб қўйилганини кўрдим. Ҳеч қандай қоровул, ҳеч қандай панжара, қулф йўқ. Синфдош дўстим Олой бозорида ҳомболлик қилар эди. Қоровулни шамғилат қилиб, қулфни бузиб унинг аравачасини панжара ортидан ўғирлаб кетишган эди. У ерда очиқ-ойдин деворга суяб қўйилган аравачани судраб олиб кетиш ҳеч кимнинг хаёлига ҳам келмайди. У ерда ўғирлаш ақлга сиғмаган ишдир. Қандай тушунтирсам экан? Бизда ҳеч ким овқат ейман деб қошиқни бурнига ё қулоғига тиқмайдику. Ақлга сиғмаган иш деймиз. У ерда ўғирлик қилиш, қоидани бузиш, қаллоблик ё муттаҳамлик қилиш, бир нимани шамғилат қилиб қонунни айланиб ўтиш, ўз манфаатини деб кимнидир алдаш ҳеч кимнинг ақлига сиғмайди. Хаёлига ҳам келмайди.

“Қатар СК” клуби порт олдида жойлашган эди. Ҳиндларнинг «кенгурулар» билан бўлиб ўтган ўйинидан кейин (адашмасам ҳиндлар 0:4 ҳисоби билан ютқазишган эди) матбуотга аталган автобусда қадрдон меҳмонхонамиз ёнидан «Пресс-сенте» томон, яъни Доҳанинг бошқа чеккаси томон ўтиб кетаётган эдик. Алексей инглиз тилини яхши билишини олдин ёзган эдим. Шофёрдан илтимос қилиб йўлда меҳмонхонамиз ёнида автобусдан тушиб қолсак, биз учун оддий, табиий ҳол бўлар эди. Тўғри иш бўлар эди. У ерда ҳар қандай ишда тартиб-қоидани бузиш, ишдан тониш, келишувга риоя қилмаслик ҳеч кимнинг ақлига умуман сиғмайдиган ишдир. Мумкин эмас. Вассалом. Биз «пресс-сенте»га бориб у ердан бошқа автобусга ўтириб меҳмонхонамизга қайтиб келган эдик.

Абдураҳмон билан уйимиздан икки кўча наридаги турклар очган кафеда тушлик қилиш учун пиёда кетмоқда эдик. Йўл четида ўсиб турган пальмалар кўчага соя ташлолмас экан. Ҳинд йигити бир уй ёнига магазин аравачасини ҳар нарсага тўлдириб судраб келганига кўзим тушди. Буюртма бўйича белгиланган вақтда уйга маҳсулотни элтган хизматчи эшик ёнида харидларни араваси билан бирга қолдириб кетар экан. Кечқурун уйга қайтаётганимизда бояги ичи тўла аравачага кўзим тушди. Эгаси олиб кириб кетмабди экан. Қаровсиз қолган аравачани ҳеч ким судраб олиб кетмаганига эътибор бердим. Арабларни тушунаман. Исломнинг устунларидан бири, бировнинг хақидан қўрқиш, ҳалолликдир. Лекин Доҳада жуда кўп ҳиндлар, тайлар, непалликлар бор эди. У ерларда ўғирлик қилиш одатий ҳолку. Ўша юртларда ўғрилар кўплигидан полициячилар тиним билишмайди (бир гал Кўкча масжидида ковушимни ўғрилатиб қўйган эдим. Марҳумни кўмиб, уйга қуруқ маҳсида юриб қайтиб келганман. Ҳамма “молингни эҳтиёт қил, қўшнини ўғри тутма” деб, менга дашном бергани эсимда). Доҳада ўғрини оқлаш у ёқда турсин, бу сўзнинг ўзи тушунарсиз бўлиб қолган. Шунинг учун Доҳа кўчаларида биронта полициячини умуман кўрмадим.

Биласизларми, айтганларимдан қандай муҳим хулоса чиқармоқчиман? Нега Zizuга бир нимани тушунтираман деб, Доҳани эслаб эзмалик қилмоқдаман? Гапларимнинг мунозара мавзусига боғлиқ жойи борми?

Бор. Бор бўлганда ҳам жуда бор. Инсоннинг ҳаёти, хатти-ҳаракати, дунё қараши, эришар натижалари кўп жиҳатдан муҳитга боғлиқ. Буни Доҳада кўрганларим тасдиқлаб турибди. Ҳар қадамда, ҳар дамда майда ўғрилик содир бўлиб турган юртдан келган, ўғриликка кўникиб кетган ҳиндулар ҳам Доҳада ўғрилик қилмас экан. Атроф муҳит одам ичидаги соф инсоний туйғуларни уйғотиб, ичида яширин қобилият, иқтидор, истеъдодларини очилишига сабаб бўлар экан. Ёки ёмон муҳит туфайли инсон иқтидори бўғилиб, руҳияти эзилиб, мафкураси бузилиб қолар экан. Бу футболгаям боғлиқ. Бу хулосам Футболдаям намоён бўлмоқда.

Футбол яккакураш эмас. Яккакурашда спортчининг муҳити деб унинг ўзи ва мураббийини тушунамиз. Эсимда, Ўзбекистон вакиллари биринчи бор қатнашган қишки олимпиаданинг фристайл турида спортчимиз Лиина Черязева мусобақада ғалаба қозониб, олтин медаль олган эди. Мураббий билан спортчи қаттиқ, машаққатли меҳнат қилишган ва қорли юрт вакилларини енгиб натижага эришишган. Буюк мураббий иқтидоли спортчини топса бўлгани, яхши натижага эришади. Футболчининг хоҳиши, меҳнатсеварлиги, иқтидори, жисмоний қобилияти, мураббийининг маҳорати ғалаба учун етарли нарса эмас. Муҳими жамоавий ўйиннинг, мусобақанинг даражасидир. Криштиану Роналдунинг Мундиалда кўрсатган ўйини уч пулга қиммат эди. “Реал”да бу йил Анчелотти қўл остида ҳамма очилиб ўйнамоқда. Роналду ўйини яшнаб кетди. Бир пайтлар ўша “Реал” таркибида Кейруш, кейин Шустер қўл остида ўйнаган жаҳон юлдузлари ҳароб аҳволга тушган эдилар. Муҳтарам Zizu, эътибор беринг, агар Одил Ахмедов “Пахтакор”дан кетиб, “Анжи” таркибида Россиянинг юқори савияли мусобақасида Хиддинк қўл остида ўйнамай, Малайзиянинг қуйи лигасига равона бўлганида, ўзбек футболи бугунги Одилни йўқотган бўлар эди. Афсуски, Сулейман Керимов иши касод бўлган. Хиддинк ҳам қариб қолгани туфайли Россияга ишлагани бошқа келмайди. Бизнинг қашшоқ футболимиздан, пачоқ мусобақа ўйинларимизда ўнлаб Одилларимиз Саидов даражасида қолиб кетишмоқда. Ҳамма Одилларимизга “Анжи” топилмайди. Ҳамма Одилларимиз ҳам ёшлик даврида Непомняший назарига тушмайди. У ё бошқа бир таниқли мураббий бошқа сафар термамизга раҳбарлик қилмайди. Шунинг учун Одил бизда битта. Ўнлаб гондураслик футболчилар Европада ўйнашмоқда. Ўзбекистон давлати футболга Гондурас ҳукуматидан кўра кам эътибор қаратмоқдами? Гап нимада? Футболчининг ҳаётида жамоа муҳитининг, мусобақа даражасининг аҳамияти беқиёсдир. Россияга бориб юрмайлик. Ўзимида ҳар бир футболчи атрофида ижодий муҳит яратайлик. Ўйинларимиздаги жанговорлик русларникидан баланд бўлсин. Шунда ўнлаб Аҳмедовларимиз Европа жамоаларида ўйнайди. Муҳитни ижобий қилайлик. Буни ҳамма тушунади. Сиз ҳам, тушунинг. ЎФФ раҳбарларини бўлғуси Одилларимизнинг футболдаги тақдири қайғуга солмайди. Футболимиз амалдорлари амал вазифаларини бажара туриб, ўзларининг шахсий манфаатлари устида қайғуришади. Мусобақамизнинг сифатини ўстираман деб ишқибозлар ва асл журналистлар жон куйдиришмоқда. Улар эмас. Зафаржон Қосимов янги мусобақа форматини таклиф қилмоқда. Чемпионатда жанговар ўйинлар сонини ошириш мақсадида олий ва биринчи лига орасида ўрталиқ лига ташкил қилиб, икки босқичли мусобақалар жорий қилишни таклиф қилган эдим. Бу таклифларга бирон бир мутахассис муносабат билдирмади. Улар ўнлаб Одилларимиз Еврпопа клубларида футбол ўйнашини хоҳлашмайдими? Футболимизнинг бугунги паст даражасидан ЎФФнинг корчалонлари қайғуришмайдими? Қозоғистон футболида қанча ислоҳотлар бўлди. 10 йил ичида УЕФАда футболга қанча ислоҳатлар киритилди. ЕЧЛ ва Европа лигаси форматлари ўзгартирилди, ушбу мусобақаларда дарвоза ортида ҳакамлардан фойдаланилмоқда. Улар ишлашмоқда. Тошкент кўчаларида 10 йил ичида қанча ўзгаришлар бўлди. Футболимиз кўчасида бу давр ичида ҳеч қандай ўзгаришни кўрмаяпмизку. Янгиланиш, ўзгариш ҳаёт белгисидир. Фақат Миср эҳромларида ўзгариш бўлиши мумкин эмас. Чунки у ерда фиравнларнинг жасади ётибди. ЎФФ ташкилоти қалбсиз, жонсиз жасадлар маконими? Эҳромларга ўхшаб қолган ЎФФ футболимизга ҳеч қандай ўзгартириш киритгани йўқ. Бизда бир нимани ўзгартириш, бир нарсани четга суриб қўйиш жуда мушкул иш. ЎФФда тепса тебранмаслар йиғилган. Уларга ҳамма нарса барибир.

Сиз Zizu, умид қиламанки, ундайлардан эмассиз. Сизга барибир эмас. Шунинг учун сайтимизга кирасиз, муносабат билдирасиз. Ўз фикрингизни ҳимоя қиласиз. Футболимиз бахтига доим бор бўлинг.

22.12.2014. Ҳурмат билан Миракмал Жамилов ва бошқалар.
(Ҳасанали Қодиров ёки Яков Львович Солдадзе)

Киритилган сана: 24.12.2014 23:31. Ўкилди: 11882 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 04.01.2015 04:55. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BBOZOROV
Сана: 25.12.2014 13:16. BBOZOROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 25.12.2014 09:29. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 25.12.2014 09:27. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASPIRIN
Сана: 25.12.2014 08:14. ASPIRINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 25.12.2014 06:07. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 25.12.2014 00:10. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.