Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Месси миссияси

Баҳо:
+3; -0

Месси кетма кет учинчи марта “Олтин тўп”ни олгач, у ҳақида мунозаралар янада кучайиб кетди. Гап унинг ҳозирги даврда дунёнинг энг кучли футболчи эканига шубҳа борлигида ҳам эмас. Кимдир бу совринни уч марта олар экан, беихтиёр футбол тарихидан айнан шу натижани қила олган футболчиларни қидирасиз, топасиз ва беихтиёр улар билан солиштира бошлайсиз. Уларнинг Круифф, Платини, Марко ван Бастен каби ўтмишнинг буюк футболчилари экани сизнинг Мессига нисбатан янада талабчанроқ қилиб қўяди – Месси уларнинг даражасига чиқа олдими? Осон эмас бу майдон ичра турмоқ.

Лекин биласизми, Месси ўша буюклар ўйнаган майдонда туриб, муъжиза кўрсатаётган бўлса-да, менимча, бу футболчиларни бевосита солиштириш нотўғри. Биз кўпинча айнан солиштирув мезонларида хатога йўл қўямиз. Мессидан Марадонанинг муъжизасини кутамиз – аввал, Аргентинани чемпион қилсин, деймиз ҳаммамиз. “Месси “Барселона”ни эмас, “Наполи”га ўхшаш клубда чемпион бўлсинчи”, дейди машҳур Менотти ёки Уткин. “Месси менга ўхшаб 1283 та гол урсин, уч марта жаҳон чемпиони бўлсин, кейин гаплашамиз”, деб мақтанади Пеле. Биз ҳозирги замон футболчисидан нималарни талаб қиляпмиз? Оддий аргентиналик мухлисни тўғри тушунаман, у Мессининг “Барселона”да кўрсатаётган муъжизаларини мовий либосда ҳам такрорлашини талаб қилади. Чунки у мухлис. У нафақат Мессидан, балки Рикелмедан ҳам, Тевез-у Савиолалардан ҳам “марадоналик”ни талаб қилган. Ҳаққи бор. Лекин...

Келинг, Марадона ҳақида гаплашамиз. У якка ўзи Аргентина терма жамоасини, “Наполи”ни елкасида кўтариб чемпион қилган. Агар ўша давр футболига назар ташласак, буюклик айнан мана шу хислат билан ўлчанган. Круифф, Платини, Зико, кейинроқ Баджо, Зидан каби футболчилар мана шу тоифадан эдилар. Юлдуздан жамоадошларини олдинга бошлаш, керакли пайтда керакли голни уриш, ўйин чиқмаган пайтда ҳам индивидиуал ҳаракатлар билан вазиятдан чиқиб кетиш, ҳақиқий маънода етакчи бўлиш талаб қилинарди. Марадона худди шу вазифани бошқалардан яхшироқ бажарган. Шунинг учун ҳам у - қирол! Аммо замонавий футболда худди шу йўналишдаги бирор футболчини кўрсата оласизми?

Ҳа, масалан, ўша “Наполи”га ўхшаган топ савиядан бироз пастроқ клубларда бундай футболчилар бордир. Уларнинг табиий равишда, жамоасини етаклаб юраётганига сабаб, жамоадошлари бироз пастроқ савияда бўлгани учун, тўғрими? Масалан, Ди Натале. Деярли ҳар ўйинда гол уради, бу туришда, “Удинезе”ни Италия чемпиони бўлса, ҳақиқий қаҳрамонга айланади. Лекин Марадона бўладими? Йўқ, Марадона ўша пайтларда “Наполи”дан бошқа клубда ўйнаганда ҳам асосий ўйинчилардан бири бўларди. Ди Натале эса унақа эмас! Ёки Форлан Уругвайни ярим финалгача етаклаб борди. Сабаби у тажриба ва савия борасида айни ўша дамда шерикларидан устун эди. Табиий равишда етакчилик қилди. У агар Аргентина ёки Бразилия терма жамоасида ўйнаганда бундай ёрқин ўйнай олмасди. Бу ерда Уругвай Аргентинадан яққол кучли деган фикр чиқмайди-ку, тўғрими?

Кўряпсизми, ўша Менотти Мессини “Наполи”ни чемпион қилишни талаб қиляпти, аслида эса буни Ди Натале ҳам уддалаши мумкин, бемалол. Яъни биз Мессидан бир вақтнинг ўзида ҳаммасини талаб қиляпмиз!

Мессининг вазифаси Марадона каби қанақадир ўртамиёна жамоани чемпионликка етаклаб бориш эмас. Бу нарса 80-йилларда талаб қилинарди. Марадона Платини билан худди шу йўналишда баҳслашарди.

Мессининг вазифаси Пеле каби 1283 та гол уриш ҳам эмас. Бу ўша 60-йилларда талаб этиларди. Пеле худди шу йўналишда Пушкаш ёки Эйсебиолар билан баҳслашарди. Мессининг вазифаси шуки, у ўз даврининг юлдузлари билан баҳслашади ва ҳозирча ғолиб келмоқда.

Айтайлик, бир пайтлар полвонларга арқон тортиш орқали баҳо берилган, ҳозир эса тош кўтариш орқали. Албатта, ҳозирги полвон арқон тортишда ўтмишдаги авлоди билан беллаша олмаслиги аниқ. Шу туфайли уни полвон эмас, дейиш ҳам нотўғри. У ҳозирги давр полвонлари учун талаб қилинаётган вазифаларни ажойиб шаклда уддаламоқда.

Ҳозирги “Барселона” кўрсатаётган футбол кўпчиликнинг фикрича, футбол яралгандан бери энг яхшиси экан. Балки. Мана шу хусусда фикрлар пайдо бўлаётган жамоанинг алмаштириб бўлмас ягона футболчиси бўлиш вазифасини деярли ҳар хафта бажармоқда. Замонавий футбол қиролининг миссияси шу. Аргентина таркибида ҳам у майдонга тушади ҳали. Балки чемпион бўлар, балки бўла олмас. Бу энди Аргентинанинг муаммоси...

Киритилган сана: 24.01.2012 11:33. Ўкилди: 8625 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:58. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 05:56. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 04:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 23.02.2012 10:55. SERIYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 29.01.2012 15:06. SHAHRIXONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 28.01.2012 01:15. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.