Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Танаси бошқа дард билмас

Баҳо:
+2; -0

Гўдаклигида онасини йўқотиб, етимликда улғайган, лекин ҳар он онасининг расмига тикилиб, ўз ҳолича армон бўлган бахтли болалик расмини чизадиган бир йигитни кўз олдингизга келтиринг. Аслида у ўша бахтни хис қилмаган, тенгдошларининг она ҳақидаги ҳикояларини эшитиб, ўзи учун бир тўкис ҳаётнинг образини чизиб олган. Ўзини ўша онаси билан биргаликдаки болаликда тасаввур қилади, хаёл суради, тақдирнинг бу чизгиларидан хурсинади.

Энди бошқа йигитни тасаввур қилинг. У ёшлигидан она меҳри билан бирга ўсди. Ҳар бир қадамида волидаси унга ҳамроҳ. Маслаҳатгўйи ҳам, келажакдаги режаларининг бош қаҳрамони ҳам у – онаси. У ҳеч қачон онасиз яшамаган, ҳеч қачон ҳаётини онасиз тасаввур қилиб кўрмаган. Эртага уйланяпти. Онасининг унга боғлиқ энг катта орзуси рўёбга чиқаётганидан, бахтининг тўкислигидан хурсанд юрибди. Тақдир. Бирданига, бугун, кутилмаганда онаси вафот этди.

Бир он тасаввур оламида сайр қилиб, мана шу икки йигитнинг айни дамдаги ҳолатини кўз олдингизга келтиринг. Айни дамда кимнинг дарди аламлироқ?

Катта авлод вакилларига кўпинча хавас билан қараймиз. Улар 70-йиллардаги “Пахтакор”ни кўришган. Биз кўрмаганмиз. Улар Аннинг заргарона бурчак тўпларини, Федоровнинг учқур отдек тезлигини ўз кўзлари билан томоша қилишган. Биз эса йўқ. Улар Олим Ашировни олқишлашган, Сирожиддиннинг бошини силашган, Эшбўтаевни келажаги ҳақида ширин орзулар қуришган. Биз эса йўқ. Армон худдики, бизга ёрдек, лекин...

Биласизми, мен ўзимча бир фалсафий кашфиёт қилганман. Яқинини йўқотган кишилар узоқ вақт ўтиб, ўша инсонни кўз ўнгида қайта жонлантираётганда, биласизми, энг асосий кадрларда қайси воқеа бўлади? Айнан ўша айрилиқ куни! Айнан ўша кунни энг кўп эслайди. Айнан ўша куни нимани хис қилганини қайта жонлантиришга ҳаракат қилади. Ўша мудхиш хабарни эшитмасдан бир икки сония олдинги вазиятларт, ўша хабар айтилаётган пайтдаги ўзининг ҳолатини кўз олдига келтираверади, келтираверади. Ўша хабарни ким, қай тарзда, қандай сўзларни ишлатиб, қандай оҳангда айтганини бир умр эсдан чиқармайди. Ишонаверинг.

Ёши каттароқ мухлислар билан суҳбатлашинг. Ўша жамоа ҳақида гап борганида, уларнинг кўзларининг тубига қаранг. Қалбларнинг тубига кўмилган ул суюклилари ҳақида хурсиниш аралаш табассум билан ҳикоя қилиб бераётган оталаримизга эътибор беринг. Кечаги  еган овқатини зўрға эслайдиганларнинг Чуркин ундоқ эди, Покатилов бундоқ эди, деб аниқ тиниқ бир нарсаларни ҳикоя қилиб бераётганларида, аслида, кўзларининг ўрнида, энг олд саҳнада, ўша мудҳиш кун тафсилотлари намоён бўлаётгани шубҳасиз.     

Сўнгги марта қачон хоккей учрашувини тўлиқ кўрганимни аниқ эслай олмайман. Ярославлда “Локомотив” хоккей клуби борлигини ва ҚХЛ да иштирок этишини биламан, аммо бирорта аъзосини танимайман. Танимаганман.

Ўша бир пайтлар, 50-йилларда авиахалокатга учраган МЮ жамоаси ўйинларини ҳам кўрмаганман. Тарихини ўқиганман. Айнан ўша воқеадан кейин жамоа мухлисига айланган ва ҳалигача, бирор учрашувни ўтказиб юборса, ҳалок бўлган ўшалар олдида виждони қийналадиган катта авлод вакиллари борлигини эшитганман. Юқорида тилга олинган “Локомотив” хоккей клубининг ҳалокати ҳақида ўз блогида фикр билдирган Василий Уткин “Ана энди мен кимга мухлислик қилишимни биламан. Узоқ вақтгача” деб ёзганида, ўша МЮ чиларни тасаввур қилиб кўрдим беихтиёр.

Ўша бир пайтлар, 70-йиллар охирида авиҳалокатга учраган “Пахтакор” ўйинларини ҳам кўрмаганман. Тарихини ўқиганман. Дадам гапириб берган кўпинча. Айнан ўша воқеадан кейин мухлисликни йиғиштирган, ҳозирда “Пахтакор”нинг бирор ўйинини кўриб қолса, ҳалок бўлган ўшаларни эслаб, ичи тирналадиган катта авлод вакиллари борлигини эшитганман. Юқорида тилга олинган “Локомотив” хоккей клубининг ҳалокати ҳақида ўз блогида фикр билдирган Василий Уткиннинг юқоридаги мулоҳазасига ўз муносабатини билдирган бир мухлис “Ана энди мен кимга мухлислик қилишимни билмайман. Узоқ вақтгача” деб ёзганида, ўша “Пахтакор”чиларни тасаввур қилиб кўрдим беихтиёр.

Қитъалараро Хоккей лигасининг биринчи тури доирасидаги “Салават Юлаев” ва “Атлант” жамоалари ўртасидаги учрашувнинг тегишли лавҳасини кўриб қолдим. Ўйин энди қизиган пайтда суҳандон майдонга тушиб келди ва микрафонда мудҳиш хабарни ўтирганларга етказди:

-          Қадрли дўстлар, сизларга ҳозир қайғули трагедия ҳақида хабар бермоқчиман. “Динамо” (Минск) билан ўйинга кетаётган “Локомотив” клуби ўтирган самолёт ҳалокатга учради. Хоккей клуби аъзолари орамизни тарк этдилар.

Кадрда аренада ўтирган мухлисларни кўрсата бошлашди. Ўша жамоага тўғридан тўғри алоқада бўлмаган, аслида бутунлай бошқа клубга ишқибозлик қиладиган одамларнинг аҳволини кузатдим. Даҳшат. Уёғига хоккейчилар ҳам ўйнай олишмади. Маълумки, хоккей барибир футболчалик оммавий эмас, демак, хоккей олами анча торроқ доира ҳисобланади. Хоккейчилар нисбатан бир бирлари билан якинроқ, дўстона алоқада бўладилар, бу табиий. ҚХЛ 1-тур ўйинларини бутунлай бекор қилиб, кейинроқ ўтказилиши ҳақида қарор чиқарди. Бошқа иложи ҳам йўқ эди.

Юқорида эслаб ўтган авиаҳалокатлар ҳақида етарли маълумотга эга бўлсам-да, мана буниси чинданам даҳшат эди. “Пахтакор”нинг аянчли қисмати, ўша воқеалардаги таниқли журналистларимизнинг муносабати, дадамнинг хикоялари, турли видеолавҳа-ю, таъсирчан мақолалар туйғуларимни қанчалик чертмасин, ўша воқеа мен учун хотира  шаклидаги маълумот эди холос. Дадамнинг айтганлари қанчалик таъсирли бўлмасин, барибир, униям вақт даволаган ва махзун бир ҳикоя шаклига келганди нари борса. “Энди нима бўлади? Энди нима қиламиз? Вой-дод! Наҳотки?!”  каби иборалардан қутулиб олганди ўша воқеалар, тўғрими?

Мана буниси эса кўз ўнгимда, ўзининг бор даҳшати билан намоён бўлаётганди. Жамоанинг 43 нафар аъзолари ҳалок бўлдилар. Ўттиздан ортиқ хоккейчи ўз ихтиёри билан “Локомотив”да ўйнаш истагини билдирди. Улар билан хайрлашув маросимига эса юз мингдан ортиқ одам тўпланди. Кимдир йигитларнинг оиласига қайғурган. Бошқаси, “Локомотив” клубининг келажакдаги тақдири ҳақида гапирган. Учинчиси, бошқа клублар “Локомотив”га вакилларини ёрдамга бериб туришлари керак деса, шериги клубга лигада қандайдир имтиёз бериш кераклигини айтади. Бешинчиси ҳеч нарсани ўйламайди, фақат йиғлайди. Хўп, янги “Локомотив” кучайиб барчани додини берган тақдирдаям, ўша болаларни ким қайтаради? Деярли ҳар куни катта-кичик ҳалокатларни бошдан кечирадиган мамлакат ўша воқеадан тирик қолган ва реанимацияда ўлим билан олишаётган биргина хоккейчининг дуо қилмоқда.

Йўқ, мен ўзимча турли таъсирли гапларни ёзиб, сизларни тўлқинлантирмоқчи эмасман. Бу ишни илгари кўп қилардим. Ўша фожеалар ҳақида эшитган вақтимда менда пайдо бўладиган эмоцияни сизга ҳам етказишни ўйлардим. Шу мақсадда турли таъсирли сўзлар излардим. Гуёки, дадамнинг ўша 1979 йилдаги чин аҳволини ҳис қила оляпман деб ўйлардим.

Йўқ. Ҳис қилмаган эканман аслида. Ҳис қила олмас эканман! Ҳеч қачон. Бунинг иложи йўқ экан. Худо кўрсатмасин.  

 

2011 йил, сентябрь

Киритилган сана: 11.08.2013 14:04. Ўкилди: 8544 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


KHARITON
Сана: 12.08.2013 01:40. KHARITONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 11.08.2013 19:14. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCNEFTCHI
Сана: 11.08.2013 18:06. FCNEFTCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCNEFTCHI
Сана: 11.08.2013 18:05. FCNEFTCHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 11.08.2013 16:56. KNYAZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 11.08.2013 16:19. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 11.08.2013 16:19. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALISHERKOMIL
Сана: 11.08.2013 15:39. ALISHERKOMILга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


URINOV
Сана: 11.08.2013 15:29. URINOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 11.08.2013 15:29. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


URINOV
Сана: 11.08.2013 15:29. URINOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


URINOV
Сана: 11.08.2013 15:29. URINOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


URINOV
Сана: 11.08.2013 15:28. URINOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAFARALI
Сана: 11.08.2013 14:44. SAFARALIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 11.08.2013 14:29. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.