Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Челси" - "маладес"

Баҳо:
+2; -0

Челси “маладес”. Ростан ҳам. Одатда, агар биз бирор жамоанинг мухлиси бўлмасак, катта ўйинларда қандайдир муросасиз баҳс, чиройли зарбалар, шиддатли яккаркурашларни кутамиз. Бу табиий. Лекин, мабодо акси бўлсачи? У ҳолда футболдаги кураш тушунчаси устида яхшилаб ўйлаб олиш керак. Майдонда нафақат жисмоний, балки тактик, стратегик кураш ҳам кетади. Қуролни ким танласа, ўша ғолиб. Кўпинча.

Энди, “Челси” ва “Барселона” жамоаларини кўз олдингизга келтиринг ва футболда қандай факторлар бўлса, барча мезонлар бўйича солиштиринг. Ким фаворит? Албатта, “Барселона”нинг имкониятлари анча катта, шундаймасми? Жамоа бир неча йилдан бери бир хил таркибда, бир мураббий қўл остида тўп сурмоқда, таркибида жаҳоннинг энг зўр ўйинчиси тўп суради, нимаики ютиш керак бўлса, барчасини ютган, ютишга ҳаракат қиляпти. “Челси”чи? Яқинда мураббийини алмаштирган, АПЛ да ишлари кўнгилдагидек кечмаётган клуб. Четдан қараганда шундай. Хўш, “Челси” рақиби билан очиқ футбол ўйнаши керакмиди? Аҳмоқми Ди Маттео? 

Биласизми, футболда нима муҳим? Энг асосийси ўйиндан олдин жамоа ўз олдига вазифа қўйиши ва буни бажара олиши! Умуман спортнинг мантиғи ҳам шу – юклатилган вазифани БАЖАРА ОЛИШ! Айнан қайси вазифа танланиши, бу танланган вазифа кимга ёқиш ёки ёқмаслиги бу умуман кейинги даражали масала, тўғрими? “Челси”нинг бош мақсади “Барселна”ни тўхтатиш эди, бу бир. Бу вазифани бажаришда унга қурол керак эди, бу икки. “Челси” мана шу услуб ва қуролни ўйиндан олдин танлади ва айнан мана шу услуб ва қуролда мақсадга эришди. Хўш, нима муаммо?

Ана энди, кеча майдонга тушган икки жамоани таҳлил қиламиз.Ҳар иккиси ҳам ўйинга нисбатан битта мақсад ва вазифа белгилади. “Челси”нинг вазифаси – “Барселона”даги тажовузкорлик ва ҳужумкорликни бартараф этиш. “Барселона”нинг вазифаси – рақиб ҳимоя қурғонини ёриб ўтиш. Бу ўйиндаги ҳолат ёки жараёндан келиб чиқиб белгиланмади, биз ҳам, сиз ҳам, Гвардиола ҳам, умуман ҳамма ўйиндан олдиноқ билган эди – ким нима билан шуғулланишини. Хўш, вазифани ким уддалади? “Челси”! Нега энди, ўз вазифасини уддалай олмаган “Барселона”ни эмас, буни ажойиб шаклда уддалаган “Челси”дан хафа бўлишимиз керак? “Стемфорд Бриж”да, ўз майдонида ҳимояга ётиб олиш нотўғрими? Нима фарқи бор? Бошқа йўли бормиди?

Балки, “Челси” ветеранлари сўнгги жангга тушгандек тушишлари, биз ҳар икки томонга ўнлаб вазиятларни ва голларни кўриб, ўйин 5:5 тугаши ҳам мумкин эди. Шундай бўлганида, ҳамма “Челси”га рахмат айтаётган, ажойиб футбол учун миннатдор бўлаётган бўларди. Балким. Лекин бошқа тарафдан олсак, у ҳолда “Челси” вазифани бажара олмаган, рақиб ноғорасига ўйнаган бўлмасмиди?

“Барселона” устидан ғалаба қозониш осон эмас. Ҳатто “Милан” ўз майдонида 0:0 ўйнагач, футбол оммасидаги асосий ибора – “Барселона” “Сан Сиро”да эплай олмади” бўлгандан кейин, хулоса ўзингиздан. Кўпчилик “Барселона”га қарши ўйнашнинг ягона йўли бор – бу ҳимояга ётиб олиш деб ўйлашади. Аслида бу “Барселона”га қарши ўйинлардаги муваффақият калити эмас. Сабаби, Гвардиола шогирдларига қарши ҳудди шу тактикада ҳаракат қилган элликта жамоанинг атиги 2-3 таси ғолиб бўлган холос, тўғрими? Яъни бу ерда калит – услубда эмас. Агар гап услубда бўлганда, биз “Барселона”ни жуда кўп маротаба иложсиз аҳволда кўрардик. Бу ерда асосий нуқта – айнан мана шу мушкул вазифани бажара олишда. Ким бажара олса, ўша ғалаба қозона олади. “Челси” бажарди.

Мен лондонликларни ушбу жуфтликда фаворитга айланди, дея олмайман. “Нау-камп”даги ўйин ярим финалнинг давоми саналса-да, буям алоҳида мақсад, алоҳида вазифа. Асосийси “Челси” биринчи ўйиндаги вазифани бажара олди. Бунга қойил қолмасдан иложи йўқ.

Ди Маттео катта тактик қопқон қуриб, “Барселона”ни қамаб ташлади, деб ўйламайман. “Челси”га ёрдам берган энг катта устунлик, қайтараман, танланган тактика эмас, мана шу тактиканинг ижроси эди. Тажрибали футболчилар нима учун, ким билан ўйнашаётганликларини жуда яхши билиб туришганди. Айтишингиз мумкин, ахир, “Барселона”да жуда кўп имкониятлар бўлди, агар бирортаси гол бўлганида, ҳаммаси бошқача бўлиши мумкин эди-ку, деб. Ҳақдирсиз Аммо бу футбол. Агар “Барселона” умуман хавфли вазиятлар ярата олмаганда, бу “Челси”нинг ютуғи эмас, “Барселона”нинг муаммоси бўларди...

 

P.S Дидье Дрогба кўп маротаба ўйинда ётиб олавергани ҳақида ҳам мунозаралар бўлиши табиий. Бу борада иккита фикрим бор.

Биринчиси, “Барселона”га қарши бир хил динамикада ўйнай қийин. Шунинг учун тўхталишлар, стандартларнинг кўп бўлиши “Челси”га қўл келади. Ўйини бир нечта кичик эпизодларга бўлиб олиш ва ҳар бир эпизодни ўз фойдасига ҳал этишга ҳаракат қилиш, бу “”Челси”нинг асосий қуроли эди. Дрогба мана шу услубда мана шу ролни ўйнади.

Иккинчиси, Дидье Дрогба фаолиятини тугатиш арафасида ЕЧЛ финалига чиқишини ҳаддан зиёд истаган бўлиши мумкин. Натижада ўзига жуда кўп вазифа олди, ғалаба қозонишни жуда қаттиқ истади. Шу даражадаки, унинг жисмоний ҳолати буни кўтара олмайдиган даражада. Ахир у ҳам беш йил олдинги Дрогба эмас-ку. Русчасига айтганда “через не могу” ўйнаш, Дрогбага ортиқча жисмоний юклама келтириб чиқарган бўлиши ҳам эҳтимол.

Киритилган сана: 19.04.2012 15:54. Ўкилди: 7955 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:34. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:31. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


CULES
Сана: 23.04.2012 14:28. CULESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CULES
Сана: 23.04.2012 14:15. CULESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 21.04.2012 01:50. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 20.04.2012 23:50. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XORAZMSHOX
Сана: 20.04.2012 19:14. XORAZMSHOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


REALCHI
Сана: 20.04.2012 13:44. REALCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 20.04.2012 06:53. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 20.04.2012 06:41. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 20.04.2012 06:40. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JENTELMEN
Сана: 20.04.2012 00:19. JENTELMENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUTDBARSA
Сана: 19.04.2012 20:06. MANUTDBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 19.04.2012 19:12. AZIZBECKSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 19.04.2012 19:11. AZIZBECKSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARCAMANIA
Сана: 19.04.2012 19:10. BARCAMANIAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 19.04.2012 18:36. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 19.04.2012 18:34. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 19.04.2012 17:58. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HURSHID
Сана: 19.04.2012 16:55. HURSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAVIDWEBB
Сана: 19.04.2012 16:38. DAVIDWEBBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AVTOGOL
Сана: 19.04.2012 16:27. AVTOGOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BANZAY
Сана: 19.04.2012 16:26. BANZAYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 19.04.2012 16:20. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUHAMMAD
Сана: 19.04.2012 16:19. MUHAMMADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.