Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

TOP - 20

Баҳо:
+1; -0

Ҳозир биз севиб томоша қиладиган росмана футболга ҳали бир аср тўлгани йўқ. Демак 21 йил футбол учун гаплашса арзийдиган давр, тўғрими? Мана шу давр мобайнида биз ўз футболимизни яратишга уриндик. Уринмоқдамиз. Уринишларимиз гоҳ тўғри, гоҳ нотўғри йўналишда кетгандир, инкор қилмайман. Аммо йигирма бир йилликнинг чегарасида туриб ўтмишга назар ташлаганимизда, албатта, ажиб хиссиётларни бошдан кечирамиз. Қанчалик нолимайлик, ўтган бу давр ҳам бекорга кетмаганини, мухлис сифатида ғалабалар, умидлар, олқишу байрамларни бизга тақдим этганини тан олишга эхтиёж сезамиз барибир. Келинг, мана шу хиссиётларнинг асосий сабабчилари бўлмиш футболчилар ҳақида гаплашамиз. Улар кўп. Йигирматасини танладик холос бу ерга. Қайтараман, аслида улар жуда кўп.

ИГНАТИЙ НЕСТЕРОВ

Нестеров номи бизга қандайдир унутилмас сейвлар ёки ўйинларни акс эттирмайди. Унинг устунлиги бунда эмас. Игнатийнинг энг кучли жиҳати ўзига бўлган юксак ишонч ва талабдир. Шунинг учун ҳам у сўнгги ўн йилликда мамлакатимизнинг энг барқарор дарвозабони сифатида намоён бўлмоқда. “Динамо”, “Пахтакор” ва “Бунёдкор” сафида ҳаракат қилган. Навбатдаги учрашув Нестеровнинг терма жамоа сафидаги юбилей – олтмишинчи ўйини сифатида қайд этилиши мумкин.
 

Барқарорлик дарвозабонлар учун энг муҳим сифат эканини айнан Нестеров мисолида кўришимиз мумкин. Ҳаволатиб оширилган тўпларга у қадар муваффақиятли чиқа олмайди, бўйи унча баланд эмас, пеналти қайтаришда ёрқин эмас, юқорилатиб берилган зарбаларда қийинчиликка дуч келади ва ҳоказо. Бундан кўп бора панд еганмиз. Аммо ҳар қандай мухлис ёки мутахассисдан сўралганда, мамлакатимиз шаъни тикилган дарвозанинг энг сўнгги нуқтасида фақат уни тасаввур қилади. Беихтиёр! 

Нестеров ўйинга бўлган юксак концентрация ва муносабатини ҳимоячиларга ҳам юқтира олади. Доимо актив ва шерикларини бошқариб турадиган ҳақиқий сардордир. Ўн саккизў ёшида терма жамоада дебют қилган. Шунинг учун кўпчилик уни испаниялик Касильясга қиёслашади. Ўша испан дарвозабони каби йиғлаш Игнатийга ҳам насиб қилишини тилаб қоламиз.

ПАВЕЛ БУГАЛО

Ўтган асрнинг сўнгги ўн йиллигидаги футболимиздаги тенгсиз дарвозабон. Мустақилликдан сўнг ўз чемпионатимиз ташкил қилингач, “Пахтакор”ни бир қатор футболчилар тарк этишди. Шу қаторда кавказлик Юрий Перескоков ҳам. Мураббийлар унинг ўрнига четдан номзод қидириб ўтирмадилар ва ўн саккиз ёшли Павел Бугало жамоанинг асосий дарвозабонига айлана бошлади. Унинг юлдузли онлари 1996-97 йилларга тўғри келади. Павел қаторасига икки йил мамлакатимизнинг “Энг яхши футболчиси” унвонига сазовор бўлди. Ҳозиргача дарвозабонлар ичида фақатгина Бугало бу эътирофга сазовор бўлган. Қизиғи, ўша йиллари “Пахтакор” у қадар муваффақиятли мавсумларни ўтказмаганди. Савол туғилади, унда нега Бугало?

Нестеровдан фарқли равишда Бугалонинг энг кучли хислати кўп ишлатиладиган “ярим жамоа” таърифига мос келарди. Нестеров ишончли ўйини орқали жамоага хотиржамлик олиб кирса, Павел якка ўзи ўйинларни қутқариб қоларди. Бевосита учрашув тақдирига таъсир кўрсата оларди. Дарвозабон фаолиятида мана шундай ёрқин учрашувлар жудаям кўп.

Ливандаги хунук натижадан кейин Бугало терма жамоага жалб этилмай қўйди. Хориж клубларида ўйнади. Ниҳоят 2007 йилда катта амбициялар билан ўзбек футболида пайдо бўлган “Бунёдкор” уни юртимизга қайтарди. Кўпчилик қатори мен ҳам ундан иккинчи ёшликни кутгандим, афсуски...

ЮРИЙ ШЕЙКИН

Мен Шейкиннифақат бир марта майдонда кўрганман. Унчаликмасдир-у, балки фақат ўша ўйинда эслаб қолгандирман. Хиросимадаги ярим финал. Жанубий Кореяга қарши кечганди. Менимча, биргина ўша учрашув туфайли Шейкин бошқа умуман ўйнамасдан, фақат автограф тарқатиб юришга ҳақли эди

Эди! Афсус. Юрий ўтган йили оламдан кўз юмди. Аммо ўйламанки, футболимизда терма жамоа тушунчаси бор экан, Хиросима ғалабаси эсланади. Бу ширин хотира эса беихтиёр ўша ярим финални, корейсларнинг тинимсиз зарбаларини қайтараётган “Трактор”нинг содда дарвозабонини жонлантираверади. . .

АНДРЕЙ ФЕДОРОВ
 

Катта футболдаги илк қадамларини Қўқон жамоасида ташлаган марғилонлик йигит 90-йилларнинг классик марказий ҳимоячиларидан бири эди. “Нефтчи” таркибида Осиё Чемпионлар кубоги ярим финалида, МДҲ кубоги финалида қатнашган. Терма жамоамиз сафида Хиросима ўйинларида зафар қучган.

Андрей ҳимоя қурғони бўлиш билан биргаликда, баъзи мавсумларда ўзининг сермаҳсуллиги билан ҳам ном қозонганди. Айниқса стандарт вазиятларда ҳужумга қўшилиб, боши билан киритган голлари талайгина. Тошкентда Нигерияга қарши ўтказилган ўша машҳур ўйин ҳам ёрқин мисол.

Унинг иродасига ҳам қойил қолмай иложи йўқ. 1995 йилда Осиё Чемпионлар кубоги доирасидаги “Елимай” (Қозоғистон) га қарши ўйинда ҳакамнинг ўргани учун ОФК томонидан Федоровга икки йил футбол ўйнаш таъқиқланганди. Шошманг, ҳакамни ургани учун мақтаганим йўқ. Кейинчалик бу муддат бир йилу уч ойга қисқарди, мана шу давр мобайнида фақатгина машғулотларга қатнашган Фёдоров яна юқори савияга қайта олганди.

Ҳар сафар қайсидир ҳимоячи ишончли ўйини билан бизни хурсанд қилганда, “ана янги Федоров” деб қўямиз. Шунинг ўзиёқ ушбу ҳимоячининг футболимизда қандай ўрин тутганини ва у ҳаммасини тўппа тўғри бажарганини исботламоқда.

САЙДУЛЛО ТУРСУНОВ

Турсунов бутун фаолиятини биргина жамоада ўтказган кам сонли футболчилардан бири саналади. Шу туфайли наманганлик мухлисларнинг чексиз хурматига сазовор бўлган. Қайсидир маънода Хавьер Занетти қиёслашимиз мумкин.

У ҳам Рўзимов сингари 90-йиллар бошида “Пахтакор”га жалб этилган, кейин эса илк мустақил чемпионатимиздан бошлаб, то фаолиятини якунлагунча “Навбаҳор” сафида майдонга тушган ва узоқ йиллар давомида сардорлик қилиб келган. Тезкор, яхшигина техника ва дриблингга эга бўлган ушбу қанот ҳимоячиси ҳар қандай таркибда асосийлардан бири бўлиши шубҳасиз.

БАХТИЁР АШУРМАТОВ

ЖЧ-98 саралашида Японият терма жамоасини Тошкентда қабул қилгандик. Бизда озгина имконият сақланиб қолган, рақиб эса кучли эди. Айниқса японларнинг энг хавфли хужумчиси Казуоши Миурани нима қилиб бўлса ҳам тўхтатиб қолиш керак эди. Ўша ўйинда ғалаба қозона олмаган бўлсак-да, ўзининг актив ўйини билан ажралиб турадиган Казу умуман майдонда кўзга ташланмади. Мураббий 21 ёшли Бахтиёр Ашурматовни илк бор асосий таркибга туширган ва ҳужумчини зарарсизлантириш вазифасини юклаганди. Ашурматов бу вазифани аъло даражада бажарди, ўша ўйиндан сўнг кўпчилик терма жамоамизнинг оғриқли нуқталаридан бири барҳам топганини гапириб юрганди.

Ашурматов ҳақиқий жангчи, курашга тўймайдиган, мағлуб бўлишни истамайдиган ва ўзини ҳам, рақибини ҳам аямайдиган деб таърифланиши мумкин. Фаолиятини МҲСК да бошлаган, кейин эса “Пахтакор” таркибида 1998 йилги чемпион бўлди. 2000 йилда, бу сафар “Дўстлик” таркибида ҳам чемпионлик ва кубокни қўлга киритгач, яна “Пахтакор”га қайтди ва клубнинг ва терма жамоамизнинг алиштирмас ўйинчисига айланди. Афсуски унинг Россия чемпионатида ўзини синаб кўриш борасидаги уриниши аянчли якунланди. 2005 йилги мавсумни катта ниятлар билан “Крилья Советов” жамоасида бошлаган Бахтиёр илк учрашувдаёқ қаттиқ жароҳат олди ва бир йилга сафдан чиқди. Узоқ вақт даволанган Ашурматов 2007 йилда Тошкентга қайтди, аммо “Пахтакор”га эмас, “Қурувчи”га...

НИКОЛАЙ ШИРШОВ

Тезлик, кучли ва аниқ зарба, ўйинни хис қилиш, охиригача курашиш – буларнинг ҳаммаси ва яна жуда кўп хислатларга эга бўлган Ширшов аслида янада юқори савияда ўйнашга арзир эди.

“Пахтакор”нинг чап қанот ҳимоясида фаолиятини бошлаган Николай тез-тез ҳужумга ҳам қўшилиб турар, баъзан узоқдан кучли зарба билан дарвозабонларни ҳам хафа қиларди. Терма жамоада БАА-96 олдидан дебют ўйинини ўтказди. Шу билан узоқ йиллар терма жамоамизнинг чап қаноти Ширшовсиз тасаввур қилиб бўлмади. Бир қатор муҳим ва чиройли голлар муаллифига айланди.

СЕРГЕЙ ЛЕБЕДЕВ

Яна бир стандартлар устаси, ажойиб зарба соҳиби. Собиқ иттифоқ биринчи лигасида ҳам, кейинчалик миллий чемпионатимизда ҳам, терма жамоамизда ҳам энг асосий ишни бажарадиган, “мотор” деб таърифланишга арзийдиган, мутахасислар тили билан айтганда, ҳам “пианино чаладиган”, ҳам уни кўтариб юрадиган ажойиб ярим ҳимоячи. Одатда “Нефтчи”ни тарк этадиган ўйинчиларни Саркисян қайтиб таркибга олмайди. Айнан Сергейга келганда мураббийнинг кўнги юмшай олган, “Насаф”даги мавсумлардан кейин яна “Нефтчи”га қабул қилганди. Шунинг ўзи футболчининг Фарғона футболи тарихида ўз ўрнига эга эканлигини кўрсатиб турибди.

Дарвоқе, Лебедев жаҳон юлдузлари терма жамоасида майдонга тушиш шарафига муваффақ бўлган ягона ўзбек футболчиси саналади.

НЎЪМОН ҲАСАНОВ

1990 йилда, собиқ иттифоқ 1-лигасида иштирок этаётган “Пахтакор” қўқонлик Нўъмон Ҳасановни ўз таркибига қўшиб олди. Баланд бўйли, ўзига хос техникага эга бўлган, энг асосийси майдонни жуда яхши кўра оладиган ёш иқтидорни пайқамаслик мумкин эмасди. Ўзбек мухлислари уни илк ўйинлардаёқ ёқтириб қолишди. Ўзбекистон чемпионатлари тарихини эса Ҳасановсиз тасаввур қилиш қийин. Айниқса, 90-йиллар охирида у ўзига хос муваффақият калити саналарди. Ўзи ўйнаган жамоаси ўйинини бошқарар, майдондаги мураббий бўларди. У сардорлик қилган МҲСК ва “Дўстлик” жамоалари мамлакат чемпиони бўлишди. “Насаф” Осиё кубокларида ярим финалга чиқди. Ўз вақтида уни ҳатто “Спартак” мураббийи Олег Романцев ҳам пайқаган, жамоасига таклиф қилган экан.

Терма жамоага келганда Нўъмоннинг фаолиятини ёрқин деб бўлмайди. Сабаби, Ҳасанов майдонда диспетчерлик билан шуғулланар, айнан унинг амплуасида терма жамоада Миржалол Қосимов ҳам бор эди. Албатта “иккита қўчқорнинг калласи бир қозонда қайнамайди”. Миржалол Қосимовнинг тоши эса оғирроқ ва салмоқлироқ эди. Шундай бўлса-да, Ҳасанов тарихга кирган. Терма жамоамизнинг жаҳон чемпионатлари саралашидаги биринчи голини Яман терма жамоаси дарвозасига пеналтидан киритган.

МИРЖАЛОЛ ҚОСИМОВ

У футболда илк қадамларини ташлагандаёқ барчани ўзига жалб қилганди. Ҳали катта футболга кириб келмасданоқ ундан муъжиза кутишганди. Одатда ҳақиқий “танланган”ларнинг футбол йўллари мана шундай бошланади. Уларга ўзлигини унутиб, тоқат ва кучи борича футболга хизмат қилиш вазифаси юклатилади.

Шубҳасиз, Миржалол - сўнгги йигирма йилдаги энг ёрқин футболчи. Тўғри, у сеҳргар эмас, унинг ҳаракатларига қараб туриб Пятницкий, Кечинов ёки ана боринг, Шквриндан устун жиҳатларини пайқамаслигингиз мумкин. Аммо у чин маънода футбол шахсиятидир!

Яқинда рус шарҳловчиси Василий Уткининг мана шу мавзудаги мулоҳазасини ўқиб қолдим. Журналист Месси ва Баджони солиштирган. Месси ҳар қанча талантли бўлмасин, ҳали футбол шахсияти ўлароқ Роберто Баджодан узоқ экани ҳақида фикр юритган. Буюк шахсият қаршисида чиқадиган турли қийинчиликларни енгиб ўта олиши ва турли танлов имкониятларида доимо энг тўғри танловни қила олиши билан шаклланишини айтиб ўтганди.
 

Мана шу мезонда ўлчасак, нега биз Миржалолни бунчалик яхши кўришимизни англаб етамиз. Энди ўсиб бораётган даврдаги алғов далғовлик, буҳтонлар ва салкам футболдан четлаштириш. Орадан йил ўтиб эса Хиросимадаги ғалаба. Узоқ давом этган оғир жароҳат ва орқасидан Россиядаги ажойиб мавсум. БАА дарвозасига киритилмаган мудхиш пеналти, кейин эса Ливанда Қатар дарвозасига суперзарба. Қосимов билан ва қосимовсиз терма жамоамиз ер билан осмон экани ҳақида тинмай фикр юритардик, “Қосимов ўйнармикин” деган хавотир доим бизни таъқиб қилар, оқибатда эса ҳар доим қутқарувчи ролида Миржалол намоён бўлаверарди.

У фақат майдонда кимга тўпни узатиш борасида эмас, хаётда ҳам доим тўғри танлов қабул қиларди. Ўзи учун? Билмадим. Аммо у доим биз учун яхшисини танларди. “Динамо” (Минск) турганда, “Пахтакор”ни дерди. АҚШ га кетаётган Россия термасига эътибор бермасдан, Ўзбекистон деб туриб олганди. 

У мамлакатимизнинг уч карра энг яхши фтуболчиси, 1998 йилги мавсум тўпурари. Афсуски, терма жамоамиз сафида киритган энг сўнгги голи бесамар кетди. Баҳрайн билан учрашув бекор қилинди. Тафсилотларни биласиз.

АЗАМАТ АБДУРАИМОВ

1990 йилда “Пахтакор”ни бошқарган Федер Новиков Абдураимовни жамоадан четлаштиради. Биринчи даврада иккита гол, Абдураимов 1-лига савиясига мос ҳужумчи эмас – деб изоҳлаганди ўшанда мураббий ўз қарорини. Азаматда спортча ғурур уйғондими ёки Новиков пайқамаган хислатлар туфайлими, ишқилиб, у ўша мавсумнинг давомида олий лигада, душанбенинг “Помир” жамоасида ўтказади.

Ўзбекистон чемпионати ташкил қилингач, дастлаб “Навбаҳор”дан жой олди. Кейин МҲСК, “Политотдел” каби ўртамиёналарда ўйнади. Қаерда ўйнамасин, ундаги киборлик сезилар, ҳар қандай учрашувда ўзининг юқор савиясини билинтириб турарди.

Хиросимада терма жамоамиз сардори ва етакчиси бўлди. Майдон марказида жуда катта хажмдаги ишни бажарди. Энг катта хажмдагиси эса Жанубий Корея терма жамоаси дарвозасига киритилган гол бўлди.

СЕРВЕР ЖЕПАРОВ
 

Сервер турли вақтларда турлича таърифланган. У ҳақида кимдир салбий фикр билдиради, кимдир ўз даражасидан юқори ўйнай олмаганини айтади. Бу фаразларнинг пайдо бўлишига асосий сабаб эса, ундан доимо Қосимов бўлишини кутганимиздир. Аслида мана шу таққоснинг ўзи ҳам Жепаровнинг кучли футболчи эканидан далолат эмасми?

Нима бўлгандаям Жепаров 12 йилдан бери юқори савияда, барқарор ўйин намойиш қилиб келмоқда. Ишонинг, бу кичик муддат эмас.

ОДИЛ АҲМЕДОВ

Аввал, олимпия терма жамоасида, кейин “Пахтакор” асосий таркибида, кейин терма жамоада босқичма босқич ўз ўрнига эга бўлиб борган футболчи, ўзининг меҳнаткашлиги, камтарлиги ва албатта, клубга бўлган садоқати туфайли барчанинг севимли ва идеал футболчисига айланиб улгурган. Гавдасига нисбатан оёқлари узун. У бундан тўғри фойдаланади, гавда қисми билан яхши ўйнай олиши ва тўпни олиб қўйишда ҳам ўзига хос техника соҳиби эканлиги яккаркурашларда қўл келади, қоидани бузмасдан рақибини доғда қолдиришнинг уддасидан чиқа олади. Яхшигина дриблингга эга, шу билан биргаликда тўпни ўзида сақлаб ўйин суръатини назоратга олиш ва керакли пайтда ҳужумларни якунлашдаги салоҳиятини ҳам очиб бормоқда

Одил ҳақида фикр юритганда, барибир, унринг энг яхши ўйинлари ҳали олдида эканига ишонишга мойиллик сезамиз. Ҳозирча у барча таҳминларни оқламоқда, ўйлаймизки, “Анжи”да кутилаётган қийин рақобатга футболчимиз дош бера олади.
 

ИЛҲОМ ШАРИПОВ

Илҳом Шариповни ортиқча таништиришнинг хожати бўлмаса керак. Асли келиб чиқиш самарқандлик бўлган ушбу футболчи 1987 йилда собиқ иттифоқ 1-лигасида қатнашаётган "Пахтакор"га жалб қилинади. Ёш футболчи аста-секинлик билан асосий таркиб футболчисига айланди, ҳатто Огонесян, Пятницкий каби футболчилар ёнида ҳам йўқолиб қолмади. Миллий биринчилигимизда эса аввал "Пахтакор", кейин "Навбаҳор" таркибида олтин медалларни, терма жамоа таркибида Хиросима чемпионлигини қўлга киритди. Тартибли, хотиржам ва хатосиз ўйиинни ёқтирадиган, шерикларини қулай вазиятга чиқаришда, шу билан биргаликда яккакурашларда беназир бўлган, сўнгги йигирма йилликдаги энг ёрқин ярим ҳимоячиларимиздан бири

ВАЛИ КЕЛДИЕВ

Сурхондарёлик бу футболчи миллий футболимизнинг ўзига хос классик ярим ҳимоячиларидан бири саналади. У терма жамоамиз сафида деярли ўйнамаган бўлса-да, бунгинг сабабини асло Келдиевнинг маҳоратидан изламаслигимиз лозим. Унинг даврида ўйинни ташкил қилиш борасида устунроқ ва номдорроқ бўлган Миржалол Қосимовнинг борлиги халақит берган холос. Клубларда, хусусан, “Навбаҳор”, “Насаф”, “Сурхон”даги ўйинларида у доимо диққат марказида бўлган ва чемпионатимизнинг энг яхши ярим ҳимоячиларидан бири эди.

Ажойиб техника соҳиби, ҳақиқий диспетчер, шу билан биргаликда жарима тўпларини ажойиб равишда голга айлантира оларди. Ўзининг энг юқори савиясига эса футболчи “Навбаҳор” жамоаси сафида чиққан ва жамоанинг медал ва кубокларни қўлга киритишига катта хиссасини қўша олган.

ОЛЕГ ШАЦКИХ

У Кечинов, Балаян, Яравой, Шокиров каби футболчилар билан биргаликда, собиқ иттифоқ ўсмирлар терма жамоасига номзод ҳам саналарди. Кейин эса биз ўз чемпионатимизни ташкил қилдик, Шацких эса 1-лигада, “Политотдел” таркибида майдонга туша бошлади.

1994 йилда у мамлакатимиз тўпурарлари баҳсида фақат Равшан Бозоровдан қолиб кетди, “Навбаҳор”га ўтиб эса у янада сермаҳсул ўйин кўрсата бошлади ва 1995 йилда 26 гол киритиб бу баҳсда тенгсиз деб топилди. 1996 йилда эса жамоа мамлакат чемпионига айланган мавсумда ҳам у ўзининг 23 голи туфайли Жаъфар Ирисметов билан тўпурарлик борасида пешқадамлик қилганди.

Терма жамоамиз такрибида ҳам мунтазам жалб этилган ва сермаҳсул ўйин намойиш этган. Афсуски мухлислар ака-ука Шацкихларни тандем сифатида терма жамоада кўра олмадилар, Олег қаттиқ жароҳат олди ва узоқ муддат майдонга туша олмади. Узун танаффусдан сўнг майдонга қайтгач эса, эски савияга чиқиш қийин бўлди ва Шацких фтуболдан кетишни маъқул кўрди.

ИГОРЬ ШКВИРИН
 

Ўзбек футболининг “Клинсмани”. Собиқ иттифоқ биринчи лигасида 37 ўйиндан 37 гол киритиб, рекорд соҳибига айланган, кейинги мавсумда олий лигада ҳам сермаҳсуллигини йўқотмаган. Мустақилликдан кейин Россияга, “Алания”га йўл олди. Ўзбекистонга 1998 йилда қайтди. “Пахтакор” таркибида фақат иккинчи даврада ўйнаганига қарамасдан 22 голи билан тўпурарлар баҳсида ғолиб чиқди. Мамлакат чемпиони бўлди. Хиросимадаги ғалабамизнинг асосий иштирокчиларидан бири. Турнирнинг энг яхши ҳужумчиси ндеб эътироф этилган.

Шквирин мухтож бўлганимизда доим ёрдамини аямаган. Унинг энг гуллаган пайти айнан 90-йиллар бошларига тўғри келганди. Ўшанда ҳамма ўзига ватан қидириб юрган, айниқса, миллати ўзбек бўлмаган Игордан ҳар қандай қарорни кутишимиз табиий эди. Шквирин бошидаёқ ўз келажагини Ўзбекистон билан бирга кўришини яширмади. Амалда исботлади.

РАВШАН БОЗОРОВ

Футболимиз тарихидаги энг ёрқин бомбардирлардан бири. 1994 йилда у 28 гол билан мавсум тўпурари бўлган, умуман чемпионатларимиз давомида 170 та гол урганлигининг ўзи унинг қандай савиядаги ҳужумчи эканлигидан далолат қилмоқда. Бу голларнинг аксарият қисми, албатта, “Нефтчи” рақиблари дарвозасидан жой олган. Турли жамоа ва турнирларда киритган голлари эса 300 дан ошиб кетган.

Шундай бўлса-да, Бозоров ҳеч қачон олдинга чиқарилган чиқарилган ҳужумчи сифатида ўйнамаган. У асосан “ичкаридан” ҳужумларни ташкил қилар, аксарият ҳолларда тўпни дарвозага орқа турган ҳолда қабул қилувчи футболчилар сирасига кирарди. Боши билан ўйнаш унинг асосий қуролларидан бири, жарима майдони ичкарисида ниҳоятда хавфли эди.

�ЖАЪФАР ИРИСМЕТОВ
 

Ташқи кўринишидан жуда кўп гол урадиган ўйинчига ўхшамайди. Одатда рақибни ҳайиқишга мажбур қиладиган дриблинг ҳам, кучли зарба ҳам йўқ. Тезлиги ўртача. Айтганча, боши билан яхши ўйнайди. Аммо бўйининг пастлиги бу устунлигини ҳам йўққа чиқаради гуё. Хуллас майдонга югуриб юрганини кўрганигизда ундан катта хавф кутмайсиз. Унинг исми “Ирисметов” эканини билмасангиз, албатта.

У гол бўлишидан бироз олдин ўзини сездиради. Мана, ниманидир ҳисобга олган ҳолда, жарима майдонининг оддийгина, ҳеч ким эътибор қаратмаган нуқтасига қараб ҳаракатни бошлайди. Нима бўпти? Йўқ! Бироздан кейин тўпнинг ҳам мана шу ерга келаётганини кўрасиз, ўхшаб ёки ўхшамай қолган зарба ва голини нишонлаётган Ирисметов!

Кейинги ўйинда алоҳида кузатасиз. Чунки энди унинг фамилиясини биласиз. Чунки таблоларда, протоколларда бу фамилияни жуда кўп учратгансиз. Мана, энди у сизнинг жамоангизга қарши. Ва яна. Энди сизнинг жамоангизни ҳам хафа қилиб кетмоқда.

Ўз вақтида, бир мавсумда 45 та гол урган Ирисметовни футболчасига таърифлаш қийин. Шунчаки, бомбардир. Тамом.

МАКСИМ ШАЦКИХ

Агар асосий сезон сифатида юрт спортини олам узра ёйишни назарда тутадиган бўлсак, Максимнинг хизматларини алоҳида эътироф этишимиз шарт. Айниқса Европа Шацких туфайли Ўзбекистон номини таниди. У Европанинг энг нуфузли турнири ЕЧЛ да гол киритишга муваффақ бўлган ягона ўзбек футболчиси саналади.

Унинг терма жамоадаги дебюти ҳам ўзига хос бўлганди. “Балтика” (Россия) сафида ўйнаб юрганда, олимпия терма жамоамиз мураббийлари уни эслаб қолишди. Аммо Олимпиада – 2000 саралаш ўйинларида кутилган ўйинни намойиш қила олмади. Орадан ғеч қанча вақт ўтмай, Валерий Лобановский Шацкихни Киевга чорлади, асосий таркибдан жой берди. Кимсан Шевченконинг ўрнини. Максим илк ўйинлардан сермаҳсуллигини намойиш қила бошлади. Барчанинг эътиборига ва эътирофига сазовор бўлди. Маҳмуд Раҳитмов уни миллий терма жамоамизга жалб этди. Қизиғи, олимпиячилар сафида ўзини кўрсата олмаган ёш ҳужумчи МТЖ даги дебю ўйинидаёқ Озарбайжон терма жамоаси дарвозасига учта тўп киритганди.

�p/s Номзодлар субъектив танланган.

Киритилган сана: 28.09.2012 11:32. Ўкилди: 12425 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:52. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:50. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 06.08.2024 08:49. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 15:09. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


SOBITGERMAN
Сана: 05.10.2012 12:01. SOBITGERMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SOBITGERMAN
Сана: 05.10.2012 12:01. SOBITGERMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HEROLION
Сана: 30.09.2012 10:58. HEROLIONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 29.09.2012 11:54. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 29.09.2012 11:45. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 29.09.2012 11:44. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JADROO

Сана: 29.09.2012 11:43. JADROOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 29.09.2012 09:51. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 29.09.2012 09:51. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 29.09.2012 09:51. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BECKTU
Сана: 29.09.2012 09:51. BECKTUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VIQOR
Сана: 28.09.2012 16:14. VIQORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


VIQOR
Сана: 28.09.2012 16:13. VIQORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


GAYRATBEK
Сана: 28.09.2012 16:12. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 28.09.2012 15:52. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 28.09.2012 15:42. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 28.09.2012 15:42. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ABDUVOHID
Сана: 28.09.2012 15:40. ABDUVOHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 28.09.2012 15:25. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 28.09.2012 15:22. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MARATBEK
Сана: 28.09.2012 15:18. MARATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIGBON
Сана: 28.09.2012 15:01. BIGBONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HURSHID
Сана: 28.09.2012 14:56. HURSHIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAMRON
Сана: 28.09.2012 14:51. KAMRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAMRON
Сана: 28.09.2012 14:51. KAMRONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMOS
Сана: 28.09.2012 14:44. OLMOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMOS
Сана: 28.09.2012 14:38. OLMOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMOS
Сана: 28.09.2012 14:38. OLMOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMOS
Сана: 28.09.2012 14:38. OLMOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLMOS
Сана: 28.09.2012 14:38. OLMOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 28.09.2012 14:37. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HALAMADRID
Сана: 28.09.2012 12:52. HALAMADRIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUSHNUDBEK
Сана: 28.09.2012 12:21. XUSHNUDBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.