Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Cал қолишига сал қолди

Баҳо:
+0; -0

Агар Мишель Платини ФИФА президентлигига сайланадиган бўлса, жаҳон чемпионатининг финал қисми иштирокчилари 40 тагача кўпайиши мумкин экан. Бир қараганда, яхши хабар, қўшимча ўринларнинг 1-2 таси ОФКга тегиши мумкин.
Шу ҳақида гаплашиб туровдик, "агар Осиёга 5-6 ўрин берилса, аниқ чиқамиз" деди кимдир. Ростанам, мантиқанам, тўғридек. Сўнгги саралашда масалан кучли 6 таликка кирдик, охиргидан олдинги Осиё чемпионатида тўртликда эдик. Рейтингда ҳам доим тўртинчи-бешинчи ўринларда юрамиз.
Аммо, биласизми, мен бунга ишонмайман. Тўртинчи ўрин учун курашиб, бешинчи бўлиш бошқа, олтинчи ўрин учун курашиб олтинчи бўлиш бошқа. Иккинчиси қийинроқ. Иккинчиси вазифа бажарилганлигини англатади, вазифани бажариш эса доим максимал меҳнат талаб қилади. Ҳозирку, баъзи Осиё жамоалари уйқуда, биз кўпинча, Хитойни, Қатарни енгмоқдамиз. Лекин йўлланмалар сони ошса, энди улар ҳам, ЖЧ га чиқиш учун Японияни эмас, Ўзбекистонни ортда қолдириш кифоя эканини билиб қолишса, кураш бошқача бўлади, ишонаверинг.
Оддий мисол, охирги саралаш ўйинлари. Ҳа, биз 14 очко тўпладик, ҳа биз сўнгги турнинг сўнгги дақиқаларигача имкониятни сақлаб турдик, плейоффда ўйнадик. Ҳа. Аммо курашдикми? Йўқ. Биз ўйнадик холос. Ютганимизда чиқардик, ютолмадик, чиқолмадик.
Эсингизда бўлса, тақвим бўйича охирги турдаги Корея - Эрон учрашуви соат 17.00 да, бизнинг Қатарга қарши ўйинимиз эса, соат 18.00 да бошланиши кўзда тутилганди. Икки ўйин бир бирига чамбарчас боғлиқ, агар нариги ўйинда Эрон ютқазса, биз Қатарни ютишимиз керак. Уёқда дуранг бўлса, Қатарни 4 тўп фарқи билан ютишимиз керак. Агар Эрон ютадиган бўлса, Қатарга жавобсиз 6 гол уришимз шарт. Яъни, ҳар қандай ҳолатда ҳам, нариги ўйин натижаси бизга имконият қолдирарди, ҳаммаси ўз қўлимизда эди.
Эрон курашди. ФИФА га хат ёзиб, ҳар икки учрашувнинг бир вақтда ўтказишни сўради. Талаб қилмади, регламентда йўқ бунақа нарса, талаб қилолмасди, сўради холос. ФИФА ҳам жавобан бизга тавсия қилди, сўради. Талаб қилмади, регламентда йўқ, мажбур қилолмасди, сўради холос.
Ёзнинг жазирамаси. Бундай иқлимда, соат бешда олтита гол уриш тугул, ўйнаш ҳам осон эмас. ФИФАга мана шуни тушунтириш кифоя эди, Аргентина билан ўртоқлик ўйинини келишишдан бирмунча осон. Йўқ. Рози бўлдик.
Менга доим шу нарса алам қилади. Ҳа, ғолиб майдонда синалади, тўғри. Хат ёзмасдан ютмоқчийдик, ҳалол ютмоқчийдик. Мард бўл, от чоптир йигитга хос, ие узр, чалғиб кетдим, хуллас, биринчи таймдан сўнг Эронга ўз майдонида 0:1 ютқазаётган корейслар Тошкентдаги ҳисоб ҳам 0:1 экани ва энди ўзбеклар 7 та гол уриш кераклигини билгач, бир юз ўн фоиз куч билан ўйнайдими? Агар биринчи таймда сўнг 0:1 ютқазаётган корейслар, Тошкентда ҳали ўйин бошланмаганини, мабодо, Эрондап ютқазиладиган бўлса, бу ер Осиё, Ўзбекистон Қатарга истаганча гол уриб юбориши мумкинлигини хис қилганда, Эрон билан бир юз ўн фоиз куч билан ўйнармиди? Ҳа, албатта.
Айтмоқчиманки, жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашиш керак. Курашиш, бир нима қилиш деганда фақат мураббий алмаштиришни тушунадиган терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқишга қодирми?

Киритилган сана: 25.11.2015 13:13. Ўкилди: 9257 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.