Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Жаноби тўп ҳикояси"

Баҳо:
+0; -0

"Агар Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Рио-2016 йўлланмасини қўлга киритмаса, нафақат Бахтиёр Ашурматов, балки Терма жамоалар марказининг ҳаммаси ишдан кетади! Профессор Рустам Акромов, Асқар Толибжонов - ҳаммаси ишдан кетади” – деди ЎФФ президенти Мираброр Усмонов бугун, 2014 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимида.

Албатта, бир қараганда, қарсаклар билан кутиб олиниши керак бўлган фикрлар. Терма жамоалар маркази ишини эплай олмаётгани ҳақидаги фикрлар кўп, иккинчидан, Рио-2016 саралаш ўйинлари биз учун жуда муҳим экани ҳам ифодаланмоқда. Бир қараганда...

Қатардаги Осиё чемпионати олдидан Хитой терма жамоаси жуда катта тайёргарлик кампаниясини олиб борган эди. Спаринг рақиблар борасида ҳам жуда яхши ишлашган: 2010 йилниг ўзида Латвия, Баҳрайн, Македония, Парагвай, Уругвай, Эрон каби кучли жамоаларга қарши майдонга тушган. Ўша йили хитойликларнинг сафарда Франция терма жамоаси устидан ғалаба қозонгани ҳам кўпчиликнинг ёдида бўлса керак – Хитой гуруҳдаги рақибимиз эди, кузатганмиз.

Ўша мусобақага терма жамоамизнинг тайёргарлиги ҳам ҳамманинг эсида. Тўғри, биз ҳам жуда кўп ўйинлар ўтказганмиз, аммо ташкилотчилик масалалари ва рақибларнинг савияси борасида Хитойга хавас қилганмиз. “Локомотив” билан ўйиндаги иккита бир хил рақамли форма можароси, Тунисдаги йиғинларда айнан қайси жамоа билан ўйнаганимизни ўзимиз ҳам билмаганимизни мисол учун эслаш кифоя.

Майли, ўтди кетди. Асосийси биз Қатарда гуруҳдан чиқиб, ярим финалга етиб бордик. Франциялар билан ўйнаган бечора Хитой эса бирорта ҳам ғалаба қозона олмай, гуруҳда сўнгги ўринни банд этди. Шунақа. Бу футбол.

Бир пайтлар Азамат Абдураимовнинг ўхшаб қолган зарбаси Рустам Акрамовга Осиё ўйинлари ғолиблиги билан бирга, то бугунгача мақтаниш ва устимиздан профессорлик қилиш имконини бериб келаётган бўлса, энди яна ўша қандайдир эпизод уни ишдан бўшатиб юбориши мумкин, қизиғ-а?

Саволлар пайдо бўляпти, тўсатдан. Хўш, Риони қўйинг, айнан бугун, Асқар Толибжонов, Рустам Акрамов, умуман терма жамоалар маркази фаолиятидан қониқяпмизми ёки йўқми? Бизмас, ЎФФ қониқяптими ёки йўқми? Терма жамоалар маркази фаолияти деганда, Рио-2016 йўлидаги бирор жамоа билан ўйинда гол уришимиз ёки уролмай қолишимиз эмас, қилинаётган бугунги ишлар, режа ва стратегиялар, ўша мусобақаларга қилинаётган амалий тайёргарлик баҳоланиши керак эмасми? Улар мураббий ёки футболчи эмас, уларнинг фаолияти майдондаги натижалар билан ўлчанмаслиги керак ҳар ҳолда.

Агар ЎФФ терма жамоалар марказидан қониқаётган бўлса, олимпиячиларимизнинг Рио йўлидаги натижалари ушбу баҳони ўзгартирмаслиги керак.

Агар ЎФФ терма жамоалар марказидан қониқмаётган бўлса, Рио йўлидаги ўйинлар натижасининг кутишдан нима наф?

Менимча, буни таклиф деса ҳам бўлади, ЎФФ президенти ва Терма жамоалар маркази ўртасида ҳам қандайдир мутахассислар гуруҳи бўлиши керак. Терма жамоалар марказига баҳони тўғридан тўғри ЎФФ президенти бермаслиги, айнан ўша мутахассислар гуруҳи томонидан марказ фаолияти таҳлил қилиниб, хулосаланиши, ана ундан кейин якуний қарорни ЎФФ президенти бериши лозим бўлади. Ана шундагина марказ фаолиятига том маънода баҳо берилади. Натижалардан қатъи назар хатолар таҳлил қилиб борилади.

Йўқ, мен бу гапларни терма жамоалар маркази фаолиятига салбий ёндошган ҳолда айтмоқчи эмасман, асло. Мен марказ ишини баҳолаш мезонлари ҳақида фикр юритдим. Бугун агар натижа яхши бўлса, марказ йўл қўйган жуда кўп хатолар беркитилиб, хаспўшланиб, яна қачондир ўша хатолар қайтарилиши мумкин. Шу билан бирга, мабодо натижа ёмон бўлиб қолса, амалга оширилган катта меҳнатлар, тўғри қарорлар ва режалар рўёбга чиқмай, эсланмай, кейинчалик тажриба сифатида давом эттирилмай қолиб кетиши мумкин.

Тасаввур қилинг, голливуд кинолари ҳам четда қолиб кетади: 2014 йилги чемпионатимизнинг энг яхши ўйинчиси Жамшид Искандаров Рио-2016 саралашининг сўнгги дақиқасида узоқдан кучли зарба берди. Тўп ажойиб траектория ҳосил қилиб, ҳимоячилардан, дарвозабондан ҳам ўтиб кетди ва дарвозага қараб кетмоқда. Тўп дарвоза тўсинига тегиб, пастга туша бошлади. Ҳамма қараб турибди: Усмонов, Толибжонов, Акрамов, Искандаров, бошқа футболчилар, биз....

Тўпнинг эса бу билан иши йўқ. У чизиқнинг у томонига тушса, ҳамма бахтли, маладес, қарсаклар. Орденлар, грамоталар, концертлар. Чизиқнинг бу томонига тушса, тамом. Толибжонов ишдан кетади. Чунки у яхши ишламаган.

Тўпнинг эса бундан хабари ҳам йўқ.     

У - юмалоқ. Юмалаб юмалаб кетаверади. Унинг ЎФФ логотипи туширилган қисми гоҳ ерга буланиб, гоҳ осмонга қараб... 

Киритилган сана: 06.03.2015 12:17. Ўкилди: 10992 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ASNASAF
Сана: 05.10.2015 16:45. ASNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KARIMZHONS
Сана: 07.03.2015 08:16. KARIMZHONSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BAVARIYAM
Сана: 06.03.2015 19:57. BAVARIYAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AFSHORMAHALA
Сана: 06.03.2015 19:47. AFSHORMAHALAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 06.03.2015 17:05. FILOSOFга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


QIROLARTUR
Сана: 06.03.2015 16:50. QIROLARTURга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 06.03.2015 14:51. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KKTAXTAKUPIR
Сана: 06.03.2015 14:39. KKTAXTAKUPIRга ёзиш
+0; -1
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.