Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Ғолиби бор, мағлуб йўқ

Баҳо:
+0; -0

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси деярли бутун мавсум давомида кучли тўртликда юрди, Осиё чемпионлар Лигаси йўлланмаси учун курашди. Аммо охирида бир нима бўлди, жамоа қаторасига аутсайдерларга ютқазишни бошлади, ҳамманинг кўз ўнгида гўёки ОЧЛ учун лойиқроқ, кучлироқ, бақувватроқ саналган "Бунёдкор" улоқни илиб кетди. Табиий ҳолат, ҳаммаям буни худди шундай қабул қилди. Фарғонаям ҳеч ким сочини юлгани йўқ, ҳа энди, "Бунёдкор" кучли-да, деб қўя қолишгандир. "Нефтчи"ям ўзига ўзи шунақа дегандир балки. "Бунёдкор" қанчалик кучли бўлмасин, "Нефтчи" аслида олдинда боргани, чемпионатни "Бунёдкор"га эмас, Қўқону Андижонларга бой берганликларини таҳлил ҳам қилишмагандир... Эхтиёж бормикин? Назаримда, "Нефтчи"нинг ўрнида "Олмалиқ" бўладими, "Навбаҳор"ми, айни картинани кўрган бўлардик.

Бир нарсага ҳайрон қоламан, терма жамоамиз Кореяга ютқазса, Эрондан ортда қолса, табиий қабул қила олмаймиз. Ютқазганимиз табиий ҳолатку, корейсларнинг ярми бундеслигада ўйнайди, Япониянинг бутун таркиби Европада юрибди, Эрон миллий чемпионати кучли, деб ҳеч ким айтмайди. Нега ютқаздик, эй воҳ? Нима ҳаққимиз бор эди ютқазишга?
"Нефтчи"нинг аслида ўша молиявий жиҳатидан ҳам ўзидан у қадар устун бўлмаган "Бунёдкор"га бой беришини осонлик билан, табиий тарзда қабул қила олган ақлимиз нега терма жамоага келганда совуққон бўла олмайди? Яхши савол бу.

Айнан натижа, олдига қўйиладиган мақсад бобида аксарият олий лига клубларимиз эгасизмикин, деб жавоб берган бўлардим. "Нефтчи" кимнинг олдида қизариши керак мавсум охиридаги муваффақиятсизликлар учун? Мухлислар бефарқ, клуб эса ҳисоботларда мавсум жуда муваффақиятли кечгани, олдинги йиллардан фарқли равишда бу сафар ОЧЛ учун жиддий курашилгани кўрсатилади, тамом.

Бефарқ деганда, стадионда жамоани қўллаб қувватлаган, мавсум охиридаги мағлубиятлардан азият чеккан маҳаллий мухлисларни назарда тутмадим, йўқ. Гап умуман, футбол жамоатчилигимиз ҳақида. Масалан, етмиш саккизтагина мухлиси бўлган "Локомотив" олдига мақсадлар қўйди, бажарилмагач мураббийни ишдан олди, ҳар бир газета навбати билан "Локомотив"ни танқид қилиб чиқди, яъни, клубга сарфланаётган пуллар бекорга кетяптими, жамоа қайси йўналишда ривожланмоқда, ўз мақсадига эришдими ёки йўқми, шу жиҳатдан клубга катта масъулият қўйиляпти, сўраляпти, таҳлил қилиняпти, тўғрими? Шу жиҳатдан, дастлабки тўрттадан бошқа жамоаларимизнинг мақсади нима, кимнинг олдида масъул, қандай натижа улар учун муваффақиятсизлик сифатида баҳоланади, биз биламизми? Борми бор.

Эътибор берганмисиз, нега Англия чемпионати Испания ёки Германияникидан қизиқроқ туюлади? Гап фақат ажойиб шартномалар, даҳшатли пиар кампания ва транслацияларда эмас фақат. Англияда топ клублар кўп, дейиш ҳам исбот талаб этади, ахир, биз топ дейдиганимиз ўша "Ливерпуль" ёки "Манчестер" ҳам "Вольфсбург"у "Базеллар"га ютқазиб юришадику? Хўп, нимаси топ уларнинг?

Ҳамма гап клубнинг турнирга бўлган мақсад ва муносабатида. Мисол учун, Англияда камида 6 жамоа ўз олдига кучли тўртликка киришни мақсад қилади. Ҳа, масалан, Бильбаонинг "Атлетик" клубиям шунақа мақсад қўйиши мумкин, инкор этмайман. Лекин фарқи, мабодо, "Арсенал" ёки "Ливерпуль" кучли тўртликка кира олмаса, сўров қаттиқ бўлади. Сочини юладиганлар кўп, мавсум буткул муваффақиятсиз деб тан олинади, тренерлар ишдан кетади, ҳаммаёқ тўполон. Бильбаодачи? Йўқ.

Фарқ шу ерда. Бир турнир қизиқ бўлиши учун, даъвогарлардан сони совринлардан кўп бўлиши керак. Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Турнирнинг қизиқлиги ғолибларга эмас, омадсизларнинг қанчалик кўп бўлишига боғлиқ. Испания чемпионати якунига етганида, совринсиз қолиб сочини юладиган жамоа нечта? Битта. Ё "Реал" ёки "Барселона". Германияда ҳеч ким сочини юлмайди. Франциядаям ҳеч ким сочини юлмайди. Англиядачи? Энг муҳим фарқ бу.

Мақола Англия ҳақида эмас. Олий лигамизда совринли ўринлар нечталигини билмайман. Мабодо, Осиё чемпионлар лигаси йўлланмасини мана шундай соврин деб қабул қилсак, кейинги йиллардан Ўзбекистон учун камроқ йўлланма беришлариши истаган бўлардим. Ана ўшанда, балки биз ҳам, ОЧЛ га чиқа олмагани учун сочини юладиган клубларни кўрармидик...

Киритилган сана: 15.12.2015 11:09. Ўкилди: 8867 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NORAKA
Сана: 15.12.2015 15:33. NORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.