Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Мураббий ғалабаси

Баҳо:
+2; -0

Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихидаги энг муҳим ғалабалардан бирини қўлга киритди. Учрашув аҳамияти, ҳакамнинг тушунарсиз қарори, умуман воқеалар ривожида футболчиларимиздан, ва албатта, мураббийдан талаб қилинган характерни эътиборга олсак, ғалабанинг қиймати янада ошиб кетиши шубҳасиз.

Бу сафар ўйиннинг таҳлилини қилишга уриниш имконсиз. Шубҳасиз, ўйин мураббийнинг ўйини эди ва Миржалол Қосимов бугун ғалаба қозонди. Менимча, бугунги ўйинга фақат шундай таъриф бериш мумкин.

Мураббийнинг журналист ва мухлислардан энг катта фарқи шундаки, биз ўйин ҳақида исталганча фикрлашимиз, таҳлил қилишимиз, йўлга қўйилган хатоларни гапиришимиз ва айбдорларни қўл билан кўрсатишимиз мумкин. Мураббийда эса бундай имконият йўқ у ўзи чиқарган қарорнинг оқибатига жавобгар бўлган ягона шахсдир.

Энг қизиғи шундаки, алоҳида учрашувга танланган таркиб ва тактика ҳақида гапирсак, онлайн режимда мураббий учун тўғри ва нотўғри қарорнинг ўзи бўлмайди. Унда бир нечта вариантлар бўлади, холос. У мана шу ҳаммаси тўғри (ёки ҳаммаси нотўғри) бўлган вариантлар ичида энг тўғрисини танлашга мажбур. Масалан, у Сергеевни эмас, Воҳид Шодиевни майдонга туширди. Бўлди, уёғига унинг таъсири тугайди, тўғрими? Лекин майдонда Шодиев айнан шу ўйинда яхши ҳаракат қила олмаслиги ва учрашув тугагач, ҳамма, Шодиев эмас Сергеев тушиши керак эди, деб тренерни айблашимиз мумкин эди. Худди шу паллада, балки, дунёнинг энг зўр мураббийи Жозе Моуриньо Шодиевни эмас, Сергеевни тушириши ва балки мағлубиятга учраши ҳам мумкин эди. Айтмоқчиманки, мураббийлик фаолиятининг энг муҳим палласи бўлмиш қарор чиқаришда, мураббий малакаси умуман аҳамият касб этмай қолиши ҳам мумкин.

Бундай қалтис масъулият ҳатто врачларда ҳам йўқ, ишонинг. Шифокор ҳар бир вазият учун ўз малакасига қараб қарорни қабул қилаётганда, ўша вақтнинг ўзида ушбу қарорни тўғри ёки нотўғри эканини баҳолаш мумкин, шундай эмасми? Касалга бирор даволаниш кўрсатмасини ёзиб бериб, агар тузалиб кетса - қарорим тўғри бўлади, агар тузалмаса, демак хато қилган бўламан, демайдику? Яъни мураббий ўз ишончига, интуициясига ва ўйинга бўлган қандайдир қарашларига ишониб бир қарорни чиқаради. Қарорнинг тўғри ёки нотўғри бўлиб чиқиши эса вазиятнинг ҳукмига, ўша футболчининг омадига, яна жуда кўп майда деталларга, баъзида ҳакам қарорига ҳам боғлиқ бўлиб қолаверади. Ўша қарорнинг тўғри ёки нотўғри бўлиб чиқишини таъминлаш имконияти мураббийнинг қўлидан аллақачон чиқиб кетган бўлади. Шунақа.

Мана шу жиҳатдан бугун тренерда жуда катта босим бор эди. Унинг аввалги икки ўйинга, балки бутунлай турнирга танлаган таркиби, муносабати ўзини оқламади. Балки хато бўлиб чиқди ҳам. Энди ушбу хатони турнир давомида тузатиш вазифаси турганди. Аслида, бир олиб қараганда, бу қийин иш эмасдек, ахир оддий мухлислар ҳам фалончининг ўрнига фалончини қўйиш кераклиги, мана бунақа таркиб тушиши лозимлиги ҳақидаги фикрларини ёзиб ётибди, нари борса Қосимов ўша қарорни қабул қилгандек холос. Гўёки Қосимов ҳамма билиб турган қарорни қабул қилди, айтарли ҳеч нарса қилмади. Шунақами? Йўқ.

Мураббий халқи қайсидир маънода ижодкор бўлади, табиийки, қайсарлик ушбу касб эгаларининг ажралмас сифатларидан биридир. Масалан, Қосимов бу сафар ҳам эски таркибни тушириши мумкин эди. Ғалаба қозонса - у ҳақ бўлиб чиқар, барча танқидчиларнинг овозини ўчирган бўларди. Мабодо, муваффақиятсизликка учраса ҳам, аслида боримиз шу экани, Жепаров барибир Искандаровдан кўра фойдалироқ эканини айтиш қийин эмас. Миллий чемпионат савияси паст, болалар футболи чатоқ, терма жамоалар маркази етарли шароит қилиб бермади, келишилган ўйинлар бор ва ҳоказоларни айтиб, бу ҳолатда мураббийнинг қўлидан келгани шу эканини айтиш турнир давомида ўз хатосини тан олишдан кўра осонроқдек Қосимов учун, тўғрими?

Иккинчи йўл эса, эски мағлубиятни унутиб, ғалаба учун бор имкониятни ишга солиш. Бу эса аввалги хатоларни тан олиш билан баробар, ҳар қандай ҳолатда ҳам мураббий танқидлар остида қолиши мумкин. Агар вазият ўнгланмаса, ўз ўзидан мураббий айбдор, мабодо янги таркиб яхшироқ натижа қайд этса, аввалги ўйин мураббийнинг катта хатоси экани янада равшанроқ кўриниб қолади. Ахир бугунги таркиб ғалаба қозониши юз фоиз аниқ эмас эди, бу ерда ҳам етарлича таваккалчилик бор эдия. Шундай эмасми?

Қосимов айнан бугун ҳақиқий тренерлик сифатини намойиш қилгани учун қойил қолмасдан иложимиз йўқ. У терма жамоа атрофидаги босимни енга олди. Аслида, жуда кўпчиликнинг мағлубияти бўлган бугунги ҳолатда асосий ва ягона айбдор бўлиб чиқиш мумкинлигини билса-да, айнан мана шу таваккал йўлдан борди. Ўз қарорини ва демак терма жамоамизнинг бугунги натижасини ҳамма нарсадан устун қўя олди.

Сизни тўрт йил олдинга қайтараман. ЖЧ-2010 саралаш ўйинида Японияни қабул қилишимиз керак эди. Қосимов ўша ўйин учун таркибни эълон қилганида, бутун мамлакат шок ҳолатига тушиб қолганди. Сабаби, айнан ўша кунларда, айниқса Осиё Чемпионлар Лигасида ажойиб ўйин кўрсатиб келаётган Александр Гейнрих таркибдан тушиб қолганди. ОАВда чинакамига тушунмовчилик юзага келди, мухлислар ўз ҳайронликларини яширмаётган эдилар. Кимдур қарорни тушунмади, кимдур бу ҳолатни гуёки Қосимов ва Гейнрих ўртасида келишмовчилик борлиги билан боғлади. Аниқ эсимда йўқ, таркибда кимдир жароҳат олиб қолдими, ё бошқа сабабми, сўнгги паллада Қосимов Гейнрихни руйхатга киритди ва ҳатто асосий таркибда туширди. Энди қаранг, бу қарорнинг ҳар қандай оқибатида ҳам, Қосимов мураббий сифатида айбдор бўлиб чиқарди. Агар Гейнрих зўр ўйнаб кетса, гуёки мухлислар ва журналистлар ҳақ бўлиб, Қосимов уларнинг гапига кириб, ниҳоят хатосини тузатган бўлиб чиқади. Агар Гейнрих ишончни оқламаса, уни танлаган яна мураббий айбдор. Нима, биз айтганимиз билан тренернинг ўзида калла йўқми, дейилади тамом. Гейнрихнинг ишончи оқлаши ҳам, оқлай олмаслиги ҳам Қосимовнинг хатоси сифатида эътироф этиларди. Кўряпсизми фарқни?

Менимча, ўшандаям, бугун ҳам Қосимов бу нарсаларни ўйламаган. Футболимиздаги жамики муаммоларда унинг якка ўзи айбдор бўлиб чиқиб қолиши хавфи бўлса ҳам, у доим футболимизга фойдали, деб ҳисоблаган қарорни танлаган. Бунга ишонаман. У туғилибдики, ўзбек футболи учун ўз шахсий манфаатларидан кечиб келган. Уни ҳали ҳам тажрибасизликда, нўноқликда ва жуда кўп сифатларнинг йўқлигида айблашим мумкин. Бу фикрлар ҳали мендан узоқлашиб кетгани йўқ. Лекин унинг садоқатига шубҳа қилиб бўлмайди. Ҳеч қачон. Бу фикр мени ҳеч қачон тарк этмайди.

Киритилган сана: 18.01.2015 18:20. Ўкилди: 12641 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


NORAKA
Сана: 19.01.2015 12:25. NORAKAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANDUZ
Сана: 19.01.2015 07:37. ANDUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 18.01.2015 21:48. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TDAVRON
Сана: 18.01.2015 21:16. TDAVRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MANCHESYU
Сана: 18.01.2015 20:21. MANCHESYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKFAN
Сана: 18.01.2015 19:15. UZBEKFANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 18.01.2015 19:05. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 18.01.2015 19:05. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 18.01.2015 18:56. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VAKAMAKAFO
Сана: 18.01.2015 18:52. VAKAMAKAFOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HAMKOR
Сана: 18.01.2015 18:47. HAMKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HAMKOR
Сана: 18.01.2015 18:47. HAMKORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.