Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Реализм ва "Реал"изм

Баҳо:
+1; -0

Испанияда ҳеч қачон пешқадамлар ўртасида 13 очколик фарқ йўққа чиқарилмаган, буни ҳатто ўзини максималист деб ҳисоблайдиган Жозе Моуриньо ҳам жуда яхши тушуниб турибди. Кимдир бор муаммони “Реал”дан излар, сабаби, жамоа ЕЧЛ даги ўйинларининг ярмида ҳам у қадар ишончи кўринмади. Бошқалар эса “Барселона”нинг ажойиб стартига урғу беради, зеро, агар “Барселона” ўтган мавсумни ўтган йилгидек бошлаганда, ҳозир бу жамоалар ўртасидаги фарқ атиги 4 очко бўларди холос. Хўш, доимо икки гегемоннинг узун масофадаги марафонини эслатадиган Ла Лигадаги бу ноўхшов ҳолатни таҳлил қилганимизда, сабаблардан бирини танлашга мажбурмизми? Албатта йўқ. Демак навбати билан ҳар икки томондан хулосага яқинлашамиз ва учинчи томондан нуқта қўямиз. Кетиб қолманг.

Демак, Тито Виланова. Қай даражада мураббий экани ҳалигача сирли бўлган бу шахс “Барселона” тарихидаги энг яхши стартга эришиб бўлди. Бу факт. Ҳозирги натижалардан Гвардиоланинг улушига қанчалик урғу берсангиз, кимдир, олдинги йиллардаги ғалабалардан Виланованинг ҳам хизматларини қидиришни бошлаб юборади ва бу баҳс чексизликка юз тутиши шубҳасиз. Ундан кўра келинг, мураббий “босс”га айлангач, нимани ўзгартиргани ҳақида фикр юритайлик.

Виланованинг “Барса”даги имзоси у қадар аниқ сезилмайди, лекин у бор ва жуда муҳим. Тўғри, у Пеп каби дарров бутун таркибни ўзгартириб ўз жамоасини қуришга киришмади- бу табиий чунки у Пеп штабидаги инсонлардан бири эди, қайсидир маънода таркибнинг жамланишида Титонинг ҳам қўли бор, Пике ёки Фабрегасни эсланг. Аммо у тактик жиҳатдан “Барселона”ни шундай ўзгартирдики, ўтган йили пайдо бўлаётган муаммонинг ечимини усталик билан топгани таҳсинга сазовор.

Гап шундаки, икки йил олдин дунё футболида гегемонга айланган “Барселона” ўйини аста секинлик билан орқага кетиши табиий эди. Айниқса, Пуйол, Хави каби футболчиларнинг ёши ўтиб бораётган, Санчес, Фабрегас мисолидаги трансферлар кутилган натижани бермаётганди. Пеп (балки бирга) бу муаммога ўз ҳолича ечишга ҳаракат қилди: таркибда кескинлик билан бир қатор ёшларни чиқарди. Куэнка, Роберто, Тельо, Алкантара каби футболчилар энг муҳим ўйинларда,ҳам биргаликда майдонга туша бошладилар. Вақт эса бу йўналишнинг у қадар тўғри эмаслигини кўрсатди – “Барселона” услуби қанчалик мукаммал бўлмасин, ижрочиларининг жуда юқори савияли бўлишларини тақозо қиларди. Алкантара ва Тельо бирданига, балки умуман Хави ва Месси бўлмасликлари мумкин, тўғрими? Натижа маълум, жамоа мавсумни ўзига керакли тонусда якунлай олмади, “Реал” ва “Челси”га қарши ўйинларда биз осонлик билан рақиб дарвозасига кириб борадиган ва шиддатли прессинг уюштирадиган “Барселона”ни кўрмадик. Таназзулми бу?

Тито мана шундай оғир вазиятда жамоани қабул қилиб олди, ўйин борасида муайян муаммолар бор, босим эса фақат Фергюссоннинг бўлажак вориси каби катта. Ҳозир ҳам, бир эътибор беринг, жамоа мавсумнинг деярли барча ўйинида ғалаба қозонаётган бўлса-да, унинг ростанам дунё футболидаги гегемонлиги ҳақидаги тасаввур сизда камроқ тўғрими? Гвардиоланинг “Барса”си ҳайбатлироқ, шиддатлироқ ва кучлироқ кўринарди, нима дедингиз? Аввалига ҳимоядаги хатолар туфайли деб ўйладик, кейин эса, йирик ҳисоблар йўқлигини рукач қилдик. Хатолар камайди, ҳисоблар йириклашди ҳамки, негадир “Барселона “ фақат очколарни теряпти холос, бизни ҳайрат кўчасига етакламаяпти. Сабаб?
Пеп ташкил қилган “Барселона”нинг асосий хусусияти бу – рақиб майдонидаги тотал прессинг эди. “Барселона” услубини 70-йиллардаги “Аякс”, 80-йиллардаги “Спартак”, 90-йиллардаги Круифф “Барселона”сига қиёслаган ҳар қандай мутахассис, Пеп жамоасининг ўшалардан фарқли жиҳати айнан мана шу прессинг эканини таъкидламай қўймасди. Виланова айнан мана шу прессингдан воз кечди ва унинг “Барселона”си Круиффнинг жамоасига максимал даражада яқин келди. Виланованинг бу услубдан воз кечганига сабаблар етарли, асосийси, ўша ўтган йили бўй кўрсатган кадрлар муаммоси. Хави ва Фабрегаслар билан бутун ўйин рақиб майдонида шиддатли босимни ушлаб туриш осон бўлмай қолганди, ўтган йили жуда кўп ўйинларда, айнан шунинг учун ҳам Хави жамоа темпидан тушиб қолаётганди. Виланова бошчилигидаги “Барселона” эса рақибга ҳам ҳужум қилиш имконини беряпти, тўпни қайтариб олиш учун ҳимояга қайтиш ва хатони кутишга қарши бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам мавсум бошида бундай ўйинга ўрганмаган ҳимоячиларга кўпроқ босим тушди, лекин энди “Барселона” тезкор ҳужумларни кўпроқ уюштиряпти, кўпроқ вазият яратяпти, кўпроқ гол уряпти. Энг асосийси, Хави ва Фабрегас устига тушадиган юк камайди ва энди улар, асосйи вазифа билан шуғулланишга кўпроқ куч ва шароитга эга бўлмоқдалар. Олдинги йиллардан шаклланган ва ҳозир ҳам ҳеч қаерга йўқолмаган пойдевор эса барибир жамоа билан бирга, керакли пайтда, айниқса кучли жамоаларга қарши ўйинларда қўл келиши шубҳасиз.

Назария бўйича бу йилги “Реал” рақибини бутунлай тахтдан қулатиши керак эди. Йилдан йилга ўсиб бораётган ва айни пишиб етилган мадридликларнинг бу йўналишда давом этишларига тўсиқ йўқ эди гўё. Мадриддаги суперкубокда “Барселона”ни чилпарчин қилиб ташланганда, “Реал”даги улкан потенциални гувоҳи бўлгандик. Ўша куч қаерга кетди?

Аминманки, ўша куч ҳали ҳам мавжуд, вазиятлар тақозоси мос келиб қолса, бу кучни мавсум давомида яна кўришимиз мумкин. Энг асосий савол бошқа ерда: жамоадаги ушбу потенциални намойиш этилиши заруратини пайдо қиладиган куч “Реал”да, ёки унинг мураббийида ҳам борми?

Ишониш қийин. Жозе Моуриньо ажойиб ғалабаларга эришадиган жамоа туза олади, аммо мағлубиятга учрай оладиган, мағлубиятни кўтара оладиган жамоа туза олмайди. Мауриньо жамоалари қўлга киритилиши энг оғир бўлган ЕЧЛ кубогини кўтара олади, аммо ушлаб туриш энг қийин бўлган мағлубият юкини эмас. “Реал”да муаммони ёмон тайёргарлик, ижрочиларнинг йўқлиги ёки ёмон тактика эмас, айнан олдинги мағлубиятлар натижасида пайдо бўлган руҳий мувозанатсизлик пайдо қиляпти, деб ўйлайман.

Мен Жозени айблай олмайман, у ўзидан талаб қилинган вазифани ўзи тўғри билган йўналишда амалга оширмоқда. Футболчиларда мотивация кўнгилдагидек бўлмаса, мураббий нима қилсин, профессионалми улар? Мураббий бошқаларнинг фикри билан фаолият юритиши хато бўлади, албатта. У жамоа қолипига тушадиган мураббийлар тоифасидан эмас, у курашчи, у келиб, кўриб, ғалаба қозонадиган цезар, цезарлар эса ушбу ғалабаларнинг шуҳратини ўз мамлакатига олиб кетади, ғалаба қозонилган жой эса харобага айланади. Бир неча йиллардан бери йирик ғалабаларни кўрмаган “Реал” айнан мана шундай мураббий танлаганда, ҳаммасини ҳисобга олган бўлиши керак, айни ўша пайтда анъана эмас, кубокни танлаган. Мауриньо ўша ўнинчи ЕЧЛ кубогини Мадридга олиб келиши мумкинлигини инкор қилмайман, ош бўлсин, анъана эса Раул мисолида немис диёрига кетиб бўлганди. Қайси бири муҳим, бу энди ҳар бир диднинг ўз ихтиёри.

Уч ҳафта олдин “КПР” га қарши ўйиннинг учдан бири ўтмаёқ, “МЮ” ҳимоячиси Рафаел алмаштирилди. У ўриндиққа аранг етиб борди, кейин ўзини тута олмай йиғлаб юборди. Нега биласизми? Мен ҳам билмайман, лекин бошқа нарсани биламан – Рафаел Фергюссоннинг ҳар бир қарори энг тўғри эканига ишонади, алмаштирилдими, демак ўйини чиқмаган – бошқа сабаб ҳақида ўйлаш керакмас – машғулотга зўр бериши керак. Рафаел кейинги ўйинда майдонга тушди ва Манчестер дербисидаги энг яхши ўйинчилардан бири бўлди. Бошқа бир вазият, Месси ўғил кўрган куннинг эртасига “Камп Нау”да бўлиб ўтган ўйин эсингиздами? “Сельта”га қарши. Месси ўша ўйинда гол уришни жуда истаганди, балки нишонлаш учун тайёргарлик кўргандир. Хуллас биринчи таймда қулай вазиятдан фойдалана олмаган Месси иккинчи таймда фақат юрди. Ўйнамади. Майдонда юрди. Виланова уни алмаштиришга ботина олмади. Шериклари қувватлаш учун тўпни унга оширишга ҳаракат қилишар, барибир ўхшамасди. Гуёки, бир оилада аразлаб қолган кичик ўғил, унинг феълини яхши биладиган акалар ва ота эса иложи борича уни юпатишга уринишарди. Шунақасини “Реал”да тасаввур қила оласизми? Мен эса, йўқ. Роналдунинг бахтсиз бўлиб қолганига сабаб шудир, у Мадридда ҳеч қачон эркатой болакай бўла олмайди, ўнлаб рекордларни урса-да. У Мадридда ёлланма ишчи, пулини олдингми, ўйна ва гол ур. Бир дақиқа югурмай қўйчи, хуштагимизни эшитасан!. Мажбурсан шунга, сенга шунча пул тўлаганмиз, сен эса, бизга ғалабаларни олиб беришинг шарт. Никоҳ шартномаси ҳукмронлик қиладиган бу оилада ҳар икки тараф ҳам бахтли бўла олмайди. Ғалабалар, яхши кунлар уларни бирлаштирар, лекин оғир кунлар бир бириннг елкасига бош қўйиб эмас, бир-бирига тош отиб ўтказилади. Мадридда футболдан завқ олинмай қўйганига анча бўлган. Мадридда “мадридстар”лар эмас, “гладиаторлар” фаолият кўрсата бошлаганига анча бўлган,

Қайтараман – бу танлов ва мезонлар иши, мен ҳеч кимни айбламоқчи эмасман. Қайтараман, Моуриньо Мадридга ғалабалар қозониш учун келган, анъаналарни сақлаш учун эмас. Унга Мадридга муҳаббат уйғотувчи ва футболчиларга Мадрид нималигини англатувчи Рауллар керакмасди, гол уриб очколар келтирувчи Бенземалар зарурроқ эди. Бу унинг танлови, Моуриньо анъаналар қоровули эмас, у бир пайтлар тўп ташиб юрган “Камп Нау”га келиб провакация билан шуғуллана оладиган алоҳида шахс.

Роналду ҳам ҳозир ўзи қумсаётган муҳитдан ўз истаги билан чиқиб кетганди. У характер жиҳатидан Моуриньога ўхшайди, у яккахон уруш очишни ва бу жангда ғалаа қозонишни истайди! Унинг Манчестер анъаналари даражасидан юқорироқни кўзлагани шубҳасиз, айнан шу анънани сақлаб қолиш туфайли бир пайтлар ҳатто Бекхэмдан ҳам воз кечилганини ўйлаб ҳам ўтирмаганди кетаётганда. Аминман, агар Роналду Манчестерда қолганида, камроқ гол урарди, лекин футболдаги ҳозирги даражаси ҳам, “Олтин тўп”лари сони ҳам ҳозиргидан кўпроқ бўларди. Унинг муваффақиятларида “Руни ва Скоулз”нинг улуши кўп бўлганини айтиб кайфиятини бузадиган фанатлар гуруҳи мавжуд бўларди, аммо Роналдуда Месси билан тенг қуроллар ёрдамида курашиш имконига эга бўларди, тўғрими?

Ўнлаб юқори савиядаги футболчиларига эга бўлган мактаби бўлмаса-да, “Реал”да ҳам бу анънана бор эди. Мана бу Зиданнинг футболкаси, мана бу Роналдо бутсиларининг изи, мана бу шкафдан кимсан Раул фойдаланган. Мана шу тушунчаларнинг ўзи тўлқинлантира оладиган авлод, улар ким, Кальехон бўладими, Сольдадоми ёки Педро Лион, фарқи йўқ, қадрланмас экан, мана шу анъаналар қайсидир нуқтада совринлардан устун қўйилмас экан, “Реал”да муаммолар пайдо бўлаверади. Ҳа, Сольдадолар билан чемпион бўлиш қийиндир, лекин Сольдадолар билан мағлубиятлар мардонавор босиб ўтилади. Мен бунга ҳам аминман. ��

Киритилган сана: 18.12.2012 16:59. Ўкилди: 8589 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:18. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 09:16. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 19.12.2012 18:20. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 19.12.2012 16:40. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 19.12.2012 09:19. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 19.12.2012 07:49. SERIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SERIY
Сана: 19.12.2012 07:49. SERIYга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 19.12.2012 01:49. ZIDANUZBга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 19.12.2012 01:47. ZIDANUZBга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 19.12.2012 01:47. ZIDANUZBга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 19.12.2012 00:06. FATHQUQONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJON
Сана: 18.12.2012 22:42. NODIRJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJON
Сана: 18.12.2012 22:42. NODIRJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NBKICKER
Сана: 18.12.2012 21:50. NBKICKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MASTERFUTBOL
Сана: 18.12.2012 20:25. MASTERFUTBOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XABIALONSO
Сана: 18.12.2012 20:21. XABIALONSOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 18.12.2012 20:11. FOTIXга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:11. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:10. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:07. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:06. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:06. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:05. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:05. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:05. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PLAZA
Сана: 18.12.2012 20:03. PLAZAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAZBORWIK
Сана: 18.12.2012 19:42. RAZBORWIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 18.12.2012 18:46. BURGUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 18.12.2012 18:38. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 18.12.2012 18:29. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 18.12.2012 18:29. SANCHESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 18.12.2012 18:27. SANCHESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELIVERPOOL
Сана: 18.12.2012 18:25. ELIVERPOOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 18.12.2012 18:21. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 18.12.2012 18:20. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 18.12.2012 18:13. SANCHESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HELLOMOTO
Сана: 18.12.2012 17:53. HELLOMOTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUSHNUD
Сана: 18.12.2012 17:47. XUSHNUDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUSHNUD
Сана: 18.12.2012 17:42. XUSHNUDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 18.12.2012 17:24. MUNISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAZBORWIK
Сана: 18.12.2012 17:20. RAZBORWIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 18.12.2012 17:20. FOTIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.