Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Олға, "Насаф"

Баҳо:
+1; -0

Бир неча йил олдин «Бунёдкор» ОЧЛда илк бор қатнашаётганида шарҳловчининг «қалдирғочлар» бу турнирда биринчи марта ўйнаётгани, тажрибасизлиги панд бериши мумкинлиги ҳақидаги гапларидан кулгим қистаганди. Ахир ўшанда жамоа таркибида бутун «умри» ОЧЛда ўтган футболчилар жамланган эди.Мен ўша воқеаларни эслашим сабаби, футболимизда кучли жамоа пайдо бўлиш йўналиши деярли бир хил кечади. Юртимизнинг энг ишонган футболчилари жалб қилинади, ички чемпионатда бу сафар бошқа ном остида, янги либосда, ўтган сафарги натижаларни такрорлашади ва халқаро майдонга кириб келишади. Шу холос.  

Бир пайтлар “Тоттенҳэм” клуби менга жуда ёқарди. Ушбу жамоа ўйинларини кузатишни яхши кўрардим – хаяжон, тезкорлик, драйв, тажовуз. Доимо чақилмас ёнғоқ, пешқадамлар учун ноқулай, ютқазишни истамайдиган ва мухлисларини қаттиқ хурмат қиладиган жамоа. Аммо қачонки, клуб пешқадам жамоалар қаторига қўшилишга бел боғлаб, совринлар ҳақида ўйлай бошлагач, жамоа ўйинида нимадир йўқолди. Авваллари, жамоа бир ўйинда ютқазиб, кейингисида ўзининг тарихдаги энг яхши ўйинини намойиш этиб кетаверарди, кейин эса...

Биламизки, пешқадамлик барқарорлик талаб қилади – демак, ҳар бир ўйинда ғалаба қозониш керак. Бу ўйин нариги ўйинга таъсир қилади, яъни, бир ўйинда ютқазилса, кейинги ўйингача мағлубиятни унутиш қийин, ҳар бир мағлубият жамоага таъсир қилишни бошлайди. Ниманидир ўзгартиришга бўлган ҳаракатлар, хатолар кетидан хатолар пайдо бўлади, аввлги завқдан асар ҳам қолмайди. Мен “Тоттенхэм” ҳақида гапирдим.

Бугунги кунда олий лигамиз жамоалари тилга олинганда, тўрт клуб бошқаларга нисбатан анча устун экани ва совринлар учун асосий даъвогарлардан бири экани айтилади. “Пахтакор”, “Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Насаф”.

Билишимча, нейтрал мухлислар учун бу жамоалар ичида қаршиликларнинг ўрни сал бошқача. Гап фақат “Насаф” пойтахтданмаслигигина эмас, йўқ. Бошқа гап бор. “Насаф”нинг лигамиз етакчилари сафига қўшилиши биринчи абзацларда тилга олган формуламдан бироз фарқ қилади. “Насаф” ҳеч қачон юртимизнинг энг бой клуби бўлиб, барча терма жамоачиларни йиғиб олмаган. Ҳеч қачон Қаршида юртимизнинг энг олди юлдузлари тўп сурмаган, уёғини сўрасангиз, жамоанинг бугундаги энг муҳим футболчиси ҳам бир пайтлар “Пахтакор”га керак бўлмай қолган эди. “Насаф” баъзилар каби бир юмалаб бир мавсумда суперклуб бўлиб қолмаган. Умуман олганда, “Насаф” қачон пешқадамлар қаторига қўшилиб, жиддий кучга айланганини ҳам аниқ айтиб бера олмаймиз, тўғрими?

Қачон? Катта-ю кичик Бердиевлар пайтидами? Ёки чемпионлар кубогида юртимизга медални олиб келгандами? Сўнгги турнинг сўнгги дақиқасида Қутибоевнинг голи туфайли кумуш медални “Пахтакор”га тортиқ қилиб юборганларидами? ОФК кубогидаги ғалабадан кейинми? Қачон?

Айтиш қийин. “Насаф” мана шундай сезиларсиз тарзда, узоқ йиллик меҳнатлар ва барқарорлик туфайли футболимиздаги кучга айланди. Энг қизиғини айтайми? Мана шу етакчилар сафига қўшилиш даври “Насаф”ни “Тоттенхэм”га айлантириб қўймади. “Насаф” ҳали ҳам, мана шу тўрт клуб ичида энг тажовузкор, энг эмоционал жамоа бўлиб қолаверди. Ҳали ҳам терма жамоа таркибида бирортаям вакили бўлмаган клубга “катта девлар” билан курашнинг ўзи бўлмайди, эмоция керак, албатта, “Насаф” ҳали ҳам бошқа пешқадамлардан каби баъзи ўйинларни ярим кучда юта олмайди. Аутсайдерлар ҳам “Насаф”дан очко олишга ҳаракат қилади. Ўйин бошидан ютқазиб майдонга тушмайди. “Насаф”га осон эмас.

Назаримда, “Насаф”ни чин маънода етакчиларимиздан бири деб аташимиз учун бошқа клубларнинг муносабатининг ўзгаришигина кифоя қилмайди. Энг сўнгги босқич, энг муҳими, “Насаф” ниҳоят мамлакат миқёсидаги бирор совринни ютиш керак. Том маънодаги совринни. Яъни, қандайдир мусобақада “Насаф” шунчаки даъвогар эмас, энг кучли бўла олиши керак. Руҳий жиҳатдан ҳам, кейинги мавсум жиҳатидан ҳам, халқаро мусобақалар жиҳатидан ҳам бу жуда керак. Сизни билмадим, мен “Насаф” мухлиси эмасман, аммо, эртага, кубок финалида “Насаф” ютишини истайман. Бу футболимиз учун ҳам жуда керак.   

Киритилган сана: 16.10.2015 11:45. Ўкилди: 9621 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


UZNASAF
Сана: 12.11.2017 00:47. UZNASAFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASROR
Сана: 16.10.2015 21:07. KASRORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASROR
Сана: 16.10.2015 21:05. KASRORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KASROR
Сана: 16.10.2015 21:05. KASRORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 16.10.2015 19:58. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DILSHODBOY
Сана: 16.10.2015 16:01. DILSHODBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ASRORF

Сана: 16.10.2015 14:25. ASRORFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.