Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Руни ва "Манчестер Юнайтед" ҳақида

Баҳо:
+0; -0

Мана шу кунларда Уэйн Руни 'Манчестер Юнайтед' билан янги шартнома имзолайди. Етакчи футболчининг клубда қолаётгани одатда, ҳаммани хурсанд қилиши керак бўлса-да, негадир, ушбу вазиятга нисбатан турлича, қарама қарши фикрлар, айниқса “Юнайтед” мухлислари ичида ҳам янграмоқда. Келинг шу ҳақида гаплашамиз.

Аввало Рунининг “Юнайтед”га бўлган муносабати кўп мухлисларни қониқтирмагани бор гап. Оғир дамларда ундан Жерард каби “Мени Энфилддан фақат тобутда олиб чиқишади” қабилидаги баёнотларни кутишгандир, Буффон ёки Дель Пьеронинг қўйи лигаларда ҳам “Ювентус”дан айрилмаганини эслашгандир. Тотти бўлишни талаб қилишгандир. Лекин биласизми, бундай мисоллар бугунги футболда катта бир уммондаги кўпиклар сингари жуда кам

Ҳа, энди балки, ҳеч қачон Руни садоқат бобида Жерард билан тенглаштирилмас, лекин уни айблаш гуёки, “бу қиз мени севар эди-ку, нега никоҳ ўқувчи домла икки марта сўраганда индамай ўтирди” деб куёвнинг келиндан хафа бўлишига ўхшайди. Бугунги футболнинг ўз шартлари бор ва Руни мана шу шартлар доирасида ўз манфаатларини ҳимоя қилмоқда, шу холос. Аминманки, Месси болаликдан бери ўйнаб келаётган “Барселона”га ундан ҳам баландроқ шартларни қўйиши, мабодо клуб кўнмайдиган бўлса, у ҳам кетиши жуда бўлиши мумкин бўлган воқеа. Демак Рунининг “Юнайтед”га бўлган муносабати деганда, кўпроқ футболчининг майдондаги ҳаракатларини баҳолаш дуруст бўларди, менимча, бу борада унга эътироз йўқ. Масала тамом.

Норозиликнинг энг катта ирмоғи бошқа жойдан, клубнинг футболчига бўлган муносабатидан қуйилмоқда. Ахир бунақа бўлмаслик керак эди-ку? Наҳотки биргина футболчига шунча ялиниш керак? Руни кетишни истади, клуб қўйиб юбормади. Янги шартнома тузилиши ҳам чўзилиб кетди. Гоҳ “Юнайтед”нинг ЕЧЛ йўлланмасига боғлиқ бўлиб қолди, гоҳ сардорлик боғичи ваъда қилинганмуш, гоҳ АПЛ даги энг катта ойликка имзо чекилиши ҳақида гаплар болалади. 

“Қачонки, бирор футболчи мураббийдан муҳимроқ даражада бўлса, клуб тамом бўлади” – бу сўзлар Алекс Фергюсонга тегишли ва айнан шу иқтибос клуб системасининг тамал тоши ҳисобланади. Фергюсон фаолиятининг асосий қуроли ҳам, муваффақиятлар омили ҳам, Бекхэм ёки Роналду билан музокараларда мезонлик қилган ҳам айнан мана шу муносабат экани аллақачон исботланган эрса-да, энди воз кечяпмизми?� “Юнайтед” ўзгаряптими? 

Йўқ. Аксинча. Рунининг қолиши “Юнайтед”ни сақлаб қолиш учун энг катта, асосий ва дадил қадам, назаримда. Рунини олиб қолиш Мойеснинг жамоага келганидан бери энг “фергюсонча” қарори, менимча. Тушунтираман. 

“Манчестер Юнайтед” таркиб бўйича ҳеч қачон Европанинг энг кучли жамоаси бўлмаган. Менимча, айниқса, учинчи минг йилликни оладиган бўлсак, Англияда ҳам доим таркиб бўйича “Юнайтед”дан тажрибалироқ, кучлироқ жамоалар бор эди. Бугун ўтириб архивларни титинг, Англиядаги топ клубларнинг ўша йилларда таркибларига назар ташланг. Ишонинг, бу рақамлар, бу исмлар сизга нега “Манчестер Юнайтед” ҳар икки мавсумнинг бирида ҳадеб чемпион бўлаверганининг изоҳини топиб бера олмайди.

Жамоада доим ўзигагина хос руҳият бор эдики, рақибларга босим юклай оларди. Фергюсон таркиб танлаётганда ҳам, трансфер сиёсатида ҳам мана шу руҳиятни сақлаб қолишга доим ҳаракат қилган. Жамоа тўпни эгаллаган пайтда Бекхэм етакчига айланарди, Криштиану балки жамоа тарихидаги энг яхши ўйинчилардан биридир, аммо Фергюсонда доим бояги руҳиятни ташувчи йигитлар бўлган. Фергюсон учун энг муҳими мана шу мувозанат эди.

Фергюсон ўрнига Мойес келди. Жамоа таркиби авлодлар алмашинувига мухтожлик сезаётгани ҳаммага маълум. Кўп футболчиларнинг ёши ўтиб қолди, катта эҳтимол билан Видич, Эвра, Фердинанд каби футболчилар келаси мавсумда қизил либосда майдонга тушмайдилар. Хўш, айтайлик 200 миллион пул сарфлаб, 6-7 та юқори савиядаги футболчиларни олиб келиб, келаси йили чемпион бўлиш мумкинми? Мумкин, аммо қаранг, бундан кўп пул сарфлаб, бундан кўп футболчи олиб келиб ҳам, натижага эришмаётган жамоалар бор-ку? “Юнайтед” қайси жиҳати билан улардан фарқ қиладики, бу жамоага нисбатан кўпроқ ишонишимиз керак? Ҳа, мухлислари кўп, брэнд, ўзига яраша тизим шаклланган, аммо майдонда қанчалик аҳамият касб этади бу?

Фергюсон даврида Руни кейинги даражага тушиб қолгани рост. Аминманки, ушбу мавсум мураббий ўз ўрнида қолганида, Руни ҳозирги шартномага эга бўлмасди, катта эҳтимол, аллақачон “Челси”га кетган бўларди. Бу йўқотиш ўша ҳолат учун оғриқсиз бўлиши мумкин эди, чунки Фергюсон фаноменининг ўзи “Юнайтед” руҳиятини сақлаб тура оларди.

Мойеснинг Фергюсон бўлмаётгани ва баъзи муаммоларни Фергюсон каби қатъият билан ечмаётганини талаб қилиш эса ҳозирча нотўғри. Мураббийнинг клубда энг муҳим шахс бўлиши кераклиги ҳақидаги гаплар кўпроқ муҳим қарорларни қабул қилиш, жамоадаги ички бошқаруви нуқтаи назаридан айтилган. Йигирма олти йил клубни бошқариб, ўнлаб совринларни олиб келган афсонавий мураббий формуласида ҳаракат қилиш, шунақа мураббий нуқтаи назаридан сўзлаш учун Мойесда етарли авторитет йўқ. Гап фақат характерда эмас, характерингиз бошқалар томоонидан қабул қилиниши учун ҳам аввало, шароит бўлиши керак. Ахир 2013 йилдаги Фергюсон ҳам 90-йиллардагисидан кўра қатъийроқ, ўзига ишонганроқ ва муҳтарамроқ бўлган, Мойес деймиз-а?

Мойес Рунига нисбатан муносабатини ўзгартиришга мажбур бўлди. Эсингизда бўлса, ёзда, мураббий Руни ҳақидаги саволга “У бизга керак, ван Перси жароҳат олганида кимдур майдонга тушиши керакку” деб жавоб берганди. Лекин мавсум шуни кўрсатдики, жамоа Рунига биз ўйлагандан ҳам кўпроқ мухтож экан.

Нафақат биргина Мойес, балки бутун клуб бугунги кунда Рунига катта эътибор қаратаётгани, янги тузилаётган жамоанинг маркази айнан Уэйн Руни бўлиши кераклиги ҳақидаги фикрларнинг замирида айнан “Юнайтед” руҳиятини сақлаб қолиш ётганини тушуниш қийин бўлмаса керак, тўғрими? Уэйндан кучлироқ, ёшроқ футболчини топишнинг иложи бўлар балки, аммо Руни ўша талаб қилинадиган руҳиятни ўзида ташиб, жамоанинг юзи бўла оладиган характерга эга бўлган шахсиятдир.

Фергюсон кетгач, “Юнайтед”нинг “ДНК”сини сақлаб қолишнинг ягона йўли Уэйн Руни бўлиб қолди. Минг афсуски, бугунги “Юнайтед”да бошқа номзодни топиш қийин. Ҳимоячиларнинг ҳаммаси кетяпти. Кэррик ҳеч қачон Рой Кин бўлмайди, Валенсияга ҳатто еттинчи рақам ҳам оғирлик қилади. Уэлбек ва Клеверли? Яна ким бор?

Яқин икки уч йилда Уэйн Руни “Юнайтед” учун ҳатто Мойесдан ҳам муҳимроқ шахс бўлиши жуда нормал ва тушунарди ҳолат. Ахир жамоани сақлаб қолиш керак бўлган “ДНК” Мойесда эмас, айнан Уэйнда мавжуд. Янги “Манчестерга” бу руҳиятни сингдириш, юқтириш учун айнан ундан фойдаланилади, ва менимча бу энг тўғри йўл.

Ҳар қандай воқеъликни аввало жараён билан боғлаб шарҳлаш дурустроқ назаримда. Муваффақият келтирди-ку, деб турли қолиплар яратиш жамоани янада қийинроқ аҳволга солиб қўйиши мумкин. Мисол учун, Фергюсон формуласи бўлмиш – “Мураббий ўзидан кейинги ворисни ҳам аниқлайдиган даражада муҳим шахс бўлиши лозим” деган қоида, айнан 21.02.2014 ҳолатига жуда нотўғри бўлиб турибди, тўғрими? Лекин 21.02.2014 даги ҳолат янги қарорлар учун асос бўлиб хизмат қилмайди, хулоса учун эрта. Демак, Рунининг янги шартномаси ҳақида гап кетганда, қайсидир мезонларга терс келаётгани эмас, ушбу шартнома жамоа ўйинига, натижаларига қанчалик таъсир қилгани муҳимроқ Менимча.


 

Киритилган сана: 21.02.2014 20:28. Ўкилди: 8394 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ARISTOKRAT
Сана: 22.02.2014 15:42. ARISTOKRATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARISTOKRAT
Сана: 22.02.2014 15:42. ARISTOKRATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARISTOKRAT
Сана: 22.02.2014 15:42. ARISTOKRATга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 22.02.2014 10:33. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SNAYPERS
Сана: 22.02.2014 07:17. SNAYPERSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 22.02.2014 00:52. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOZIMBEK
Сана: 22.02.2014 00:52. NOZIMBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PARKVILLE
Сана: 22.02.2014 00:16. PARKVILLEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 21.02.2014 22:04. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.