Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Қосимов тактикасининг 4 жиҳати

Баҳо:
+2; -0

Қувайт билан бўлиб ўтган учрашув ўртоқлик мақомида бўлса-да, кўп жиҳатдан масъулиятли ва ўзига яраша эътибор қозонган ўйинлардан бири эди. Биринчидан, охирги марта Тошкентда ўртоқлик ўйини ташкил қилганимизга роппа роса уч йил бўлибди. Иккинчидан, янги мураббийқўл остида терма жамоамиз қай тарзда ўзгарганлигини кузатиш кўпчилик учун қизиқ бўлса керак. Учинчидан эса ушбу учрашув муҳим ўйин олдидан ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўташи сир эмас.

Ўйин атрофидаги одатий ва оддий гаплар мана шулардан иборат, яхшиси мақсадга кўчайлик ва мана шу йўналишларнинг иккинчисини танлаб олайлик. Хўш терма жамоамиз янги мураббий қўл остида қай даражада янгиланди? Келинг, мана шу саволларга ўзимизча жавоб излаб кўрайлик, зеро 11 сентябрь куни бўлиб ўтадиган учрашув муҳитига кириб олиш учун асқотади.

Футболчиларимизнинг бугунги ҳолатидан келиб чиқсак, Қосимов танлаган таркибдан ҳайратланишга ҳожат йўқ. Денисовнинг жароҳати чап қанотда Гадоевни синаб кўришга имкон яратган бўлса, ўнг қанотда айнан Шораҳмедовнинг майдонга тушиши кутилган ҳол. Марказда Тўхтахўжаев эмас, Филипосян ҳаракат қилганини ҳам футболчиларнинег айни пайтдаги спорт формасига йўйамиз. Шунга келишиб олайлик, биз барибир у ёки бу футболчининг фақат исмидан хабардормиз, уни майдонда кўрмагунча, етарли маълумотга эга бўлмаймиз. Шунинг учун мураббийларни “нега у йўқ, нега бу тушди” деб маломат қилишдан фойда йўқ.

Ярим ҳимояда эса кутилмаган (биз учун!) қарорлар етарли бўлди. Қосимовнинг “Бунёдкор” ҳам ишлаётганини эътиборга олиб, Тўраев ёки Ҳасановнинг, ҳатто иккаласининг ҳам асосий таркибда тушишини кутганлар кўп эди. Аммо мураббий қанотларни яхшироқ жисмоний ҳолатга эга бўлган россиялик легионерларга топширди, “Аҳмедов позицияси”да эса, услуб жиҳатидан унга яқинроқ бўлган ёш Фозил Мусаев ўйнади.

Ягона ҳужумчи сифатида Гейнрихнинг танланиши ҳам ягона ечим эмасди, албатта, зеро Қосимов жамоаларининг энг олдинги чизиғида, кўпинча, таран ҳужумчилар майдонга тушишига ўрганиб қолганмиз. Йўқ, бундай бўлмади ва бунинг ҳам тушунарли сабаби мавжуд. Марказда Ҳайдаров ва Аҳмедовларнинг етишмаслиги ва уларнинг ўрни кўпроқ чизиқли футбол вакиллари Турсунов ва Галиулин билан тўлдирилганлиги ярим ҳимоямизни янада тезкор қилса-да, ҳужумнинг ранг-барангшлиги ва тўп назорат қилишда ёрдамчи куч керак эди. Вазиятдан келиб чиқиб, Гейнрих таркибда “алдамчи тўққизлик” (масалан, Торрес. Месси) вазифасини бажариши керак эди. Яъни тез тез ичкарига кириб, тўп назоратида ва комбинацияларда иштирок этиш, шу орқали ҳимояни чалғитиш, бу пайтда эса Турсунов ва Галиулинлар жарима майдонига кириб борадилар. Албатта, қанотлар бўшаб қолмайди, икки қанот ҳимоячиларимиз олдинга қараб ҳаракатланадилар.

1) Абрамов схемаси 2) Қосимов схемаси

ТАКТИКА

Тактикадаги кардинал ўзгариш, албатта, 3-5-2 ёки 3-6-1 каби схемалардан одатий 4-5-1 га ўтганимиз бўлди. Ҳар бир мураббийнинг ўзига хос қараши ва йўналиши борлигини эътироф этган ҳолатда, ушбу ўзгаришнинг бизга нима бериши мумкинлиги ҳақида гаплашсак бўлади.

1) Қанотлардаги фаолликни таъминлаш. Абрамов кўпинча ўз жамоасида, бир пайтда ҳам қанот ҳимоячиси, ҳамда ярим ҳимоячисини туширмасди. У бир амплуа – “қанот ўйичиси” терминини яхши кўрарди. Футболчи бир қанотни эгаллайди, баъзида марказий ярим ҳимоячилар, баъзида ҳимоячилар уни “страховка” қилиб турадилар. Бу футболчидан ўта фаолликни ва катта жисмоний кучни талаб қилади. Бунинг учун етарли тезлик ва катта потенциалга эхтиёж сезилади. Денисов жароҳатланган, Ҳасанов яхши формада эмас, Станислав Андреев эплай олмади. Табиий равишда Қосимов яна классик усулга қайтди – ҳар икки қанот иккитадан футболчига топширилди. Галиулин ва Турсунов ўз қанотларида (баъзида алмашиб) катта босимга эга бўлмадилар, позицион ҳужумларда марказга ўтган бўлишса, гоҳида ҳимоячиларни “страховка” қилишди. Яъни қанотлардаги фаоллик айрим футболчиларга оғир жисмоний босим юкламади, ўзига хос енгиллик пайдо бўлди.

2) Қарши ҳужумлардаги рискнинг камайиши. Жамоа ҳужум уюштираётганда ҳам чизиқли позициларни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Рақибнинг исталган нуқтада тўпни эгаллаб олиши бизга у қадар катта хавф келтириб чиқармасди, тўрт ҳимоячидан ташқари, Фозил Мусаев ҳам марказда ҳужумни кутиб олишга шай турди. 3-5-2 да икки ҳимоячи марказни ёпишга улгурса-да, қанотлар очиқ қолиши хавфи бор эди, яъни бу ерда ўша икки қанот ўйинчисининг зонани беркитишга қанчалик улгуриши ёки улгурмаслиги муҳим аҳамият касб этарди. Мана шу жиҳатдан, янги тактика рақибнинг қарши ҳужумларига нисбатан фойдалироқ, назаримда.

3) Прессингнинг камайиши. Албатта, Абрамов жамоасининг ҳам ўз устунликлари бўлган, масалан, Абрамов айнан қарши ҳужум хавфини кўпроқ, зич прессинг орқали бартараф этишга ҳаракат қилган. Қосимов танлаган 4-5-1 ёки 4-4-2 эса ҳимояланишда тўлиқ бўлмаса-да, кўпроқ персонал йўналишга яқинроқ ҳисобланади. Чунки чизиқли ҳимояланишдаги тўпсиз ҳаракат кўпроқ рақибларнинг майдондаги ҳаракатига боғлиқ бўлиб қолади. Тўп мавжуд бўлган зонада кўпчилик бўлиб прессингга ўтиш хавфли, дарҳол рақиб учун зоналар очилиб қолади. Содда қилиб айтганда, Турсуновнинг марказдаги қайсидир зонада актив прессингга қўшилиши натижасида, рақибнинг мос футболчиси бўш зонага эга бўлиши ва битта кесик пас билан хавфли вазият юзага келиши мумкин. Демак Қосимов ҳимояланишда имкон қадар очиқ зоналар қолдирмаслик ва зонал ҳимояланишга ҳаракат қилмоқда. Яна бир тарафдан бундай ҳимоя рақибнинг тезкорлигини кесиб қўяди.

4) Ҳужумда ранг барангликнинг йўқолиши. Гейнрихнинг импровизациялари ҳар қандай мураббий, ҳар қандай тактикада ҳам яшашга ҳақли, аммо умумий олганда, жамоа ҳужумларининг ривожланишида аксар ҳолларда бир хиллик кўзга ташланди. Бу ҳам юқоридаги устунликларнинг туфайли пайдо бўлади, қарши ҳужум хавфни камайтиришнинг тўлови шу – керакли пайтда маълум зоналарда сон жиҳатдан етишмовчилик пайдо бўлиб қолади. Ўз ўзидан ҳужум қилиш вариантлари камаяди. Масалан, “Барселона” майдоннинг ҳар бир бурчагида сон жиҳатдан устунликни барпо қилади. Баъзида Мессининг дриблинглари, баъзида эса тинимсиз жамоавий ҳаракатланиш бунга асос бўлади. Абрамов ҳам “Барселона” қурмоқчи бўлди. Лекин кўп ҳолларда ижро маҳорати бунга тўсқинлик қилди, мағлуб бўлдик, баъзида эса айнан шу таваккалчилик туфайли ғалабаларга эришдик. .

Мураббий эса шогирдларининг потенциалини ҳам реал баҳолаш керак, бу жиҳатдан Қосимов янада прагматикроқ экани маълум. У ҳеч қачон таваккалчиликка бормайди, демак, ҳужум ташкил қилишда пайдо бўладиган баъзи муаммолар такти камчяилик эмас, ўзимиз танлаган йўл эканини тўғри тушунишимиз лозим. Яъни қайсидир ҳужумимизнинг ривожланишида рақиб ҳимоячилари устунлик қилдиларми, бу ўқувсизликдан эмас, ўша пайтда ҳам ҳимояни ўйлаб турганимиздан бўлади. Қосимов буни жуда яхши билади ва у шу йўлни танлаган – бу бўлмаса нариги вазиятда индивидуал маҳорат, ҳужумнинг ўхшаб қолиши ёки рақибнинг хатоси бизга имконият тақдим этишини яхши билади ва бундан умид қилади.

Бир қатор ғашликлар

1) Жамоамиз белгиланган вазифани мукаммал бажарган бўлса-да, ўйинимизда кутилмаган чизгиларни кўрмадик. Яъни айтайлик, корейслар ўйинимизни чуқур ўрганишса, айнан ниманинг ҳисобига вазиятлар яратиб, голлар урганимизни илғаб оладилар ва ўша асосий “фишка”ларимизни кесишга ҳаракат қиладилар.

2) Иккинчи таймдаги таркибий ва тактик ўзгаришлар ўйинимизга путур етказди. Мисол учун, 1-пунктда айтганимиздек, корейслар А режамизни чиппакка чиқаришса, қўшимча режаларни кўрмадим. Захирадан майдонга тушиб, ўйинда тубдан бурилиш ясайдиган номлар йўқлиги панд бериб қолмаса бўлди. Мен захирадан тушиб, конкрет фойда келтирадиган ёки гол урадиган, демаяпман. Рақибга кутилмаган тарафдан хавф келтириб, ўйинда бурилиш ясай оладиганларни айтяпман.

3) Футболчиларимиз кўзида ўт камдек. Тўғри, бу ўртоқлик ўйини. Аммо терма жамоамиз атрофида рўй берган турли воқеалар, ишончсизликдан кейин қаршимизга чиққан футболчиларимиз нафақат ўшз ўйинлари билан, балки эмоциялари билан ҳам катта иштиёқ ва “азарт”ни намойиш этишлари керак эди.

4) Жамоа хаддан зиёд енгил ҳаракат қилаётгандек туюлди. Вазиятларга нисбатан жиддийлик, концентрацияда муаммолар бор. Яна тўғри, бу ўртоқлик ўйини эди. Аммо шундай паллларда ўзига нисбатан кучли босим олиш ва уларни енгиб ўтиш орқали кучли руҳият хосил бўлади. Енгил комбинацияларни совуққонлик билан ниҳоясига етказиш осон, лекин ўйинга жиддий эътибор берилганда, совуққонлик йўқолиб, вазиятлардан фойдаланиш камайиб кетишидан қўрқаман. Қандай мақомда бўлмасин, ҳар бир ўйин, ҳар бир эпизодга максимал даражада ёндошиш футболчининг иродасини тарбиялайди.

Яна бир муҳим жиҳатга эътиборингизни қаратмоқчиман. Бугунги терма жамоамиз кўрсатаётган ўйинни айтайлик, Қатардаги кўрсатилган ўйинлар билан таққосламаслигимиз керак. Ўшанда Вадим Абрамовда жамоани тайёрлаш учун етарли вақт бўлган, турнир олдидан бир ойга яқин йиғинлар бўлган. Демак у жамоанинг тактик жиҳатдан мукаммалроқ бўлганлигига асослар етарли. Миржалол Қосимовнинг мураббий бўлганига кўп бўлмади, бугунгача фақат Иордания билан ўйинларда йиғилдик холос. Бир нечта футболчиларнинг жароҳати ҳам салбий таъсир кўрсатаётганлиги шубҳасиз. Нима демоқчиман?

Кечаги ўйинни кўриб, шунга амин бўлдимки, Қосимов айнан бугунги кунда терма жамоада нима қилиш керак бўлса, айнан шуни амалга оширяпти. Абрамов жамоаси футболчиларнинг ўзаро тушуниши ва тактик машғулотлар асосига қурилган бўлса, Қосимов биринчи навбатга тактик тартибни қўймоқда. Бу табиий, юқорида айтдим, оз муддатга йиғилган таркибдан ортиқча янгиликлар ясаш хавфли. Демак, йўналиш маълум: Имкон қадар тартибли ва ишончли ўйнашга ҳаракат қиламиз. Ҳужумда эса қайсидир паллада футболчиларимизнинг маҳорати ёки рақибнинг хатоси, вазиятлардан унумли фойдаланиш бизга қўл келиши керак. Реал қараганда бугун бошқача ғалабани кутиш ноўрин. Терма жамоамизга омад тилайман. Биз уддалаймиз!

Киритилган сана: 08.09.2012 18:39. Ўкилди: 8512 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:41. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:38. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 14:40. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


ZIDANUZB
Сана: 10.09.2012 10:41. ZIDANUZBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOCCEROZ
Сана: 10.09.2012 08:16. SOCCEROZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LUISITO
Сана: 09.09.2012 14:58. LUISITOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PODACHI
Сана: 09.09.2012 10:29. PODACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 08.09.2012 22:35. ATSTEYKAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOBONA
Сана: 08.09.2012 22:22. BOBONAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DAWLETIYAR
Сана: 08.09.2012 22:21. DAWLETIYARга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LAZIZBEK
Сана: 08.09.2012 21:33. LAZIZBEKга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MIRJALOL
Сана: 08.09.2012 21:30. MIRJALOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 08.09.2012 21:20. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NINDZYA
Сана: 08.09.2012 20:12. NINDZYAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBIRUZ
Сана: 08.09.2012 20:11. SOBIRUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OUTRANKER
Сана: 08.09.2012 20:07. OUTRANKERга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAXIKOREA
Сана: 08.09.2012 20:03. SHAXIKOREAга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ATSTEYKA
Сана: 08.09.2012 20:02. ATSTEYKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANUTDBARSA
Сана: 08.09.2012 19:29. MANUTDBARSAга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SARDARADO
Сана: 08.09.2012 19:29. SARDARADOга ёзиш
+-1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PODACHI
Сана: 08.09.2012 19:25. PODACHIга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINANCER
Сана: 08.09.2012 19:18. FINANCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 08.09.2012 19:13. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNICKERS
Сана: 08.09.2012 19:08. SNICKERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.