Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Биз сичқон эмасмиз

Баҳо:
+1; -0

Сичқонлар ҳеч қачон одам бўлмайди. Бир неча юз йиллар олдин ҳам сичқонларни ушлаш учун тахта-қопқон ишлатишган. Ҳозир ҳам, менимча, кейинги асрларда ҳам мана шундай содда қопқон ёрдамида сичқонларни тутиш мумкин бўлади. Сабаби, уларда ақл йўқ, тажриба йўқ, уни амалиётга қўллай олмайдилар, оддий ғилдиракдан энг сўнгги русумли автомобил даражасига чиқиб бора оладиган одам эмаслар улар.

Футболимизни сичқонларга тенглаштирмаган бўлардим. Чунки футболимизда катта ақл бор – Рустам Акрамов. Оддий ақл эмас, профессор ақл. Муваффақиятсизликларнинг сабаблари тажриба асосида ўрганилиб, кейинчалик олди олинади ва сичқонларга ўхшаб қопқонга тушиб қолмаймиз. Ҳа, нега унда, доим бир хил камчиликлар, бир хил сабаблар натижасида мундиаллардан қуруқ қолиб кетавеамиз, нега доим ҳамма гапириб келадиган муаммоларнинг олди олинмайди, дейишга шошилманг. Мана:

Ҳозир нимаики гапирсам, ўқувчиларга баҳонадек туюлиши мумкин. Лекин айтар сўзларим факт ва буни инкор этиб бўлмайди. Нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё давлатларида ҳам миллий чемпионат ўйинлари ноябрь ойида ўз якунига етади. Табиийки, қиш қуруқ ва совуқ келади. Бу пайтда аксарият футболчиларимиз таътилга чиқишади ва асосан январь ойидан машғулотларга қайтилади. Ўзи азалдан январь ойи биз учун ноқулай вақт бўлиб келган. Мен Уммонда ОФК вакиллари билан учрашувимиз чоғида ҳам бу ҳақда айтдим ва январь ойида мусобақа ўтказиб бўлмаслигини қайта-қайта таъкидладим. Кейин бу пайтда клублардан терма жамоага номзод футболчиларни ҳам олиб кетиш нотўғри. Шу масалада Саудия Арабистони футбол федерацияси ва мамлакат клублари ўртасида можаро ҳам юзага келди. Клублар ўз футболчиларини терма жамоа ихтиёрига қўйиб юборишни исташмади. Федерация эса буни талаб қилди. Хуллас, охирида бир тўхтамга келишди. Бундай ҳолатлар бошқа терма жамоаларда ҳам кузатилган. ОФК вакилларига қитъа чемпионатини апрель ойида ўтказиш энг мақбул вақт эканлигини айтдим...

- Шундай дейсиз-у, лекин миллий терма жамоамиз 2011 йилги Осиё Кубогига бир ойдан ошиқроқ вақт мобайнида муносиб тайёргарлик кўриб, якунда ижобий натижа қайд этганди. Буни ёддан чиқармадингизми?

- Тўғри, натижамиз ижобий бўлганди. Лекин мусобақадан кейин асосий таркибнинг бир неча нафар футболчилари жароҳат олиб, сафдан чиқишганди. Бир мусобақага бир ой давомида кучли босим остида тайёргарлик кўрасиз. Бу ўз натижасини беради, аммо март ва апрель ойларига бориб, ўша футболчиларда толиқиш аломатлари кўзга ташланиб қолади. Жароҳат олишга мойил бўлиб қолишади. Буни амалиётда ҳам кўрдик”

Бу Рустам Акрамовнинг chempionat.asia сайтига берган интервьюсидан парча. Қаранг, тарихимиз давомидаги энг яхши натижага эришганимиз Қатардаги Осиё чемпионатида биз тайёргарликни ноябрда бошлаб хатога йўл қўйган эканмиз, шунинг учун бу сафар, Уммонда бундай хатонинг олди олинибди. Биз сичқон эмасмиз, “маладес, маладес”.

Ўша Осиё чемпионатидан сўнг, қайси футболчимиз жароҳат олиб, кейинчалик, айниқса терма жамоага зарар келтирганини эслай олмадим. Мен билишимча, ўша йили терма жамоамизнинг барча футболчилари мавсумни бир текисда, юқори савияда ўтказганлар, янги жамоаларга ўтиб, тилга тушганлар. Аммо менинг билганимнинг аҳамияти йўқ, асосийси, профессор столидаги фактлар бор экан. Бунга ишонамиз. Нега ишонамиз, биласизми?

Ҳарри Невил футболдаги фаолиятини якунлагач, Англия терма жамоасида бош мураббийга ёрдам беришдан ташқари, футбол медиасида ҳам актив фаолият юритяпти. Нафақат “Манчестер Юнайтед”, балки бутун Англия футболи ҳақида унинг ўзига хос фикрлари, қарашлари аллақачон авторитет даражасига чиққан ва кўпчиликнинг доим эътиборида. Чунки, бунга асосий сабаб, Ҳарри Невил айтаётган фикрларнинг асосида бир неча йиллик футболчилик тажрибаси ётибди. Бу муҳим. Кейин унга Жимми Каррагер ҳам қўшилди, умуман олганда, улар биринчи эмаслар, ундан олдин ҳам, нафақат Англияда, бошқа мамлакатларда ҳам футбол мутахасисларининг ОАВ да актив эканликларига гувоҳ бўламиз.

Уста журналист, жуда кўп изланиб, ўқувчилар учун янада қизиқроқ бўлган материаллар тайёрлаши ва нашрни қизиқроқ қилиши мумкин, балки. Аммо айнан футбол тажрибасига эга бўлган мутахассисларнинг медиадаги фаоллиги футболга нима беради?

Тасаввур қилинг, футболдан узоқроқ бўлган футбол соҳасидаги бир бошқарувчи бор, дейлик. Қайсидир жамоанинг муваффақиятсиз натижасидан кўнгли тўлмай, ушбу натижага жавобгар бўлган инсонни ёнига чақиради. Сабабини сўрайди. Чақирилувчи мутахассис, тажрибаси бор, агар унга иш керак бўлса, вазиятни шунақа тушунтирадики, анови бошқарувчи, демак ҳаммаси жойида, деган хулосага келиши мумкин. Терминларни ишлатади. Тажрибадан мисоллар келтиради, доскаларга бир балоларни чизиши ҳам мумкин ҳатто. Бошқарувчининг кўнгли тўлади. Ҳаммаси режа бўйича эканку.

Лекин эртасига, ўша бошқарувчи, Ҳарри Невилнинг мақоласини ўқиб қолиши мумкин. Айни ўша воқеа ҳақидаги. Айтайлик. Невил масалага танқидий ёндошган, мағлубият сабабларини очиб берган, айниқса, кечаги маҳмадона мутахассиснинг айбини очиб ташлаган. Ким ҳақ, кимнинг гапи тўғри, бу бошқа масала, гап бунда эмас. Лекин бошқарувчининг ичига шубҳа оралайди, балки Невил ҳақдур, деган фикр дунёга келади. Умуман бошқа бир мутахассиснинг фикрини билишни истайди ва ҳоказо. Энг асосийси, ҳеч ким, ҳеч қачон, “Невил футболни тушунмайди, у ҳеч нарсани билмайди, ёзаверади” деб ўйламайди. Бу жуда муҳим.

Тасаввур қилинг, Ўзбекистонлик бир журналист, Уммондаги ўйинларни таҳлил қилиши, Мақсудовними, Толибжоновними, Акрамовними, танқид қилиши, ҳамма мухлислар уни ўқиб чапак чалиши, қўшилишиб фамилияларни яна ёдга олиши мумкин, Мумкин эмас, бўляпти бунақа ҳолатлар. Лекин айтайлик, Усмонов олдида, ўша журналист билан Рустам Акрамовнинг фикри бирми? Бир хил оғирликда бўлиши мумкинми? Акрамов – мутахассис, тажрибаси бор, у кўпроқ билади. Ие, анови журналист, мана бунақа ёзибди-ку? “Хе, ахир у оддий журналистку, бухгалтерми, фотографми, домлами, нима бало, футболни, тайёргарлик системасини ва яна “фалон”(яна бу ерда фақат футбол мутахассисларига тушунарли бўлган қанақадур терминлар ишлатилади) нарсаларни қаёқдан билсин?”

Акрамов – ҳақ, чунки нариги тарафда у билан баҳслашиши мумкин бўлган бирорта тажрибали мутахассис йўқ. Тасаввур қилинг, Уммондаги ўйин ҳақида, собиқ футболчи Биродар Абдураимов ёки айнан шунга ўхшаган турнирда яхшироқ натижаларга эришган, ҳозир ишсиз юрган Инилеев мақола ёзганида нима бўларди? Ҳа, бу сафар, Усмоновнинг олдида ўзини ёки Мақсудовни ҳимоя қилиш Акрамовга қийинроқ бўларди, тўғрими? Хув, тепадаги бошқарувчига ўхшаб, “Ахир бу мақолани ёзганам кўчадан келгани йўқ, футболни ичида катта бўлган, бир нимани билар?” деган савол туғилган бўларди. Камида. 

Шунинг учун биз мутахассисларимиздан илтимос қилардимки, бефарқ бўлмасинлар. Футболни нонини едингизми, бизга яхшироқ футболни мерос қилиб қолдирдингми, энди уни асраб авайлашимиз, тўғри йўналишда кетишимиз учун, турфа фикрларга мухтожмиз. Футболимиз фақат биргина мутахассиснинг тажриба майдони бўлиб қолмасин.

Ҳа-я, биласизми, акс ҳолда нима бўлади? Биз Уммондаги муваффақиятсиз иштирокдан чиқарган хулосамиз шу бўлдики – Осиёдаги турнирларнинг январда ўтказилиши керак эмасмуш. Мана сизга – бу сафарги ечим.

Майли, ечимга гап йўқ, оргинал, глобал, яна бир нарса бир нарса... Лекин илтимос, ўз ваколатимиз ва таъсиримиз доирасидаги ечимларни излашга ҳаракат қилайлик, майлими? Олимпиада йўлланмасини берадиган кейинги ёшлар чемпионати ҳам айнан январда бўлиб ўтади. Катта эҳтимол билан, кейинги Осиё кубоклари ҳам айнан шу ойда ташкил этилади. Оддийгина, биргина учрашувнинг вақтини бир соат кейинроққа суришни эплай олмаган бизлар, Осиё миқёсидаги турнирлариннг вақтига таъсир кўрсата олишимизга сиз ишонасизми? Мен эса ишонмайман. Ундан кўра, “Сен сичқонсан” дейишгани яхшироқ эди. 

Киритилган сана: 22.01.2014 16:29. Ўкилди: 9380 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHAXRIHONIY
Сана: 14.04.2014 16:32. SHAXRIHONIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


METIN
Сана: 23.01.2014 14:43. METINга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKHAM
Сана: 23.01.2014 12:39. BECKHAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKHAM
Сана: 23.01.2014 12:39. BECKHAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKHAM
Сана: 23.01.2014 12:38. BECKHAMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BOTIR
Сана: 23.01.2014 11:35. BOTIRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ACMILANCOM
Сана: 23.01.2014 08:23. ACMILANCOMга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 23.01.2014 05:08. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 23.01.2014 02:53. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 23.01.2014 02:45. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 23.01.2014 01:57. KNYAZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KNYAZ
Сана: 23.01.2014 01:30. KNYAZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KINGISBACK
Сана: 23.01.2014 01:24. KINGISBACKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AXILLES
Сана: 23.01.2014 01:18. AXILLESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 22.01.2014 23:53. ARSENALUZга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 22.01.2014 23:42. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARSENALUZ
Сана: 22.01.2014 23:42. ARSENALUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 22.01.2014 22:23. FARASMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FARASMAN
Сана: 22.01.2014 22:23. FARASMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 22.01.2014 22:13. FCYUVENTUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 22.01.2014 22:13. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCYUVENTUS
Сана: 22.01.2014 22:13. FCYUVENTUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IMPERATOR
Сана: 22.01.2014 21:35. IMPERATORга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KITOBLIK

Сана: 22.01.2014 21:18. KITOBLIKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KITOBLIK

Сана: 22.01.2014 21:18. KITOBLIKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 22.01.2014 20:34. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OUTRANKER
Сана: 22.01.2014 20:28. OUTRANKERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NODIRJONNN
Сана: 22.01.2014 20:24. NODIRJONNNга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 22.01.2014 20:17. FAMOUSга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOLOMON
Сана: 22.01.2014 20:03. SOLOMONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOLOMON
Сана: 22.01.2014 20:03. SOLOMONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


STARR
Сана: 22.01.2014 19:59. STARRга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


IBRAHIMOVICH
Сана: 22.01.2014 19:41. IBRAHIMOVICHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 22.01.2014 19:18. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 22.01.2014 19:15. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DINAMACHI
Сана: 22.01.2014 19:15. DINAMACHIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATBOY
Сана: 22.01.2014 19:14. SHUHRATBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUHRATBOY
Сана: 22.01.2014 19:14. SHUHRATBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FINEPLEY
Сана: 22.01.2014 19:08. FINEPLEYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBBEST
Сана: 22.01.2014 19:05. UZBBESTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBBEST
Сана: 22.01.2014 19:04. UZBBESTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBBEST
Сана: 22.01.2014 19:03. UZBBESTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 22.01.2014 18:54. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JAHONGIRCOM
Сана: 22.01.2014 18:50. JAHONGIRCOMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GONSALEZ
Сана: 22.01.2014 18:39. GONSALEZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 22.01.2014 18:29. ABOMUSLIMга ёзиш
+2; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABOMUSLIM
Сана: 22.01.2014 18:26. ABOMUSLIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 22.01.2014 17:39. OQSOQOLга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 22.01.2014 17:35. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 22.01.2014 17:34. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 22.01.2014 17:34. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OQSOQOL
Сана: 22.01.2014 17:25. OQSOQOLга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 22.01.2014 17:22. MAMRINOга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VODIY
Сана: 22.01.2014 17:20. VODIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VODIY
Сана: 22.01.2014 17:20. VODIYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MAMRINO
Сана: 22.01.2014 17:18. MAMRINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAIRPLAYFCB
Сана: 22.01.2014 17:16. FAIRPLAYFCBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SIMPLEMAN
Сана: 22.01.2014 17:13. SIMPLEMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMESH
Сана: 22.01.2014 17:12. UMESHга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.