Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Блог

Ҳасанали ота

Ўзингни англа

Билмадим... Билолмадим... (Сўнгги туғён). 5-қисм

Баҳо:
+0; -0

ТЎРТТА ЎЙИН ОЛДИДА ТУРИБМИЗ
Олдимизда иккита йўл бор. Биринчиси шу. Бразилия вазифасини четга суриб ҳозирданоқ, авлод алмашувини ўйлаб, Москва Мундиалини кўзлаб, жанговорликни пасайтирмай иш тутишдир. Бу нима деганим? Термани ёппасига ёшлардан йиғиб, уларни майдонда “калтаклатиб” рақибга хўрлатиб қўйиш дегани эмас. Энг кучли таркибни тузиб, энг юқори натижани деб Аммонда ўйнаб, рақибни энг катта ҳисоб билан ютиб келайлик, деганим. Бу таркибда катталар билан елкама-елка жанг қилган ёшларимиз катта тажриба олиб қайтишсин, деганим. Бундай жанговор ўйинларни кейин ҳеч қаердан тополмаймиз. Ҳар бири аҳамиятан Осиё кубоги финалига тенг бўлган ўйинлар бизни кутиб турибди, деганим. Ҳозирги кучли таркиб 10 йиллар олдин маминовлар олдида жепаровлар ўйнаб, қанчадан қанча мусобақаларда жанг қилиб, кейин чет эл клубларида маҳоратини ошириб шаклланди, деганим. Ҳозирги кучли таркибни сақлаб қолган ҳолда, ёшларнинг истеъдодини авайлаб, жанговор ўйинларда синаб олган ҳолда, уларни аста-секин таркибнинг асосий ўйинчиларига айлантирайлик деганим. Бунинг учун ёшлар катталар билан иложи борича бирга бўлишсин. Бунинг учун иложи борича олдимиздаги 4та ўйинда яхши иштирок этайлик-ки, йўқ, жанг қилайлик-ки, бу ўйинлар Доҳа-2011даги биринчи ғалабамиз сингари тарихимизда қолсин. Икки ўйин натижасига кўра, албатта, Иорданияни ютайлик. Ва кейинги босқичда Уругвайими, Эквадорими “Пахтакор”га келсин. Ва улар нимага қодирлигини олдимизда исбот қилсин. Ўртоқлашиб ўйнашга Туркиясини олиб келолмадик. Туркия термаси биз билан ўртоқлашиб ўйнашга бизни ўзига муносиб кўрмади. Туркиядан кўра кучлироқ, обрўлироқ Уругвай термаси биз билан ўртоқлашиб кетайин деб эмас, мундиал йўлида бизнинг тўсиғимиздан ўтайин деб, “Пахтакор”да майдонга тушсин. Ва таслим бўлсин. Ўша орзу кунига етиб олайлик деб, рақиб билан кучли жанг қилайлик деб, сентябрь, октябрь ойларида ёшартирилган термани йиғинларга чақириб, улар учун қўшни термалар билан биргаликда (қуриб кетмайдими ҳар хил Туркияларнинг кеккайиши.) совринли турнир ўтказиб берайлик. Бу деганим, Бразилия манзилини четга сурган бўлсак-да, термамизга бўлган эътиборни, функционерлар масъулиятини ўстирайлик, ўйин маҳоратини тинмай кучайтиришда давом этайлик деганим.

ҚАЙ БИРИ АФЗАЛ?
Иккинчи йўл бор. Бугунги таркибни мундиалга лойиқ деб биламан. Бизга фақат мураббийликда маҳоратимиз пастлик қилди деб биламан. Исботга муҳтож бўлмаган ҳақиқат бу. Марказ, бош мураббий ва футболчилар олдига бажарилиши шарт бўлган, бугунги имкониятимиз даражасидаги вазифани қўяйлик. Бу вазифа икки ўйин натижасига кўра, Иорданияни ютиш вазифасидир. Бунинг учун ҳамма чораларни кўрайлик, ҳамма ишларни қилайлик. Олдимиздаги бир ойни жуда яхши, жуда унумли ўтказайлик. Кейин-чи, кейин?

Кейин, 2ой+1йил шартномаси билан Европадан Манчини, ё Куман, ё бошқасини бош мураббий ё консультант мураббий лавозимига олиб келиб, олдига навбатдаги рақибни, Лотин Америка вакилини ютиш вазифасини қўяйлик. Мундиални деб ҳаммамиз терма атрофида бирлашиб, йигитларимиз эса майдонда ўзаро бирлашиб охирги дамгача шундай жанг қилайлик-ки, юрт олдида, тарих олдида бугунги футболимизни, ўзимизни оқлаб олайлик. Назарий жиҳатдан ҳам, амалий жиҳатдан ҳам Уругвайни 2 ўйинга кўра ютиш имконияти бизда бор. ЖЧ-2002да Сенегални ёки ЕВРО-2004да Греция термасини эсланг. Сенегал ўзидан ҳар томонлама кучли бўлган Францияни ютган эди. Отто-отани гапирмай қўя қоламиз.

Назаримда раҳбарият тан олишни истамаяпган икки қисмлик биргина ҳақиқат бор. Гапимнинг биринчи бўлагини айтай, ушбу Ҳақиқатнинг биринчи қисмини тушунтирай: жамоада энг муҳум зот, энг муҳум фактор мураббийдир. Эсимда “Реал”га зиданлар даврида Дель Боске лавозимидан четлатилганидан сўнг унинг ўрнига кимлар келмади дейсиз. Португал Кейруш, бразил Люшембурго, олмон Шустер ва тағин аллакимлар келиб кетишди. Юлдузлар жамоаси ўзини кўрсата олмади. Капелло келди-ю, Юлдузлар яна чарақлаб ёрқин ўйнашди. Жамоа бир, ўйинчилар ўша-ўша, ўйин эса бошқа-бошқа бўлган эди. “Реал” чемпион бўлди. Бундай мисолларни жуда кўп келтириш мумкин. Демак, мураббийни тўғри танлаш, манзилнинг ярмига етиб олиш дегани.

Ҳақиқатнинг иккинчи қисми шу-ки, кимда ким бирор соҳада тараққиётга эришмоқчи бўлса, аввало юқори технологияни жорий этиши керак. Буни ҳамма тан олади. Биз машинасозликда юқори технологияга ўз қадамимиз билан етиб бормоқчи бўлсак, ярим асрдан сўнг жаҳон даражасига чиқиб олар эдик. Биз жаҳон даражасидаги технологияни четдан олиб кирдигу, ўша заҳоти ўз автомобилларимизни сотувга чиқара бошладик. Футболимизда нега буни инкор этиб келяпмиз? Нега “Запорожец” миниб, ороланиб мамнун бўлиб юрибмиз. Термамиз мисолида футболда “юқори технология” томон биринчи қадамимизни қўйиш вақти келди. Европа футболининг “юқори технологиясини” олиб келайлик. Ҳозир энг қулай вазият бўлди. Ҳатто Таиланд ҳам шундай йўл тутиб, яхши натижаларга эришяпти-ку.

Биринчи йўлни танласак, авлод алмашуви туфайли навбатдаги мундиал баҳсларига йигитларимизнинг маҳорати акаларининг бугунги юқори маҳоратидай бўла олмай етиб келамиз. Ушбу муҳлат ичида Искандаров Кореянинг, Диёржон Хитойнинг, Аббосали Қатарнинг чемпиони бўла олишмайди. Бугунги ёш юлдузларни, яъни Диёржону, Аббосларни қанча эътибор билан парваришладик, биласизми. Кейинги 10 йиллар ичида ўзлари жуда кўп меҳнат сарф қилишиб ўйин борасида бир нимага эга бўлишиб, уларнинг ҳам маҳорати вояга етганида серверлару темурларнинг сўнги орзуси рўёбига бугун қўл ситаганимиз каби, ўшанда уларгаям этак қоқиб, орқа ўгирамизми? Мақсадимиз сизлар эмас, 2003 йилда туғилган ёшлар деб. Йўқ дейсиз, албатта. Ундай бўлса, нега бугунги энг буюк футболчиларимизга орқа ўгиряпмиз? Ўн йилдан сўнг нафақат бугунги футболчилар, мураббийлар, балки раҳбарлар ҳам ўзгариб кетади. Бугунги имконият наинки ўйинчиларнинг, балки ушбу авлод раҳбарларининг ҳам сўнги имкониятидир.

Раҳбарият мард бўлиб шу икки йўлдан бирини танласин. Бизга танлаган қарорини очиқ айтсин. Мақсадни аниқ белгилаб, бизни алдамасдан ўзи танлаган йўлига ўзбек футболини етакласин. Терма атрофида ҳаммамиз бир девор бўлиб бирлашайлик.

ХАЁЛ КЕМАСИ
Ушбу сўзларни ёзар эканман, ичимдан офтоб чиқиб, тунги ҳовлимни эмас, оламни ёритиб юборгандай бўлди. Мираброр акамни, Рустам акамни, Миржалолни, Шуҳратжонни, журналистларимизни, ишқибозларни қучоқлаб бағримга босгим келди. Оғир кунда бирлашиб, бир тан, бир жон бўлиб энди фақат олға босамиз, футболимизни ўйлаб бирга қайғурамиз, бирга қувонамиз, энди ҳаммаси яхши бўлади, энди ҳаммамиз биргамиз, бир бутунмиз, деб руҳланиб кетдим. Сўзларим нурланиб кетди. Эртага тонг отиб ҳаммамиз учун, футболимиз учун бахтли кун бошланади, деган хаёл кемасида сузиб ухлаб қолдим.

ЧУМОЛИ ИНИГА СУВ КЕТГАЧ...
Эртаси нонуштани кечроқ қилдим. Сўнгра, юмушларим йиғилиб қолган экан, боғга кириб кетдим. “Исмоилов келолмайман деб узр сўраган эди. Нестеров Германияга тиббий кўрикдан ўтгани кетди экан. Тани жони соғ бўлсин”. Қўлимда ток қайчи-ю, фикр хаёлим термамизда. “Амирликда ҳали ўйинлар бошланмаган бўлса, нега Ҳайдаров йиғинга кела олмас экан? Қандайдир куракда турмайдиган баҳона топибди. Ўйиндан, ғалабадан, Мундиалдан юз ўгириб бўлишдими? Чумоли инини сув босса, ҳамма қочишни бошлайди. Ҳозирги таркибга қўшилиб, ёшлар камида икки йил катталар билан биргаликда жанг илмини ўрганиши керак эмасми? Энди ёшларга қандай илмни ўргатишмоқчи?” Ёнимга набирам Умматали келиб турганини, ўзим қўлимга кетмон олиб чопиқ қила бошлаганимни сезмай қолибман. Қаршилик қилиш бефойда. Кетмонни унга бериб ҳовуз ёнидаги супага ёнбошладим. Чарчабман. “Туркиянинг бизни менсимай ўйиндан воз кечиши, ҳакам томондан бизга ноҳақдан-ноҳақ пенальти белгиланиши билан тенгдир. Бундай пайтда ҳамма бир тану бир жон бўлиб янада ҳамжиҳат ўйнаб “рақиб”га қаршилик кўрсатишимиз керак эмасми? Ҳамма бундай пайтда ўз юртига, терма жамоасига, жўралари ёнига шошилиши керак эмасми? Тарқоқлик нега. Ҳа-я, набирам газетага чиқиб келганмикан”. Сўнгги фикримни Умматали ўқиб турганмиди, дейман. Дадаси Умарали ҳали замон келиб газетани ташлаб кетишини айтди. “Нега мени деб Умарали ишдан келиб кетиши керак экан. Бугун менга эътибор ўзгачароқми? Нимадур бўлганми? Қариндошларим тинч омонми?” Умарали келиб, уйга кириб, салқинда дам олишимни қисталади. Кўнглига келмасин, кўндим. “Интер”нинг 23-бетида Камолиддин Олимовнинг “Осмон йироқ, Ер қаттиқ” деб номланган мақоласи босилган экан...

Ўйинни қолдиришга кимнинг нима ҳаққи бор эди? Хоинлар. Футбол хоинлари... Турклар учароққа билет ҳам олиб қўйишган экан-а. Мен бўлсам уларни айблаб юрибман-а... Раҳбарларимизга минг арава. Улар термамизга қўл силтаб бўлишган экан. Бизга тупуришган экан. Шулар билан елкадош бўлмоқчиманми, ҳали? Хоинлар. Ман биринчи йўл, иккинчи йўл деб, деворга илтижо қилиб, ёлборган эканман-да...

Шунда аъзои баданимни совуқ тер босди. Оёқ қўлларим бўшашиб кетди...Нотаниш оғриқ.  Бугун учунчи кун. Алоҳида хонага ўтказишган. Набирам ёзиб оляпти. Ҳаммангиз мендан рози бўлинг, раҳбарият ҳам. Раҳбарга турклар билан келишувни бекор қилиш осон бўлмаган, албатта. Унинг қўлларига қўшиб, ақл-идрокини, субут, номусини орқага қайириб қўйишгандур”. Раҳбаримиз мен каби футболимизга содоқатли бўлса-да, у ҳам ожиз қолгандур... Билмадим.... Ожизман... Бетобман...

Мени ёзишга ундаган Маҳмуд Асрор мендан рози бўлсин. Қўлдан келганча ёздим.

17 август 2013йил. Ҳасанали ҚОДИРОВ

Киритилган сана: 22.08.2013 09:50. Ўкилди: 10763 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DOMULLO
Сана: 26.08.2013 16:23. DOMULLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 23.08.2013 22:12. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 22.08.2013 17:15. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 22.08.2013 16:02. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGANA
Сана: 22.08.2013 14:03. FERGANAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 22.08.2013 11:01. FOTIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 22.08.2013 10:21. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.