Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Мен - Абрамовчиман!

Баҳо:
+11; -0

Нега Италия терма жамоасини яхши кўраман, биласизми? Тўрт марта чемпион бўлганими? Мен фақат биттасини кўрганман. Ҳимоявий футбол учунми? Йўқ, ҳимоявий футболни яхши кўрадиганлар бошқа, бунга ҳали қайтамиз. Сабаби, чиройли ютқазади бу жамоа. Менга Италиянниг ютқазиши ёқади. Чинакам эмоция! Ҳа, кимдир ЖАР даги Италияни нурсизликда айблаши мумкин. Йўқ, агар шунақа деб ҳисобласангиз, Словакияга қарши кечган ўйиннинг охирги ўн беш дақиқасини кўринг. Чўлоқланиб майдонга тушишга мажбур бўлган ва тезкор словакларнинг орқасидан қувиб юрган Пирло, захира ўриндиғида, қўлини Гаттузонинг елкасига қўйиб, терма жамоада илк бор майдонга тушган Куариелладан муъжиза кутиб ўтирган Буффон... Ишонинг, буюк ўн беш дақиқа эди бу. Доим шунақа. Баджонинг хатоси, Марадона ёки Ан Жун Хван, чехлар муъжизаси, Трезигенинг “олтин гол”и, скандинавияликларнинг “дўстлиги”, доим шунақа. Менга Италия ёқади.

Ҳа, майли, гап унда эмас. Муаллиф мен эканман, барибир мен ҳақимда гаплашмоқчи эканмиз, келинг бошқа янгилик айтай. Мен ўзгардим. Мен энди, ўтиб кетган карвоннинг орқасидан “акилламайман”. Йўқ, бу довюраклигимдан эмас, соддалигимдан бўлса керак. Мен анчадан бери бу оламда сизга бир нималарни тушунтиришга ҳаракат қилсам ҳам, аслида жуда содда одамман. Буни Италияни ёқтиришимни асослаб тушунтиришим мумкин эди, лекин келинг, урф одатдан воз кечмайлик.

Вадим Абрамов истеъфога чиқарилгач, интернет сайтларидаги муносабат мени лол қолдирди. Йўқ, Ливандаги омадсизликдан сўнг, пайдо бўлган “қўзиқоринлару”, сўровномаларни айтмаяпман. Аввалроқ бошланганди. Айниқса, аксарият мухлисларнинг ижод маскани бўлмиш uff.uz да ўхшаш йўналишдаги мақолалар кўпайди. “Абрамов, рахмат”, “Абрамов, сени унутмаймиз”, “Абрамов, кетма”, “Абрамов, мени юпат”, хуллас содда мухлисларнинг кўз ёшларга тўла битиклари бутун интернетни қамраб олди ҳисоби. Балки менга шундай туюлгандир. Нега? Биз ахир Эрондан ютқазган, яқиндагина Лондондан умидимизни кўмган эдик-ку? Уларнинг бош айбдори Абрамов эмасмиди? Гвардиола бўлиб кет-е, Карленович. Қайси мураббий кетганида шундай бўлганди, эслай оласизми?

Ҳеч нарсани эслашимиз шарт эмас. Шунчаки, тан олишни билиш керак. Бир муддат содда бўлиб кўриш керакки, бу оламда содда бўлишдан каттароқ бахт йўқ. Ишонаверинг. Вадим Абрамов бизга эмоция бера олганди. Биз Абрамовнинг жамоасига мухлислик қилар эканмиз, ўзимизга керак бўлган ўша хиссиётларни бошдан кечиргандик. Натижадан қатъий назар, биз ниҳоят футболдан завқ ола бошлагандик, рақиб ким бўлмасин, терма жамоамизга ишонишни ўргангандик. Сиз ишонч ўз ўзидан келади, деб ўйлайсизми? Ёки Абрамовнинг катта гаплари туфайлигина ҳар бир мухлис, гарчи у содда бўлса ҳам, ишониб қолган деб ўйлайсизми? Кечирасиз, қачондир, қайсидир ўйинда ғалаба қозониш бошқа, мана шунақа ишонч уйғотиш эса умуман оғир ва машаққатли йўл. Бу йўлни икки йил давомида ким босиб ўтди? Ҳа, дарров “ақлимизни ёқамиз” ва таркиб аслида кучли эканини-ю, бу жамоа Қосимов-у Инилеевлардан қолганини рўкач қиламиз. Наҳотки?

Агар хотирангиз панд бермаса, ўша 2010 йилнинг баҳорига бир қайтинг. Қанақа эди жамоа? Негатив-у норозилик, ишончсизликка тўлиб кетганди-ку, терма жамоамиз. Йўқми? Кападзе-ю Карпенколар пенсияга чиқсин, Жепаров футболчи сифатида ўлди, Гейнрихда тезлик қолмабди, Шацкихдан фойда йўқ, умуман таркибнинг ҳаммасига жавоб бериб, Убайдуллаевчиларни ўйнатиш керак деб баралла бақирган сиз эмасмидингиз? Энди худди шу ўйинчиар ҳақида, “бу таркиб билан Эронни “энасини кўрсатиб юбориш” керак эди” деяпсизми? Биз учун аллақачон чиқитга чиқиб бўлган футболчилардан “қаҳрамон” ясаб, Қатарда бизга тақдим этган Абрамов эмасмиди? Наҳотки, ҳамма футболчиларимиз бирваракайига ватанпарварлик йўлига ўтиб, юлдузларга айланишган бўлса? Йўқ. Лекин биз улани қайта яхши кўриб қолгандик. Ҳаммасини...

Ўшанда омадимиз келган, бизга осон, илгари ҳам ютиб юрган жамоалар тушганди, дейди “ақлимиз”. Японияга ғалаба керак эмасди... Қачон? Қатарни Қатарда қачон ютовдик? Иорданияни умуман ютганмидик? Қувайт бизга қачондан бери қулай бўлиб қолди? Японларнинг минглар қаршисида ярим куч билан ўйнаши мумкинлигига ишонасизми? Улар – япон, тушуняпсизми? Австралия билан ўйин ҳақида майли, сиз гапиринг. Лекин барибир, кўзингизни юмиб, Осиё чемпионатини бир кўз олдингизда жонлантиринг. Ана, “ютуб”дан ўша ўйинлардан лавҳаларни кўринг, завқланинг. Натижа ўз йўлига, ўша пайтлардаги эмоцияни сўзлаб тушунтириб бера оласизми? Футболга кириб келишингиздан, терма жамоани қўллаб қувватлашингиздан мақсад шу эмасмиди? Терма жамоанинг мақсади миллионлаб ишқибозларга қувонч улашишми ёки Жаҳон чемпионатига чиқиш? Агар иккинчисини танласангиз, ёки қувонч ўша йўлланманинг орқасида десангиз хато қиласиз. Ўша Абрамов номига ёзилган битиклар бекорга эмас. Ҳа, биз соддамиз!

Ақл эса таҳлил қилади. Абрамов энг муҳим ўйинларни ютқазади. Бунақа мураббий керак эмас. Муҳим ўйинларни ютадигани керак, шундайми? Савол берай, ўша ўйинларни муҳимлик даражасигача ким олиб чиққанди? Осиё кубоги ярим финалига, Олимпиада йўлланмаси “финалига” ким чиққанди? Кимдир октябрдаёқ БАА ва Австралияга бой бериши ва кейинги ўйинлар муҳимлик даражасини йўқотиши мумкин эди. Кимдир мезбонлари бор тенг кучли гуруҳдан чиқа олмаслиги ҳам, ўша Австралия деган балога дуч келмаслиги ҳам мумкин эди. Умуман, Иордания, Қатар, Шимолий Корея билан ўйинлар муҳим эмасмиди? Учинчи босқичдан доим ўтиб келганмиз!. Йўғ-е? Нима фарқи бор? Келинг яхшиси бундай қиламиз, мабодо Бразилия жаҳон чемпиони бўлиб қолса, умуман мақтамаймиз. Олдинам чемпион бўлиб юрган-ку улар тўғрими? Саудия, Хитой каби жамоалар ҳам чиқиб юргандилар доим? Қани улар?  Ўтдик бу мавзуни...

Ақл эса гипноз қилади. Ҳужумкор ўйнаб, йирик ҳисобда мағлубиятга учрагандан, ҳимоявий ўйнаб, натижага эришиш яхши эмасми, деб савол беради негадир. Агар терма жамоамиз ўша мен ёқтирган Италияга ўхшаб, ҳимояда турган ва шу орқали қандайдир натижаларга эришаётган бўлса-ю, мухлислар “аввалги ҳужумкор ўйинимиз яхши эди” деб ношукрлик қилсалар, бояги савол ярашади. Аммо биз ҳимоявий ўйнаб, натижа кўрсатамиз, деган фаразнинг исботи йўқ-ку? Умуман ҳимоявий футбол муваффақият гарови эканлиги қаердан чиқди? “Челси”ми? Агар ўша Месси пенальтини урганида, бу фалсафалар кунпаякун бўлмасмиди? Қанақа фалсафа, ахир “Челси”нинг муваффақиятида ҳимоянинг улуши асосий эмаску! “Челси”га қарши ўйинларда деярли барча рақиблар ўзлари учун керакли бўлган голларни уришди. Доим! Хўш, нега унда “Челси”нинг ҳимоясини мақтаяпмиз? “Челси”ни кубокни олиб берган асосий фактор – жамоа ўзи учун керакли голларни урганида эмасми? “Наполи”га тўртта, “Нау Камп”да иккита, “Бавария” билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида... Ахир мана шу голлар эмасми, “Челси”ни шоҳсупага етаклаган? Футбол ўзгаргани-ю, энди ҳимояга эътибор қаратаётган жамоалар натижа кўрсатаётгани ҳақидаги асоссиз гаплар қаердан пайдо бўляпти ўзи? Қарши ҳужумдан йирик мағлубиятдан қўрқиб, ҳужумни камайтириш керакми? Ўша Фергюсону Венгерлар ўша ўйинлардан кейин футболга бўлган қарашини ўзгартирдими? Менимча. йўқ.

Наҳотки, икки йил давомида қилинган ишлар бехуда кетса? Наҳотки яна уч йил олдинга қайтиб боришга мажбур бўлсак? Наҳотки энди терма жамоамиз ўзгаради? Ахир менга ёқаётганди-ку? Сизгачи? Пишириб ейсизми ўша йўлланмани? Ёқармиди ёки йўқ?

Яна ўша содда одамлар орасига қайтаман. Терма жамоанинг баъзи футболчилари Усмоновнинг олдига кириб, “Абрамовда айб йўқ, хатони биз қилдик, уни хайдаманг. Ҳаммасини тузатамиз” деб илтимос қилишибди, шу гап ростми, деб сўрайди бир мухлис. Ўша олдинги, алмашиб бўлмас муҳитни қўмсаб, Ливандан қайтишда йиғлагудек бўлганини футболчи гапириб беради. “Бир ҳафтадан бери телефонимни ўчириб юрибман, мухлислар “нега Абрамов кетди” деб сўрайвериб безор қилишди. Мен “ўзларинг танқид қилдиларинг-ку, деб хазиллашсам, “бориб кечирим сўрасак, қайтаришармикин” дейишяпти” – бу спорт телеканалида ишлайдиган танишимнинг сўзлари. “Акамнинг мазаси қочиб қолди, менга натижа керак эмас, ўша ҳар доим қўрқмай ўйнашнинг ўзи натижа мен учун, дедилар” – бу бир содда ҳамкасбимнинг гапи. Эҳ содда одамлар-а...

Қизиқ экан бу мухлислик. Нишимуранинг бу хатоси “Реал”ни қулатса, барчамиз Моуриньонинг лашкарига айланамиз ва бу хатони деб яна тўртта голдан қуруқ қолганимизни гапирамиз. Терма жамоага келганда эса, баҳримиз тоғлар каби кенгаяди, айб ўзимизда, яна гол уриш керак эди. Биз тарихда бошқа гол урмаганмиз, Эронга, билиб қўйинг. Ўша Малайзиядагисиниям биз урмагандик...

Мақолани блогимга жойлайман. Мақола хиссиёт билан ёзилибди, дейди кимдир. Мен футболни хиссиёт билан севсам нима қилай, дейман беихтиёр. Мухлислик – соддаликми? Зўр бериб, ўзимга истеъфонинг тўғри бўлганини тушунтириб, турли асослар қидириб топишга мажбурманми?. Бунинг учун ақл керак. Менда ва мухлисда ақл эмас. кўнгил бор. Кўнгил учун асос шартми? Йўқ, мен соддаликни танлайман. Майли шундай бўлсин. Мен – Абрамовчиман! Футболда Абрамов кўрсатган ўйиннинг шайдосиман. Мағлубиятлар ҳам, ғалабалар ҳам меники. Уялмайман. Футболни орқасини, ичини, атрофини биладиганлар байрам қилаверсин. Мен мотам тутаман. Икки йиллик терма жамоамга мотам тутаман. Сиз ҳам келаверинг, азада таклифнома тарқатилмайди.

Яна интернетни кезаман. Корея билан қандай ўйнашни биладиган мураббийимиз бор, деб, васваса қилади ақл. Футбол бўрони келажак сари бизни учириб боришда давом этмоқда..Ливан билан ўйнаяпмиз. Эссиз... шунча йиллик меҳнатдан асар йўқ. Тугабди бу жамоа. Ўша таркиб, ўша футболчилар, лекин руҳ йўқ. Мухлисларнинг изоҳларини ўқийман: Кападзе-ю Карпенколар пенсияга чиқсин... Ҳамма айб уларда! Таниш манзара...

Йўқ, катта бўлишни истамайман. Энди футбол кўраманми ёки нолу бирлар атрофида кўмилиб юравераманми? Яна қаҳрамонларимни, футболчиларимни ёмон кўриб қоламанми? Ўзинг қутқар...

Киритилган сана: 12.06.2012 20:26. Ўкилди: 12068 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:10. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:07. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJON
Сана: 05.07.2013 02:23. NODIRJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJON
Сана: 05.07.2013 02:23. NODIRJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 09.07.2012 19:31. ALBARSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DILSHODBEK
Сана: 18.06.2012 18:05. DILSHODBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 16.06.2012 20:37. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 14.06.2012 17:24. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 14.06.2012 17:09. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 14.06.2012 17:07. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 14.06.2012 16:57. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 14.06.2012 15:09. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.06.2012 13:36. BAHROMTMга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.06.2012 13:02. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.06.2012 12:57. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.06.2012 12:25. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.06.2012 12:06. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.06.2012 12:01. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.06.2012 11:52. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 14.06.2012 10:35. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMTM
Сана: 14.06.2012 10:34. BAHROMTMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 14.06.2012 10:28. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2012 10:05. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.06.2012 10:03. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 14.06.2012 10:00. BAHROMJONга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 14.06.2012 08:20. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.06.2012 07:17. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JORESMA
Сана: 13.06.2012 20:37. JORESMAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAFARJON
Сана: 13.06.2012 19:48. JAFARJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 13.06.2012 19:13. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 13.06.2012 19:06. YAHYOHONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 13.06.2012 18:33. OQSOQOLга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOFUROV
Сана: 13.06.2012 18:02. GOFUROVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 13.06.2012 17:58. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 13.06.2012 17:31. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JANUB
Сана: 13.06.2012 15:48. JANUBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 13.06.2012 15:43. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 13.06.2012 15:24. BAHROMJONга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 13.06.2012 15:16. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 13.06.2012 15:09. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 13.06.2012 15:09. BAHROMJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 13.06.2012 14:58. DINAMACHIга ёзиш
+-2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 13.06.2012 12:36. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 13.06.2012 12:17. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DEVPRO
Сана: 13.06.2012 12:12. DEVPROга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 13.06.2012 12:11. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 13.06.2012 10:42. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 13.06.2012 09:50. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BARCAMYU
Сана: 13.06.2012 09:17. BARCAMYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUFANAT
Сана: 13.06.2012 09:07. MUFANATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TARALLABEDOD
Сана: 13.06.2012 08:30. TARALLABEDODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 13.06.2012 02:41. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 13.06.2012 01:55. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 13.06.2012 01:30. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERENADA
Сана: 13.06.2012 01:01. SERENADAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ODDIY
Сана: 13.06.2012 00:03. ODDIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SMILE
Сана: 12.06.2012 23:55. SMILEга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SMILE
Сана: 12.06.2012 23:44. SMILEга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SMILE
Сана: 12.06.2012 23:37. SMILEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 12.06.2012 23:26. FORLANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FERGI
Сана: 12.06.2012 22:51. FERGIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 12.06.2012 22:19. MOBITELга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FIRSTPLAYER
Сана: 12.06.2012 21:34. FIRSTPLAYERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZBECKS
Сана: 12.06.2012 21:02. AZIZBECKSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 12.06.2012 20:49. ABOMUSLIMга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.