Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Бизга неча очко керак?

Баҳо:
+4; -0

Кечаги натижадан сўнг, терма жамоамиз мундиал сари яна бир дадил қадам ташлади. Тан оламан, ўйин сифати, мазмуни, баъзи футболчиларимизнинг бугунги спорт формаси мен қатори яна кўпчиликка ёқмаган бўлиши ҳам мумкин. Айниқса, бош мураббийни ҳаддан ташқари эхтиёткорликда айблаганлар ҳам бўлди.
Тўғри, кечаги кўрсатилган ўйин, мисол учун, Қатардаги Осиё чемпионатидаги ўйин савиясидан сезиларли равишда фарқ қилди. Лекин бунга бир нечта объектив сабаблар борлигига аҳамият бериш лозим.

Биринчидан, илгари ҳам гаплашганимиздек, маълум вақтда ташкил қилинадиган турнирда, узун вақтда мақсадли тайёрланиш бошқа-ю, қисқа вақтда алоҳида ўйинлар учун оптимал форма ва таркибни белгилаш бошқа. Иккинчиси жуда қийин.
Иккинчидан, айнан ҳозирги ўйинларда футболчиларимиздан чиройли ва ҳужумкорликни кутиш ноўрин. Биз сўнгги турларга яқинлашган сари, йўқотадиган нарсамиз ошиб бораверади, ўз ўзидан ютқазиб қўйиш хавфи янада эхтиёткрликка ундайди. Ҳар қандай йирик мусобақаларнинг ярим финал ва финал ўйинлари анча зерикарли ва эхтиёткор кечади, эътибор берганмисиз? Ҳа, Қосимов биринчи таймданоқ уч ҳимоячи билан майдонга тушиши мумкин эди. Лекин у пайтда биз Ливаннинг мақсади, аҳволи ва стратегиясидан бехабар эдик-ку? Кутилмаганда, гол ўтказиб юборганимизда, вазиятни бадтар оғирлаштириб юбормасмидик? Яъни терма жамоамизда кузатилаётган эхтиёткорлик, босим, прагматикликни табиий деб ўйлайман. Албатта, ушбу салбий таъсирларни имкон қадар камайтиришга эришиш керак, бу йўлда жиддий иш олиб борши керак, менимча.
Учинчидан, майдоннинг ҳолати ҳам тезкор ўйин кўрсатишга имкон бермасди. Бу ҳақида бир кун аввал Жепаров ва бошқа футболчилар ҳам айтиб ўтишганди. Тошкентдаги ёмғир ҳолатни янада ёмонлаштирди. Майдоннинг оғирлашиши футболчиларнинг енгил ҳаракатланишларига тўсиқлик қилди. Тўғри, Ливан ҳам ўша майдонда ўйнади, лекин, Тохир Кападзе айтганидек, ташкил қилишдан кўра бузиш ҳар доим осонроқ.
Шу кунларда бизни муҳим ўйин кутмаётганини ва нюнгача камчиликларни бартараф этишга вақт борлигига урғу берган ҳолда, кўпроқ келажакдаги ўйинлар ҳақида қайғуришимиз лозим. Хўш, қўлимиздан нима иш келади? Албатта, отамиз қилган ишни қиламиз, имкониятларни чамалаб кўрамиз. Асосий савол: Биз жаҳон чемпионатига тўғридан тўғри чиқишимиз учун неча очко олишимиз керак?

Аввало, гуруҳимиздаги охирги уч тур тақвимини эътиборингизга ҳавол қиламан.
8-тур. Ливан – Жанубий Корея, Қатар – Эрон
9-тур. Жанубий Корея – Ўзбекистон, Эрон – Ливан
10-тур. Ўзбекистон – Қатар, Жанубий Корея – Эрон.

4 ОЧКО КИФОЯ
Ҳар қандай воқеалар ривожидан қатъий назар, икки ўйинда 4 очко олсак, тўғридан тўғри ЖЧ йўлланмасини қўлга киритамиз. Кореяни ютамизми ёки Қатарними умуман фарқи йўқ. Факт шуки, гуруҳимизда 14 очкодан кўп жамғарадиган 3 жамоа бўлмайди. Ушбу гуруҳдаги 15 очкони биз бемалол яшил рангга бўяб қўйсак бўлади.
Энди, бошқа вариантлар ҳақида гаплашамиз. Эҳтимоллар назариясига кириб, бошингизни оғритмай-да, муҳим жиҳатларни тилга олсам. Асосий рақибларимиз ҳақида алоҳида фикр юритиб кўрамиз.

ҚАТАР
Кечаги мағлубият йўлланма учун курашда Қатарнинг имкониятларини кескин пасайтириб юборди. Қатарнинг назарий имкониятлари билан ишим йўқ, айнан Ўзбекистонга нисбатан ҳисобласак, улар бизни қувиб ўтишлари учун ҳам Эрон устидан, ҳам Тошкентда ғалаба қозонишга мажбурлар. Ўшанда уларда якуний 13 очко бўлади, лекин бу ҳам йўлланма ҳал бўлди, дегани эмас. Демак, биз Қатардан орқада қолмаслигимизнинг йўли оддий – Тошкентда уларга мағлуб бўлмаслигимиз керак. Тамом. Улар бизга ета олишмайди. 

ЭРОН
Бу курашда Кореяни фаворит деб ҳисобласак, кейинги йўлланма учун асосий рақибимиз Эрон ҳисобланади. Ҳозирда форслар биздан 4 очко орқадалар, лекин захирада Ливан билан ўйин бор. Ўша ўйинда Эрон уч очко эгасига айланишини таҳмин қилиб турсак, орадаги фарқ бир очкони ташкил қиляпти.
Қолган икки турдаги рақибларимиз ҳам бир хил, қизиғи. Фақат бизнинг иккита яққол услунлигимиз – 1) Эрон Қатар билан сафарда, биз эса ўз уйимизда ўйнаймиз. 2) Бизда очко кўпроқ.
Эроннинг ҳам ўз козири бор – улар Жанубий Корея билан ўйинни сўнгги турда ўтказадилар. Корея аввалги икки турда максимал очко оладиган бўлса, охирги ўйин улар учун ҳеч нарсани ҳал қилмайдиган мақомга чиқиб қолиш эҳтимоли бор. Қандайдир келишувларга шаъма қилмаяпман, аммо бундай ўйинларга диққатни жамлаш қийин, шунингдек, корейслар Европада тўп сурадиган футболчиларига дам беришлари мумкин.
Юқоридаги мулохазалардан келиб чиқиб, сизга маслаҳат бермоқчиман. Кейинги турда биз дам оламиз. Зерикиб қолмасликни истасангиз, жуфтликлардаги арабларга мухлислик қилишингизни тавсия қилган бўлардим.
Қатар – Эрон. Эронликларнинг яна очко йўқотишлари биз учун жуда муҳим. Чунки агар биз Кореяда мағлубиятга учрайдиган бўлсак, Эрон икки ғалаба билан бизни қувиб ўтиши мумкин. Сўнгги тур олдидан гуруҳда 3-ўринга тушиб кетишимиз жуда ёмон ҳолат. Сабаби, ғалаба қозонган тақдиримизда ҳам, Жанубий Кореянинг ютқазмаслигини кутишга мажбур бўлиб қоламиз. Бу жуда ёмон хиссиёт.
Ливан – Жанубий Корея. Ливан ҳали плей-офф йўлланмасидан умидини узгани йўқдир. Бу ўйинда корейсларнинг очко йўқотишлари бизга айни муддао.Бу ҳолда корейслар сўнгги турда мундиални нақдлаштириб қўйишмайди ва Эрон билан бор куч билан ўйнашларига тўғри келади. Биз ҳам фақат Қатарни ютиш ҳақида ўйлаймиз. 

Жанубий Корея ҳақида алоҳида ёзишим шарт эмас, юқоридаги икки бўлимдан барчасини тушундингиз. Назарий тарафдан фақат Ливан (икки ўйинни ғалаба билан якунласа ҳам, 10 очкога эга бўлади. Гуруҳда эса, 2-ўрин жамоаси камида 11 очкога эга бўлади) тўғридан тўғри йўлланмадан умидини узди холос. Барча кураш ҳали олдинда. Мен эса фақат бу курашнинг фаворитларидан бири сифатида, ҳаммаси ўз қўлимизда эканини эслатиб ўтмоқчи бўлдим холос. Омад ёр бўлсин.

Киритилган сана: 27.03.2013 18:04. Ўкилди: 8214 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 19:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 19:54. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MILANELLO
Сана: 30.03.2013 15:44. MILANELLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 28.03.2013 20:00. BEGZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLBOLSIN
Сана: 28.03.2013 16:10. GOLBOLSINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


EXCITE
Сана: 28.03.2013 11:56. EXCITEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZXAJIEV
Сана: 28.03.2013 09:17. AZIZXAJIEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARDIYEV
Сана: 27.03.2013 23:35. MARDIYEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AHSIKENT
Сана: 27.03.2013 23:30. AHSIKENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 27.03.2013 21:09. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILOVAZIZ
Сана: 27.03.2013 21:02. KOMILOVAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KOMILOVAZIZ
Сана: 27.03.2013 21:01. KOMILOVAZIZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 27.03.2013 20:25. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 27.03.2013 20:07. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 27.03.2013 19:59. UZBEKISTONIMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOKIRFAN
Сана: 27.03.2013 19:50. ZOKIRFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAHROMJON
Сана: 27.03.2013 19:36. BAHROMJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARDIYEV
Сана: 27.03.2013 19:29. MARDIYEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


WUNSHUW
Сана: 27.03.2013 19:01. WUNSHUWга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 27.03.2013 18:57. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 27.03.2013 18:57. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AUDITOR
Сана: 27.03.2013 18:56. AUDITORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TASHRIF
Сана: 27.03.2013 18:44. TASHRIFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YUMALADIM
Сана: 27.03.2013 18:03. YUMALADIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.