Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

"Тики така" ёхуд "... девлар қутулди"

Баҳо:
+5; -0

Тарихда яшаб ўтган, бутун инсоният-у девларнинг подшоҳи бўлган Сулаймоннинг вафот этиши ҳақидаги ҳикоят жуда қизиқ. Жон берган Сулаймоннинг жасади худди тирикдек курсида ўтираверади, унинг ўлганлигини билмаган бечора девлар бир неча йил, худди Сулаймон курсида пойлаб ўтиргандек ишлашда давом этишган экан. Ниҳоят чумолилар (чилига қофиядошлигини қаранг) гуруҳи шоҳ жасадини суяб турган асони еб битирадилар, жасад қулайди ва девлар байрам қиладилар.   

Тасаввур қилинг, уч нафар калласи катта мутахассис жаҳон чемпионатида Испания терма жамоаси кўрсатган ўйинлар ҳақида фикр юритадилар. Студияда футболчиларда мотивация етишмаганлигидан тортиб, Дель Боскенинг таркиб танлашдаги хатолари тилга олинади, ҳатто “тики така” деб аталган ва кўпчилик тушунмасдан тилга олишни яхши кўрадиган услубнинг “жанозаси”ни ўқиб, бир дақиқа сукут сақлашгача борадилар.

Ҳаммаси жуда тўғри, ақлли гаплардек туюлади, лекин, вазиятнинг ўзи сизга аҳмоқона туюлиши учун бошқа тарафдан қараш кифоя. Хотирангизни ишга солсангиз, атиги ўн кун олдин, худди шу ёки булардан ҳам ақллироқ мутахассисларнинг мундиал фаворитлари сифатида Испанияни навбати билан тилга олиб ўтирганликларини эслайсиз.

Кўзингизни очинг, бугун Испания терма жамоаси билан боғланиб тилга олинаётган кўпгина муаммолар икки йил олдин ҳам бор эди, ўшанда ҳам Хавининг даври ўтганди, ўшанда ҳам “Барселона”нинг тика-такаси иш бермай қолаёзган, футболчилар эса, Европа-ю жаҳон кубокларини ютиб, футболдан тўйиб қолгандек, ўшанда ҳам Висенте Дель Боске ношуд эди – аммо негадир Испания чемпион бўлган. Бўлган! Тўғрими?

“Тика така” ўлибди... Кулгим қистайди. Олти йил уни қўллаган жамоага дунёдаги барча совринларни олиб келган бир услуб, футбол учун қисқа бир вақтда мана шундай чиқитга айланиши мумкинми? Унга қарши қандай ўйнашни ўрганиб олдиларми? Дўстим, масалан,  сиз билан бизга ўхшаган аҳмоқлар “тика така”га қарши ўйнаш услубини ишлаб чиқишимиз учун олти йил керак бўлар балки, лекин мураббийлар бунақа антиуслубларни биринчи мавсумдаёқ тушуниб етадилар. Етгандилар, ишонаверинг. Хўш, нега бу иш бермаётганди? Испаниядан ташқарида футболни яхшироқ ўйнай оладиган юлдузлар йўқмиди? Нега Испания тахтдан тушмаётганди?

Мана шу саволларга жавоб ахтарганингизда, аслида “Тика Така”нинг чекинишида ташқи кучларнинг ҳам, ақлли душман мураббийларнинг ҳам, Моуриньо-ю Лобановскийларнинг ҳам алоқаси йўқлигини англагандек бўламиз.

Бирор услубнинг эталонга, футбол оламида модага айланиши учун аввало ушбу услуб “ғоя” сифатига эга бўлиши керак. Футболдаги ғоянинг стратегиядан фарқи шундаки, ғоя муайян бир жамоа ёки турнирда ғолиб чиқишга қаратилмайди, рақибнинг ким ва қандай ўйнашидан қатъий назар амал қилинаверадиган бир услубдир. Лобановскийнинг 1997 йилда “Барселона” устидан умумий ҳисобда 7:0 ҳисобида ғалаба қозонгани бу бир ғоя эмас, услуб эди, ўша жамоа орадан бир неча ой ўтиб, ўз майдонида “Ювентус”га 1:4 ҳисобида мағлуб бўлганди, масалан...

Иккинчи шарт, албатта, барқарор ғалабалардир. Ютиш учун эса ўша услубга идеал шаклда мос бўлган ижрочиларга эхтиёж сезилади. Тотал футбол қанчалик мукаммалликка даъво қилмасин, Йоҳан Кройф феномени ушбу ғоянинг ғалабаларига туртки бўлди, ўша ғалабаларгина тотал футболнинг эффектини намойиш қилди, мураббийлар ушбу футбол элементларини ўзлаштира бошладилар, бутун дунё тотал футбол ўйнай бошлади. Кейинчалик, Кройфнинг ўрни тўлдирилмаган, “Барселона” ёки Голландия терма жамоаси 80-йиллар бошларида ҳеч нарса юта олмаётган пайтларда кимдурлар тотал футболнинг ўлими ҳақида гапириб юрган бўлиши мумкин, балки, лекин улар аслида тотал футболни бутун дунё ўйнай бошлаганини пайқайдиган даражада атрофга қарамаганлар, деб хулоса берган бўлардим.  

Испан футболи бутун дунёни забт этиб бўлди, ўртоқлар, “тики така”нинг элементлари билинар билинмас ҳатто Италия ва Германия терма жамоалари ўйинларида ҳам намоён бўлмоқда. Айнан тўп назоратидаги усталик эвазига оддий испан жамоалари дунё грандларига бемалол қаршилик қила оляптилар. “Тика така” футболн мувозанатини шунчалик ўзгартириб юбордики, энди ҳамма ўз жамоаси пойдеворига мана шу мурватларни ҳам қўя бошлади. Бу борада қўшимча дарсларга мухтож бўлмаган ёш испан футболчилари эса, бир неча миллионларга трансфер қилинмоқдалар. Бир пайтлар голландиялик мураббийлар дунё бўйлаб кўпайиб, ҳаммага тотал футболни ўргатган бўлишса, эндиликда, худди шу мақомга испан мураббийлари чиқмадиларми? Барча ёш тоифасида дунё ва Европа чемпионлигини ўзиники қилиб олган терма жамоа ким? Испания эмасми?

Тасаввур қилинг, бутун дунёда тез овқат ейиш бўйича мусобақа ўтказилмоқда. Қошиқ ишлатишда ўқувсиз бўлган хитойлик аввалига жуда қийналади. Охири у чўнтагидан чўпини чиқарди, энди овқатни чўп билан ея бошлади. Атрофдагиларга чўпда ейилса янада қулайроқ эканини, овқат ҳам ширинроқ бўлишини таъкидлай бошлади. У чўп ишлатишни шу даражада зўр ўзлаштирдики, қошиқда еяётганлар сезиларли даражада орқада қола бошладилар. Хитойлик бир чемпион бўлди, икки чемпион бўлди, ниҳоят бошқалар зерикдилар. Чўпда овқат ейишни ўрганишни бошладилар. Хитойлик устозларни ёлладилар, туну кун ҳаракат қилдилар ва ... Қаранг, мазза эмасми хитойликка? Ахир у бутун дунёни айнан унинг қуролида баҳслашишга мажбур эта олди-ку? Энди ундан чўп сотиб оладилар, чўп ишлатишни ундан ўрганадилар, унга эргашадилар. 

Қайсидир маънода испан футболини ўша хитойликка ўхшатиш мумкин. “Тика така” бутун дунёга тарқаб бўлди. Худди Сулаймоннинг жасади йиқилгани билан, ғояси давом этганидек, “тика така” фақат Испания терма жамоаси ва “Барселона” мисолида жасад ўлароқ вафот этди. 1994 йилда Германия, 2002 йилда Франция, 2010 йилда Италия каби чемпионларнинг ёмон натижа кўрсатишлари 2-4 йил олдинги жамоа ёки услубнинг ёмон эканидан, эскирганидан эмас, таркибнинг табиий ва руҳий эскириши эди холос.

Оддий мисол, Пеп Гвардиола “тики така”сининг энг асосий хусусияти нимадан иборат эди? Узун паслар мумкин эмасмиди уларга? Бўлмаган гап, сиз кўрмагансиз, демак 2010-11 йиллардаги “Барселона”ни. Асосий хусусият футболчиларнинг бир бирига яқин ва зич жойлашиши эди. (у ердаги майдапаслик  тўпнинг доим ҳаракатда бўлиши ва рақибни мувозанатдан чиқариш важидан) Зич жойлашишдан мурод тўп йўқотилганида, зудлик билан прессингга киришилади. Яъни ўша тўп жойлашган худудда футболчилар кўпчиликни ташкил қилади, демак, дарҳол кўпчилик бўлиб курашиб, тўпни қайтариб олиш мумкин. Хўш, энди Хави, Иньеста ёки Бускестнинг ёши бироз ўтиб, аввалгидек ҳаракатчанликни йўқотишгач, энди “тики така” иш берадими? Мартинонинг “Барселона”сида айнан мана шу прессинг йўқолганди, яъни, аллақачон “Барселона” ўша услубдан чекинишни бошлаган, бунинг сабаби ҳам айнан футболчиларнинг ўша услубга мос келмай қолганлигида эди. Фабрегасдан янги Хави, Неймардан янги Педро ясаш ҳаракатларининг муваффақиятсиз чиққанининг ўзиёқ, жамоанинг ўша йўлдан оғишиб, янгилик яратишга ундай бошлаганди. Тика така учун бир пайтлар идеал бўлган футболчилардан янгича футбол талаб қилиш ва қизиғи, худди аввалгидек муваффақият кутиш, мағлубиятларга сабаб қилиб, яна, ўша “Барселона” ўйнолмай қўйган “тики така”ни айблаш ғалати эмасми?

Эътибор беринг, тўп зонасида кўпчиликни ташкил қилиб, зич ўйнаш ва шу орқали дарҳол босим уюштириш, яъни тики таканинг муҳим ҳусусияти футболда эскирмади, ўлмади, аксинча, “Барселона” ёки Испания терма жамоасида ушбу услубни қўллай оладиган футболчиларнинг даври ўтгани туфайли бу жамоалар “тика така” учун эскирдилар. Ахир испанларни ер тишлатган Чили айнан тўпни қайтариб олиб қўйиш борасида “тики така” ўйнади-ку, тўғрими? Тўп учун курашмаслик, секин ўйнаш, ўткир пасларсиз тинмасдан ёнидаги шеригига тўпни ошириб туравериш – бу “тики така”нинг бугунги аҳволи эмас, Испания ёки “Барселона”нинг ҳолати эканини пайқаш қийин эмаску... (“Бавария”ни аралаштирманг, у ерда Гвардиола биринчи йил ишламоқда холос)          

Энди асосий саволга келамиз. Нега Дель Боске ҳеч нарсани пайқамади? Нега Дель Боске Хави-ю Бускестларнинг даври ўтганини пайқаб, майдонга Иско, Кокеларни туширмади? Наҳотки, сиз билан биз ва анови студиядаги уч нафар калласи катта мутахассис кўриб турган ҳақиқатни жаҳон ва Европа чемпиони Дель Боске кўра олмаса? Ҳааа, биласизми, жаҳон ва Европа чемпиони, сўнгги жумладаги калит сўз мана шунда...

Атрофга қаранг, Луи ван Гаал Голландияда деряли авлодлар алмашинувини амалга оширмоқда, бир қатор ёшлар билан янгиланган жамоани эътиборимизга ҳавола қилди. Тўрт йил олдин немисларда Мюллер ва Ўзиллар етакчи ролларда эдилар, энди бўлса, Гетце ва Ройс. ЖАР да Бразилияни ким ўз ортидан эргаштирганди? Кака-ю Робиньолар қани энди? Франциянинг ёшларини кўринг... Ҳатто Капелло-ю Хожсонлар ҳам таркибда қандайдир янгиликлар қилишга интилишмоқда, авлодлар алмашмоқда, Дел Боске эса жим? Нега?

Уни шунчаки, бу нарсаларга ақли етмайдиган чол дейишга тилим бормайди, ундан кўра, унинг терма жамоасининг наригилардан энг асосий фарқини илғаб олишим осонроқ мен учун. Ахир эсланг, Испания чемпионку?! Нариги мураббийларнинг доимий изланишлари учун энг катта асос, энг мантиқий сабаб, бир пайтлар Арагонеснинг Европа чемпионатига Раулсиз боришга ундаган вазият ҳам худди шу эди – у терма жамоалар чемпион эмасдилар. Ютқазган жамоа доимо янгиланишга мухтож, табиий равишда ўзгаришга мойиллик сезади. Буни тренернинг ўзи, футболчилар, жамоатчилик, мухлислар, ҳамма билиб туради, қабул қилади. Чемпионничи?

Ҳа, Дель Боске таркибдаги мотивация танқислиги ҳақида ҳам, испан жамоаларидаги узун ва оғир мавсум туфайли чарчоқнинг бошқалардан кўпроқ бўлиши ҳақида ҳам жуда яхши билган. Лекин ишонинг, бунинг ўзи улардан воз кечишга етарли сабаб эмасди. Хавини ёки Вильяни таркибга жалб қилмасинми? Ҳозир мумкин. Хави араб ўлкаларига кетяпти, Вилья ҳам деярли катта футбол билан хайрлашди, мумкин. Бундай воқеалар ҳам бор, узоқ вақт маълум мақсад йўлида ғалаба учун курашган таркиб, ниҳоят, бир неча совринларни ютади, футболчилар бир онда тўйинадилар, етакчилар футболни ёки жамоани тарк этади ва шу билан эртак тугайди. Лекин...

Лекин ҳозир студияда ўтириб “эскирган” деб таъриф бераётган футболчиларимиз бугунги кунда энг кучли лига бўлмиш Испания лигасининг, ҳатто бутун Европанинг етакчи жамоасида асосий таркибда ҳали ҳам тушиб туришган бўлсачи? Мисол учун, Испания икки йил олдин ҳам гуруҳ босқичида турнирни тарк этиши ва биз худди шунақа сабабларни ўшанда ҳам айтишимиз мумкин эди. Жамоа тўйиб қолди, Дель Боске таркибни янгилаши керак эди ва ҳоказо... Испания эса чемпион бўлди. Чемпион жамоа билан “эскирган”, “тўйган” жамоа ўртасидаги кўринмас чизиқни сезиш шунчалик осонми? Алонсони эмас, клубда унинг ўрнига майдонга тушиб турадиган Иско ёки Ильярамендини танлаш учун мотивациометрни сабаб қилиб кўрсатиш кифоями? Касорла-ю Делофеулар билан ҳам гуруҳдан қайтиш мумкин, у ҳолда, етакчи футболчилар, ЕЧЛ ғолиблари, ярим финалчилари туриб, бошқаларни танлаган Дель Боске янада аҳмоқликда айбланмасмиди? 

Бугун, жонли эфирдаги студияда ўтириб, Алонсо ўрнига Иско ўйнаганида Испания яхшироқ натижа кўрсатган бўларди, дея оламиз. Чунки биз Алонсо билан қандай натижага эришилганини билиб турибмиз. Лекин икки ҳафта олдинги студияда бу гапни айта олармидингиз? Айтиш-ку майли, Дель Боскенинг ўрнига ўзингизни қўйиб кўрсангизчи?

Испанияга бегона элемент бўлган Костага урғу берилиши, Бускест ва Алонсонинг ўзлари учун ноқулай бўлган тандем услубида синаб кўриш, у футболчинимас бунисини тушириш каби оқланмаган мураббий танловлари мавжуд албатта. Лекин Испаниянинг муваффақиятсизлигида глобал хатоларни қидирмаган, бу ҳолатга катта бир сюрприз сифатида қарамаган бўлардим.

Менимча, бу вазиятга табиий ва хотиржам қараш энг яхши йўл бўлиши керак. Маттеус-у Фелларлар билан АҚШ-94 га ҳам яна чемпион бўлиш учун келган немислар ҳам худди шундай қилишган, назаримда. Голландия, Бразилия, Германияларни янгиланишга, ўзгаришларга етаклаган сабаб энди Дел Боске ёки унинг ўринбосарида энди бор. Энди Испания бемалол биз талаб қилаётган, кўзи ёниб турган футболчиларни жалб қила олади. Ва таъкидлаш жоизки, бўлажак Европа чемпионатининг асосий фаворитларидан бири бўлади. Бунга аминман.   

  


Киритилган сана: 24.06.2014 15:09. Ўкилди: 9889 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


DINAMACHI
Сана: 24.06.2014 20:26. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 24.06.2014 20:14. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XANAFIY
Сана: 24.06.2014 19:19. XANAFIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XANAFIY
Сана: 24.06.2014 19:05. XANAFIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 24.06.2014 19:01. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 24.06.2014 18:59. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAGEMSMART
Сана: 24.06.2014 18:54. SAGEMSMARTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 24.06.2014 18:52. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAGEMSMART
Сана: 24.06.2014 18:50. SAGEMSMARTга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 24.06.2014 18:36. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAZAVR
Сана: 24.06.2014 18:25. DINAZAVRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XANAFIY
Сана: 24.06.2014 18:07. XANAFIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XANAFIY
Сана: 24.06.2014 17:52. XANAFIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XANAFIY
Сана: 24.06.2014 17:52. XANAFIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASABIRDJANOV
Сана: 24.06.2014 16:46. ASABIRDJANOVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 24.06.2014 16:46. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAGEMSMART
Сана: 24.06.2014 16:45. SAGEMSMARTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 24.06.2014 16:37. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAGEMSMART
Сана: 24.06.2014 16:36. SAGEMSMARTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAGEMSMART
Сана: 24.06.2014 16:34. SAGEMSMARTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAGEMSMART
Сана: 24.06.2014 16:31. SAGEMSMARTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBARSA
Сана: 24.06.2014 16:16. UZBARSAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NEWMASTERUZ
Сана: 24.06.2014 16:14. NEWMASTERUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 24.06.2014 15:51. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KITOBLIK

Сана: 24.06.2014 15:44. KITOBLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 24.06.2014 15:42. YAHYOHONга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 24.06.2014 15:30. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 24.06.2014 15:30. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASABIRDJANOV
Сана: 24.06.2014 15:26. ASABIRDJANOVга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.