Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Бунёдкор" 6 мартда майдонга тушмаслиги мумкин

Баҳо:
+0; -0

Маълумки, Австралиянинг “Аделаида Юнайтед” жамоаси Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида “Бунёдкор” билан бир гуруҳдан жой олган. 6-март куни ушбу жамоалар биринчи турда, Тошкентда ўзаро баҳс олиб боришлари керак эди. Ҳатто билетлар сотила бошланган. Билет олмай туринглар. Гап бор.  

 Умуман замон оғир бўлиб кетди, бировга қаттиқ гапира олмайсан, сариқ карточка олсанг, пул талаб қилишади, пул берсанг, бошқа тарафдан жазолашади. Дисквалификациялар, буларнинг орқасидан чиқадиган бош оғриқлари ҳеч тугамайдиган кўринади.

Хуллас, ўша “Аделаида Юнайтед” жамоаси Осиё Чемпионлар лигасидаги охирги учрашувини 2010 йил, май ойининг 12-санасида, нимчорак финал доирасида Жанубий Кореянинг “Чонбук Моторс” жамоасига қарши ўтказганди. Ўша ўйинни австралияликлар 2:3 ҳисобида бой беришган. Бунинг устига Кассио лақабли бразилиялик футболчиси майдондан четлатилганди. Шу гап эсингизда турсин.

Орадан йиллар ўтиб, яъни, шу йилнинг 16 февралида “Аделаида Юнайтед” Осиё чемпионлар лигаси саралаш босқичида “Персипура”га қарши баҳс олиб борди. Қарангки, ўша Кассио ҳали ҳам клуб таркибида бор экан. Майдонга тушибди.

Ана энди, ҳамманинг оғзида шу гапки – нега энди Кассио олдинги учрашувда қизил карточка олиб, кейинги учрашувни ўтказиб юбормаяпти? Ахир, орадан неча йил ўтса ҳам, қизил карточка бу қизил карточка! Тўғрими?

“Аделаида Юнайтед” ҳам китобнинг шу жойини ўқиб қўйган экан. Дарров, ОФК тартиб интизом кодексининг 138-бандини пеш қилишибди. У ерда ёзиб қўйилган экан – соддароқ қилиб айтганда, агар футболчи турнирнинг жамоаси учун сўнгги учрашувида қизил карточка олса, клублар ўртасидаги кейинги расмий ўйинни ўтказиб юборади. Бу турнир Осиё чемпионлар лигаси бўлиши шарт эмас экан. Тушундингиз-а?

Яъни, австралияликларнинг айишича, Кассиони уларнинг ўзи жазолаб бўлишган. У миллий чемпионат доирасида битта учрашувни ўтказиб юборган. Ҳаммаси тўғри!

Албатта, ОФК ҳам аҳмоқ эмас. Текшириб кўради. Қаанақа текширади билмадим-у, ишқилиб яхшилаб текширади. Биз ҳам ўзимизча текширмоқчи бўлдик. Албатта, Австралияга қўнғироқ қилмадик. Қўрқишяпти ёки хурсанд бўлишяпти, деб ўйлашмасин. Бошқа нимаям қилардик, интернет титкилаймиз-да.

Хуллас, Кассио 12.05.2010 санасида ОЧЛ да қизил карточка олган бўлса, у пайтда Австралия миллий чемпионати якунланиб бўлган эди. 2010/2011 мавсум эса август ойида бошланган. 1-турда, 06.08.2010 да “Аделаида Юнайтед” клуби “Ньюкасл Жетс”га қарши ўйнаган. Ўша ўйинда Кассио 90 дақиқа тўлиқ ҳаракат қилган. Ҳар ҳолда, мен кўрган манбада шунақа ёзилибди. Балки бошқасида бошқачадир. Билмадим. Нима бўлгандаям, ОФК нинг текшируви ва якуний қарорини кутишга мажбурмиз. Агар “Аделаида Юнайтед”нинг “тушунтириш хати” ўтмайдиган бўлса, жамоага саралаш ўйинида мағлубият ёзилади ва ОЧЛ мусобақаларидан олиб ташланади.

Айтганча, қарор тезроқ чиқса, яхши бўларди. “Бунёдкор” қийинчилик билан ғалаба қозонса-ю, кейин “Аделаида” ҳисобмас, “Персипура” билан ўйнасизлар энди деб қолишса борми? Лекин, ҳозирча, “Персипура”да ҳам ОЧЛ да қатнашиш бўйича рухсат йўқ. Улар ОФК билан судлашишяпти. (Спортми бу криминалистика?) Спорт Арбитраж Суди клубга вақтинчалик, “Аделаида” билан ўйнаб олиш учунгина рухсат берган эди. Спорт арбитраж суди эса бу ишни 6 март куни кўриб чиқади ва шу куни якуний қарорни чиқаради. Шу боис, агар ОЧЛда “Персипура” иштирок этадиган бўлса, 6 март куни бўлиб ўтадиган “Бунёдкор”нинг 1-тур ўйини ўтказилмайди. САСнинг якуний қарори кутилади. САС балки “Персипура”ни ОЧЛ иштирок этишига рухсат бермас? Унда яна “Аделаида”нинг ўзи ОЧЛга қайтарилади. Қизиғи, “Аделаида” жамоаси Тошкентга келиш учун аллақачон 100 минг доллар миқдорида харажат қилиб қўйган. Э. менга нима...

Киритилган сана: 21.02.2012 22:50. Ўкилди: 7606 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 07:19. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:24. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 06:21. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 22.02.2012 13:28. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABITURIYENT
Сана: 22.02.2012 09:26. ABITURIYENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 22.02.2012 01:10. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 22.02.2012 00:04. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BUXOROGI
Сана: 22.02.2012 00:00. BUXOROGIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.