Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Капалак" принципи (Эффект бабочки)

Баҳо:
+12; -0

Айтдим-у, сал сабр қилиб турсак, имкониятларимиз ошиб бораверади. БАА энди бизни ютмасдан туриб, Лондонга бориб бўпти! Биз шу ерда эканмиз, ҳали йўлланма қочиб кетгани йўқ. Келсин, ютсин (ё ютқазмасин), бемалол.

Йўқ, бу баландпарвозлик эмас. Олимпия терма жамоамиз Ироқ билан ўйингача ўтказилган олти учрашувда ўз даҳлсизлигини сақлагани, тўрт кун оралағида дунёнинг икки чеккасидан ютқазмасдан келгани ҳақидаги мунозараларда кўпроқ вазиятнинг охирини кутдик, тўғрими? Ҳали гапиришга эрта, Лондон йўлланмаси қўлга киритилсин, кейин гапирса арзийди, дейилди. Кўпчилик.

Энди савол бераман – ҳали ҳеч нарса аниқ бўлмай туриб, нега Ироқ билан ўйиндан кейин тушкунликка тушиб қолдик? Ироқ “совға” жамоа эмас, улардан ҳар ким ҳам ютқазиши мумкин. Демак, доимо вазиятга умумий ҳолда қараган яхшироқ эмасми?

Айтайлик, қуръа ташлаганида ҳаммамиз ўлим гуруҳига тушганимизни тан олгандик. Ана ўшанда, кимдир чиқиб, сўнгги турда БАА ни енга олсанглар, Лондонга тўғридан тўғри борасизлар, деганида ирғишламасмидик? Воқеаларнинг мана шу ривожини орзу қилмаганмидик? Мен ўшандаёқ рози бўлардим, ростан.

Билиб қўйинг, биз икки тур олдидан вазифани ҳал қиладиган даражадаги кучли терма жамоа эмасмиз, бўлмаганмиз. Бунақаси ўша Испания, Германия, Бразилия, Япония каби терма жамоаларнинг саралаш ўйинларида бўлади. Ҳатто француз-у италияликлар ҳам бир нафасда бунақа йўлланмани қўлга киритиб кетаверишмайди. Илк турлардаги омадли учрашувлар туфайли, ўзингизни футболнинг энг олий мақомида кўрган бўлсангиз, сизнинг муаммоингиз. Ўша мақомда лойиқ бўла олмаганликлари учун футболчилар ва мураббийлар айбдор эмаслар. Боримиз шу.

Доим кимларнидир натижасига боғланиб қолаётганимизни айтиб, хафа бўлиш кулгили. Кимнинг қўлига қарабмиз? ФИФА очколарни бизга бердими ёки бошқага? Бугунги Австралия ва БАА ўйинидаги қайси натижа бизни Лондондан четга улоқтирарди? Ҳеч қайси! Ҳаммаси охирги тургача ўз қўлимизда қолади. Билиб қўйинг!

Вазиятга бошқа тарафдан қаранг. Биз олтита ўйиннинг сўнгги иккитасини бой берсак ҳам, иккинчи ўриндан пастга тушмаймиз! Биз Осиё чемпиони бўлмиш БАА га уч очко тортиқ қилинганидан кейин ҳам, фаворитлигимизча қолмоқдамиз. Тошкентдаги ҳар икки ўйинда ишончли ғалабага эришдик. Биз Тошкентда асосий рақибимизни қабул қиламиз. Ҳар қандай ғалаба бизни қониқтиради. Энг кўп “фора”ни биз беряпмиз шекилли? Шундаймасми?

Мен бу орқали ҳали ҳам “ўлар жойда” эмаслигимизни сизга эслатиб, кўнглингизни кўтариш ниятида эмасман. Эътиборингизни бошқа жиҳатга қаратмоқчиман.

Саралаш босқичида ягона ўйин қолди. Битта! “Битта” ўйин дегани бу ҳар нарса бўлиши мумкинлигини билдиради. Ягона ўйинга қараб, кескин хулосалар чиқарилмайди одатда. Йирик турнирларда ҳам мусобақанинг омадли жамоалари деганда икки финалчи тушунилади. Нега? Чунки финалда ҳар нарса бўлиши мумкин. Бир зарбанинг бир сантиметр четлаб кетиши тарози палласини бутунлай ўзгартириб юборади. Яъни “ягона ўйин” ғояси системадан кўра спортга яқинроқ. Ягона ўйин назариядан кўра амалиётга яқинроқ. Ҳаммаси майдонда ҳал бўлади. Сиз ўйингача ҳаммасини тўппа тўғри қилишингиз мумкин. Ҳаммасини. Аммо барибир ютқазишингиз ҳеч гап эмас. Нега бунақа деяпман?

Қаранг, бешта ўйин ўтди, қандайдир хулосалар чиқаришимиз мумкин. Айтайлик, сўнгги ўйиннинг 89 дақиқаси ҳам ўтди. Ҳисоб - 0:0! Кенжа Тўраев дарвозага зарба йўллади. Бўлиши мумкин-а? Зарба дарвоза кирди ва биз ютдик. Лондондамиз! Абрамов – даҳо. Олимпия терма жамоамиз барчасини тўғри бажаришибди. Тайёргарлик ҳам зўр бўлган экан. “Ерни чуқурроқ хайдашибди”. Браво! Энди бироз орқага қайтамиз. Тўраевнинг зарбаси тўсинга тегди. Ҳисоб очилмади. Абрамов – ёмон мураббий. Тайёргарлик жойида бўлмаган! Филиппинга бало борми? Кўряпсизми?

Йўқ. Мен бунга рози эмасман. “Покер” ўйнашни истамайман. Кенжа Тўраевнинг зарбасини кутишимдан мантиқ йўқ. Олимпиадага боришадими, йўқми, бу энди мен учун керакмас мавзу. Керакмас, демайлиг-у, бошқа мавзу. Бугунги мавзу – яъни олимпия терма жамоамиз саралаш босқичида қандай тайёргарлик кўргани-ю, қандай ўйнагани ҳақида хулосам бор. Тўраевнинг зарбаси тўсинга тегадими, тўргами, бундан қатъий назар, бу фикрим ўзгармайди. Асосийси Лондон йўлланмасига ўша битта зарбачалик яқин келишди. Демак, Лондонга бора оладиган жамоа шаклланди. Ким учундир, олимпиячиларимизнинг ўйини умуман ёқмади. Бу фикр ҳам яшашга ҳақли. Яъни, турнир ҳақидаги фикрларимиз сўнгги зарбадаги сантиметрларга қараб қолиши шарт эмас. Муҳими шу.

Йўлланма эса, қилинган меҳнат ва хатони расмийлаштириб, тарихга қайд этади холос. Қайд – бу келажак авлод учун. Мен эса ҳаммасини кўриб турибман. Сиз ҳам.

Киритилган сана: 23.02.2012 01:11. Ўкилди: 8488 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:28. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:28. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:25. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


BARSA
Сана: 01.03.2012 12:50. BARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAKADABRA
Сана: 23.02.2012 22:10. IBRAKADABRAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FORLAN
Сана: 23.02.2012 20:04. FORLANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEWDIZELPLUS
Сана: 23.02.2012 18:01. NEWDIZELPLUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GOLKIPER
Сана: 23.02.2012 15:15. GOLKIPERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 23.02.2012 14:14. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OFTALMOLOG
Сана: 23.02.2012 13:06. OFTALMOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASLKOMILJON
Сана: 23.02.2012 12:58. ASLKOMILJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 23.02.2012 11:17. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 23.02.2012 11:13. HEROLIONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 23.02.2012 11:08. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 23.02.2012 11:07. YAHYOHONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ROSSONERI
Сана: 23.02.2012 11:04. ROSSONERIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 23.02.2012 11:03. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 23.02.2012 11:02. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ROSSONERI
Сана: 23.02.2012 11:02. ROSSONERIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONNI
Сана: 23.02.2012 10:58. RONNIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RONNI
Сана: 23.02.2012 10:58. RONNIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ROSSONERI
Сана: 23.02.2012 10:53. ROSSONERIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 23.02.2012 10:24. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAXIMUS
Сана: 23.02.2012 10:13. MAXIMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAFARJON
Сана: 23.02.2012 10:08. JAFARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZOKIRPLUS
Сана: 23.02.2012 09:30. ZOKIRPLUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 23.02.2012 09:14. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHERYURAK
Сана: 23.02.2012 05:10. SHERYURAKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLANUS
Сана: 23.02.2012 02:24. PLANUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 23.02.2012 01:58. SNICKERSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELDARADO
Сана: 23.02.2012 01:51. ELDARADOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAMADRID
Сана: 23.02.2012 01:34. HALAMADRIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.