Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Сколарини танимаган таксист (архивдан)

Баҳо:
+0; -0

Газетанинг навбатдаги сонларидан бирини тугатиб, навбатчилар - Хайрулла Ҳамидов, Зафар Қосимов, Низом Султонов ва мен таҳририятдан қайтаётгандик. Шаҳардан бироз четда бўлгани учун транспорт бироз муаммо, такси тўсишга мажбур бўлдик. Тўрт минг сўмга олиб бораман, деди ёши бироз каттароқ киши. Уч ярим мингга келишдик.

Ҳалиги киши бизнинг футбол журналисти эканлигимизни сездими, ё ўзаро футбол ҳақида гаплашаётганимизни эшитиб қолдими, хуллас гап очди:

 

- “Бунёдкор”га янги мураббий келибди, эшитдиларингми?

- Ҳа, Сколари, - деб жавоб бердик деярли жўр бўлиб.

- Қаерлик ўзи у Сколари?

Тамом. Мана шу ерда ҳалиги хайдовчи ҳақидаги таассуротимиз маълум чегарага етди ва футболга қанчалик қизиқишини таҳмин қила олардик. Футболни умуман тушунмаса ҳам, керакли ўйинларни ҳисобини билиб юрадиган ва давраларда сўз бермайдиган тоифа ҳам бор. Қаердандир шунақа хабар эшитган ва бизни суҳбатга аралашмоқчи холос. Бунақалар кўп. Ахир Сколарининг қаерлик эканлигини билмайдиган футбол мухлислари топилмаса керак.

Йўқ, топилар экан.

 

- Бу ҳам олдингисига ўхшаб кетиб қолмаса бўлди.

Бу бизнинг эмас, ўша таксистнинг гапи. Яхши, прогресс бор.

- Кечаги Қатар билан ўйинни қаранглар. Шу ҳам футболми-а? Юракларим сиқилиб кетди. Наҳотки оддий тўп тепишни эплай олмаса!

Таксист деярли ўзига ўзи гапириб кетарди. “Қатарни 4:0 ютгандик-ку!” деб луқма ташлади Хайрулла ака. Аслида Баҳрайндаги ўйин ҳақида гап кетаётганлигини сезиб турардик ҳаммамиз. Аммо унга фарқи йўқ эди. У фақат терма жамоамизни кўрганди ўша куни. У ҳеч кимга эътибор бермай давом этарди:

 

- Эҳ олдинги ўйинлар. Марказий сектордан бир йиллик чипта қилдириб олгандим. Қандай ўйинлар бўларди. Ан бурчак тўпи тепганда, Тўлаган ҳимоячининг кетига қараб бир тепарди. Ҳимоячи орқасига қарагунча, у ёқда Фёдоров голни солиб кетарди. Чуркиннинг зарбаларини айтмайсизми...

 

Таксист тўхтамасдан, бақириб-бақириб гапирар, биз ўзимизни кулгидан тўхтата олмасдик. Унинг устидан эмас, асло, Сколарини танимаганда бир-биримизга маъноли қараб қўйиб, чиқарган таассуротимиз нотўғри чиққанлигидан, таксистнинг ҳар бир гапи эса уни футболга янада яқинлаштираётганлигидан кулардик. “Мен бу одамга тўрт минг бераман” деб юборди Хайрулла ака.

 

Таксист жуда кўп воқеаларни гапириб кетди ва... Ва тўхтаб қолди. Бу жимликда бизнинг хаёлимиз ҳам, суҳбатимиз ҳам яна ўша Сколарига-ю, Манамада мағлубиятга учраган терма жамоамиз футболчиларига кетди. Балки деярли тайёр ҳолга келган “Чемпион”нинг навбатдаги сони ҳақида фикр юритишни бошлаганлар бордир ичимизда. Аммо таксист жим эди. Машинани янада тезроқ хайдар ва бир нималарни ўйларди. Унинг ўйи ва ҳикояси мантиқий якунга қараб кетаётганини қаёқдан билибмиз.

 

- Отам ўлганда йиғламаганман... Аммо ўшалар авиаҳалокатга учраганда ўкириб юборганман.

 

Бу ўша Сколарини танимайдиган таксистнинг футбол мавзусидаги бизга айтган охирги гапи. Энди биз ҳам жим эдик.

Мен жуда кўп ўйлардим. Нега мухлислар камайиб кетяпти ҳозир? Айниқса Тошкентда. Фан-клуб, ишқибозлик деймиз, аммо “Пахтакор”нинг энг қизиқарли ўйинида ҳам нари борса 20 мингдан ошмаяпти-ку томошабин! Олий лига ўйинларини тошкентликлар тан олишмайди, ғалаба қозонавериб ўргатиб қўйган “Пахтакор”, деймиз. Тошкентда катта футболни кўриб ўрганиб қолишган, деймиз. Аммо “Пахтакор” пастки поғоналарда юрганда ҳам шу аҳвол эди-ку! Ҳатто ҳозирда стадионга келмаётган мухлисларни айблаймиз, уларни ўзбек футболига бефарқликда ҳам айблаймиз. Аслида шундайми?

 

Ўша куни мен бу саволга қисман жавоб топгандек бўлдим. Айтишларича, 1979 йилги таркибнинг асосий ўйинчиларидан бўлган, аммо баъзи сабабларга кўра ўша машъум сафарга бормаган ўйинчилардан бири ҳалокатдан кейин янгиланган таркиб билан ҳам майдонга тушган. Лекин кўп ўйнай олмаган. Футболни ташлаган.

 

- Мен энди “Пахтакор”да ўйнай олмайман, - деганди ўшанда у, - ҳаракат қилиб кўрдим, бўлмади. Тўпни янги таркибда 11-рақамда ўйнаётган футболчига ошираман-да, Фёдоров эсга тушаверади. 3-рақамли ҳимоячидан тўпни қабул қиламан, кўзим ўнгида шу рақамда ўйнаган марҳум Олим Аширов пайдо бўлаверади. Бунақада жинни бўлиб қолиш ҳеч гап эмас.

 

Шунақа. Ҳозирги терма жамоамиз футболчиларини рақами орқали ёки соч турмаги орқалигина элас танийдиган, Қатар билан Баҳрайннинг фарқига бормайдиган мухлислар ўшаларни унутмайдилар. Нега? Марҳум бўлганликлари учунми? Фақат унинг учун эмас. Улар майдонда фидойиликни кўришни хоҳлайдилар. Улар учун турнир жадвали-ю, бизни қайси ҳисоб қониқтиришининг аҳамияти йўқ. Мундиал деган турнир билан ҳам ишлари йўқ. Улар бошқа нарса ахтарадилар. Мухлис футболчини қанчалик яхши кўрса, футболчилар ҳам мухлисларни шунчалик яхши кўришини истайдилар. Майдонда Аннинг тўп оширишларини қидирадилар. Красницкийнинг зарбаларини излайдилар. Ва қумсайдилар. Худди Тўлаган Исоқовлардек майдонда ўшаларни изласа нима қилсин бечора? Энг баландда ҳам оддий инсон бўлиб қолган ўшаларни ҳозирги футболчиларимизда топа олмаса нима қилсин?

 

Бу даҳшат! Афсоналар ўрнини янгилар тўлдирса-ю, бошқа гап, агар акси бўлса-чи? Фақат хотира билан яшаш қанчалик оғир эканлигини тасаввур қила оласизми? Жуда қийин.

2009 йил, июль

 

Киритилган сана: 11.08.2013 14:09. Ўкилди: 8540 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ILHOMBEKT
Сана: 27.08.2013 14:17. ILHOMBEKTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMIYA
Сана: 23.08.2013 14:10. SAMIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOLEDO
Сана: 12.08.2013 01:29. TOLEDOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJONNN
Сана: 12.08.2013 00:15. NODIRJONNNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 11.08.2013 16:16. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.