Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Стратегия

Баҳо:
+0; -0

 Италия терма жамоаси ўйин услуби ҳақида гап кетганда, нега ҳимоявий футболни тушунамиз? Аслида, ушбу жамоанинг барча ўйинларини, айтайлик, Европа ва Жаҳон чемпионати саралашидаги учрашувларини кузатиб борадиган мухлис бўлсангиз, бундай хулосага келишингиз осон бўлмайди. Тўғри-да, асосан Мальта, Кипр, Грузия, нари борса, Дания, Чехия — яъни, ижрочиларнинг савияси ва таркиби сендан кучсизроқ бўлган жамоаларга қарши ўйнайдиган бўлсанг, атайлаб ҳам ҳимоявий футбол ўйнаб бўлмайди, нима дедингиз? Ҳа, бу ўйинларда Италия позицион ҳужум қилади, учрашувнинг асосий қисмида тўпни назорат қилади, бу — шубҳасиз.

Барибир, Италия деганда ҳимоявий футболни тушунишимизнинг асосий сабаби, биз уларни асосан йирик турнирларнинг финал қисмида росмана кузатамиз. Айниқса, рақиб Германия, Бразилия, Испания каби жамоалар бўлса, бу тўқнашувлар футбол дурдоналарига айланади. Айнан мана шу ўйинларда эса, Италия ҳимоявий футбол намойиш қилади. 

Йўқ, фақат ўша ўйинларда эмас, финал босқичининг барча ўйинларида Италия шунақароқ ўйнайди. Италиянинг доим гуруҳларда судралиб юриши, Ирландия, АҚШ, Хорватия, Мексика ва шу каби жамоалар билан ўйнаганда ҳам катта муаммоларга дуч келиши сабабсиз эмас.

Менимча-да, энди...

Қисқа турнирлар учун жамоа тайёрланаётганда, жисмоний тайёргарлик, тактика-ю схемалардан ташқари, стратегия жуда муҳим аҳамият касб этади. Энг муҳими десак ҳам бўлади.

(Масалан, ўртамиёна жамоалар принципи - "қаергача борсак бордик", қабилида иш тутадиганлар бор. Мураббий ҳар бир рақибни яхшилаб ўрганиб, ҳар бир ўйин учун алоҳида тайёргарлик кўрилади. Исталган босқичда жамоа ютқазиб чиқиб кетиши мумкин ва ҳеч ким уларни қаттиқ танқид остига олмайди. Охиригачаям борса бўлади: масалан, Греция шу тарзда Европа чемпиони бўлганди).

Италияда эса босим ва мақсад юқорироқ. Мусобақанинг финал, камида ярим финал босқичигача боришни ният қилган италиялик мураббийлар бу йўлда таркиб жиҳатидан, футбол ўйнаш нуқтаи назаридан улардан кучлироқ жамоаларга рўпара келиш эҳтимоли юқори эканини жуда яхши билишади. Хўш, стратегия гуруҳдаги рақибларга қаратиладими ёки айнан ўша ҳали қарши тарафда чиқиши мумкин бўлган Бразилиягами?

Албатта, Италия турнирга олиб борадиган 23 футболчи, айниқса асосий таркиб, айнан Бразилия ёки Испанияга мослаб танланади. Шунинг учун ҳам мураббийлар нуқул "Бажжоми  ёки Дел Пьеро?" мазмунидаги саволга жавоб излашга мажбур бўлишади.

Ҳайрон қолардим, рақиб масалан, Камерун бўлса, Бажжониям, Дель Пьерониям бир вақтда майдонга туширса бўлмайдими? Шунақа бир схема қилиш мураббийнинг қўлидан келмайдими? Рақиб — Камерун-ку?!

Манимча, саволга жавоб топиб бўлганмиз, аллақачон. Гуруҳдаги Камеруну АҚШларга мос таркибни танлаб, ҳужумкор ўйин қилиш мумкин, лекин бу ўйинлар кейинги босқичлар учун пойдевор бўлиб хизмат қиладими?

Эврика!

Мураббий атайлаб, рақиб анча кучсиз бўлса ҳам, ўша келажакда Бразилия билан ўйнайдиган таркибни туширади. Қаранг, рақиб — Того бўлади, лекин Италия учта таянч ярим ҳимоячиси, ягона ҳужумчи билан ўйнайди. Ё Бажжо ёки Дель Пьеро захирада ўтиради. Бу таркиб чархланиб бориши, тонусга кириши керак. Шарт!

Мисол учун Бразилия ёки Испания гуруҳда ҳам ҳамма билан ҳужумкор ўйнаши ва уч тўртталаб гол уриши мумкин. Шундай қилади, чунки, кейин ҳам, рақиб ким бўлишидан қатъий назар, уларнинг ўша ўйинга бўлган муносабати мана шу ҳужумкорлигича қолади.

Нега доим Италия гуруҳда кучсизроқ жамоалар билан ўйинларда қийналиши ҳақида бошқатдан фикрлаб ўтиришимиз шарт эмасдир. Ҳимояга урғу қаратишга мослаштирилган таркиб фақат ғалаба учун ўйнаши осон эмас.

Ҳозир Осиё кубоги мусобақалари бўлаётгани сабабли, энди Ўзбекистон терма жамоаси ҳақида ҳам гаплашсак бўлар.

Шимолий Кореяни мағлубиятга учратдик. Эртага, гуруҳ ғолиблиги учун асосий рақибимиз бўлган Хитойга қарши сафланамиз. Миржалол Қосимовнинг фикрига қўшиламан  эртага нима бўлишини ҳеч ким билмайди.

(Қизиқ ҳолат шундаки, ҳатто рақиблар бу учрашувга қандай ёндошиши кераклиги масаласи ҳам ўйиндан 15 дақиқа олдин ҳал бўлади. Биздан икки соат олдин ўйнайдиган гуруҳдаги нариги рақибларимизни айтяпман. Қаранг, агар Саудия Арабистони Шимолий Корея устидан ғалаба қозонадиган бўлса, бизнинг ўйиндаги Хитойнинг вазифасини осонлаштиради. Хитой биз билан дуранг ўйнаши ва сўнгги турда ҳеч нарса керак бўлмаган корейслар устидан ғалабага умид қилиши мумкин. Ўзбекистон эса Саудия билан деярли плей-офф ўйинида жон олиб беришга мажбур. Шимолий Корея ютса, аксинча, стратегик жиҳатдан Қосимов шогирдларининг вазифалари бирмунча осонлашади).

Шимолий Корея билан ўйин, ҳар қандай турнирнинг биринчи ўйини сингари, жамоамиз ҳақида бирор бир саволга аниқ жавоб бермади. Аксинча, менда бир қанча саволлар келтириб чиқарди. Масалан, ушбу ўйин ҳақидаги кўп мулоҳазалар мана бундай бўляпти: "Шимолий Корея бутун жамоа бўлиб интизомли ҳимояланди. Бунақа ҳолатда, ҳатто Мадриду Барселоналар ҳам қийналяптику..."

Мен бу фикрга қўшилмаган бўлардим. Шимолий Корея кўпчилик бўлиб ҳимоялангани, ҳужум қилишга келганда нари борса, 3-4 киши бўлиб олдинга боргани бизнинг вазифамизни осонлаштирди. Нега?

Биз деярли, 0:0 ҳисобини чўнтагимизга солиб, ғалаба учун ўйнашимизга тўғри келди. Рақиб тўпни бизга бериб қўйгач, ҳужум қилиш имкониятимиз ошди. Биз ҳар тўпни йўқотганимизда, уни қайтариб олиш учун бир неча дақиқа югуришимизга тўғри келмади. Рақибнинг кенг фронт бўйлаб ҳужумларини қайтариш вазифаси кун мавзусидан кўтарилди. Вазифа — фақат тўпни назорат қилиш, хато қилмаслик ва гол уриш.

Тўғри, бунақа ўйинларда ютиш жуда қийин, лекин ютқазмаслик ҳам осон, шундай эмасми? 

Қаранг, майдон марказимизда Кападзе, Ҳайдаров, Аҳмедов, Жепаров ва Турсуновлар тўп сурдилар. Ҳар бири тўпни яхши назорат қила олади, жуда яхши биринчи ва сўнгги пасга эга. Тажриба юқори. Яъни агар рақиб бизга тўпни топшириб қўйса, ушбу футболчилар учун айни муддао, ушбу футболчилар учун энг яши вариант.

Яна, савол туғилади.

Хитой ёки эҳтимол, биз билан фақат ғалаба учун майдонга тушадиган Саудия Арабистони айнан корейслар танлаган йўлни танлайдими? Ҳа, биз гуруҳда фаворит сифатида эътироф этилаётган бўлишимиз мумкин. Балки, Хитой ҳам, Саудия Арабистони ҳам бизга пастдан туриб қарашар. Бу саволга-ку, эртагаёқ жавоб оламиз, аммо мақолани ёзаётганимда, мени бошқа муаммо ўйлантираётганди.

Чорак финалда бизга майдон эгалари Австралия терма жамоаси ёки Жанубий Корея рўбару келиши эҳтимоли юқори экани анча аввалроқ ойдин бўлиб улгурганди. Аниқки, бу жамоалар бизга ташаббусни топшириб қўймайди, бу жамоалар билан ўйинда ҳар тўп йўқотганимизда уни қайтариб олиш учун яхшигина куч сарфлашга мажбур бўлишимиз шубҳасиз. Ҳар бирининг ёши ўттиз атрофида бўлган, тезлик борасида  у қадар устунлика эга бўлмаган оғир ярим ҳимоямиз ўзини намойиш қилади? Хўп, Австралияни қўя турайлик, эртага Хитой билан, масалан?   

Баъзи ўйинларда тезлик асқотади, баъзида, масалан гуруҳ босқичида бизга, тажриба иш беради. Австралия ва Кореяга тажриба борасида дарс бера олмас эканмиз, тезкор қарши ҳужумлар бизга бегона экан, чорак финалда нимамиз бўлади бизда?

Кимгадир жиннига ўхшаб кўринаётган бўлишим мумкин, ҳалиги кино бор-ку, Малласоч малика, бир аёл эртага турмуш қурсаг-у, бола туғсам-у, ўша бола йигирмага кириб, ёнғинда ҳалок бўлса, нима бўлади, деб йиғлаб ўтиради. Лекин, биласизми, мақола — кечаги ёки эртанги ўйин ҳақида эмас, ушбу турнирга биз танлаган стратегия ҳақида эди, сезгир бўлсангиз, пайқагансиз.

Хуллас.

Биз финал ёки ярим финалга чиқмоқчимиз, шундайми? Биз Австралия ёки Жанубий Кореяни ютишимиз керак, шундайми?

Тан олишимиз керак, бугунги таркибимиз тўрт йил олдингидан кучсизроқ. Ўйинимизни белгилаб берадиган Жепаров, Кападзе, Аҳмедовлар 4 йилга қаридилар. Энди биз бу таркиб билан Осиё грандлари билан тенгма тенг, позицион ўйнай олишимиз осон бўлмаслигини, балки умуман иложи йўқлигини қабул қилишимиз керак.

Нима қил, дейсан? Имкониятингдан келиб чиқиб, ёндош рақибларга, шунга яраша режа тайёрла. 

Хўш, айнан Австралияни ютадиган стратегия билан ташриф буюрганмизми? Шимолий Корея билан ўйинга танланган таркиб айнан Австралия билан ўйинда иш бериши мумкинми? Ўша ярим ҳимоя? Ахир ташаббус бизда бўлмайди-ку?! Қайси ярим ҳимоячимиз бузғунчилиги билан машҳур, қарши ҳужумда кимнинг тезлигига таянамиз?

Қизиқмисан, Шимолий Кореяга қарши таркиб Австралия билан ўйинда тушмайди-ку?

Шуни айтаманда, ҳар бир ўйинга алоҳида ёндошиб, турнир стратегияси ҳақида қайғурмасак, эртага, кучлироқ рақибга дуч келганда, бошқатдан тайёрланамизми? Кечаги ўйинлар эртанги ўйин учун пойдеовр бўлиб, ўйин шакллари такомилашиб бормайдими? Мана бу — турнир стратегияси дейилади.

Назаримда, менимча, агар узоққа бормоқчи бўлсак, бутун турнир учун, Австралия каби рақибларнии назарда тутган ҳолда, стратегия белгилашимиз шарт. Австралиялар билан ўйнайдиган оптимал таркиб, оптимал схема, энг асосийси оптимал фалсафа, бугунги ўйинлардан тобланиб бориши керак, назаримда. Тажрибали ярим ҳимоячилар ёрдамида, гуруҳ ўйинларида осонгина тики-така ўйнаб, эртага, чорак финалда, хўш, ана энди, мана бунақа ўйнаймиз, деб жамоа руҳиятини тубдан ўзгартириб юбориш яхши эффект бермаса керак.

Эсингизда бўлса, Қатардаги турнирда Вадим Абрамов ўз жамоасига жуда қаттиқ ишониб юборганди. Заявкада атиги уч номинал ҳимоячи бўлган, ҳужумкор, позицион ўйинлар билан барчани ўзига жалб қилган. Қачонгача? Яшанг! Австралия билан ўйингача.

Кейин нима бўлди? Бизда Австралияга қарши ўйнайдиган руҳиятнинг ўзи йўқ эди. Сочворамиз ҳаммани руҳияти билан кучли жамоага қарши ўйнаб бўлмасди. Одилга сен ҳимоячисан, ман шу ерда туриб тур деб кўрсатма бериб бўлмасди. Натижа — аён.

Нима демоқчиман?

Нега Австралия билан ўйин темпини кўтара олмайдиган таркиб туширилмоқда гуруҳ ўйинларда? Турнирдаги балки энг муҳим ўйинда қарши ҳужум ва тўпсиз ўйнашимизни билиб туриб, нега ушбу йўналишдаги пойдевор бугунги кучсизроқ рақиблар билан қўйиб борилмаяпти? Насиб қилиб, чорак финалга чиқиб қолсак, янгича ўйнашга мажбур бўламизми?

Италия терма жамоасини шунинг учун эслагандим. Италия терма жамоасининг муваффақиятлари замирида айнан стратегик ёндошиш туради. Алоҳида ижрочилар борасида кўпгина жамоалардан доим орқада бўлса-да, совринларни ютишда рақобат қила олдилар улар. Айнан плей-оффдаги муҳим ўйинларни муҳим стратегик мақсад қилиб олганликлари учун ҳам гуруҳда қийналадилар. Гуруҳда қолиб кетмай, плей-оффга чиқиб олишса мағлубиятга учрашлари жуда қийин бўлади.

Биз нега келганмиз Австралияга? Шу ердан туриб ярим финални кўзлаб пойдевор қўямизми ёки ҳар бир ўйинда натижа кўрсатсак бўлдими? Бу икки хил қараш ўртасида катта фарқ бор. Жуда катта.

Балки мен йўқ муаммолар ҳақида фикр юритаётгандирман. Балки бир ўзим шундай фикрдадирман. Лекин худди шу нарса мураббийларимизни ҳам ташвишга солмаётган бўлса, ростан хафаман. 

Киритилган сана: 13.01.2015 20:09. Ўкилди: 10565 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


SHUKHRATBEK
Сана: 14.01.2015 10:18. SHUKHRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUKHRATBEK
Сана: 14.01.2015 10:18. SHUKHRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHUKHRATBEK
Сана: 14.01.2015 10:12. SHUKHRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 14.01.2015 08:33. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MOBITEL
Сана: 14.01.2015 08:30. MOBITELга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


PYTHONJAVA
Сана: 14.01.2015 08:19. PYTHONJAVAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


MURODILLA
Сана: 14.01.2015 07:02. MURODILLAга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ISAEV
Сана: 14.01.2015 06:13. ISAEVга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LIDERSOCCER
Сана: 14.01.2015 04:03. LIDERSOCCERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FOTIX
Сана: 14.01.2015 00:57. FOTIXга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FILOSOF
Сана: 14.01.2015 00:46. FILOSOFга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALPHAUZ
Сана: 14.01.2015 00:28. ALPHAUZга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BIOLOG

Сана: 13.01.2015 23:38. BIOLOGга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UZBCHAMP
Сана: 13.01.2015 23:22. UZBCHAMPга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULBLANCOS
Сана: 13.01.2015 22:51. RAULBLANCOSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FLORENTINO
Сана: 13.01.2015 22:36. FLORENTINOга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


JONNYREAL
Сана: 13.01.2015 21:41. JONNYREALга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


KAKASTAD
Сана: 13.01.2015 21:35. KAKASTADга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SHAMSHER
Сана: 13.01.2015 21:21. SHAMSHERга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.