Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Бу омад эмас

Баҳо:
+3; -0

Кейинги ўйинлар нима бўлса бўлар, очиғини айтаман, нима деб ўйлашса ўйлашсин, Азиз Ҳайдаровнинг ўрнида мен бўлганимда ҳам, хуштак чалган ҳакамни қучоқлаб олган бўлардим... Сизчи?

Икки йил олдин, Англия чемпионатининг биринчи турида аутсайдер “Блекпул” 4:0 ҳисобида ғалаба қозонганди. Ўшанда мураббийдан хиссиётлар ҳақида сўрашганда, турнир жадвалини расмга олиб, истеъфога чиқиб кетишга тайёрлигини айтганди. Биласизми, йигирма йиллик тарихимизда, тўртинчи босқичдаги турнир жадвалини ҳеч қачон бошқармаган – бизларни ҳам қачондир шунақа туйғулар чулғаб олиши тайин эди, масалан, Эрон билан Тошкентдаги ўйиндан сўнг. Лекин ҳозир эмас. Ахир бизда энди умуман унақа ҳиссиёт йўқ, тўғрими? Бизда ҳозир худдики бу ўринга лойиқдек, бу ўринга узоқлардан, қийин йўллардан етиб келгандек тасаввурдамиз, назаримда. Биринчи турдаги трагедия, мураббийнинг истеъфоси, ҳадиксираш, ҳисоб – китоблар ва ҳоказо ва ҳоказо. Футболчиларчи? Симуляторнинг қандайдир босқичларига ўхшайди - хатокор ҳакам, Ливандаги ғалати муҳит, жазирама, кейин ёмғир. Яна қандай синовларинг бор, футбол...

Йигирма йиллик тарихда, тўртинчи босқичда бирорта ҳам сафар ғалабасини қозонмаган жамоамиз икки марта буюртма ғалабага эриши кичик гап эмас. Ҳа, “Порту” ҳам ЕЧЛни ютган, Греция ёки Дания, ҳатто Ироқ қитъасида чемпион бўлган. Лекин биласизми, бу жамоалар ҳар қадамда мағлубиятга тайёр туришган, қўрқмай ўйнашган. Маломат қилинмасди улар. Бизнинг ҳолат бошқа, биз ғалабадан бошқаси қониқтирмайдиган икки ўйинда икки ғалабага эришдик. Бу энди омад эмас, савия!      

Биз мана шу саккизтадан кўп  очкони Тошкентдаги икки ўйинда ғалаба қозониб ва Ливанни ютиб ҳам қўлга киритишимиз мумкин эди. Аммо биласизми, ана ўша ҳолатда балки биз фотоаппарат қидирган бўлардик ҳойнахой, ҳозир эса бу бизники эканини, энди ортга йўл йўқлигини жуда яхши билиб турибмиз, билиб туришибди.

Миржалол Қосимов ҳам билиб турибди. Тан оламан, мана шу тўрт ўйин қаршимда, кўпчиликнинг қаршисида Миржалол Қосимовни кучли мураббий ва стратег сифатида намоён қилишга етарли бўлди. Тўғри, унинг имзоси Абрамовники каби яққол сезилмас, балки унинг ўзи ҳам бунга уринишга ҳаракат қилмас, балки мана шу прагматиканинг ўзи унинг шаклланиб бораётган Қосимовча услубдир, хуллас, у мураббий сифатида мана шу тўрт ўйинда жуда дадил ва катта қадам ташлади. Қайтараман, биз ҳар қадамда ютқазишимиз мумкин эди, вазиятлардан максимал фойдалана олмасдик балки, гап майдондаги тўқсон дақиқада эмас. Умуман Қосимов бир нечта йўналишлардаги вариантларнинг энг оддийсини ва энг тўғрисини танлагани бугун исботини топди – гап пақ этиб гол уриб қўйганимизда эмас, биз гол ўтказмаганимизда, бу тасодиф эмас.

Биринчидан, Қосимов терма жамоа штабини сақлаб қолди ва жамоани тубдан ўзгартиришга ҳаракат қилмади. Эрондан мағлубиятдан кейин истеъфо содир бўлган бўлса-да, терма жамоамиз ўшанда ҳам анча кучли экани маълум эди. Учинчи босқични ишончли ўтказдик, ўша Эрон билан ўйинда ҳам муносиб ҳаракат қила олдик. Албатта, у бош мураббий сифатида ўз чизгиларини беришни бошлагани шубҳасиз, аммо иложи борича эски муҳитни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Ўшанда бир нечта футболчилар истеъфога қарши бўлгани, футбол оммаси ҳам икки лагерга ажрала бошлагани Қосимовни чалғитмади. У дарров терма жамоада ўз “мен”ини ҳимоя қилишни бошлаши, баъзи футболчиларни “танобини тортиб” қўйишга ҳаракат қилиши мумкин эди. Лекин унинг аввало мана шу мақсадда умрини ўтказган футболчи бўлгани, иккинчидан, ўзбек фарзанди экани ҳаракатларига асос бўлди – вазиятни юмшата олди. Футболчиларни янада жипслашишига ва мақсаддан чалғимаслигига замин ва муҳит ярата олди. Хуллас Қосимов мингинчи маротаба ўз “мен”идан воз кечди ва биринчи маротаба буни инкор қиладиган одам йўқ энди бугун, менимча. Ҳаёт шунақа, яхши амаллар дарров мукофотланмайди, кутилади, агар ният холис бўлса мукофотнинг йўқлиги таъсир қилмайди, қайта ва қайта қилинаверади – ана ўшанда, энги кам кутилган паллада мукофот қаршингизда!  Унинг фаномени атрофида терма жамоа атрофидаги гап сўзлар ҳам тин олди, ОТЖ унутилди, ҳатто Абрамовнинг ўзи ҳам ТЖ га қайтиб, БАА билан муҳим ўртоқлик ўйини ташкиллаштиришда ёрдам бергани эътирофга арзийди.

Иккинчидан, Қосимов тактик жиҳатдан бугунги ҳолатимизга ҳам, мақсадимизга ҳам мос бўлиб чиқди. Пайқаш қийин эмас, Қосимов у қадар мураккаб бўлмаган ва “страховка” учун қулай бўлган схема асосида ўйинни ташкил қилади. Яъни қанотларда иккитадан ўйинчи, яққол чиқарилган ҳужумчи, чизиқли ҳимоя ва икки таянч ярим ҳимоячиси. Бу тактиканинг устунлиги шундаки, майдондаги босим футболчиларга тенг тақсимланади, кимнидир улкан қобилиятига ёки активлигига таяниб қолмайди. Масалан, Абрамов қўллаган 3-5-2 да икки қанотдан жой олган футболчилар ўта тезкор ва жисмоний жиҳатдан юқори формада бўлишлари, бир нечта устун жиҳатларга эга бўлишлари талаб этилади. Бундай футболчилар ҳар доим ҳам тайёр ва кўп бўлавермайди, тўғрими? Узоқ вақт тайёргарлик вақтига эга бўлган Осиё кубогида масалан ўша мураккаб схемадан самарали фойдалана олгандик. Лекин қисқа йиғинларда ва баъзи футболчилар дисквалификация ва жароҳат туфайли сафдан чиққанда уларни ўрнини тўлдириш осон бўлмасди. Биринчидан, юқори жисмоний ҳолат, иккинчидан эса юқори тактик фикрлаш қобилияти талаб этилади. Четдан келган футболчига бу мураккаб тактикани тушунтира олиш ва ўйин системасига оғриқсиз киргизиб олиш осон бўлмайди. Қосимовнинг оддий ва прагматик услуби бугунги ҳолатимизга мос келгани сабаби ҳам шундан – бу ерда ҳар қандай Гадоев ёки бошқаси ҳам қўйилган нуқтадаги ўз вазифасини бажара олиши, камида, ўйинни бузиб қўймаслиги мумкин. Қосимов жамоаси йўқотишлардан минимум зарар олгани ва янги футболчиларнинг мунтазам  ва тезда таркибга кириб бориши  сабаби ҳам менимча, шундан. Айниқса, бугунги йўқотиш – Тимур Кападзени олайлик. Аҳмедов терма жамоамизда эпизодлар қироли, энг кучли ўйинчиси бўлса-да, систематик жиҳатдан Кападзенинг ўрни каттароқ эди. Аҳмедовнинг йўқлиги термани сезиларли кучсизлантириши, чеклаши мумкин, аммо Кападзенинг йўқлиги ўйин системасига зарба беради. Қосимов ортиқча авантюрага бормасдан, йўқотишлар ўрнини тўлдиргани ва ўйин сифатини керакли нуқтада сақлаб қолгани таҳсинга сазовор.

Учинчидан, Қатар ва Эронга сафарга жуда тўғри стратегия танланди ва энг асосийси, бу биз истагандек амалга ошди. Ҳар икки ўйинда ғалабадан бошқаси бизни қониқтирмаса-да, эхтиёткор ва тартибли ўйнашни танладик, чунки дуранг ҳам аслида фожеа эмаслиги ва имкониятни сақлаб қолиши мумкинлигини билардик. Масалан бугун Эрондан ютқазганимизда, орадаги фарқ беш очкога етар ва 2-ўриндан амалда маҳрум бўлардик. Биз дурангга қарши бўлмай ўйнадик, албатта, ҳар қандай ўйинда рақиб гол уриш учун бизга 2-3 та имконият бериши мумкинлигини эътиборга олдик. Пайт пойладик. Имконият берилди ва қайтараман, энг асосийси, биз фойдаландик.   

Майли, кўп гап ҳам юк. Айниқса ҳозирги ҳолатимизда. Тўғри, ҳали мундиалга узоқ, лекин унинг расми кўриниб турибди. Айнан шунинг учунам кўп гап керакмас. Чунки ҳаммамиз энди ўша расмга тикиламиз. Ўйлаймиз. Қандай қилиб бу ерга келиб қолганимизни, бу манзара бизга қандай қурбонликлар эвазига бўлганини... Умуман, миллиондан бир ҳар бир мухлис бу нотаниш-таниш жойга ўз тарихи билан етиб келганини биламан. Ўша тарихингиз билан сизни ёлғиз қолдирай. Кўзингизни юминг-да, эсланг – Милутинович, Йошида, Абдураҳмон...

 

Киритилган сана: 15.11.2012 00:38. Ўкилди: 7295 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:12. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:03. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


MARSEL
Сана: 07.01.2013 05:43. MARSELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MILANELLO
Сана: 18.11.2012 03:08. MILANELLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MILANELLO
Сана: 18.11.2012 03:08. MILANELLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MILANELLO
Сана: 18.11.2012 03:07. MILANELLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MILANELLO
Сана: 18.11.2012 03:06. MILANELLOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 16.11.2012 17:55. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 16.11.2012 17:55. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 16.11.2012 17:54. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 16.11.2012 17:52. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIMISTONIY
Сана: 16.11.2012 17:46. ZIMISTONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 15.11.2012 01:10. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 15.11.2012 01:09. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 15.11.2012 01:05. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 15.11.2012 00:54. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.