Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Светофор фалсафаси" ёхуд терма жамоани ким бошқариши керак?

Баҳо:
+0; -0

Кеча бир ижтимоий тармоқда келтирилган мисол менга ёқди. Ўша мисол келтирган инсон билан менинг қарашим айнан ўша вазият учун терс келган бўлса-да, ҳолатни тушуниш ва баҳолашда қўл келади.

Дейлик, бир чоррахада жуда кўп авария содир бўлади. Бир бирига ўхшамаган, турли оқибатларга олиб келувчи бу аварияларни бир омил боғлаб туради – чоррахада светофор йўқ! Лекин биласизми, светофор ростан ҳам йўқ. Анчадан бери. Мияда бир нарса “тақ” этиб авария бўлади ва ўзимизга савол берамиз: Светафор қўйилмагунча, ушбу чоррахадаги вазиятларни ўрганишдан фойда борми ёки йўқ? Вазиятни ойдинлаштириш, айбдорни топиб, адолатни ўрнатиш учун келган бир назоратчи, “ха, бу ерда светафор йўкку!” деб машинасини миниб орқасига қайтиб кетаверса, машинасини пачоқлаган айбсизларга зулм бўлмайдими? Машинани кайфда ҳайдаган, тезликни оширган, камайтирган, чизиқни босган, ремень тақмаган ва ҳоказо ҳоказоларга светафор келгунча ялломи?

Мен, айнан бугун, мана шу шаклдаги тизим ислоҳотига ҳам, кадрлар ислоҳотига ҳам қаршиман! Юқорида келтирган мантиққа бироз терс туюлган бўлса ҳам, аслида ундай эмаслигини асослашга ҳаракат қиламан.

Биринчидан.

Мен муваффақиятсизликни баҳолашни глобаллаштиришни истамайман. Айтайлик, терма жамоамиз бирор мағлубиятга учраганда, болалар футболидаги камчиликлардан тортиб, миллий чемпионатимизда савия пастлиги, тизимдаги беқарорликларни рўкач қилиш урфга кирган.

Зинҳор ушбу факторларни аҳамиятини камайтирмоқчи эмасман, бу энг чуқур ва асосий сабаблар эканига қўшиламан. Аммо қулочни бу қадар кенг олиш натижасида, доим, “айбдор ҳамма” деган хулоса келиб чиқади, мавҳумлашади ва бу “айбдор – ҳеч ким” дегандек гап. Агар мана шу глобал муаммоларни бир зарбада ҳал қилиб, бурилиш ясай оладиган бир қаҳрамонни танисангиз, бемалол, мурожаат қилинг, аюханнос солинг – лекин, бошқа ҳолатда, “барибир светафор йўқ-ку” дейиш ва кимларнидир айбини хаспўшлаш бўлиб қолади холос.

Тизимдаги камчиликлар доим тилга олиниши керак. Ғалаба қозонсак ҳам, мағлубиятга учрасак ҳам. Фақат мағлубиятнинг эртасига чиқиб, “Тизим чатоқ, ислоҳотлар керак” деб жар солиш ғалабалар даврида қўлимизни боғлайди. Ғалаба қозондикми, демак ҳаммаси зўр, деб ўйлашга бизни мажбур қилади.

(Аҳмедов устунга эмас, дарвоза ичига тепганида ва биз Лотин Америкасидан ютқазганимизда нима бўларди? Улар кучли, биз рекорд натижани қайд этдик деб чапак чалармидик? Қисман, ҳа! Лекин нотўғри-ку бу? Светафорнинг йўқлиги фақат аварияларда эмас, шунчаки, оддий кунларнинг бирида кўриниши керак эмасми?)

Англия чемпионати 1-туридаги 10 ўйинда ҳаммаси бўлиб 35 маҳаллий футболчи майдонга тушди. Бу дегани ҳар бир жамоада ўртача 2 та инглиз футболчи йўқ, дегани. Энди, бирор турнирга 20-23 футболчи жалб қилинишини эътиборга олсак, бош мураббий АПЛ да майдонга тушаётган ҳар бир футболчини терма жамоага чақиришга мажбур. Бошқа йўқ! “Вест Хэм”да ўйнайдими, “Кристал Палэс”дами фарқи йўқ. Буям муаммо, тўғрими? Тизим ичидаги манфаатлар тўқнашуви натижасида пайдо бўлган муаммо. Буям ўз ҳолича светафорнинг йўқлиги. Лекин терма жамоа ўйинларини таҳлил қилишда, муваффақиятсизлик сабабларини ўрганишда бошқа жиҳатларга ҳам эътибор берилади, тўғрими? “Рой Хожсон ҳам нима қилсин? Биз ЖЧ га арзимаймиз!” деган хулосаларни ҳеч ким хазм қила олмайди.

Айтмоқчиманки, футбол ҳар доим тизимли муаммолар қаршисида курашишга мажбур. Биздаям, Англиядаям, Бразилиядаям! Мақсад, ҳар аварияда ўша тизимни рўкач қилиб қутулиб қолиш эмас, ниҳоят, аллақачон, мавжуд муаммолар қаршисида, ўша муаммоларга иммунитетга эга бўлган тизимчаларни жорий қилиш. Светафорсиз ҳам барқарор йўл тизимини яратишга ҳаракат қилиш. Албатта, светафорни ўрнатишга бўлган ҳаракатлар (бу шарт, албатта) билан параллел тарзда.

Иккинчидан.

ЎФФ да тубдан ислоҳотларни амалга оширишга бўлган чақирувлар. Бунга ҳам қўшилмайман. Йўқ, ижобий ислоҳотларни доим қувватлаган бўлардим, лекин қачон ва қай шаклда? Ҳозирги чиқишлар асосан норозилик туйғулари билан бурканган, буни ислоҳот эмас, шунчаки, натижага жавоб бердириш, деб тушунган бўлардим. Чунки, хўп, Усмонов кетди ҳам дейлик, ўрнига вариант борми? Ҳа, фамилиялар бор, аммо бу етарлими?

Муаммоимиз мана шу ерда намоён бўлади. Ахир биз фамилияларга эмас, тизим, ишлаш принципларига қарши бўлишимиз керакку? Хўп, “ураа” деб кимнидур бўшатамиз ва ўрнига янгини олиб келамиз. Унинг нима қилмоқчи бўлаётгани, дастури, режаси, ишлаш принциплари, командаси, қобилияти, имкониятлари ҳақидаетарли маълумотимиз борми?

Менимча, ҳаммаси бошқача бўлиш керак. Терма жамоамиздаги натижалар ўз йўлига, аммо ислоҳотлар ушбу натижалардан пайдо бўлган кайфиятга боғланиб қолмаслиги шарт. Ушбу натижаларнинг оқибати ва гуёки ушбу натижаларнинг мантиқий хулосаси шаклида эскиларни тарқатиб юбориш ва “хўш, энди нима қиламиз?” деган савол билан қолишни истамасдим.

Биз Толибжоновга қаршимиз, хўп. Унинг билет сотиш услубиёқмаяпти, масалан. Уни ишдан бўшатишдан олдин, билайлик, унинг ўрнига келадиган кадрнинг бу борада фикри қандай? “Мен мана бунақа қилиб сотаман билетни” деб айтсин, интервью берсин (ким?). Биз бу фикрни Толибжоновнинг услуби билан солиштирайлик. Билет туфайли Толибжоновни бўшатиб, эртага унинг ўрнидаги одам “Билет муаммоси ҳал бўлмайди бу доирада” деса, ундан бунақа ислоҳотлардан нима наф? Яъни, биз ўз норозилигимизни “йўқолсин Толибжонов” шаклида билдиришимиз, бизни осон бошқаришларига замин яратади. Толибжонов йўқотилади ва бир муддат норозилик (муаммо эмас) тўхтатилади, вассалом. Норозиликдаги урғу кадрларга эмас, муаммоларга қаратилиши, алмаштирувлар айнан ушбу муаммоларга барҳам бериши мумкинлиги ҳақидаги асослар билан қувватлантирилиши керак.

Айтайлик, шартли бир раҳбар (ЎФФ ми, ТЖМ ми, қайси ташкилотники бўлса ҳам) соҳани, бўлимни бошқариш билан боғлиқ ўз дастурига эга бўлиши, уни ишлаб чиқиши, тақдим қилиши ва амалдаги муаммоларга бўлган ўз қарашини ифода этиши керак.

Шу билан бирга, эски раҳбар ҳам шунчаки ўйиндан чиқмайди. МТЖ нинг натижаси унинг ўз номзодини илгари суришга тўсқинлик қилмаслиги керак. Сабаби, сизга ҳар қанча ёқмаса-да, худди шу натижа ва циклни жуда муваффақиятли ўтгани ҳақигаи фаразни бемалол асослаш ҳам, исботлаш ҳам мумкин. Бу футбол. Уни таҳлил қилиб берадиган қандайдир олий ақл ва аниқ формула йўқ. Фикрлар қарама қаршилиги, муносабатлар тўқнашуви орқали энг тўғри ечимга етиб бориш мақбул йўл.

Терма жамоада авлодлар алмашинувининг революцион шаклини талаб қилаётганларни ҳам айнан шу мантиқ билан нотўғри деб биламан. Нега энди Жепаров терма жамоадан кетиб, ўрнига Искандаров келиши керак? Мураббий Жепаровни чақирмай. Искандаровни ўйнатиши бу умуман бошқа масала, лекин терма жамоага номзод бўлишда қандайдир принципларни яратишга уриниш бу - абсурд.

Терма жамоада ёш ва тажриба мувозанатининг бўлиши, катталарнинг ёшларга ўргатиши, буларнинг ҳаммасини бир четга олиб турган тақдиримизда ҳам, нега энди Искандаров ўзидан ўзи Жепаровнинг ўрнини олиши керак? Нега шунақа шарт пайдо бўлиши керак? Етти ёшдан етмиш ёшгача ўзини кўрсатсин, ростан ҳам терма жамоада фойдалироқ эканини исботласин, айнан ва фақат мана шу мезонлар билангина терма жамоа таркиби аниқланади. Келажакдаги муҳим мусобақаларда футболчининг ёши ўтган бўлиши мумкинлиги ва унинг йилдан йилга пасайиб бораётгани эътибори билан ўринбосар топиш, ўйин услубини ёшлар билан шакллантиришга уриниш бошқа масала – лекин, жорий таркибни аниқлаш референдум билан ёки кўрсатма билан амалга оширилмайди, буткул бош мураббий ихтиёрида қолиши керак.

ЎФФ ва МТЖ кадрлари орасидаги ўхшашлик шунда ва ечими ҳам ўхшаш ва тўғри йўл билан ҳал қилиниши лозим. Эски кадрларнинг таклиф қилаётганини буткул ўчирмаган ҳолда, янги таклиф ва режаларни баҳолаш керак. ЎФФ ёки МТЖ таркибига кириш ўтганларнинг хатолари эвазига эмас, ўша кадрнинг келажакдаги салоҳиятига қараб амалга оширилиши керак.

Узоққа бормайлик. Ливандаги 1:8 дан кейин нима бўлди? Натижага кимдир жавоб бериши керак, дейилди ва жавоб берилди. Кейинчи? Эскиларнинг хатоси туфайли келган янгилар ҳам ўз ҳолича ҳаракатни бошладилар. ЎФФнинг фаолиятига баҳо МТЖ орқали берилишини хис қилиб, аввал ясама легионерлар олиб келинди, кейин эса МТЖ учун миллий чемпионат қурбон қилиб юборилди. Бу қарор қанчалик тўғри ёки нотўғри бўлгани бошқа масала, мен келаётган янгилар нима қилмоқчи бўлаётганини олдиндан айтиши кераклиги, биз эса бу режаларни эскилар фаолияти билан солиштириб, қайсиси яхшироқ эканига баҳо бериш имкониятига эга бўлишимиз лозим. Шу тарзда, Жепаров эплолмади, навбат Искандаровга дейиш ўрнига, Искандаров Жепаровдан яхшироқ эплайдими, деган саволга жавоб излашимиз, икковининг ичида яхшироғини танлашимиз керак бўлади.

Бошқарувда таркибида ҳам, терма жамоа таркибида ҳам, навбат принципи эмас, рақобат принциплари бош мезон сифатида олиниши лозим.

Интернетдаги мулоқотларда фикрни бош харфлар билан ёзиш бу бақириш маъносида келади. Хуллас, КАДРЛАРНИ ИШДАН БЎШАТИШ ИШИНИ ЭПЛОЛМАГАНИ УЧУН ЖАЗО ТАРИҚАСИДА БЎЛМАСИН. ЙЎЛ ҚЎЙИЛГАН ХАТОЛАР ТАҲЛИЛ ҚИЛИНИБ, ЕЧИМЛАР ТОПИЛСИН. ЕЧИМЛАР БОРАСИДАГИ ҒОЯЛАРИ ЁКИ ТОПИЛГАН ЕЧИМЛАРНИ БАЖАРИШ САЛОҲИЯТИГА ҚАРАБ ЯНГИ КАДРЛАР ТАНЛАНСИН!

Учинчидан.

Энг муҳими. Бир ойдан кейин Вьетнамга қарши муҳим ўйинда майдонга тушамиз. Вьетнам ривожланиш босқичида бўлган, ўзига яраша кучли жамоа. Олдинги ўйинлардаги муваффақиятсизликлар туфайли энди очко йўқотишга ҳаққмиз йўқ. Мабодо шундай бўлиб қолса, биз умуман Осиё кубогисиз ҳам қолишимиз мумкин. Бу эса футболимизга жуда қаттиқ зарба беради. Ўйин амалиётига ҳам, амбицияларга ҳам, кейинги саралашларда таъсир қиладиган рейтингларимизга ҳам салбий таъсир қилади. Рейтингнинг пасайиши эса ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичидаёқ кучли гуруҳ деганидир. Мана, Хитой, Саудия Арабистони каби жамоалар бир марта учинчи борсқичдан ўта олмаганликлари учун ҳам, ҳар йили бу босқичда қийинчиликка дуч келмоқдалар.

Демак, терма жамоадаги туб ислоҳотлар, кескин ёшартириш каби қарорларга қўл уриш муҳим ўйинлар натижасига ва келажагимизга путур етади. Ҳозирги шароитда амалга оширилиши керак бўлган энг муҳим ва тезкор иш - МТЖ нинг ичкарисидан даволашга ҳаракат қилиш. Бош мураббий истеъфо берган, лекин ЎФФ ҳали бу борада ўз фикрини айтмади. Бу муҳим факторнинг кўп вақт ҳавода муаллақ туриши бизнинг зараримизга ишлайди. Бу гуёки, ЎФФ яқин келажакда нима иш қилаётганини билмай қолгандек тасаввур уйғотади. Демак МТЖ бош мураббийи масаласини кўриб чиқиш ва зудлик билан ҳал қилиш, алмаштириш ёки ўз ўрнида қолиш қарорини қабул қилиш бугундаги энг асосий ишдир.

Ушбу ҳолатдан келиб чиқиб, МТЖ бош мураббийлиги учун потенциал номзодлар ҳақида қисқа фикрлар:

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ. Қосимов истеъфо берган бўлса-да, ҳали унинг аризаси қабул қилингани йўқ. Яъни унинг МТЖ да ишлашда давом этиши ҳам вариант сифатида энг бўлиши мумкин бўлган ҳоллардан бири.

Плюслар: Иордания билан ўйиндаги натижадан келиб чиқиб, Қосимовда вазиятни ўнглашга интилиш истаги, амбицияси фойда келтириши мумкин. Осиё Кубоги саралаш босқичининг илк турларида ҳам у мураббийлик қилган, демак ишнинг у томониданохирига етказилиши таҳлил ва босим юзасидан тўғри бўлади.

Шунингдек, терма жамоамизнинг бугунги ҳолатини энг яхши билади.

Минуслар: Мураббийнинг ТЖ ни бошқаришнинг истамаётгани. Агар Қосимовнинг ушбу вазифа юзасидан бугунги кайфияти ўзгаришсиз қолса, уни олиб қолиш зараримизга ишлаши мумкин. Бундан ташқари, чемпионлик учун курашаётган “Бунёдкор”даги фаолият ҳам ушбу мураббийнинг минусларидан.

ШУҲРАТ МАҚСУДОВ. Классик услуб, истеъфо ҳолатида, яқин келажакдаги муҳим ўйинларни эътиборга олиб, терма жамоа муҳитини сақлаб қолиш учун кўпинча ёрдамчи мураббий бош мураббийликка ўтказилади.

Плюслар: Терма жамоанинг бугунги таркиби билан муносабатларга эга. Жамоа камчиликлари ва ютуқларини ичкаридан билади.

Минуслар: Мақсудовнинг ҳам Абрамов билан, ҳам Қосимов билан ишлайвергани сабаб, унинг терма жамоа услубининг ғоявий қисмига унчалик алоқаси бўлмагани ва вазифаси асосан футболчиларни шуғуллантириш бўлганини таҳмин қилиш мумкин. Мақсудов ТЖ да қанчалик тажриба тўплаган бўлмасин, унинг бу жамоадаги роли ва салоҳияти бош мураббий бўлишга камлик қилади.

ВАДИМ АБРАМОВ. Маҳаллий мураббийлар ҳақида тилга олинганда биринчи бўлиб номи қайд этиладиган мураббий.

Плюслар: Бугунги жамоанинг эски авлоди ҳам, янги авлоди ҳам бегона эмас. Бир йил олдин ушбу жамоани бошқаргани, шунингдек, иккита олимпиада циклида бош мураббий бўлгани туфайли, жуда кўп номзодлар билан ишлаб улгурган. Футболчилар билан илиқ муносабатга эга. Ўтган циклда терма жамоа ўйинига янги чизгилар олиб киришга ҳаракат қилгани, ОТЖ ни назорат қилишга урингани шуни кўрсатмоқдаки, терма жамоа бошқарувига анча кенг миқёсда қарайди ва пойдеворни мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. Нутқи яхши, футболчиларга фикрини тушунтириб бера олади. 

Минуслар: Ўтган фаолиятидаги муваффақиятсизликлар унга қўшимча босим юклайди. Шунингдек, футболимизда унга қарши бўлган инсонларнинг кўплиги ҳам Абрамовнинг минусидир. Бу терма жамоа атрофида носоғлом муҳит яратилишига замин яратилиши мумкин. Бундан ташқари, мураббий баъзида жуда қалтис ва таҳликали қарорлар чиқаришга уста, бу ҳам натижага қараб, Абрамовга қарши факторларнинг ошишига сабаб бўлиши мумкин.

НУРАЛИЕВ, МУСАЕВ КАБИЛАР Яъни турли ёшдаги терма жамоалар миқёсида фаолият олиб бораётган мураббийлар гуруҳи.

Плюслар: ЎФФ ва ТЖМ даги бугунги тизим билан бегона эмас. Қисқа даврда вазиятни қўлга олишда, федерация ва клублар билан муносабат ўрнатишда ортиқча вақт кетмайди. Яхши селекционерлар. Футболимизда етишиб келаётган салоҳиятлар ёшлар ҳақида тўлиқ ва профессионал маълумотга эгалар.

Ушбу гуруҳдан Дилшод Нуралиевни алоҳида ажратиб кўрсатган бўлардим. Футбол назарияси ва ўйини ташкил қилиш борасида республикамиздаги етакчи мураббий эканини эшитганман. Футболга яқин танишларимдан бири, “нафақат ўйин учун функцияларни тақсимлаш, балки ўйин билан боғлиқ режа қуриш, схемаларни ривожлантириш билан фақат Нуралиев жиддий шуғулланишини, бу учун етарли билимларга эга эканини” айтанди.

Минуслар: Айнан ЎФФ системасида ишлаётганликлари минус сифатида ҳам тилга олиниши мумкин. Керакли бурилишларга қатъият етишмаслиги, белгиланган қолипга тушиб қолиш ва шароитдан келиб чиқибгина қарорлар қабул қилишга мойиллик. Шунингдек, ёшлар билан ишлаган кўп мураббийлар маълум маънода юлдузга айланган, улғайган футболчилар билан муносабатларда муаммога дуч келадилар. Инилеев, Убайдуллаевларнинг кейинги фаолиятлари бунга мисол.

ШКВИРИН, БЕРДИЕВ КАБИЛАР Олий лигада муваффақият билан ишлаётган ёш мураббийлар.

Плюслар: Чекланган имкониятлар билан маълум натижага эришганлар. Юқори даражада ўзини кўрсатиш учун етарли амбицияга эгалар.

Минуслар: Олий лига ўйинлари мураббий савиясини белгилашда ҳал қилувчи фактор сифатида баҳоланмаслиги керак. Кўпинча, ўта обрули мураббийларимизнинг ҳам халқаро майдонда чет эллик ҳамкасбидан чинакамига мот бўлиб қолганини кўрамиз. Яъни халқаро ўйинлар, айниқса МТЖ савиясидаги ўйинлар “Олмалиқ” ёки “Насаф” ўйнаётган ўйинлар савиясидан анча фарқ қилади. Шунинг учун, МТЖ га шундай мураббийларни тайинлашда эхтиёт бўлиш керак. Олий лигадаги кўрсатган натижаларига эмас, намойиш қилаётган ўйин сифати, ғоялари ва МТЖ билан боғлиқ конкрет режаларига катта эътибор қаратиш зарур.

ЧЕТ ЭЛЛИК САВИЯЛИ МУРАББИЙ

Плюслар: Савияли. Ўзини хурмат қилган мураббий терма жамоага бўлган муносабатни ҳам қониқарли бўлишини таъминлайди. ЎФФ берган шароитга рози бўлиб эмас, аввалдан қандай шароитда ишлашини талаб қилиб, жавобгарликни бўйнига олиб ишга киришади. Яна, матбуот нуқтаи назаридан ҳам жуда фойдали. Журналистлар ҳам, ўйин пайтидаги студия да ўтирадиган мутахассисларимиз ҳам бемалол, қўрқмасдан мураббий хатоларини таҳлил қила оладилар, муносабат билдира оладилар. Чунки у ўзбекчани тушунмайди ва нима дедийкин, деб кетидан қувмайди.

Минуслар: Чет эллик. Бундан ташқари, муҳим ўйин олдидан вазиятни ўрганиш ва агар керак бўлса, янги номзодларни кузатиш учун етарли вақтга эга бўлмайди.

Ҳозирча фикрлар шулар. Агар юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шахсий рейтингимни тузадиган бўлсам, қўйидагича кўриниш олади. 1) Чет эллик савияли мураббий 2) Вадим Абрамов 3) Дилшод Нуралиев 4) Миржалол Қосимов 5) Игорь Шквирин.

Бу менинг шахсий қарашларим. Менимча, бир муддат, ҳеч бўлмаса, бир ой ичида, ОСМОНГА ТУФЛАШНИ БАС ҚИЛИБ, РЕАЛ ВАЗИЯТНИ ХИС ҚИЛИШИМИЗНИ ВА ФОЙДАСИ ТЕГИШИ МУМКИН БЎЛГАН ФИКРЛАРНИ БИЛДИРИШИМИЗНИ ТИЛАЙМАН.Яна гаплашамиз.

Киритилган сана: 12.09.2013 14:33. Ўкилди: 12322 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


MARSEL
Сана: 15.09.2013 22:21. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HAPRINIM
Сана: 14.09.2013 23:27. HAPRINIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOTZE
Сана: 14.09.2013 19:11. GOTZEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FONATIK
Сана: 14.09.2013 14:15. FONATIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIK
Сана: 14.09.2013 14:06. FANATIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATIK
Сана: 14.09.2013 13:59. FANATIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 14.09.2013 00:57. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 13.09.2013 23:12. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMIYA
Сана: 13.09.2013 16:22. SAMIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STARR
Сана: 13.09.2013 14:57. STARRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MASHALKLASS
Сана: 13.09.2013 14:46. MASHALKLASSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEHZOD

Сана: 13.09.2013 12:22. BEHZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OSKARKANN
Сана: 13.09.2013 10:30. OSKARKANNга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 13.09.2013 09:48. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XATIRCHIY
Сана: 13.09.2013 08:53. XATIRCHIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XATIRCHIY
Сана: 13.09.2013 08:53. XATIRCHIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 13.09.2013 03:23. KNYAZга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EXCITE
Сана: 13.09.2013 01:30. EXCITEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EXCITE
Сана: 13.09.2013 01:26. EXCITEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 13.09.2013 00:00. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOTIRZ
Сана: 12.09.2013 23:40. BOTIRZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAREAL
Сана: 12.09.2013 23:25. HALAREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 12.09.2013 23:04. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 12.09.2013 22:55. ARSENALUZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 12.09.2013 22:54. ARSENALUZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIFREE
Сана: 12.09.2013 22:21. ANTIFREEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 12.09.2013 22:16. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIFREE
Сана: 12.09.2013 22:04. ANTIFREEга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IPCHI
Сана: 12.09.2013 20:26. IPCHIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 12.09.2013 19:29. AKMALFCBга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 12.09.2013 19:22. FAMOUSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 12.09.2013 19:21. FAMOUSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IQBOL
Сана: 12.09.2013 19:18. IQBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERKOMIL
Сана: 12.09.2013 19:03. ALISHERKOMILга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERKOMIL
Сана: 12.09.2013 18:53. ALISHERKOMILга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IQBOL
Сана: 12.09.2013 18:46. IQBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OUTRANKER
Сана: 12.09.2013 18:36. OUTRANKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 12.09.2013 18:11. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IQBOL
Сана: 12.09.2013 18:10. IQBOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERKOMIL
Сана: 12.09.2013 18:09. ALISHERKOMILга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 12.09.2013 18:07. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOSOL
Сана: 12.09.2013 18:05. TOSOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IQBOL
Сана: 12.09.2013 18:00. IQBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERKOMIL
Сана: 12.09.2013 18:00. ALISHERKOMILга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 12.09.2013 17:57. ABOMUSLIMга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 12.09.2013 17:55. ABOMUSLIMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERKOMIL
Сана: 12.09.2013 17:55. ALISHERKOMILга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IQBOL
Сана: 12.09.2013 17:28. IQBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELFANAT
Сана: 12.09.2013 16:50. ELFANATга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FALKAOSS
Сана: 12.09.2013 16:49. FALKAOSSга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 12.09.2013 16:47. JAHONGIRCOMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 12.09.2013 16:45. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AKMALFCB

Сана: 12.09.2013 16:45. AKMALFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOTIRZ
Сана: 12.09.2013 16:41. BOTIRZга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOTIRZ
Сана: 12.09.2013 16:38. BOTIRZга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 12.09.2013 16:11. HEROLIONга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUHOSHIM
Сана: 12.09.2013 16:03. ABDUHOSHIMга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STARR
Сана: 12.09.2013 15:53. STARRга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KKTAXTAKUPIR
Сана: 12.09.2013 15:21. KKTAXTAKUPIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUHOSHIM
Сана: 12.09.2013 15:12. ABDUHOSHIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


COMMENTUZ
Сана: 12.09.2013 15:07. COMMENTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


COMMENTUZ
Сана: 12.09.2013 15:04. COMMENTUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOKINLIK
Сана: 12.09.2013 14:59. SOKINLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOBOABDULLA
Сана: 12.09.2013 14:57. BOBOABDULLAга ёзиш
+-3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HELLOMOTO
Сана: 12.09.2013 14:56. HELLOMOTOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HELLOMOTO
Сана: 12.09.2013 14:51. HELLOMOTOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.