Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Алдамчи сериялар

Баҳо:
+1; -0

Очиғини айтаман, стратегик тарафдан, бугун мағлубиятга учраганимиз жуда яхши бўлди. Тўғри, ўйиндаги камчиликлар дилни хира қилди, лекин биз бугун ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Мен Осиё чемпионатига чиқа олишимизга ҳали ҳам ишонаман. Агар бугунги ўйиннинг Ливанга қарши муҳимроқ ўйин олдидан ўтаётганини эътиборга олсак, мен учун фақат бир нарса – бугун ғалаба қозонbшимиз ҳам мумкин бўлганлигининг ўзиёқ кифоя қилади. Оқибатда ғалаба қозона олмаганимизни эса яна бир бор, айни муддао бўлганлигини тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Айтингчи, қайсидир турнирдаги чинакам кучли жамоа айнан қайси жиҳати билан кучли ҳисобланади? Қандайдир кучли рақибни енга олиши ёки иродали ғалабаларнинг сони ёки жадвалда эгаллаб турган ўрни биланми? Бари тўғри бўлиши мумкин, лекин менимча, чинакам савия қандайдир ижобий серияларнинг мавжуд бўлишида белгиланади. Яъни, ҳақиқий кучли жамоа турнир давомида ғалабалар, гол ўтказилмаган ўйинлар, мағлубиятсиз кетма-кетликларни намойиш қила олади. Алоҳида ўйинларни ҳаммаям ютиши мумкин, аммо ҳақиқий калит шу ерда – ҳақиқий етакчи жамоанинг бир ўйиндаги ғалабаси иккинчи ўйинга салбий таъсирини ўтказмайди. Бир нечта ўйинларда ғалаба қозонган жамоа, навбатдаги ўйинда ҳеч нарса бўлмагандек майдонга тушиб, яна ғалаба қозона олади. Қандайдир ижобий сериялар ўртачароқ, етакчидан бироз кучсизроқ бўлган жамоаларда ҳам кузатилиши мумкин, лекин бу ҳолларда, одатда, сериялар ошган сари, захира кучи камайиб боради. Босим ортиб, футболчиларнинг эмоционал захираси орқага қараб кетишни бошлайди. Мисоллар кўп, лекин вақтингизни олмайман.

Мен Ўзбекистонни Осиё миқёсидаги турнирларда ҳақиқий етакчи деб билмайман. Унақа эмас, унақа бўлмаган. Япония ва Жанубий Кореянинг ўрнига чиқишимизга анча бор. Яъни, Қатар ва Эронда кузатилган ижобий сериямизнинг якунланиши мен учун қандайдир муҳим хулосани тақдим этмади. Биз узун серияни амалга ошира олмадик, демак, етакчи эмас эканмиз, деган хафагарчилик ҳам йўқ, айтганимдек, аввалдан билардик – биз етакчи эмасмиз. Сериялар кўпроқ тўғри тактика, болалардаги иштиёқ, воқеалар ривожи  ва ҳоказо омиллар асосида пайдо бўлаётгани сир эмасди. Эронни ютдик, демак ҳар қандай жамоани юта оламиз, деган фикр ҳеч кимда йўқ эди, яқинлашган сари Ливандан қўрқа бошлаганимиз ҳам шундан.

Бундай серияларнинг энг салбий тарафи шундаки, натижалар қандайдир ижобий тенденцияни содир қилади, мухлисларда, футболчиларда, ҳатто баъзан мураббийларда ортиқча ишончга замин яратади. Ишончнинг асосга эга бўлмаган қисми қандай оқибатларга олиб келишини эслатишим мумкин – Австралияга  (0:6) қарши ўйин. Ўшанда аслимиздан кўра ишончимиз каттароқ эди. Бу иллюзия ҳатто Абрамовгача сингиб кетганди, унинг Қатарга қарши ўйинга бўлган муносабати ярим финалдагидан кўра жиддийроқ бўлгани шубҳасиз. Мураббий буни англаб етганида, биринчи тайм тугаганди, яъни футболчиларни “уйғотиш”га  вақт етмай қолганди. Майли эсламайлик, тескари тарафдан мисол келтиришим мумкин. Масалан, Фернандо Торрес. Унинг голеадорлик хислатини барпо қилган дриблинг, техника, зарба ва бошқа хислатлари тарк этиб кетгани йўқ. Лекин қандайдир салбий серия оқибатида ўзига бўлган ишончини йўқотиб қўйди. Қаранг, футболчи кучсизланиб қолмаган бўлса-да, ўзига бўлган ишончи  аслидан кўра камроқ. Бу ҳам қўшимча босим юклайди, қарор бериш жараёнига салбий таъсир кўрсатади ва ҳоказо. Яъни ишонч ва асл ҳолатнинг бир-биридан узоқлаши жамоа ёки футболчида қўшимча муаммоларни келтириб чиқарар экан.

2009 йилнинг январида Осиё чемпионати саралаш ўйинида БАА устидан сафарда ғалаба қозонгандик. Ўша ўйин терма жамоанинг Миржалол Қосимов қўл остидаги иккинчи ўйини эди. Дастлабкиси Япониядаги дуранг эканини ҳисобга олсак, ўшанда жамоа мукаммал тасаввур уйғотган ва бўлажак – Баҳрайнга қарши Тошкентдаги ўйинда рақибини ер тишлатиши керак эди. Бунга ҳамма ишонган, кўрсатилган ўйинлар ҳам ижобий натижага далолат қилаётганди.  Лекин биласизми, аслида ўша жамоа биз ўшанда тасаввур қилганимиздан бироз кучсизроқ эди, ўзига яраша камчиликларга эга бўлган. Буни мураббийлар жуда яхши англагандирлар ўшанда, лекин Баҳрайнга қарши ўйиннинг қандай тугаганини яхши эслайсиз, албатта. 

Демак, бизга ўхшаган жамоаларнинг бу тақлид серияларни амалга ошириши жуда хавфли – 1) ўйиндан ўйинга босим ошиб боради ва муҳим паллаларда “бензин” етмай қолиши мумкин. 2) футболчиларнинг ўзига ортиқча баҳо бериб юборишлари кузатилиши ва қаердадир бу панд бериши муқаррар (балки бутунлай сафсатани ёзаётгандирман, лекин мана шу жиҳатдан Гонконг ва БААга қарши ўйинлар бизга яхшигина қўнғироқ бўлди. Энди бизда, умид қиламанки, футболчиларимизда ҳам, Тошкентда қандайдир “карлик” билан ўйин кутиб тургандек тасаввур йўқолди, ҳатто қайсидир маънода Ливан билан мақомимиз, айниқса, уларнинг йирик ғалабасидан кейин, тенглашди. Таркибимизнинг рақибдан бир бош баланд эканини ҳисобга олсак, бу жуда қўл келиши мумкин).

Гонконг устидан ғалаба қозонишимиз, ҳатто бугун ҳам ҳаммаси биз учун ижобий якунланиши мумкин эди. Биласизми, ана ўшанда, мен Ливанга қарши ўйиндан кўпроқ қўрққан бўлардим. Чунки бугунги кучимиз, бугунги ҳолатимиз қандайдир узун серия қила олмаслигини, мабодо қилганда ҳам, муҳим паллада панд ейишимиз мумкинлигидан қўрққан бўлардим. Билмадим, балки бунақа гапларни энди ўйлаб топаётгандирман. Ўзимни овутаётгандирман. Балки унинг ўрнига ўйиндаги яққол камчиликларга урғу қаратганим яхшироқдир. Лекин биласизми, биз барибир Ливандан кучлимиз. Биз энг ёмон ҳолатимизда ҳам Ливанни енга оламиз. Таркиб жиҳатидан ҳам Ливандан анча кучлимиз. Бу шубҳасиз. Демак, Ливан бизни тўхтатиб қолиши мумкин бўлган қандайдир кўринмас жиҳатлардан қутулиб олганимиздан хурсандман.

Бўлажак ўйин, жамоамизнинг имконият ва камчиликлари ҳақида, насиб қилса батафсилроқ яна гаплашамиз. 

Киритилган сана: 23.03.2013 00:16. Ўкилди: 7924 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 19:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 19:17. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 23.03.2013 16:57. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 23.03.2013 16:47. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 23.03.2013 16:45. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILRAHIM
Сана: 23.03.2013 15:05. KOMILRAHIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ULUGBACK
Сана: 23.03.2013 14:44. ULUGBACKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ULUGBACK
Сана: 23.03.2013 14:44. ULUGBACKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TALABA
Сана: 23.03.2013 12:47. TALABAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 23.03.2013 12:43. LUISITOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 23.03.2013 12:43. LUISITOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILRAHIM
Сана: 23.03.2013 11:39. KOMILRAHIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILRAHIM
Сана: 23.03.2013 11:36. KOMILRAHIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILRAHIM
Сана: 23.03.2013 11:34. KOMILRAHIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNDIAL
Сана: 23.03.2013 11:01. MUNDIALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LOTAR
Сана: 23.03.2013 09:40. LOTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LOTAR
Сана: 23.03.2013 09:37. LOTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LOTAR
Сана: 23.03.2013 09:35. LOTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TASHRIF
Сана: 23.03.2013 09:09. TASHRIFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ODDIYFANAT
Сана: 23.03.2013 07:36. ODDIYFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ODDIYFANAT
Сана: 23.03.2013 07:36. ODDIYFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORMF
Сана: 23.03.2013 07:18. DOCTORMFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORMF
Сана: 23.03.2013 07:18. DOCTORMFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORMF
Сана: 23.03.2013 07:18. DOCTORMFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 23.03.2013 00:59. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 23.03.2013 00:44. WUNSHUWга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AXAAXA
Сана: 23.03.2013 00:42. AXAAXAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AXAAXA
Сана: 23.03.2013 00:41. AXAAXAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 23.03.2013 00:34. FUTBOLVATANIга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARDORCR
Сана: 23.03.2013 00:19. SARDORCRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARDORCR
Сана: 23.03.2013 00:18. SARDORCRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.