Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Уэмбли" йўлида

Баҳо:
+0; -0

БАРСЕЛОНА ҲАЛИ ҲАМ ФАВОРИТ

Гуёки шу қадар оддий ва кутилган натижалар билан давом этиб борган нимчоракнинг сўнгги кунида “бомба” портлади. Аслини олганда, ўша ҳисоб меҳмонларнинг нурсиз ўйинининг мантиқий якуни бўлса-да, ҳар қандай спорт беллашуви сингари, ушбу воқеалар ривожига ҳам етарлича асослар топиш мумкин бўлса ҳам, бомбага қиёслаётганимнинг сабаби бошқа. Замонавий футболда ҳеч қандай натижа бу қадар резонанс беришга лойиқ эмас, ҳар қандай жамоа ҳар қандай рақиби устидан ғалаба қозониши мумкин. Қизиғи эса, мана шу оддий ҳақиқатни ҳали кашф қилмагандек, ушбу натижага глобал тус бераётган футбол оммасининг ҳолатидир.

Нимаймиш, “Барселона”нинг даври ўтибди, нимаймиш, ушбу жуфтлик тақдири аллақачон ҳал бўлибди ва ҳоказо. Нафақат “Барселона”, балки бошқа ҳар қандай жамоанинг сафардаги 0:2 мағлубияти кейинги ўйинга умид бағишласа-да, айнан каталонияликларнинг ҳозирги аҳволи умидсиздек кўринаётганмиш.

Сабаблар етарли, русларда “орзунинг ҳақиқатдек янграши” маъносидаги ибора бор. Яъни, футбол “Барселона”дан зерикди. Футбол фалон жамоа “Барселона”ни енга олармикин қаби саволлардан кўра, “Ким ютаркин?”, “Ким кучли?” тарздаги саволларни соғинди. Бу пинҳоний истак тилларга кўчади, ростанам бугунги ЕЧЛ ни “Барселона”сиз тасаввур қилишни бошласак, янаям қизиқроқ туюлиши мумкин, тўғрими? Бутун антибарсачи дунё  “Милан”нинг ғалабасини нишонлаётгани табиий, италияликларнинг ғалабасида инсоний футболдан улуш кўпроқ. Ўша хатокор, ўша фидокор инсоний футболдан. Шунинг учун ҳам айнан “Барселона”нинг мағлубияти инсонларда бошқачароқ тасаввур пайдо қилади. “Барселона” ютқаздими, демак Месси ўйнай олмади, Иньестанинг зарбаси қовушмади қабилидаги изоҳлардан дарҳол воз кечамиз ва ўзимизни “Барселона механизми ишламай қолди” деган таҳлилга таслим қилишни истаймиз. Жамоа айнан механизм туфайли ғалаба қозоняптими, демак, мағлубиятлар ҳам ўша механизмнинг бузилиши билан изоҳланаверади. Соддароқ тушунтирай, мисол учун “МЮ” “Реал”дан 0:2 ҳисобида ютқазди, дейлик. Кўмармидик инглизларни? Йўқ, масалан ван Перси қанақадир гол уриши мумкин, Руни қутқарар балки, “Олд Траффорд” ёрдам берар қабилидаги асослар ҳақида ҳам ўйлардик, тўғрими? Нега Месси қутқариши мумкин эмас? Бутун ўйин давомида иккита ёки учта гол уриш “Барселона” учун қийинми? Ҳозирги тасаввуримиз “Барселона”даги индивидуализм ҳақида ўйлашга имкон бермаяпти, гуёки “Милан” бутун жамоа бўлиб ҳимояга ётиб олади, демак “Барселона” ҳеч нарса қила олмайди. Кўпчилик билан гаплашганимда, шунга ўхшаш фикрларни эшитяпман ростан ҳам.

Иккинчидан, сўнгги беш йилликдаги “Барселона”нинг ЕЧЛ даги барча мағлубиятларини эсласак, (бу мағлубиятлар барчанинг кўз ўнгида содир бўлган) асосий сабаб: жамоанинг кераклича гол ура олмаганлиги туфайли бўлган. Яъни энг кучли жамоа, кимдандир ютқаздими, демак етарлича гол ура олмаган, бошқа сабаб бўлиши мумкин эмас. “Интер” ҳам, “Челси” ҳам яхши ҳимоялана олишган, имкон беришмаган. Айнан ўша учрашувлар туфайли, қачонки “Барселона”га гол етмай қолса, ўшанда мағлуб бўлади, деган хулоса мавжуд. Ўз ўзидан, жамоа 3 та гол уриши кераклиги умидни янада реаллаштиради. Лекин бошқа тарафдан, “Барселона” етарлича гол ура олган ўйинлар ҳам бор, “Милан” эса Истамбул фожеасини эсламасак ҳам, ўтган йилни эслайлик, “Арсенал” устидан Миландаги 4:0 ҳисобидаги ғалабани ушлаб қолиш ҳам осон бўлмаганди.

Албатта, бугунги устунлик “Милан” томонига ўтди. Уларнинг вазифаси гол ўтказмаслик. Ҳатто биргина гол уриб олишса, (факт: каталонияликлар ўн учрашувдан бери ўз дарвозаларини дахлсиз сақлай олмаяптилар) мезбонлар камида тўртта гол уришга мажбурлар.

“Милан”нинг устунлиги айнан мана шу мулоҳазалар билан тугайди холос. “Барселона”нинг мураббийи йўқлиги, унинг даври ўтгани, жамоанинг рақиб ҳимоясини ёриб ўта олмаслиги қабилидаги мулоҳазалар эса, унчалик тўғри эмас. Негадир, “Милан” ҳисобни очгунча, ҳеч ким бу факторлар орқали “Милан”га имкон қолдирмаётганди. Ҳатто ақлли букмекерлар ҳам мезбонлар ғалабаси учун ютуқни бирга етти қилиб белгилаганди – энди бўлса, билимдонлар кўпайди, айтишларича, ростанам “Барселона”нинг қўлидан ҳеч нарса келмас экан. Кулгили эмасми?

Юқорида “Милан”нинг устунлигини айтган бўлсам, “Барселона” ҳам устунлик бор – таркибнинг бир бош кучли экани, ўз майдонидаги муҳит, майдоннинг кенглиги, ҳолати ва ҳоказо.   

Балки “Милан”нинг имкониятларини атайлаб камайтириб, “Барселона”ни бўрттиришга ҳаракат қилаётгандирман. Шунақа туюлаётгандир. Ўз фикрларимни қоғозга туширишга ҳаракат қиляпман холос. Асосий хулоса шундаки, бу жуфтликдаги ҳар икки жамоанинг ғалабасида тасодиф бўлмайди, ҳар икки жамоада ҳам бунга етарлича асослар бор.

“Барселона” механизми ишдан чиққани йўқ. Жамоа ҳали ҳам, айнқиса ўз майдонида жуда кучли. Жамоанинг “Милан” дарвозасига учта гол уришга кучи етади. Бунга ҳаракат қилади.

Ўз навбатида,бугунги “Барселона”дан ўтадиган жамоалар бўлса, улардан бири “Милан”дир. Италия жамоаси. Италиялик мураббий. Энг асосийси: жамоа ҳақиқий “шайка” даражасига етган. Ўйини у қадар мукаммал эмасдир, лекин бирлашиб қолса, бирор ўлжани тишласа, қўйиб юбормайдиган даражада қайсар жамоа. Эсласангиз, “Барселона” сўнгги йилларда фақат шунақа жамоалардан мағлуб бўлган.

 РЕАЛ ИМТИҲОН

Шахсан мен учун энг қизиқарли жавоб ўйини “Олд Траффорд”да бўлади. Бу ерда “фалон жамоа ура оладими ёки ура олмайдими” каби саволлар янграмайди, бу ерда икки бир бирига мос рақибнинг ўзаро тўқнашуви. “Камп Ноу”да омад ва ўйин пайтидаги воқеалар ривожи муҳим аҳамият касб этса, бу ерда энг асосийси жамоаларнинг ўйинга қай тарзда тайёр кириб боришларидир. Кампноуда сценарий ўзгармайди, ўйин охиригача бир хил картинани кузатишимиз мумкин, бу ерда эса ҳар дақиқада сценарий ўзгариб туриши, устунлик жамоалар ўртасида алмашиб туриши мумкин. Айнан шу туфайли, бу жамоалар баҳсида тактик ва жисмоний тайёргарлик, ижрочиларнинг маҳорати асосий аҳамият касб этади.

Жавоб ўйинига айнан мана шу нуқтаи назардан ёндошиш тўғри, менимча. Майдон фактори, сафардаги гол, бу каби майда устунликлар “МЮ” га қисман, айтайлик, ўйинга бўлган муносабат юзасидан фойда берса, энг муҳими бўла олмайди. Тўғри, вақт ўтган сари чорак финалга” МЮ” яқинлашиб бораверади, тўғри, позицион ҳужумда унчалик кучли бўлмаган “Реал” учун бу бироз ноқулай. Аммо шуни унутмаслик керакки, “Реал” таркибидаги ижрочилар ҳар қандай вазиятда гол ярата оладилар, яъни барчаси чаппасига айланиб кетиши мумкин. Бу эса “МЮ”ни очиқроқ ўйнашга мажбур қилади. “Реал” эса очиқ футбол ва қарши ҳужумда дунёдаги энг кучли жамоадир. Менимча.

Инглизларнинг устунлигини мен ҳисобда кўрмаяпман. Мадриддаги натижа Фергюсон шогирдлари учун айни муддаолиги рост, лекин бошқа жиҳатдан. Яъни, жавоб ўйинига тайёрланиш нуқтаи назаридан “МЮ”да имконият яхшироқ эди.

Фергюсон шогирдлари бугун КПР билан, келаси ҳафта эса ўз майдонида “Норвич” билан ўйнайдилар. Рақиблар савияси, шунингдек, АПЛ да юзага келган 12 очколик комфорт Фергюсонга асосий ўйинга тайёрланиш, керак бўлса етакчиларга дам бериш имконини яратади. “Реал”чи?

Ўтган йилги классико туфайли, “Реал” ва “Барселона” ЕЧЛ ярим финалларини кўнгилдагидек ўтказа олмагандилар. Ла лига ушбу ҳолатни инобатга олиб, бу мавсумдаги Эл Классикони АТАЙЛАБ март ойига қўйдилар. Лекин кўриб турибсизки, “қош қўяман деб, кўз чиқарилди”. “Барселона”ку жавоб ўйинини бир ҳафта ўтиб ўтказади, аммо “Реал” тақвимдан жабр чекиши мумкин. Моуриньон шогирдлари 27 февралга ўтар кечаси Барселона кубок жавоб ўйинида, 2 март куни эса, Мадридда яна “Барселона”га қарши чемпионат ўйинида майдонга тушадилар. “Олд Траффорд”даги жавоб ўйини 5 март куни экпанини эътиборга олсак, қаттиқ синов. Каталонияликларга қарши ўйин “Реал”дан жуда катта эмоционал кучни талаб қилади, яна бир шундай куч талаб қиладиган ўйинга тикланишнинг иложи бўлармикин? Зеро, аввалги Эл Классикодан сўнг, “Гранада” билан ўйин ёки ўтган йилги ярим финалларни ҳам ёдга олсак кифоя.

Энг ёмони, Жозе бу ўйинларнинг муҳимини танлаб, қолганига панжа ортидан қарашга ҳам имкон йўқ. Февралдаги ўйин Кубок масаласини ҳал қилади. Ўртада битта соврин турибди. Кўпчилик чемпионат ўйинида ярим кучни сақлаш имкони борлигини айтса-да, бунга ҳам қўшилиш қийин. Биринчидан, ўйин “Сантяго Бернабеу”да бўлади, бундай ўйинга паст муносабатда бўлишнинг иложи йўқ. Иккинчидан, нима десак ҳам, “Реал”да турнир мотивацияси бутунлай йўқолгани йўқ. Тўғри, чемпионликдан умид узилган, лекин бошқа сабаблар ҳам етарли. Мисол учун, ҳозир учинчи ўринда бораётган “Реал”нинг бу ўринни бой бериб қўйиши жуда хавфлидир. Чунки 4-ўринни олган жамоа ЕЧЛ га плей-офф орқали ўтади, 3-ўрин бўлса, биратўла гуруҳдан қўшилади. “Реал” ҳар қандай плей-оффни фойдасига ҳал қилиши мумкин, лекин бошқа жиҳатдан, август ойиданоқ расмий ўйинларнинг бошланиши “Реал”га жуда катта молиявий зарарларни келтиради. Бу дегани миллионлар даромад келтирадиган Осиё турнеларидан воз кечиб, ЕЧЛ да ўйнашдир. “Реал” раҳбарияти режаларига бу мос эмас. Учинчидан эса, етакчи ўйинчиларга дам берилган тақдирда ҳам, бутун таркибни асраб қолиш мумкин эмас. барибир камида 5-6 ўйинчи ғам классикода, ҳам “Олд Траффорд”да майдонга тушишига тўғри келади. Моуриньо айнан мана шу жиҳатларни ҳозирдан эътиборга ола бошлаганини пайқчаш қийин эмас. Масалан, у сўнгги турларда Кака, Мората каби футболчиларни ҳам туширишга ҳаракат қиляпти, яъни бўлажак ўйинларда имкон борича кўпроқ футболчиларни ўйин тонусида ушлаб туриш.

Бу жуфтликда ҳар икки жамоанинг имкониятларини тенг деб баҳолайман, эътиборга арзийдиган жиҳат эса, айнан тақвим масаласи деб ўйладим.

 ЛИНЕКЕР ҲАҚМИ?

Агар “Барселона” ва “Реал”ни бир четга қўядиган бўлсак, ЕЧЛ нинг яққол фаворитлари немис жамоаларидир. Кўрсатилган ўйин эътибори билан, “Бавария” ҳам, “Боруссия” ҳам турнирнинг энг кучли жамоалари бўлиб турибдилар, деб айта оламиз.

Менимча, “Бавария” Лондонда барча масалани ҳал қилди. Дортмундга келадиган бўлсак, “Шахтер”нинг гуруҳдаги ўйинлари етарли қаршилик кўрсатиш мумкинлигини билдирган бўлса-да, Виллианнинг трансфери бу жуфтлик тақдирига нуқта қўйди деб ўйлайман. Мана шу трансфердан кейиноқ, мен кейинги босқичга немислар ўтишига ишона бошладим.

Йўқ, гап фақат таркибдаги биргина футболчининг йўқолиб қолишида эмас. Гап шундаки, “Шахтер”га бўлган тасаввурларимиз бутунлай ўзгариб кетди. Тасаввур қилинг, жамоа бир неча йилдан бери бир хил таркибда ўйнаб келмоқда, ниҳоят навбатдаги турнирда эса ниҳоят жамоанинг қўлидан кўп нарса келишини кўриб қоламиз. Буни “Шахтер”нинг ўзи ҳам кўради. Шу даражагача ўсиб келганликларини хис қиладилар. Юқори мақсадларни қўйиш мумкин бўлган айни пайт. Футболчилар учун ҳам триумф учун ажойиб имконият. Шунда, пақ этиб, етакчилардан бири Виллиан кетишни истаб қолади. Демак, биз ўйлаган эртакнамо орзулар муштараклиги умуман бўлмаган эканда? Бир пайтлар ярим  финалгача борган Шевченконинг “Динамо”си ёки Моуриньонинг “Порту”си сингари маълум йўлнинг ўртасида турган жангчилар эмас эканлар-да? Ўша синаган жамоаларим Европада маълум даражага етишгач, ўзлари учун бир нимани исботлагач, бошқа жамоаларга сочилиб кетгандилар. Миссия тугаганди. Виллианнинг кетиши “Шахтер”да ёки камида ўша Виллианда  бундай миссия умуман бўлмаганини исботлайди. Шу холос.

Хуллас, чемпионлик йўлида бу икки жамоанинг имкониятлари ҳам юқори. Лекин бир бирига терс бўлган бу икки жамоадаги мана шу терслик қачондир ҳалақит бериши мумкин. айнан ўша факторлар бўйича немис жамоалари Испан клублари ва “МЮ”га бой бериб қўйишлари мумкин.

“Бавария” узоқ масофадаги кураш бўйича ҳозир дунёдаги энг кучли жамоа. Ҳатто Роббен ҳам захирада ўтиради. Тенг кучли икки таркибга эга. Исталган футболчи исталган пайтда дам олиши ва бу билан ўйин сифати ўзгармай қолиши мумкин, тўғрими? Аммо шу билан биргаликда, “Бавария”нинг олдинги чизиғида идеал таркибнинг йўқлигини ҳам кўрсатишимиз мумкин. Маълум даражада ҳамма ўйнай олади, лекин маълум даража керак бўлгандачи? Масалан, “Реал” турли таркибларда майдонга тушиши мумкин, лекин энг муҳим ўйинда марказда Бензема, қанотларда Роналду, Ди Мария, ўртада Ўзил тушишини жуда яхши биламиз. Турли таркибларни синаб кўрса-да, Жозе ўзи учун идеал “Реал”ни тузиб бўлган ва керак пайтда ўшани ишлатади. МИана шу жиҳатдан идеал “Бавария” борми? Бордир. Аммо ўша “Бавария” идеал “Барса” ёки идеал “Реал”дан кучсиз бўлиши мумкин. “Бавария”нинг ютуғи узлуксиз ротация ва юқори спортни сақлаган ҳолда ҳар қандай ўйинга етиб бора олишдир, аммо биргина учрашувда максимал кучни кўрсатишга келганда, бояги етакчиларга бой беради. “Бавария” 20 ўйинда 90 баҳоли куч билан ўйнай олади. Аммо баъзида 50, баъзида 60 ўйнайдиган баъзи жамоалар баъзида 100 фоизга чиқа оладилар. Алоҳида ўйинларда эса, мукаммал таркиб жуда керак, ўтган йили ҳам яхшигина кучга эга бўлган “Бавария”нинг алоҳида ўйинларда “Боруссия”га дош бера олмаганини эсланг.

Дортмундликлар эса, ғирт тескариси. Жамоанинг захира ўриндиғи, айтайлик бугунги мақсадларига тўлиқ мос келмайди. Портлаш даражасидаги ўйимнлар билан биргаликда, қовушмаган, ўхшамаган ўйинлар кўп, Бундеслигадаги беқарорлик ҳам шундандир. Қандайдир муҳим футболчининг жароҳати ёки етарличи спорт формасида эмаслиги, ёки ўйинининг қовушмаслиги керагича муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.     

Дарвоқе, “Ювентус”ни ҳам унутганим йўқ. Бу жамоа ҳар қандай рақиб билан исталганча дуранг ўйнаши ва якунда ютиб кетиши мумкин. Лекин жамоа таркибидаги, айниқса ҳужум чизиғидаги муаммолар кубокнинг Туринга келишига бироз вақт борлигидан далолат беради. . Ҳозирча шунақа гаплар. Фикрим эртагаёқ ўзгариб қолиши мумкин. Шунинг учун бугун ёздим. ))) 

Киритилган сана: 23.02.2013 17:00. Ўкилди: 7643 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NASCAR
Сана: 24.02.2013 15:36. NASCARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ADGJM
Сана: 24.02.2013 11:29. ADGJMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAREAL
Сана: 23.02.2013 19:21. HALAREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 23.02.2013 19:19. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AXAAXA
Сана: 23.02.2013 18:38. AXAAXAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LEOMESSI
Сана: 23.02.2013 18:28. LEOMESSIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LEOMESSI
Сана: 23.02.2013 18:22. LEOMESSIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TURDIBAY
Сана: 23.02.2013 18:03. TURDIBAYга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHARQ
Сана: 23.02.2013 17:21. SHARQга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.