Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Нексия олсанг бўлмайдими?"

Баҳо:
+1; -0

“Манчестер Юнайтед” “Олд Траффорд”да кечган дербида 1:6 ҳисобида ютқазгач, ушбу ўйин, умуман “Сити”нинг ўша пайтдаги кучи ҳақида таҳлилий материал ўқигандим. Муаллиф - Гари Невил. Муаллиф “Сити”нинг ҳужумни ташкил қилиш борасидаги устунликлари ҳақида сўз юритган. Биласизми, мақолада на бировга ақл ўргатиш, на ортиқча хиссиёт, на пофос ўрин олган. Ҳақиқий мутахассис таҳлили. “Гол уриш керак эди”, “тезроқ югуриш керак эди”, “қийшиқ тепмаслик керак”, “ҳужум қилиш керак”, “хато қилмаслик лозим”, “тўпни назорат қилиш керак”, “ҳужумкор тактика лозим”қабилидаги кулгили “таҳлилий” калималар йўқ. Ниманинг ҳисобига? Мана бу, футбол оламидаги энг машҳур ва ўринли савол. Ҳар доим. Собиқ футболчи муваффақият айнан нималарнинг ҳисобига келишини, ҳар бир маслаҳат учун асос кераклигини яхши билади. Пули йўқлигидан зўрға “Москвич”ини тириллатиб ютган одамга “Нексия олишинг керак” деявермайсиз-ку, тўғрими?

Албатта, Невилнингсобиқ устози ва жамоадошларига қарши кескин фикрларни кутиш ҳам мантиқсиздек. Лекин ушбу мақоланинг одатий журналистик мақолалардан, айниқса, мағлубиятлардан кейин янграйдиган жасурона “хурфикрлар”дан устун жиҳатларини пайқадим. Шахсан мен уч йилдан ортиқ матбуотда чиқишлар қиламан. Албатта, баъзан ортиқча танқид ёки кимгадир нисбатан қўпол хатога йўл қўйган пайтларим бўлган. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Аммо ҳеч ким бу борада ўз норозилигини жиддий тарзда билдирмаган. Умуман футбол оламида бундай мунозара ва фикрларга бироз енгил қарашади, айниқса мураббийлар. Айтмоқчиманки, умуман футбол ҳақида қандайдир фикрни оммага ҳавола этиб, буни қандайдир “жасоратга” йўйиш, ўзбек футбол журналистикасида “қўрқмас” ва “қўрқоқ” сифати сўнъий равишда пайдо бўлаётганидан кулгим қистайди баъзан. Ҳай, ўртоқлар, унақа тушунчалар йўқ, биз нима қиляпмиз, нари борса, битта футбол ҳақида ўз қарашларимизни, қайсидир мураббий хатоларини ёзяпмиз холос. Бу муаммоларнинг жамиятдаги салмоғи ботқоқда чивин чаққанчалик, алоҳида тарзда фозил футбол оламнини яратиб бўлмайди, агар жуда ҳам ботир бўлсангиз, ана каттароқ муаммоларни ёзиб кўринглар, деб юборгинг келади. Ҳа, майли. Кўпайиб кетди.

Хуллас, мавзуга қайтамиз. Хўп, терма жамоамиз ёки клубларимиз қандайдир натижани қайд этди, дейлик. Ушбу натижаларга муносабат ўша натижа билан йўғрилади. Масалан, ютсак, футболчиларимиз ватанпарвар, мураббийимиз даҳо, федерациямиз оқил, ҳужумчиларимиз голурар. Мабодо мағлуб бўлсак, айнан тескариси, айнан ўша сифатларнинг бутунлай тескариси янграйверади. Футболда мусобақалар, конкрет ўйинлар, вазифалар, хатолар ва ютуқлар бўлади. Аввало, шу ҳақида атрофлича тўхталиш лозим. Йўқ, биз қизиқчимиз репертуаридаги “кайфи ошиб қолган тракторчи”дек, бутун муаммоларни дастурхон қилишга тушамиз, журналистлар эса, ким қаттиқроқ бақириш бўйича мусобақани бошлаб юборадилар.

Ҳамма жойда шунақа, тўғри. Чет элда ҳам ўта радикал журналистлар, нашрлар бор. Бу табиий ҳол. Бизда ҳам бўлса, зарари йўқ. Юқоридаги гапларни мен зинҳор мана шу ишни қилаётганларни айблаш учун айтмаяпман. Фарқни биласизми - улардаям шу бор - бизнинг эса боримиз шу. Сабаби бизнинг футбол журналистикамизда мутахассис қалами йўқ!

Чет элда жуда кўп собиқ футболчилар, мураббийлар бу соҳада қалам тебратишади, деярли ҳарбир эътиборли нашрда собиқ футболчилар ўз блогларига эгалар. Кўзингизни юмиб, бир пайтлар майдонда ўйнаган ҳар қандай футболчини тасаввур қилинг. Аксарияти ҳозир ҳам футболдалар, айнан ОАВ да фаолият юритаётганлар ҳам кўп. Ё нашрларда ўз блоглари бор, ёки ТВ да таҳлилий кўрсатувларга мунтазам чақириладилар. Россияни олсак ҳам, Бишовец, Талалаев, Генич, Ловчев, Бубнов, Тарханов ва бошқалар ҳам ТВ да, ҳам газетада ўз фикрларини бериб борадилар. Улар ҳам Европани кўрадилар, рус футболи Европадан анча орқада эканлигини яхши биладилар, лекин бурч сифатида миллий чемпионат таҳлил қилинади, таъқиб қилинади, мутахассислик назари билан ёритилади. Ҳар қандай ҳолатда уларнинг футболга бўлган муносабатлари журналист ва мухлисникидан кескин фарқ қилади. Чунки улар мана шу жараёнларни ўз таналаридан ўтказишган бир пайтлар. Бошқача қилиб айтанда, бу олам нималарнинг ҳисобига барпо бўлишини-ю, барча “фишкалар”ини жуда яхши биладилар.

Журналист ҳам мавзуни чиройли қилиб тушунтириб бериши мумкин. Журналист ҳам айтайлик, бир мағлубиятни фожеаларнинг фожеаси тарзида усталик билан бировга сингдира олиши мумкин. Балки қайсидир жиҳатларда ҳатто мутахассисдан ҳам аниқроқ ечимни тақдим қилиши ҳам эҳтимол.

Енгил мисол. Айтайлик, ўзига яраша эътиборли бирор мутахассис Абрамов жамоасининг жиддий муаммолари ҳақида таҳлилий чиқиш қилса, нафақат оммани, балки ҳатто Усмоновни ҳам мулоҳазага чорлай олади. Худди шу гаплар нуқта вергулигача журналист тилидан янграсачи? Албатта, эътиборсиз қолади, тўғрими? Ҳар қандай раҳбар Абрамов оддий бир журналистдан кўра кўпроқ футболни тушунишини билган ҳолда, мураббийнинг фикрини маъқуллашда мойил сезади ўзини. “Мен фалон йилдан бери футбол ичидаман-а, кўп нарса биламан, наҳотки кеча чиққан журналистнинг гапига кўпроқ эътибор берсангиз, Зуфарович” дейди, масалан Абрамов ёки Акрамов. Ҳар қандай одам учун бу гаплар анча мантиқли ва асосли туюлади. Журналист ҳар қанча эътиборга эга бўлмасин, футбол оламида дипломи-ю, бир нечта мақоласидан кўра пойдевори йўқ. Нари борса, “яхши ёзибди” деган таъриф билан “макалутара”га чиқарилади холос. Лекин ўша ёзаётган журналист ҳам футболда ўз номига, тарихига, тажрибасига эга бўлган шахсият бўлса-чи? Ҳар ким ҳам ўйлайдики, бу ҳам футбол соҳасида юрибди, бир нарсани билмаса, гапирмас, деб. Эътибор юқорироқ бўлади.

Ўтган ойда бўлиб ўтган матбуот анжумаи охирида Вадим Абрамов ОТЖ ўйинларини мутахассислар ёрдамида таҳлил қилиб, хатолар устида ишлашини айтиб ўтди. Аммо айнан қайси мутахассисларни назарда тутганини тушунмадим. “Қарорингиз қутлуғ бўлсин, тақсир” деб турадиганларними ёки “Томошангни кўрай” дейдиганларними? Бошқаларни таний олмаяпман, лекин...

Киритилган сана: 03.05.2012 11:34. Ўкилди: 8251 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:45. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:44. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:42. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 07.05.2012 12:27. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 03.05.2012 19:38. SERENADAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 03.05.2012 18:58. AZIZBECKSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 03.05.2012 18:04. SERENADAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 03.05.2012 17:28. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 03.05.2012 16:28. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 03.05.2012 16:22. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 03.05.2012 16:21. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STRATEGUZ
Сана: 03.05.2012 15:48. STRATEGUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KATALONIYA
Сана: 03.05.2012 14:44. KATALONIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORBEKMYU
Сана: 03.05.2012 14:06. DOCTORBEKMYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 03.05.2012 14:00. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAHIMBERDI
Сана: 03.05.2012 12:40. RAHIMBERDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 03.05.2012 12:40. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 03.05.2012 12:14. ABITURIYENTга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HUQUQSHUNOS
Сана: 03.05.2012 11:57. HUQUQSHUNOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKMILAN
Сана: 03.05.2012 11:53. BEKMILANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.