Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Жаҳон чемпионатини томоша қилиш учун 6 сабаб

Баҳо:
+1; -0

БРАЗИЛИЯ - МЕЗБОН

Беш карра жаҳон чемпиони бўлмиш бразилияликлар 64 йиллик танаффусдан сўнг, финал босқичини ўз майдонларида қабул қилмоқдалар. Аввалги мезбонлик Пеле юртдошлари учун омадсиз келганини (айнан ўша чемпионатдаги қайғу таъсирида ёш Эдсон футболчи бўлишга қатъий ният қилганди) ва Бразилия узоқ вақтдан бери айнан мана шу чемпионат учун катта тайёргарлик ишларини бошлаганини эътиборга олсак, интрига ўз ўзидан пайдо бўлаверади. Айнан шу чемпионатга урғу берган Луиш Сколари 2010 йилдаёқ таркибни ёшартириб ташлади ва бу йўлда Копа Американи ҳам қурбон қилди. Ўйинни Неймар, Оскар каби ёшлар асосига қурган жамоанинг ҳақиқий кучини ўтган йили конфедерациялар кубогида ҳам кўрган эдик. Ўшанда Бразилия жаҳон чемпиони Испанияни ҳам йирик ҳисобда енгишга мувсаффақ бўлганди.   

Лекин, бошқа тарафдан, Кака, Фернандиньо, Роналдиньо каби кучли футболчиларга ҳам жой топилмаган бугунги таркиб жуда кучли кўринса-да, асосий урғу ёшларга қаратилгани муҳим паллаларда панд бериши ҳам ҳеч гап эмас. Чунки жаҳон чемпионати барибир ўзгача бир хиссиёт, Бразилия терма жамоасидаги босим юки асосан мундиал нималигини хис қилиб улгурмаган ёшлар елкасида турибди. Бунинг устига, тақвим шундай тузилганки, Бразилия гуруҳда нечанчи ўринни олиб чиқишидан қатъий назар, ё Испания ёки Голландия терма жамоасига рақиб бўлиш эҳтимоли юқори. Бу термалар эса айнан тажриба ва салобат бобида Бразилиядан устунлар. Кўрамиз, Бразилия ниҳоят нохуш хотиралардан қутулиб, ўз майдонидаги чемпионатни ютиб оладими ёки аламли мағлубият таъсирида янги Пеле улғаядими?

 ИСПАНИЯ АЖОЙИБ КЎРСАТКИЧ ОСТОНАСИДА

Ўз вақтида Италия ва Бразилия терма жамоалари қаторасига икки марта чемпион бўлишни уддалаган бўлишса-да, бугунги Испаниянинг ҳолати янада ўзига хос. Испания бу орада икки марта Европа чемпиони ҳам бўлиб улгурди, яъни, Дел Боске шогирдлари ўз унвонларини ҳимоя қила олишса, қаторасига тўртинчи йирик турнирда ғалаба қозонадилар ва футболдаги энг буюк жамоа сифатида қайд этиладилар.

Айтиш мумкинки, бу ишни уддалаш испанларга аввалгидан анча қийин бўлиши шубҳасиз. Испания таркиб жиҳатидан ҳозир ҳам энг кучли кўринмоқда, бунинг устига клублар миқёсидаги евромавсум айнан испан клублари гегемонлигида ўтди. Лекин айнан Испания чемпионатида чемпионлик кураши охирги тургача қизғин давом этди, чемпионлар лигаси финалида ҳам икки испан жамоаси тўп сурди. Эътибор берган бўлсангиз, сўнгги турларга келиб, "Реал", "Барселона", "Атлетико" клубларида хорғинлик аломатлари сезилди. Терма жамоанинг пойдевори айнан шу жамоалардаги футболчилардан ташкил топганини эътиборга олсак, драматик ва узун мавсумдан кейин, футболчилар оз фурсатда янги ва оғир вазифа учун қайтадан кураш бошлашга ҳам руҳан, ҳам жисмонан дош бера олмасликлари мумкин. Қизиғи, бу жамоалардаги легионерлар - Месси ёки Роналду каби футболчилар охирги ойларда тикланиш жараёнида бўлдилар ва жамоалардаги асосий оғирликни ўзларига олмадилар. Яъни улар рақиб терма жамоаларида тетикроқ ва яхшироқ ҳолатда бўлишларини кутишимиз мумкин.     

  БЕДОРЛИК ВА АНЪАНА

Аргентинада бўлиб ўтган мундиалдан буён 36 йил вақт ўтди ва ниҳоят Лотин Америкаси ҳам мезбонлик ҳуқуқини қўлга киритди. Шу пайтгача Лотин Америкасида бўлиб ўтган барча турнирларда айнан шу қитъа вакиллари ғалаба қозонганини эътиборга олсак, қизиқишимиз янада ошиши табиий. Ўтган сафар Испания терма жамоаси Африкада ўтган жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, ўзга қитъада ғалаба қозонган илк Европа жамоаси бўлганди. Энди эса европаликлар янада қийнроқ бўлган анъанани бузиш учун Неймар, Суарес, Месси каби футболчиларни тўхтатиб қолишни уддалашларига тўғри келади.

1986 йилдаги Мексика мезбонлик қилган чемпионатга ҳам анча бўлди. Учрашувларнинг бошланиш вақти ярим тунда бўлиши ҳам юртдошларимиз учун янгиликдек бўлиши табиий. Шундай бўлса-да, биз уч йил олдин Мексикада ўтган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўзига хос репетицияни қилиб олган эдик, нима дедингиз?    

 БЕЛЬГИЯ - ИСТЕЪДОДЛАР ЮРТИ

80-йилларда Шифо, Вилмост каби футбол юлдузлари билан барчанинг эътиборини ўзига қаратган ва жаҳон, Европа чемпионатлари ярим финалчисига айланган Бельгияни балки кўпчилик эсламас. Ўшандан бери ушбу юрт вакиллари бироз сояда қолиб кетишди, ҳатто мезбонлик қилган 2000 йилдаги Европа чемпионатида ҳам дунёга ака-ука Мпензалардан бошқа тайинли исмни намойиш қила олишмасди.

Ниҳоят, сабабини пайқаш қийин, бирданига, Бельгияда айнан топ савиядаги футбол юлдузлари бирин кетиш пайдо бўла бошладилар ва кучли бешлик чемпионатларида муҳим футболчиларга айландилар. Куртуа, Азар, Компани, Миральяс, Лукаку ва яна бир қатор ўйинчилардан ишқибозлар катта натижаларни кутишмоқда. Мавсум кашфиётларидан бири Аднан Янузайнинг ҳам терма жамоа сифатида Бельгияни танлаши ва терма жамоага жалб қилиниши ҳам қизиқишни бадар кучайтиргани бор гап. Кўп мутахассислар тарафидан турнирнинг энг эътиборга арзирли жамоаларидан бири сифатида эътироф этилаётган бу юлдузларни бир жамоа либосида кузатиш ҳамма учун ҳам қизиқ. 

Ҳа, кўпроқ қизиқ, манимча. Уларни фаворитлардан бири сифатида тилга олинаётгани мана шу қизиқиш натижасидаги эмоцияга ўхшайди, назаримда. Бошқа тарафдан олиб  кўрайлик, Бельгия таркибида чинакам топ савяида етарли тажрибага эга бўлган кимлар бор? Компани, Азар ва Куртуа. Бошқаларчи? Кўпроқ, келажаги порлоқ деб баҳоналанаётган ва яқин давр ичида ўша жаражага чиқиш имконияти бўлган футболчилар... Ахир бошқа фаворитларни эътиборга олсак, ҳатто захирада ҳам топ футболчилар ўтирибди-ку, тўғрими? “Бельгия ҳақида фикрлар, кўпроқ, аввалги ЖЧ лардаги баъзи Африка жамоалари ҳақидаги гапларга ўзхайди – “ие, бу футболчи ҳам шуларданми?”, “фалончи ҳам бор-ку, даҳшат”. Лекин бу фаворитлик учун етарли эмас, тўғрими?

Бугунги Бельгияни айтайлик, ЖЧ-98 даги Хорватия ёки 2000 йиллар бошидаги Португалияга қиёслаш ҳам унчалик тўғри эмас. Ўша жамоалар таркиби кўпроқ, айни йўлда биргаликда ҳаракат қилган ва биргаликда улғайиб борган қандайдир авлоддан иборат эди. Бельгия эса, бир вақтда бирданига турли жамоаларда пайдо бўлиб қолган жуда кўп истеъдодларнинг йиғиндисидир. Бу жамоа ростанам нимадир намойиш қилиш учун етарли вақт ўтмади, ҳеч бўлмаса кейинги Европа чемпионатини кутишга тўғри келади, манимча.

Назаримда, Бельгия ЖЧ да кўпчиликни ўзига жалб қилиши, эътибор қозониши мумкин, натижа эътибори билан эса, чорак финални ижобий баҳолаш мумкин.

 

МЕССИ ВА РОНАЛДУ

Бу иккиси футболда шундай чўққига чиқиб кетдиларки... Етакчилик, тўпурарлик, даҳолик, барқарорлик рамзига айланиб кетган бу икки юлдуз учун ҳам жаҳон чемпионати ўзига хос саналади. Клуб миқёсида ҳар қанча соврин ютиш, ҳар қанча мукофотларни қўлга киритиш мумкин, "Олтин тўплар"ни токчаларга ҳар қанча ясатиш мумкин, лекин том маънодаги даврнинг буюк шаҳсияти сифатида келажакда эътирофга эга бўлиш учун, барибир терма жамоа миқёсидаги турнир жуда муҳим. Чунки бу турнирлар фақат қоғозда қолиб кетмайди, тез тез мурожаат қилинади, авлодлар ўтиб ёдга олинади, улуғланади. Шунинг учун ҳам, Жорж Бест ёки Ди Стефанолар қанчалик кўкларга кўтарилмасин, Паоло Россининг ЖЧ-82 дан олинган бир қатор роликлари олдида ғарибга айланиб қоладилар, бу шубҳасиз.

Россияда ўтадиган кейинги чемпионатда Роналду 33, Месси эса 31 ёша киради. Балки, соврин ютишга ўшанда ҳам имкон бўлиши мумкин, лекин тан олиш керакки, улар ўша пайтда ҳам бугунгидек, жамоаларининг яққол етакчилари бўлиб қолишларига ишониш қийин.Шу туфайли ушбу чемпионатни қайсидир маънода, Месси ва Роналдунинг футболдаги даражасини қайд этувчи жуда муҳим палла сифатида ҳам кутаётганимиз сир эмас.

Буни ҳар икки футболчи ҳам жуда яхши билиб турибди. Айниқса, клуб таркибидаги сўнгги ўйинларда ҳар иккиси айнан мундиал қайғуси билан яшаганини ва кўп ҳолларда жароҳат олмасликни энг олд планга қўйганлигини, айнан шу эхтиёткорлик уларнинг клубларини Испания чемпионлигидан маҳрум қилганини сезган бўлсангиз керак. Қани, кўрамиз.  

 ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ВА ЭРОН

Албатта, ушбу чемпионат Осиё жамоалари қатнашаётган илк мусобақа эмас.Ўтган тўрт чемпионатда ҳам биз саралашдаги рақибларимизнингфинал босқичидаги иштирокларини томоша қилиб келганмиз, баъзида мухлислик ҳам қилганмиз.

Аммо у пайтларда Ўзбекистон ўша терма жамоаларга айтарлик қаршилик кўрсата олмаганди. Биз ҳеч қачон тўғридан тўғри йўлланма учун курашмагандик, тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритган жамоалар устидан саралашда бирор марта ғалаба қозона олмагандик (фақат Хитой устидан ЖЧ-2002 саралашида устун келганмиз, лекин ўша ўйингача Хитой йўлланмани нақд қилган ва иккинчи таркиб билан ташриф буюрганди) ҳам.

Бу сафар эса вакилларимиз сўнгги тургача йўлланма учун тенгма тенг кураш олиб бордилар, Эрон устидан сафарда ғалаба қозондик, ҳатто Жанубий Корея билан гуруҳда бир хил очко тўплашнинг уддасидан чиққандик. Айтмоқчиманки,терма жамоамизни ушбу ЖЧ иштирокчилари билан бугунги кунда тенг савияда эканлигини бемалол айта оламиз. Ўз ўзидан, биз тенг курашган жамоаларни жаҳоннинг етакчилари бўлмиш Аргентина, Бельгия, Нигерия ёки кейинроқ, бошқа терма жамоалари билан кўриш янада қизиқроқ бўлади, тўғрими? Ҳеч бўлмаса, ўша ўйинлар, солиштирмалар орқали биз ўз кучимизни баҳолашга, биз қаерда бўлишимиз мумкинлиги ҳақида тасаввурлар қилишга ва келажак режаларини тузишимизга ёрдам бериши турган гап.    

Киритилган сана: 09.06.2014 12:34. Ўкилди: 9871 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ASDFGHJK
Сана: 13.06.2014 18:11. ASDFGHJKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASDFGHJK
Сана: 13.06.2014 15:18. ASDFGHJKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 10.06.2014 08:22. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 09.06.2014 18:08. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 09.06.2014 18:08. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 09.06.2014 18:05. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 09.06.2014 17:50. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 09.06.2014 15:35. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUMBASTIK
Сана: 09.06.2014 15:29. BUMBASTIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 09.06.2014 13:19. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.