Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Мажбурият

Баҳо:
+1; -0

“Лестер”нинг Англия премьер лигаси чемпион бўлиши – ажойиб эртак, мухлисларга футболни янада севишни ўргатувчи чиройли намуна, футболчиларга ҳамма гап пулда эмаслиги ва барча масала майдондаги қаҳрамонлик ва фидойилик эвазига ҳал бўлишини исботловчи буюк воқеа. Лекин биласизми, бир жиҳат борки, ушбу жамоанинг муваффақияти футболга салбий таъсир қилиши мумкин. Бироз ғалати бошлаганимни сезиб турибман, аммо сабрингиздан умид қиламан.

Бир неча ой олдин таниқли инглиз футбол таҳлилчиларидан бири бундай деганди – агар “Лестер” чемпион бўлса, ван Гаал, Венгер, Пеллегринининг барчаси истеъфога чиқиши керак. Мазмунни англаш осон, чемпионлик учун “Лестер”дан кўра кўпроқ имкониятга, моддий маблағга, таркибга, базага эга бўлиб туриб, ютқаздими, демак ушбу мураббийлар Раньеридан ёмонроқ ишлашган, демоқчи ҳозир мен исмини эслай олмаётган мутахассис.

Ростдан ҳам, масалан, “Арсенал” ўн йилдан буён чемпион бўла олмаяпти. Ҳар мавсумдан кейин Венгернинг бир хил мазмундаги гапларини эшитардик: у доим чемпион бўлган клубларнинг ҳам молиявий, ҳам таркиб томонидан “Арсенал”дан бақувватроқ эканини, агар “Арсенал”дан чемпионлик кутишса, у ҳолда, худди ўшалар даражасида трансфер ҳаражатлари қилиниши кераклигини таъкидларди. Ҳар сафар унинг гаплари асосли туюлган, ҳамма ишонган ва аслида “Арсенал” эгаллаган учинчи ёки тўртинчи ўрин мантиқан тўғри экани қабул қилиниб, Венгердан айб ахтарилмаган.

Ана энди, қаердандир Раньери деган бир мураббий чиқади, ўтган йили лигада қолиш учун бор куч билан курашган таркибга Франция иккинчи лигасидан келган икки уч футболчини қўшади-да, чемпион бўлади. Қалай? Чемпионлик аслида Венгер таърифлагандек қийин эмас эканку? Доим миллионларни сарфлатиб юрган топ мураббийлар аслида чемпион бўлиш сирларини билмас эканларку? Чемпион бўлиш сири бошқа ерда эканку? Шунақами?

Йўқ, ўртоқлар. Арсен Венгернинг бундан кейинги янграйдиган худди аввалгидек фикрлари ҳали ҳам тўғрилигча қолади. Чемпионлик формуласи ўзгаргани йўқ. Умуман, чемпионлик ёки қандайдир мақсадни ўз олдига қўйган жамоа албатта ўша мақсадга мос равишда пул сарфлаши, тайёргарлик кўриши, пойдевор яратиши шарт. Бу бир қоидадир. “Лестер”нинг хунарлари эса, янги қоида эмас истисно холос. “Лестер” аслида чемпионлик учун пойдевор қўймаган бўлса-да, майдондаги ўйинлар эвазига чемпионликни ютиб олади. Бу йигирма беш йиллик Англия премъер лигаси тарихида бўлмаган, бундан кейинги йигирма беш йилда ҳам такрорланиши даргумон. Бундан кейин Англияда чемпионлик учун керакли базани яратиш истаги “Лестер” мисоли билан рад этиладими? Топ жамоаларга босим янада ошиб кетадими? Ёки чемпион бўлиш аслида “арзонроқ” экан деб, ҳаммадан “лестер” бўлишни талаб қилишадими? Биздачи?

Бир неча йил олдин мухлислар терма жамоамизнинг ўша пайтдаги раҳбарларидан бирини саволга тутиб, нега терма жамоа жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари учун муносиб тайёргарлик кўрмаётганини сўрашганди. Асосий масала, ўртоқлик ўйинларнинг камлиги эди. Ўшанда қизиқ жавоб бўлган – “гап фақат ўртоқлик ўйинларида эмас, ана Украина терма жамоаси охирги бир йилда бирорта ҳам ўртоқлик ўйини ўтказмади, лекин жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борди” деб жавоб берганди терма жамоага масъул шахс.

Охирги саралаш ўйинларини эслаганимизда ҳам шу ҳолатни кузатишимиз мумкин. Аслида тайёргарлик кўнгилдагидек бўлмаса-да, бизни фақатгина икки гол мундиалдан ажратиб қолганди холос. Ўша икки гол урилганида, мундиалга чиқиш формуласига эга бўлгандек тасаввурга эга бўлардик гўё. Ахир бу ҳолатлар шунчаки истисно экани, истиснолар қоида бўлмаслиги, Англия футбол тарихида битта “Лестер” каби чемпион бўлгани билан, 24 та бошқача, унга ўхшамайдиган чемпионлар борлигини эътиборга олиш керак.  Украина ўртоқлик ўйинларсиз жаҳон чемпионати чорак финалига чиққани билан, қолган етти жамоа бошқа йўл билан ўша натижани кўрсатганини тушунишимиз керак. Хўш, етти жамоа тутган йўлми қоида ёки бир жамоаникими?

“Лестер”нинг чемпионлиги бу бир қаҳрамонликдир. Қаҳрамонлик доим олқишланади, лекин талаб қилинмайди. Манимча.

Қаҳрамон Асланов

Киритилган сана: 05.06.2016 23:28. Ўкилди: 8719 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


ZOKIREAL

Сана: 06.06.2016 04:45. ZOKIREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


HUSANBOY
Сана: 06.06.2016 01:50. HUSANBOYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BURGUT
Сана: 06.06.2016 00:36. BURGUTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NIKEOBID
Сана: 06.06.2016 00:14. NIKEOBIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ARTOMAX
Сана: 06.06.2016 00:08. ARTOMAXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NIKEOBID
Сана: 05.06.2016 23:56. NIKEOBIDга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.