Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Зидан изидан

Баҳо:
+0; -0

Бувам Мессини кўрмаганлар. Аммо Пелени ва Марадонани кўрганлар. Дунёнинг энг футболчиси деб эса, Михаил Месхини билардилар.
Айтишларича, ушбу грузиялик ҳужумчининг хайрлашув учрашуви ҳам қизиқ ўтган экан. Сойиб Хўжаев иштирок этган “Ёр ёр” фильмидаги футбол саҳнаси эсингиздами? “Пахтакор” ўша даврлардаги энг кучли жамоалардан бири, Уругвайнинг “Насьонал” клуби билан ўртоқлик ўйинида майдонга тушганди. Ўша “Насьонал” фақат Тошкентга келмаган, “Пахтакор”га қарши ўйин уругвайликлар учун Европа турнесининг якуни эди.
1969 йилнинг ёзида “Насьонал” Тбилисида маҳаллий “Динамо”га қарши майдонга тушади. Мутасаддилар ўша паллада ўз фаолиятини якунлаш арафасида юрган, “Динамо”ни эса аллақачон тарк этиб бўлган Месхини ўйинга таклиф қилишади. Бахонада машҳур футболчи билан хайрлашув ўйинини ҳам ташкил қилиб олиш мақсадида. Келишувга кўра Михаил биринчи таймдагина ўйнаши кўзда тутилганди. У ўзининг ажойиб ўйини билан рақибларни ҳам ҳайрон қолдиради. Тайм тугаб, одатга кўра футболчилар Месхини қўлларида кўтариб майдонни айлантиришаётганликларини кўрган уругвайлик машҳур мураббий Зезе Морейра дастлаб тушунмайди ва савол беради:

- Сизларда ўйинчи алмаштирилаётганда шундай одат борми?
Месхининг сўнгги ўйини эканлигини ва шунинг учун бу хурмат кўрсатилаётганлигини тушунтиришгач, унинг хайронлиги баттар ошади ва истеҳзоли кулимсираб:
-У кетяпти, булар қолишяптими? –деб сўрайди.

Зайниддин Зиданнинг футболчилик фаолияти ҳақида гап кетганда, доим мана шу ҳикоя эсга тушаверади. Французнинг “Реал” бошқарувига келган пайтдаги ҳолат, ҳали ҳеч қачон ҳеч қайси клубни бошқармаган тажрибасиз мураббийга нисбатан бўлаётган бу қадар ишончнинг замирида ҳам айнан шу жиҳатмикин, деб ўйлайвераман. Зиданнинг бошқа футболчилардан фарқи ҳам шунда – уни ҳеч қачон ожиз кўрмаганмиз.

У захирада ўтирмаган. У Қатарга ёки АҚШга кетмаган. У бундайроқ клубда фаолиятининг сўнгги даврларири ўтказмаган. У терма жамоадан четда қолмаган. Футболни тарк этишидан бир ҳафта олдин “Олтин тўп” соҳиблари Роналдо-ю Роналдиньоларни маҳв этган. У футболни тарк этишидан уч кун олдин бўлажак қирол Роналдуни ўз финтларига махлиё этган. У футболни тарк этишидан бир соатгина олдин дунёнинг энг зўр дарвозабони Буффонга “паненко усули”да гол урган. Шундай кетган у футболдан. Шунинг учун ҳам унинг ўхшаши йўқ. Шунинг учун ҳам унга ўхшаш қидирганимда дадам эмас, бувамга юзланишга мажбур бўлавераман.

Зидан бир кун келиб қайсидир клубни бошқариши аниқ эди. Зўр футболчилардан зўр тренерлар чиқмайди, деган гаплар қайта эсланиши ҳам ҳақиқат, ҳатто, яхши мураббийлар захирада ўтиравериб, мураббийлик малакасини оширишади, қабилидаги хазиломуз гаплар ҳам бор. Лекин бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Пеле ёки Марадонани мисол келтирсангиз, Кройф ва Беккенбауэрни айтишим мумкин, масалан. Шунчаки, зўр футболчилар унчалик кўп эмас, демак, бундайларнинг мураббийлик даври ҳам ҳамманинг кўз ўнгида кечади. Ахир минглаб ёмонроқ, ўртачароқ футболчилар ўтган тарихда, уларнинг ичида яхши мураббийларнинг улуши жуда жуда камку, тўғрими?

Хуллас Зиданни “Реал”да нималар кутаётгани, оқибатда ундан қандай даражадаги мураббийни кутишимиз мумкинлиги менга унчалик қизиқ эмас, қизиғи, у мураббийликни ҳам айнан футболчилик фаолияти сингари, энг юқори чўққида тарк эта оладими? Фергюсон ёки Баккенбауэр каби, айни вақтида тўхтай оладими? Ёки Липпи ёки Рекхагел каби “яна бир уриниб кўришни” танлаб шарманда бўлармикин?

Биласизми, буниси энди анча қийин. Футболчи ўзини куч тарк этаётганини, аввалги финтлар ва зарбалар ўхшамаётгани-ю тезлик пасайиб қолганини сезиб туради. Футболни тарк этиш учун таҳминий ёш ҳам бор, қандайдир. Лекин ақлнинг нураб, ўтмаслашиб бораётганини вақтида пайқаш осонмикин?

Ҳаётда ҳам шундай, назаримда. Вақт ўтиб, ёшимизга ёш қўшилса, гўёки, тажрибали, ақлли бўлиб қолишимизни, бугундаги кўпгина хатоларимизни тузатиш имкони бўлиши ҳақида кўп ўйлаймиз, режа қиламиз. Аммо аслида, эртанги тажрибамиз ҳам бугунги ақлимиз устига қурилишини, энг муҳими қўлдан чиқиб кетган кеча ёки ҳали қўлга киритилмаган эрта эмас, бугунги ҳолатимиз, бугунги қарорларимиз эканини унутмаслик керак...

 

Киритилган сана: 27.01.2016 11:52. Ўкилди: 10458 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


FUTBEK
Сана: 15.09.2016 17:57. FUTBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ROMANEMO
Сана: 04.02.2016 12:20. ROMANEMOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOKIREAL

Сана: 27.01.2016 14:34. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.