Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Ҳаёт лойиҳаси

Баҳо:
+0; -0

Бир неча йил олдин stadion.uz сайти мухлислари ўртасида бир лойиҳани амалга оширмоқчи бўлгандим. Ўзига хос мусобақа сифатида ташкил қилинадиган лойиҳада мухлислар футболдаги маълум мавзулар юзасидан баҳс мунозара қилишлари керак эди. Мен бирор баҳсталаб мавзуни ўртага ташлайман, икки мухлис ушбу мавзуда баҳслашадилар. Мунозара чоғида устунлик қилган, салмоқлироқ аргументларни ҳавола қилган мухлис қайсидир йўл билан аниқланади ва кейинги босқичга чиқади.

Бир қараганда, ҳеч қандай янгилик йўқ, ўзи шундоқ ҳам ижтимоий тармоқларда, футбол сайтларида бу тахлит тортишувларни кунда ўқиймиз. Аммо мен режалаштирган конкурснинг ўзига хос бошқа жиҳати ҳам бор эди. Мен мунозарадан бир кун аввал икки иштирокчига баҳс мавзусини эълон қиламан, ва лекин, иштирокчига баҳснинг қайси тарафида бўлишини танлаш имкониятини бермайман. Қизиғи, мавзунинг қайси тарафида туриб баҳс қилиши кераклигини баҳсдан ярим соат олдин айтаман холос.

Роналду кучлими ёки Месси? Бу саволни "Реал" футболчисига берсангиз Роналду, дейди, "Барселона" мухлиси Месси деб жавоб беради. Аммо ўша "реалчи" мухлис бир кундан кейин Мессини ҳимоя қилишга тўғри келиши мумкинлигини билса, баҳсга қандай тайёргарлик кўрган бўларди, деб ўйлайсиз? Албатта, Мессининг ҳам устун тарафини ахтарган, Роналдуни инкор қилувчи баъзи фикрларни янада ривожлантиришга ҳаракат қилган бўларди, шундай эмасми?

Ўйламанг, мен ҳеч қачон ўша лойиҳада баҳс учун бундай кераксиз, аҳмоқона савол бермасдим. Шунчаки, ушбу саҳифа форматидан келиб чиқиб, тушунарлироқ ва соддароқ мисол келтирдим холос. Эслаганимнинг сабаби эса, яқинда мен ўзим шунга ўхшаш ҳолатни бошдан кечирдим ва ҳайрон қолдим.

Жозе Моуриньони ҳаммамиз таниймиз. Таниймизми? Таниймиз деб ўйлаймиз, мен ҳам шундай деб ўйлардим. Умуман инсонлар ҳақидаги фикрларимиз кўпинча исботланиб-исботланмаган, асосланиб-асосланмаган стереотиплар воситасида шаклланишига энг яхши ўрнаклардан бири - Жозе Моуриньо.
Ҳимоявий футбол тарафдори. Жанжалкаш. Ёшларга имконият бермайдиган. Тайёр юлдузларни ўйнатишни яхши кўрадиган мураббий. У "Манчестер Юнайтед"га бош мураббий этиб тайинланди. Биласизми, аслида инсон зоти табиатан оптимист бўлади. Мен ҳам юқорида ўзим санаб ўтган стереотипларни тўғри деб келган бўлсам-да, Жозе менинг мураббийимга айлангач, вазиятга яна бир бор қарашга эхтиёж сеза бошладим. Ўша айбловларга исботлар қидира бошладим, уларни инкор қиладиган ҳар қандай сабаб кўзимга каттароқ ва асослироқ кўрина бошлади.

Жозе Моуриньо ким? Аксарият ўйинларда рақиб ҳужумларига қарши "автобус" қўядиган ҳимоявий мураббийми ёки жамоасининг бир мавсумдаги голлари сони бўйича Испанияда рекорд ўрнатган мураббийми? Раул, Мата, Касильяс каби футболчиларнинг фаолиятига қизил чизиқ тортадиган "жаллод"ми ёки Снайдер, ЭтоО, Милито, Терри каби футболчиларнинг катта футболга қайтариб, уларнинг имкониятларини чўққига чиқарадиган ва қайта юлдузга айлантирадиган "сеҳргар"ми? Тайер юлдузлар билан ишлаб, ёшларга умуман қарамайдиган калондимоғми ёки эл классиколарнинг энг қайноқ даврида ўчоққа 19 ёшли Рафаел Варанни ташлаган "боғбон"ми? Ким у?

Мақола Жозе Моуриньо ҳақида эмас. Биласизми, инсонларни яхши ёки ёмонга ажратиб бўлмайди. Яхши ва ёмон амаллар бор. Ҳар қандай инсонда яхши амаллар ҳам, ёмон амаллар ҳам бўлиши мумкин. Одамларни ёмон кўрмаслик керак. Одамларни яхши кўриш керак. Одамларнинг ёмон амалларини ёмон кўриш керак. Қай даражада? Худди ўзингизнинг ёмон амалларингизни ёмон кўрганингиз сингари. Одамларнинг яхши одатларини худди ўз яхши одатларингизни яхши кўрганингиз сингари яхши кўришингиз керак. Шуни ўргандим.

Лойиҳанинг асосий мазмуни инсонларни баҳсга ўргатиш, турли тортишувларга тайёрлаш эмасди. Лойиҳанинг мазмуни нариги томондан қараганда ҳам асосли фикрлар бўлиши мумкинлигини исботлаш эди. Мухлисни ўзига қарши томон учун ҳам аргументлар қидиришга мажбур қилиш. Бу эса, унга қарши томонни эшитишни, унинг асосларини ҳам тан олишни, қабул қилишни ўргатади. Фақат шундай лойиҳа бўлиши ёки фақат лойиҳада шундай бўлиши шарт эмас аслида.

"Чемпион плюс" газетасидаги саҳифамдан олинди.

Киритилган сана: 24.06.2016 15:59. Ўкилди: 8165 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ZOKIREAL

Сана: 24.06.2016 19:54. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.