Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Келинг, келишайлик

Баҳо:
+14; -0

Жамиятнинг, соҳанинг ривожланиши учун уни белгилаб берадиган қонун-қоидалар кифоя қилмайди. Яна бир асосий талаб шундаки, ушбу қонун ва қоидалар жамият аъзоларининг ғоя ва хис туйғулари билан ҳамоҳанг келиши керак. 

Мисол учун, юртимизда бир жинс вакилларининг ўзаро турмуш қуриши тақиқланган, тўғрими? Айни дамда ушбу жиноят жамиятимизга хавф солмайди. Йўқ, бунинг сабаби – буни таъқиқловчи қонун борлигидан эмас. (Биламиз-ку, қонун томонидан тақиқланган жуда кўп фаолиятлар барибир жамиятимизга хавф солишда давом этаверади) Халқимиз, атроф муҳит, жамоатчилик хис туйғуси ушбу жиноятни қабул қила олмайди. Бу ҳолатдан чин маънода жирканамиз. Айтмоқчиманки, жамиятимизни ушбу жиноятнинг хавфидан асраётган омил – фақат унга қарши қонуннинг борлиги эмас, иккинчи шарт бўлмиш – ушбу қонуннинг хис туйғуларимиз билан ҳамоҳанг эканидадир. Агар бугуноқ, бир жинс вакилларининг ўзаро турмуш қуриши мумкинлиги ҳақида қонун чиқса ҳам, бу жиноят биз учун хавфли бўлиб қолмайди. Қачонки, бу ҳолат жамиятимизда оддий ҳолга айланса, ушбу жиноятни кўриб нафратланмасак, бизнинг хис туйғуларимизни чертмаса – ана ўшанда хавфни кутаверинг. 

Ўтган хафтада, бир пайтлар “Чемпион” газетасининг таҳририяти жойлашган бинога йиғилдик. Бир пайтлар “Чемпион” газетасининг таҳририятини ташкил қилган бир қатор журналистлар “Стадион” газетасининг истиқболи ҳақида гаплашиб олдик. Ҳозир гувоҳи бўлиб турганингиз -  газета хажмининг кенгайиши муносабати билан йиғилиш қилдик. Турли ғоялар, режалар ўртага ташланди, муҳокама қилиндики, насиб қилса, аста секинлик билан сиз ҳам бунинг гувоҳи бўласиз. Гап бунда эмас. 

Мажлис тугаб, биргаликда овқатланишга чиқдик. Бир пайтлар “Чемпион” таҳририяти ўрганиб қолган “Юмшоқ жўжалар” ошхонаси беркилиб кетган экан. Афсус, лекин қорин оч. Бошқасига кирдик. Емак устида суҳбат бошланди. Бу сафар бироз енгилроқ, боғдан, тоғдан... Лекин футбол ичида, футбол атрофида... Ичидан гап ва маълумот қайнаб чиқадиган Бахтиёр Ширинов ва Бобомурод Абдулла, кузатиб, материал тўплаётган камгап Ҳамза, газетачиликнинг оғир юкини кўтариб, анча салобат кирган Олимхўжа, Шуҳрат ака ва бошқалар... Гап бунда эмас.

Биласизми, биз футбол ҳақида гаплашдик. Аслида футбол ҳақида жуда кўп гаплашамиз. Сайтларда, форумларда, конференцияларда, мақолаларда. Лекин бу суҳбатда айтилаётган маълумотлар, фикрлар биз ўша фикрлар асосида яратаётган “маҳсулотлар”имизда янграмайди. Сабаблар кўп -  кўпинча бу гаплар оммага ошкор қилинмайдиган даражада асоссиз бўлади, баъзан омма қабул қилмайдиган даражада хунук. Лекин, энг қизиғи, бизнинг,  аслида соҳани чиркин ишлардан тозалашни вазифа қилиб олган ҳаммамизнинг, хис туйғуларимиз у қадар азият чекмаётганди. Халқни алдаш, ўйинларни келишиш, ютқазиб бериш, ютиб бериш, порахўрлик каби иллатлар ҳақида хотиржам, қизиқ бир воқеа ёки эртакни айтиб бераётгандек гапираётгандик, эшитаётгандик. 

Ўйлаб қолдим, балки, футболимизга болта ураётган иллатларнинг йўқ бўлмаётганига сабаб ҳам шудир. Қонун бор, айтайлик, келишилган ўйинлар оғир жазоланади. Аммо ушбу қонуннинг амал қилишини таъминлайдиган иккинчи, энг асосий шарт бажарилмаяпти-ку?! У ҳолда, ушбу қонунлардан нима наф? Келишилган учрашувларни жиноят санамай, уларни қонунийлаштирсакчи? Куляпсизми? Хазиллашмаяпман. Ахир биз аслида нафратланмайдиган иллатга нисбатан жазо белгилашдан нима фойда? Аксинча, бу ишларни нафақат амалда, қоғозда ҳам оддий ҳолга айлантирсак, кўпроқ наф келтирган бўларди, назаримда. Ҳаммага.

Биринчидан, ўша ўйин сотишга ўрганиб қолган аутсайдер ёки ўртамиёна клубларга.  Доим пулсизликдан қийналиб юришади. Иккинчи даврага келиб, футболчиларга ойлик тарқатишга ҳам қийналиб қолишади. Эндичи? Қонуний ҳолда, клуб бюджетини тўлдиришнинг энг яхши ва осон йўли. Ахир ўзимиз-ку, клубларимизнинг иқтисодий фойда кўриш даражасини жуда пастлигидан нолиётган. Биринчи даврада етарли очколарни тўплаб олган клуб, иккинчи даврада барқарор молиявий жараёнга киришади. Кўпинча, йил бошида клублар учун тасдиқланган бюджет, йилнинг иккинчи ярмига бориб камайиб кетади, тўғрими? Биринчи сабаб, инфлация туфайли, мавсум бошидаги режаларга путур етади. Иккинчи сабаб, ўша ҳаражатларни қоплаши керак бўлган тушум кутилганидек бўлмайди. Агар, келишилган ўйинларни қонунийлаштирсак, айнан пул керак бўладиган иккинчи даврани клублар муаммосиз босиб ўтишади. Очколарми? Ҳал қилса бўлади. Масалан, очко сув ва ҳаводек зарур бўлган етакчи жамоаларга ўйин сотилади. Бу пулга эса, очко керак бўлмаган бошқа бир жамоадан сотиб олинади. Арзонроққа. Ҳам ортиқча ҳаракатдан қочилади, ҳам умуман очкосиз қолиш риски йўқ, ҳам молиявий фойда кўрилади. 

Иккинчидан, футболчи етиштириб, бошқа лигаларга ёки терма жамоага экспорт қилиш орқали кун кўрадиган жамоаларга ҳам фойдали. Шунақа келишилган ўйинларда, бозорбоп футболчиларга урғу берилади, кўпроқ гол киритиб, ушбу футболчининг статистикаси ва нархи ошиб бораверади. Зўр-а? Агар Эрматов ҳакамликни тугатиб, ПФЛ нинг мақтанадиган бирор жиҳати қолмаса, бу жараённи умумлига хашарига айлантишимиз ва қайсидир ҳужумчимизга “Олтин бутса” олиб беришимиз мумкин. Айтганча, нафақат Эрматов, балки Роналду ва Месси ҳам футболчиликни тугатишлари керак бўлади.

ПФЛ дедим-а? Ушбу ташкилот учун ҳам жуда қулай. Ҳеч ким норози бўлмайди. Ҳеч ким бир-бирининг устидан арз қилмайди. Қайсидир ҳакамнинг нотўғри қарори муҳокама қилинмайди. Ҳаммаси дўстона кечади, ҳатто келишилган ўйин нархидан маълум фоизда маблағ ташкилотга ажратилиши мумкин. 

Учинчидан, клубларимиз атрофида айланаётган пулларни назорат қилиш осонлашади. Фалончи клуб пулга қийналибди, фалончи клуб зўрға кун кўраяпти экан, деган тахминий фаразлар камаяди. Масалан, ҳозир нима бўляпти? Қайсидир клуб бошлиғи ўйинни сотади ва мўмайгина даромад қилади. Хўш, ўша пулни қаерга ишлатади? Клуб балансига – “келишилган ўйинлардан тушган тушум” деган счет очиш қонунга зид. Ёнидан, ёки машинасини сотиб, клуб учун сарфлаётганига биров ишонмайди. Бечора раҳбар мажбур бўладики, ўша пулни уйига олиб кетишга. Кўряпсизми. Келишилган ўйиннинг қонунийлаштирилмагани учун, бечора раҳбарнинг бечора болалари ҳаром луқма еяпти. Ҳаром луқманинг оқибатини ўзингиз ҳам яхши биласиз. Агар келишилган ўйинлар қонунийлаштирилса, клуб раҳбари бемалол ўйинни сотганини, қанчага сотганини яширмайди. Демак ҳамма клуб кассасига қанча пул тушганини билиб туради ва ўша пулни назорат қилади. Ҳатто журналистлар ҳам матбуот анжуманларида – “Жаноб фалончи, ўтган мавсумда саккизта ўйин сотиб, ўртача, фалон доллар пул топдингиз, нега клуб учун фойдали трансферлар амалга оширмадингиз?” деб сўраши мумкин. Яъни, ушбу соҳа орқали тушадиган пуллар яширин бўлиб раҳбар ёки мураббийнинг хамёнига кирмайди. Қонуний ва режали равишда клуб иқтисоди ва балки болалар футболи, академияларга сарфланади. Футбол мактабларига тўп, форма ва бошқа жиҳозлар олинади. Клуб раҳбари учун ўша пулга ўз болаларига ҳаром овқат олишдан кўра, бегона болаларга тўп олиб бериш виждонан енгилроқ кечади, манимча.  

Биз журналистлар ва шарҳловчилар ҳам кўп нарса ютамиз. Мисол учун, баъзи ўйинларнинг келишилганини билган ҳолда “ўйин қизғин курашлар остида кечди”, “меҳмонларга омад кулиб боқди”, “ўйин жанговор 3:1 ҳисобида якунланди” деб ёлғон аралаш шарҳларни ёзиб, виждонимиз қийналмайди. Бунинг ўрнига, клубларнинг келажак режалари, тақвимнинг кимга қулай келгани, қайси ўйинларни сотиб, қайси ўйинларни сотиб олиши мумкинлиги ҳақида математик мақолалар билан чиқишлар қиламиз. Журналистларни қўрқоқликда айбламайдилар, истаганимизча, келишилган ўйинлар, уларнинг нархлари ҳақида ёзиб ташлайверамиз. Жуда қизиқ бўлиб кетади, ишонаверинг. 

Етакчи клубларимиз учун ҳам жуда фойдали. Ҳақиқатан ҳам бой клуб совриндор бўлади. Клублар очколарни қандайдир омад ҳисобига эмас, чин маънода ишлаб топадилар. Кўпчилик ўйлайдики, агар жамоа келишилган ўйинларда иштирок этиб, осон очко киритишга ўрганиб қолса, халқаро майдондаги жиддий ўйинларда қийналиб қолармиш. Бўлмаган гап. Мана, “Ювентус”ни олинг. Айтишларича, клуб жуда кўп келишилган ўйинларда иштирок этган экан. Буни судда ишсботлашди ҳатто. Хўш, жамоа кучсиз ўйнадими Европада? Йўғ-е, ЕЧЛ ярим финалида “Реал”ни қандай ютганликлари эсингиздами? Хуллас, агар мураббий ўйинда барибир ғалаба қозонишларини олдиндан билса, турли босимлардан халос бўлади ва жамоа ўйинига турлича тактика, ғоя ва схемаларни олиб кириши мумкин. Шу орқали жамоа шаклланиб боради. Ҳақиқий катта ўйинларга футболчилар тайёрланиб борадилар. Мана, Абрамов ўртоқлик ўйинларини ҳадеб ютқазавергани билан, расми ўйинларда натижа кўрсатяпти-ку, тўғрими?    

Балки ўйлаётгандирсиз, футбол мухлислар учун, бечора мухлислар жабр чекса майлими, деб. Қўшилмайман. Бу ўзгариш мухлисларга ҳам ёқса керак. Нима, сиз мухлислар келишилган ўйинларни ёқтирмайдилар, деб ўйлайсизми? Унақа эмас. Гуёки ҳамма келишилган ўйинлар ҳақида баҳслашиб, танқид қилиб юрадими? Йўқ, мухлисларда келишилган ўйинлардан нафратланиш туйғуси йўқ. Бу жараённинг айнан ўзлари мухлислик қиладиган жамоанинг зарарига ишлаётганига нисбатан норозилик туйғуси холос. Айтайлик, бир ғолиб жамоа ўша ўйинни сотиб олгани ҳақида гап чиқса, айнан ўша ғолиб жамоа мухлислари бу ҳақида гапиришини истамайдилар. Мағлуб жамоа мухлислари эса тинмай бунга урғу берадилар. Ахир ҳаққоний футболда ҳам мағлублар вазиятни танқид қилади, ғолиблар мақтайди, тўғрими? Демак ҳаққоний футбол ва келишилган футболга бўлган муносабат деярли бир хил эканда-а?

Шунақа. Кимгадир кулгили туюлгандир, лекин мен жиддий ёзяпман. Айтишингиз мумкин – ахир мен журналистман. Халқимни бундай иллатлардан халос қилиш учун жонимни беришим керак. Курашишим керак. 

Лекин нега? Сиз бундан жабр чекяпсизми? Мен сезмаяпман...

Болангизга қарши жиноят қилишса, ҳалиги жиноятчини қамоққа тиқиш учун прокурор ёллайсиз. Мабодо худди ўша жиноятни болангиз бировга нисбатан қилса, яна болангизни ҳимоя қилиш учун адвокат ёллайсиз. Иллатлар ҳам боламизга айланиб бораётганини сезмаяпсизми? Мен сезяпман... 

Киритилган сана: 08.03.2012 14:38. Ўкилди: 11302 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:51. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:51. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:48. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:47. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:46. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 17:15. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


EXCITE
Сана: 29.03.2012 03:20. EXCITEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VIKONT
Сана: 16.03.2012 11:16. VIKONTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VIKONT
Сана: 16.03.2012 11:10. VIKONTга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAHRIXON
Сана: 14.03.2012 16:03. SHAHRIXONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 12.03.2012 08:32. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANKUNIAN
Сана: 11.03.2012 15:01. MANKUNIANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JUVENTINO
Сана: 09.03.2012 10:45. JUVENTINOга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAYXUN
Сана: 08.03.2012 22:56. DJAYXUNга ёзиш
+6; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DJAYXUN
Сана: 08.03.2012 22:20. DJAYXUNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 08.03.2012 22:14. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 08.03.2012 22:12. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 08.03.2012 22:12. ALMUNIYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 08.03.2012 22:06. MUXLISга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JENTELMEN
Сана: 08.03.2012 22:01. JENTELMENга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 08.03.2012 21:18. MUXLISга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOCTORFM
Сана: 08.03.2012 21:09. DOCTORFMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVOIYQATOR
Сана: 08.03.2012 21:07. NAVOIYQATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVOIYQATOR
Сана: 08.03.2012 20:59. NAVOIYQATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 08.03.2012 20:55. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVOIYQATOR
Сана: 08.03.2012 20:54. NAVOIYQATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUXLIS
Сана: 08.03.2012 20:33. MUXLISга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 08.03.2012 20:24. ATSTEYKAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAFARJON
Сана: 08.03.2012 20:24. JAFARJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 08.03.2012 19:36. FOTIXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PREMIER
Сана: 08.03.2012 19:34. PREMIERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TOTTI
Сана: 08.03.2012 19:15. TOTTIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUXOROGI
Сана: 08.03.2012 19:03. BUXOROGIга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVOIYQATOR
Сана: 08.03.2012 18:00. NAVOIYQATORга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUSAJ
Сана: 08.03.2012 17:59. RUSAJга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVOIYQATOR
Сана: 08.03.2012 17:58. NAVOIYQATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CAMPROAD
Сана: 08.03.2012 17:46. CAMPROADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SUGDIYONA
Сана: 08.03.2012 17:33. SUGDIYONAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKXXX
Сана: 08.03.2012 17:26. BEKXXXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZAMTURGUNOV
Сана: 08.03.2012 17:15. AZAMTURGUNOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


THEREDDEVILS
Сана: 08.03.2012 17:13. THEREDDEVILSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZAMTURGUNOV
Сана: 08.03.2012 17:12. AZAMTURGUNOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HELLOMOTO
Сана: 08.03.2012 17:06. HELLOMOTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HELLOMOTO
Сана: 08.03.2012 17:01. HELLOMOTOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OUTRANKER
Сана: 08.03.2012 17:00. OUTRANKERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FANATFUTBOLA
Сана: 08.03.2012 16:45. FANATFUTBOLAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMMUN
Сана: 08.03.2012 16:44. IMMUNга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 08.03.2012 16:32. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LASTOCHKA
Сана: 08.03.2012 16:30. LASTOCHKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LASTOCHKA
Сана: 08.03.2012 16:27. LASTOCHKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALBARS
Сана: 08.03.2012 16:27. ALBARSга ёзиш
+4; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NASAF
Сана: 08.03.2012 16:27. NASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKXXX
Сана: 08.03.2012 16:24. BEKXXXга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 08.03.2012 16:17. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XALIL
Сана: 08.03.2012 15:51. XALILга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XALIL
Сана: 08.03.2012 15:47. XALILга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SUGDIYONA
Сана: 08.03.2012 15:43. SUGDIYONAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVBAXOR
Сана: 08.03.2012 15:43. NAVBAXORга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TANTUM
Сана: 08.03.2012 15:39. TANTUMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MUNIS
Сана: 08.03.2012 15:38. MUNISга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 08.03.2012 15:30. ANDIJONIYга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TANTUM
Сана: 08.03.2012 15:29. TANTUMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 08.03.2012 15:27. YAHYOHONга ёзиш
+3; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


CATALONSI
Сана: 08.03.2012 15:20. CATALONSIга ёзиш
+-6; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 08.03.2012 15:20. ANDIJONIYга ёзиш
+5; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HURSHID
Сана: 08.03.2012 15:15. HURSHIDга ёзиш
+14; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 08.03.2012 15:10. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 08.03.2012 15:10. ANDIJONIYга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 08.03.2012 15:07. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGALI
Сана: 08.03.2012 15:00. BEGALIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDIJONIY
Сана: 08.03.2012 15:00. ANDIJONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HURSHID
Сана: 08.03.2012 14:59. HURSHIDга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ULUGBEK
Сана: 08.03.2012 14:53. ULUGBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.