Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...

Баҳо:
+4; -0

“Айнан шундай инсонлар борлиги туфайли, футбол миллионларни жалб этаверади. Қачондир яна иккита шайх келиб, бир-бирига “кел, АПЛ дан жамоа сотиб олиб, чемпион қиламиз” деб яна айтади. Сотиб оларлар ҳам. Сарфлайдилар миллионларни. Аммо ўзининг “чўлоқ таркиби” билан ўша машҳур чол барчасини ютиб кетавергач, улар ҳам ўйланиб қолишлари табиий. Ўйланиб қолишлари аниқ – қанийди, бизда ҳам Фергюсон бўлса. Йўқ, унақа эмас – қанийди, бизнинг ҳам ўз Фергюссонимиз бўлса. Ҳамманинг ҳам ўз Фергюссони бўлмаслигини, бу нарсалар пулга сотилмаслигини билиб энди, орзу қилишга, хавас қилишга тушадилар. Мана шу жиҳатлар учун ҳам Венгерлар, Пеплар, Лобановскийлар қадрланадилар. Балки мана шунинг учун ҳам Абрамович энди фақат мураббий қидириш билан овора бўлиб қолмадимикин...?
“МЮ”нинг эса ўз Фергюсони бор. Бу катта бойлик. Пеп кетди, лекин мен Пепсиз “Барселона”ларнинг кўпини кўрганман. Балки бироз кучсизроқ бўлгандир. Аммо мен Фергюсоннинг "МЮ"сидан бошқа “МЮ”ни кўрмаганман. Балки шунинг учун ҳам, “Олд Траффорд”ни усиз тасаввур қила олмасман. Яхшиси...
Яхшиси, умрингиз узоқ бўлсин... сэр!”

Бир йил олдин мана шу сайтда эълон қилинган “Сэр” номли мақоламни мана шу мулоҳазалар билан тугатгандим. Таассуфки, у инсон билан бирга футболда бир алоҳида давр тугаяпти. Албатта, у инсоннинг ютуқлари, Манчестерга, футболга нималар бергани, у етиштирган шогирдлар, у тузган жамоаларни эслаб, таъсирчан жумлалар, эсселар битиш мумкин. Аммо менимча, бу шарт эмас. Бу тақлид таъсирчан сўзлар одатда, кимнидир хизматини бўрттириш, кимгадир ниманидир тан олишга чақириш, эътиборни тортиш, эҳтиросларни жўнбушга келтириш учун ёзилади. Айнан Фергюсонга келганда, менимча, бу шарт эмас. Сабаби ўзи шундоқ ҳам Фергюсон ҳамманинг эътиборида турибди. Унга нисбатан муносабат деярли ҳаммада бор ва деярли ўхшаш. Шундай эмасми?

Фақат бир жиҳатни алоҳида таъкидлаш жоиз. Нега у айнан бугун кетяпти? Аслида қанақадир триумфал мавсум, Европанинг энг муҳим кубогини қўлда кўтарганча нафақа ҳақида эълон қилиши ва барчанинг қарсаклари остида тарк этиши, мана шу кунни кутиб яшаши мумкин эди,тўғрими? Мана шу давр, мана шу инсонга мос бўлган кетиш бўларди, менимча. Йўқ, бу кун ҳали узоқлигини ва Фергюсон учинчи марта ЕЧЛ кубогини қўлга киритиш мумкинлигига ишонмаслиги ҳақидаги фаразни қабул қилмайман. Умуман Фергюсон ўзи ва МЮ ўртасидаги муносабатларни белгилашда ўз шахсияти ҳақида ўйлай бошлаши мумкинлигига ҳам ишонмайман. Фергюсон шундай система яратдики, унинг ўзи ҳам мана шу системанинг бир мурватига айланди, қойилмисиз? Фергюсон шу даражада “МЮ”га боғланганки, ушбу системандаги ўзининг ўрнидан ҳам муҳими – жамоа манфаати. Буни инкор қилиб бўлмайди. “Симона” фильмидаги Аль Пачино қаҳрамони эсингиздами? Унинг ўзи бир юлдузни яратади ва четдан кузатади. Ҳар ким ҳар қанча Фергюсоннинг бу системадаги ўрни ҳақида фикр билдирмасин, Фергюсон учун мана шу системанинг ўзи муҳим, ўзининг ўрни эмас. У мана шу система билан яшайди. Тасаввур қилинг, сиз отасиз. Қачондир ўғлингиз сиздан ҳам муваффақиятлироқ, кўркамроқ бўлиши мумкин. Хўш, кимдир ўғлингизни сиздан омадлироқ, кўркамроқ, ақллироқ экани ҳақида фикр билдирса аччиғингиз келадими? Йўқ, албатта.

Фергюсон кетиш учун қулай пайт пойламаган ҳеч қачон. У кетиш ҳақида қарор бериши учун фақат бир ҳолат бўлиши керак. У “кетиш МЮ учун қолишидан кўра яхшироқ бўлиши”га амин бўлиши керак. Аслида бу яхши бўладими ёки йўқми, буни ҳозирча ҳеч ким билмайди, лекин аниқки, Фергюсон айнан бугун кетиш яхшироқ деб ҳисоблайди. Фақат буюкларгина мана шундай кетадилар. Ундайлар эса кўп эмас.� Бундан бошқа сабаб уни расмий “Олд Траффорд”дан бир метр ҳам четга чиқара олмасди. Ҳа, яна бир сабаб бу... Келинг, бу ҳақида ўйламайлик, умрингиз узоқ бўлсин, сэр...

Мураббийнинг айнан бугун кетаётганлиги мавзунинг иккинчи томонида намойиш қилади. Ўрнига ким? Энди нима бўлади? Ахир Фергюсоннинг қарори айнан келажакда босиладиган қандайдир қадамнинг бошланиши, шундай эмасми?
Бир жиҳатга алоҳида эътибор бериш керак. Негадир Фергюсоннинг вориси ҳақида гап кетганда, асосий ўлчов манбаи сифатида мураббийнинг узоқ вақт клубда қолиши кераклиги назарда тутилади доим. Гуёки, Фергюсондан кейинги мураббий, албатта, яна йигирма беш йил шу клубни бошқариши шартдек. Аммо аслида ундай эмас. Кейин бугунги ҳолатнинг ўзига хос жиҳатлари ҳам бор.

Мисол учун, Фергюсон Манчестерга келган давр билан бугунгисини солиштириб бўлмайди. У Манчестерга келганида клуб деярли йигирма йилга яқин вақт давомида чемпион бўлмаганди. Сэр Манчестерга келгач, олтинчи йилга келибгина илк чемпионликни нишонлаган. Яъни Фергюсонда шошилмасдан ўз жамоасини қуриш учун етарли имконият ва вақт берилган. Бугун эса, орқага йўл йўқ. Янги мураббий ўз жамоасини қуриб бориш билан биргаликда, ҳар йили чемпионлик учун курашиши шарт.

Бугун муҳокама қилинаётган номзодлар ичида Жозе Моуриньо ва Давид Мойес номи энг кўп тилга олинмоқда. Букмекэрларнинг ставкаларида ҳам айнан мана шу номзодлар етакчилар. Бу номлар “МЮ” учун янгилик эмас. Жозе Моуриньо номзоди анча аввал ҳам кўтарилган, масалан февраль ойида Манчестер ва Мадрид жамоалари тўқнаш келганида Сэрнинг вориси сифатида айнан португлиялик мутахасси тилга олинганди. Мойес ҳам бир неча йилдан бери тез тез тилга олиниб келаётганди. Хўш бир бирига ўхшамаган икки мутахассис “МЮ” га нима бериши мумкин?

ДАВИД МОЙЕС
Устунлиги. Мойес Фергюсон каби британиялик. АПЛ га бегона эмас. Барқарор натижа кўрсата оладиган ва энг асосийси узоқ вақт бир клубда ишлай олишини намойиш эта олган мураббий. Шунингдек, Мойес биан ғоявий мақсад ҳам бажарилади. Мабодо у билан шу даражада қолинадиган бўлса, клубнинг бузилмас бир система экани исботланади. Жозе эса ҳар қандай жамоа билан чемпион бўлиши мумкин.
Камчилиги. Ҳали топ клубда ишламаган. Ўртамиёна клуб билан максимал даражада футбол кўрсатиш, алоҳида ўйинларда тактик билимни намойиш қилиш бошқа, том маънодаги чемпион жамоани бошқариш бутунлай бошқа. “Эвертон” каби клубларга хос ва мос бўлган пасайишлар, жароҳатларнинг таъсири ва бошқа салбий жиҳатларни “МЮ”да кечиришмайди.

ЖОЗЕ МОУРИНЬО
Устунлиги. Турли жамоаларда ишлаб, қисқа вақтдаёқ ўйинни юқори савияда ташкил қила олиши. Яъни келаси мавсумларни “МЮ” учун янги даврга ўтиш деб тушунсак, айнан Жозе каби мураббийлар жамоа ўша бқори савияда ушлаб тура олиши мумкин. Иккинчидан, ёш топ мураббийлар ичида Моуриньо айнан мотиватор, етакчи, авторитет сифатида Фергюсон даражасига яиқн дейишимиз мумкин.
Учинчидан, Жозени олиб келиш билан бирга, АПЛ даги асосий рақибларда бири бўлмиш “Челси”га ҳам зарба бериш мумкин. Моуриньо агар Манчестерга келмаса, айнан Лондонда ишлаши аниқ. Нима бўлгандаям, Фергини йўқотган “МЮ” келаси йили “Челси”га рақобат кўрсата олмай қолиши мумкин эди. Жозенинг келиши Криштиану Роналдуга ҳам таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида индамай турамиз.
Камчилиги. Узоқ муддат бир жамоада ишлаши кузатилмаган. “МЮ” учун умуман нотаниш саналга турли жанжаллар, муҳитнинг бузилиши каби таҳликалар ҳам йўқ эмас. Кейин одатда, Жозе Моуриньо тарк этаётган клубларда, кейинги мавсумларда жиддий муаммолар юзага келиши кузатилган. Яъни Жозени танлаган “МЮ” бир неча йилдан кейин чиқиши мумкин бўлган муаммо ҳақида ҳозирдан бошқотиришларига тўғри келади.

Албатта, бу ҳаммаси оддий мулоҳазалар. Нафақат бу икки мураббий, балки Юрген Клопп ёки “Юнайтед” системасидаги Невил, Сульшер каби мутахассислар ҳам тилга олиняпти. Албатта, тор доирада муносиб ворис саволи ҳам ҳал қилиб олингани шубҳасиз, акс ҳолда Фергюсон “МЮ”ни ташлаб кетмаган бўларди. Бир нарса аниқки, ҳар қандай мураббий танланмасин, албатта, “МЮ” учун Фергюсондан яхшироқ вариант бўлмаслиги аниқ. Бундан кейинги ҳеч қайси "МЮ" Фергюсонники каби буюк бўлмаслиги ҳам шубҳасиз. Демак манчестерликлар барча қарорларни нисбийлик нуқтаи назаридан беришга мажбурлар. Тағин ким билади, балки бир пайтлар Мэтт Басбига нисбатан ҳам шундай мулоҳазалар янграгандир. Хуллас...

Умрингиз узоқ бўлсин... Сэр...


Киритилган сана: 08.05.2013 16:17. Ўкилди: 8195 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 21:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


WRBEIRQX

Сана: 23.07.2024 21:04. WRBEIRQXга ёзиш
+0; -0
1

Ушбу фикрга жавобан


XOJELIMYU
Сана: 11.05.2013 09:23. XOJELIMYUга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NOBODY
Сана: 09.05.2013 03:20. NOBODYга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ELMUS
Сана: 08.05.2013 22:56. ELMUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEGZOD
Сана: 08.05.2013 19:55. BEGZODга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


TAKTIKA
Сана: 08.05.2013 19:47. TAKTIKAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AZIZXAJIEV
Сана: 08.05.2013 19:41. AZIZXAJIEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


AMIBJAN
Сана: 08.05.2013 18:20. AMIBJANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RUNIMAN
Сана: 08.05.2013 17:54. RUNIMANга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


DOTSENT
Сана: 08.05.2013 17:35. DOTSENTга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FAMOUS
Сана: 08.05.2013 17:22. FAMOUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ONLINE
Сана: 08.05.2013 17:20. ONLINEга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SENATOR
Сана: 08.05.2013 17:07. SENATORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 08.05.2013 16:59. SAMARQANDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 08.05.2013 16:58. SAMARQANDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SAMARQANDI
Сана: 08.05.2013 16:55. SAMARQANDIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBEKISTONIM
Сана: 08.05.2013 16:39. UZBEKISTONIMга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.