Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Челси" - "маладес" - 3

Баҳо:
+2; -0

Пелемикин, ё ўша замонлардаги бошқа бир футболчимикин, ишқилиб, биттаси аниқ айтганди: “Мен ҳеч қачон жароҳатланган ўйинчига ҳужум қилмайман. Сабаби, агар у мен ундан тўпни олиб қўйсам, “ҳа энди, олмасаям бўлмасди-да” дейишади, мабодо мени алдаб ўтиб кетса, кулгига қоламан”. У рақибининг жароҳатланган бўлиши унга етарлича устунлик беришини билса-да, қаердандир пайдо бўладиган руҳий босимдан қутула олмаслигини жуда яхши биларди, афоризмга ўхшаб кетган бу иқтибос эса футбол оламидаги жуда кўп вазиятларни англаш учун жуда қўл келади.

Ҳа, гап ўша бутун Европа футболи журналистлари-юб, троллерларига яхшигина мавзу бўлган ўша ўйин ҳақида. Ҳакам қарорларини таҳлил қилишни истамайман, тан оламан, учта муҳим вазиятда қарорларнинг тўғрисини қабул қилмади. Лекина айтиб қўяй, бу ерда қандайдир “учинчи қўл” ёки ҳакамнинг атайин ён босгани ҳақидаги сафсаталар кулгили ва фақат ўша жамоа мухлисларига хос -  билиб қўйинг, ҳозир бу соҳа ривожланиб кетган, мабодо “МЮ”га ғалаба олиб беришни исташса, сездирмасдан, жуда усталик билан амалга оширса бўлади, бу шубҳасиз. Хуллас, ҳакамнинг уч қарори “МЮ” фойдасига ишлади, тасодифни қаранг, натижада “Челси” АПЛ нинг ушбу мавсумидаги илк мағлубиятига учради.    

“МЮ” икки футболчи кўп бўлиб қолгани учун ғалаба қозонди, “Челси” икки ўйинчи кам бўлиб қолса-да, ҳужумкор ўйнади. “Челси” – маладес! “МЮ” – позор! Мен янграётган мана шу фикрларни тушунмайман, янграйверсин, футбол мухлислар учун, уларнинг ўйиндан олган эмоция ва хулосалари бирламчи, аммо барчаси “МЮ” учун сарёғдек сип-силлиқ кечмаганини айтиб ўтмоқчиман. Биласизми нега?

Тўғри, “МЮ”нинг устунлиги яққол, протоколда кўриниб турибди. Лекин бу хатолар ўз навбатида унинг зарарига ҳам ишлагани бор гап. Учинчи голни киритишда қўл келган сон жиҳатдан устунлик, учинчи голни ўтказиб юборишга сабаб бўлиши мумкин бўлган руҳий муаммони ҳам пайдо қилганди. Қизиқ, “МЮ”нинг ўша қизиллардан кейинги ҳар қандай голлари фақат ва фақат ўша қизилар билан боғланар, “Челси”нинг ҳар бир ҳужуми эса қаҳрамонлик сифатида олқишланарди. Ахир “МЮ” да пайдо бўлган оғир босим ва юта олмаслик хавфи “Челси”дан бартараф бўлганди-ку? Яъни энди “Челси” бемалол ўйнаши мумкин, тўртинчи, ҳатто бешинчи голларни ўтказиб юборганда ҳам, уларни дунё қаҳрамонлар сифатида олқишлар, агар қизиллар бўлмаганда, “Челси”нинг ўзи аннниқ тўртинчи ва бешинчи голларини уришига кафолат бераётган бўларди. Меҳмонларчи? Уларнинг қаршисида ўша жароҳатланган рақиб, ғалаба қозонса – позор! Мабодо юта олмай қолсачи? У ҳолда бутун дунё ушбу жамоа устидан кулаётган бўларди. Қанақа бу суперклуб, тўққиз киши қолган “Челси”ни юта олмади, хайф! Гуёки “МЮ” пенальти тепаётган футболчи, “Челси” эса дарвозабон, бу ерда қаҳрамонлик учун имконият фақат дарвозабонда бор холос.

Лекин биласизми, “Челси”нинг ўйинни “йиртиб ташлаётган бўлгани”, қизиллар кимдандир  яққол ғалабани тортиб олгани ҳақидаги гаплар – иллюзия! “МЮ” дастлаб икки гол урди, кейин стандартдан, кейин қанотдан уюштирилган ҳужумдан сўнг гол ўтказиб юборди. Кейин “Челси” ташаббусни қўлига олди, бир қатор хавфли вазиятлар яратди, Азар ва Мата активлашди. Кейин “МЮ” ҳам жавоб берди, Рунида ҳам, ван Персида ҳам яхшигина имконият бўлди. Ҳалиги Иванович қизил олиб чиқиб кетган вазиятда эса Янг дарвозабон билан бирга бир чиқаётганди, яъни, “МЮ” яна ҳисобда олдинга чиқиб олиш учун имкониятга эга эди. Нима демоқчиман? Айтмоқчиманки, оддий, икки бир бирига муносиб рақибларнинг, ҳар уччала натижа бўлиши мумкин бўлган тўқнашувини кўраётгандик. Ўша қизилларсиз ҳам меҳмонлар ғалаба қозонишлари мумкин эди, шу билан бирга мезбонлар шу ҳолатда ҳам ҳисобни тенглаштира олардилар. “Челси” жудаям мушкул вазифани уддалаши керак бўлиб қолди, лекин биласизми, вазифа уддаланмади. Ҳеч нарса йўқотилмайдиган учрашувда, гол уриш учун ҳужумга ўтиш бу – қаҳрамонлик эмас, оддий руҳий устунлик. Ўйин қайсидир жиҳати билан ўтган йили Англия кубоги доирасидаги Манчестер дербисини ёдга солиб юборди. Ўшанда бир киши кам бўлиб қолган “шаҳарликлар” ҳисобни қисқартиришга эришгандилар, кейин эса ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ташландилар – ўшанда ҳам “Сити” мағлубият учун ҳеч кимдан сўкиш эшитмасди, ҳакамнинг хатоси юқори планга чиққанди, натижада ўша мағлубиятдан қўрқиш деган босимдан ҳоли эдилар. Аминман, ўшанда ҳам, бугун “Челси” ҳам, ўша қизилларсиз, мағлубиятдан қўрқиш хисси билан ўйнаганда, худди “МЮ” каби, бу қадар кучли ўйнамагн бўлишлари ҳам мумкин эди, ким билади тағин...  

Биз сон жиҳатдан, яъни моддий устунликка эга бўлган “МЮ”нинг ўша моддий устунликни моддий борлиққа – уч очкога айлантирганини кўрдик. Биз руҳий жиҳатдан устунликка эга бўлган “Челси”нинг бу устунликдан яхшигина фойдаланганини ва рақибга босим уйғотиб, кейинги ўйинлар учун ўзига ишонч пайдо қилганини кўрдик. Демак ҳакамнинг хатоларидан сўнг, ҳар икки жамоа икки хил бир бирига ўхшамаган вазифани бажаришга киришдилар ва ҳар иккиси ҳам буни уддаладилар. “Челси” рақиб устунлигини енгиб, моддий очколарни ҳам қўлга киритганида, қаҳрамонга айланарди. Ўз навбатида, “МЮ” рақибининг ўша руҳий устунлигини синдириб, қандайдир бошқача бир футбол билан чилпарчин қилиб ташлаганда, у ҳам қаҳрамон бўларди. Ҳозир эса биз ҳеч қандай қаҳрамонларни кўрмадик – “Челси” шу ҳолатдан яхшироқ натижа чиқара олмади, ҳа энди, ўйнади-да, нима, ўйнамай чиқиб кетмаганига раҳматми? “МЮ” ҳам ортиқча олқишга ҳақ қозонмади, ўша руҳий талвасадан чиқиб кета олмади, қўлидан келгани, ўша битта гол бўлди холос. Айтмоқчиманки, биз шармандалик ва қаҳрамонликнинг баҳсини кўрмадик, икки жамоанинг воқеалар ривожди бўйича қўлдан келганча курашганини кўрдик холос.

Ҳакам эса... Ҳа, у туфайли, биз аслида бу жамоалар кейинги ўттиз дақиқада қандай ўйнашлари мумкинлигини билмай қолдик, интригани ўлдирди, балки пайдо қилгандир. Хуллас, икки кундан кейин Лига кубоги доирасида айнан шу жамоалар ўртасидаги ўйинга бўлган қизиқиш ҳам янада ошиб кетгани шубҳасиз...      

Йўқ, тополмадингиз, мен бу мақолани “Манчестер Юнайтед”ни мақташ ёки кимнидир ёнини олиш учун ёзмадим. Эътиборингизни қаратганим бу жиҳат шуки, “Челси”нинг ҳакамнинг бу қарорларидан тушкунликка тушиб қолмагани ва ўша қаҳрамон бўлиш учун ҳаракат қилиб кўрганидир. Мана шу томондан қараганда, миллий футболимизда яхшигина муаммолар борлигини пайқаш қийин эмас. Биз мағлубиятлардан сўнг, ҳакамдан ёки бошқа жиҳатлардан сабаб қидиришни яхши кўрамиз, шунингдек, футболчиларимиз га ҳам бу жуда таъсир қилиши бор гап. Назаримда, айни пайтда “Челси” футболчилари ёки Ди Маттео ҳакамни муҳокама қилиш ва ўзларини қурбон қилиш билан шуғулланганлари йўқ, аминманки, улар кўпроқ ўйиндаги камчиликларга, қандай қилиб ван Перси иккинчи голни ургани-ю, ўша Чичаритони киритган голи пайтидаги ҳимоячиларнинг хатолари ҳақида мушоҳада қилмоқдалар. Уларга шуниси муҳим, чунки айнан ўша хулосалар кейинги ўйинларга тажриба вазифасини ўтайди.. Чунки муваффақиятсизликларда фақат ўз хатоларини таҳлил қилиш кераклигини яхши биладилар, сабаби, инсон фақат ўз хатоларини тузатиш мумкин, ҳакамнинг бугунги каби хатоларига эса яна дуч келиш ҳеч гап эмас.

 Ана ўшанда худди бугунгидек, уларни қутқарадиган ҳеч ким бўлмайди, яна ўша рақибидан кам бўлмаган вазифа, рақибидан кам бўлган елкалар ва бугунги ўйинда олинган тажрибагина бўлади холос.  

Киритилган сана: 29.10.2012 02:23. Ўкилди: 8078 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:11. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:11. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:08. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 16:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 01.11.2012 09:24. ADGJMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.10.2012 10:29. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 30.10.2012 10:28. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ACMILANISTA
Сана: 29.10.2012 19:24. ACMILANISTAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ACMILANISTA
Сана: 29.10.2012 19:23. ACMILANISTAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 29.10.2012 14:37. SOHIBKORга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 29.10.2012 14:37. SOHIBKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOHIBKOR
Сана: 29.10.2012 14:32. SOHIBKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 29.10.2012 13:00. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 29.10.2012 11:41. ONLINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GALAKTICOS
Сана: 29.10.2012 08:46. GALAKTICOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GALAKTICOS
Сана: 29.10.2012 08:45. GALAKTICOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISAEV
Сана: 29.10.2012 05:30. ISAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISAEV
Сана: 29.10.2012 05:29. ISAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISAEV
Сана: 29.10.2012 05:29. ISAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISAEV
Сана: 29.10.2012 05:28. ISAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISAEV
Сана: 29.10.2012 05:28. ISAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SUNSHINE
Сана: 29.10.2012 02:45. SUNSHINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SUNSHINE
Сана: 29.10.2012 02:45. SUNSHINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.