Kirish Ro'yxatdan o'tish
26/12 17:30 Manchester Siti - Everton
26/12 20:00 Bornmut - Kristal Pelas
26/12 20:00 Chelsi - Fulhem
26/12 20:00 Nyukasl - Aston Villa
26/12 20:00 Nottingem Forest - Tottenhem
26/12 20:00 Sautgempton - Vest Xem
26/12 22:30 Vulverhempton - Man. Yunayted
27/12 01:00 Liverpul - Lester

Blog

Qahramon Aslanov

25-kadr

Ўзимизнинг "ўғри"

Баҳо:
+3; -0

 

Кўпчилик эсламаслиги мумкин, 1990 йилги мавсум, собиқ иттифоқ 2-лига Шарқий зонасидаги охирги турларини Находканинг “Океан” жамоаси Фарғонада ўтказган. Дастлаб Қўқонда “Автомобилчи”, кейин Фарғонада “Нефтчи” билан. Лига ўртамиёнаси қўқонликлар учун ҳам, ниҳоят тарихда биринчи маротаба 1-лига йўлланмасини муддатидан олдин қўлга киритган “Нефтчи” учун ҳам бу ўйин шунчаки, аҳамиятсиз бўлиши мумкин эди. Аммо юртимизнинг яна бир жамоаси “Навбаҳор” бор эди. Наманганликлар “Океан”дан уч очко кам жамғаришган ва охирги икки турда ўз майдонларида рақибларни қабул қилишарди. У пайтларда ғалаба учун икки очко берилишини ҳисобга олсак, “Океан” ҳар иккала ўйинда ҳам ютқазиши шарт. Находка жамоаси водийдан қуруқ қайтган ва “Навбаҳор” 1-лигада “Нефтчи”га шерик бўлганди. Бу ғалабалар кимгадур оддий кўринади, аммо бошқа тарафдан қараганда, “Навбаҳор”нинг 1-лигага чиқиши.”Нефтчи” манфаатларига терсроқ бўлиши ҳам мумкин. Сабаби, у пайтларда бу клублар мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилишган, юқори лигага чиққан клубга нисбатан эътибор баландроқ бўлиши, бу жамоа “Пахтакор”дан кейинги ўзбек жамоаси бўлиши табиий эди. Шундоқ ҳам юқори савияли футболчилар чекланган Ўзбекистонда эса, ўша футболчиларни қўлга киритишда яна бир рақобатчи жамоанинг бўлиши кимгаям ёқарди? Йўқ, Саркисян бундай фикрламаган, у ғалаба қозонган ва ўзбек мухлисларининг олқишига сазовор бўлганди. Албатта, “Океан” ҳам кучли клуб, ғалаба қозониш учун истакнинг ўзи кифоя эмаслиги, максимал ёндошув ва ҳаракат кералигини ортиқча тушунтириш шарт эмас.

Илк миллий чемпионатимизни тузганимизда, ташкилий масалаларда муаммолар чиқиши табиий эди. Шулардан бири, Тошкентда ўтказилган “Пахтакор” – “Нефтчи” ўйинида рўй берган. Асосий рақибини қабул қилган тошкентликлар ўша пайтда “Спартак Алания” сафида тўп сураётган Қосимов, Денисов ва адашмасам, Шквиринларни таркибга қўшиб олишганди. Биргина ўйин учун. Улар ёрдамида мезбонлар ғалаба қозонишган, табиийки “Нефтчи” протест ёзган. Регламентга кўра, “Пахтакор”га техник мағлубият ёзилиши керак. Ўшанда Саркисян бунга ҳам қарши бўлган ва ўйинни такроран ўтказилиши, барчаси майдонда ҳал бўлиши лозимлигини айтади. Такрорий ўйинда “Нефтчи” ғалаба қозонади.

У футболда улғайган ва футбол билан яшайдиган ва аввало, футболни биринчи даражага қўядиган кам сонли юртдошларимиздан бири. Унинг ҳамма айблашни яхши кўрадиган эски тактик услуби билан бирга, мана шу характери ҳам ўзгармаган. Янги воқеа, “Локомотив” ярим ҳимоячиси Алан Кусов ўринбосарлар баҳсида қизил карточка олади. Регламентга кўра, у “Нефтчи”га қарши асосий таркиблар ўртасидаги баҳснинг заявкасига киритилмаслиги керак эди. Аммо “темирйўлчилар” хатоси туфайли Кусов руйхатга киритилади. Буни сезган “Нефтчи” эътироз ёзади. Ҳаммаси аниқ, регламент бўйича “Локомотив”га мағлубият ёзилиши керак. Аммо Саркисян яна футболни устун қўяди ва мағлубиятини тан олади.    

Ҳаммамиз унинг терма жамоамизни ҳам бошқарганини, айниқса Ливандаги шармандали ҳисобларни яхши эслаймиз. Аммо унинг ўша терма жамоага қандай келиб қолгани ҳақида билишни истамаймиз. Маҳмуд Раҳимов бевақт вафот этгач, терма жамоага Москвадан Павел Садирин олиб келинганди. Россиялик мутахассис қисқа вақт жамоа билан бирга бўлган ва ҳеч нарсани тушунтирмасдан юртига кетиб қолган. Осиё чемпионати бошланишига эса жуда кам вақт қолганди. Хўш, қайси мураббий ўшанақа пайтда термани қабул қилишни исташи мумкин? Менимча, фақат Саркисян ва Миржалол Қосимов. У термани қандай шароитда бошқаргани, етакчи футболчиларнинг турнирга муносабати ҳақида кўп гапириш шарт эмас. Биргина мисол, Саркисян Максим Шацкихни гуруҳ ўйинларида майдонга тушишга зўрға кўндирган, ҳатто агар жамоа гуруҳдан чиқса. Киевга кетишга рухсат беришини айтган.

Шуҳрат Мақсудовнинг 90-йилларда қанақа жиззаки бўлганини, истеъдодли ҳужумчи бўлса-да, интизом борасида муаммолари бўлганини яхши эслаймиз. Оғир характери туфайли “Пахтакор” билан чиқишмай қолган Мақсудов Фарғонага бориб қолгани, айнан Вазгеновичнинг қўл остида бутунлай бошқа одамга айланганини ҳам кўрганмиз, лекин унча эсламаймиз. Мақсудов фарғоналикларнинг ёқимтойига айланди, аввал “Нефтчи”да, кейин эса, терма жамоамизда ўз билими ва тажрибаси билан муҳим позицияни эгаллаган. Кўпчилик эътиборга олмас, лекин терманинг Абрамовдан Қосимовга ўтиши ва шу билан бирга муҳит ва натижаларнинг талофатсиз қолиши кўп маънода кўприк вазифасини бажарган Мақсудовнинг хизматлари ҳам эмасми?

“Нефтчи” илк мавсумларимизда футболимиз шарафини халқаро майдлонларда муносиб ҳимоя қилган илк жамоа бўлганди. Осиё чемпионлар кубогидаги бронза, МДҲ кубогидаги кумуш, Хиросимадаги ғалабамизга Лебедев, Дўрмонов, Федоров каби футболчилар. Умуман турли даврларда футболимизда Саркисяннинг жуда кўп шогирдлари порлади, бу ҳам факт.

Биласизми, мен гуёки мураббийни хаддан ташқари мақтаб юборяпман. Юқорида айтилган ва ундан бошқа воқеаларда Саркисяннинг хизматлари мен айтганча эмасдир. Балки, аслида воқеалар умуман бошқача тусда кечгандир. Билмайман. Билмайман. Аммо “Нефтчи”нинг ушбу мавсумда саккиз ўйиндан етти очко жамғаргани ҳақида фикр юритаёганимизда, аслида биз билмаган бошқа вазиятлар бордир, мураббийнинг айби биз ўйлаганимиздек эмасдир, деб ҳам ўйлаб ўтирмаяпмиз-ку, тўғрими?

Мен Саркисяннинг “Нефтчи”дан кетишига қарши эмасман. Қолса ҳам фарқи йўқ. Клуб раҳбарлари бор, унинг мухлислари бор, ўзлари билишади. Менга фақат бир жиҳат қизиқ – “Нефтчи”да анъаналар сақланиб қолиши тарафдориман, умуман юртимизда ўз анъаналарига эга бўлган ҳеч бўлмаса бир дона клуб бўлишини жуда истайман.

Фергюсон кетиши аниқ бўлгач, унинг ўрнига мураббий изланганда, асосан узоқ вақт ишлаши керак бўлган номзодлар қидирилди. Футболда бунақа талаб йўқ, лекин “МЮ”да шунақа анъана бор. Гиггз, Скоулз каби футболчиларнинг клуб системасида қолишини исташди. Унақа қоида йўқ, футболда, лекин “МЮ”да шунақа анъана бор. Янги “МЮ” мураббийи ёш футболчилар билан яхшироқ ишлай олиш қобилиятига эга бўлиши кераклиги шарт қилинди. Футболда бу шарт эмас, “МЮ”да пул кўп, лекин “МЮ”да шунақа анъана бор. Ва ҳоказо.

Бундай анъана Фарғонада ҳам бор. Албатта, Саркисян туфайли. Хўш, қайси клубда собиқ футболчилар клуб тизимида қолиб, мураббий сифатида тажриба тўплаб бормоқдалар? Қайси клубда футболчилар учун хайрлашув ўйинлар ташкил қилинади? Умуман ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, нега “Нефтчи”нинг ўша “кўча футболи”га ўн минглаб мухлис киряпти? Ҳа, Фарғонада футболни севишади-да! Эҳҳе, бўлмаган гап, Наманганда севишмайдими? “Нефтчи”га мухлисларни етаклаб келаётган асосий жиҳат, мана шу анъаналар, барқарорлик ва ҳеч нарса бузилиб кетмаслигига бўлган ишонч эмасми?

Майли, Саркисян кетсин. У қариди. Ёши ўтиб қолди. Замонавий футболдаги янги услубларни қўллай олмаяпти. Ёш ҳамкасбларига мағлуб бўляпти. Мураббийлик қилиш учун куч қолмади. Лекин, майдонни бир марта айланиб чиқиш учун борми куч? Бор.

Менимча, Саркисян билан муносиб хайрлашиш керак. Унинг бир икки мавсумдаги муваффақиятсизлиги Фарғонадаги хизматлари олдида ҳеч нарса. Унинг фаолияти бир неча йиллар билан ўлчаниши керак. Ахир, нима билан айбласак-да, Саркисяннинг “Нефтчи”га бефарқликда, ўзбек футболига душманликда айблашга тилимиз бормайди. Ҳар қанча айб қўймайлик, унга ўзбек футболини севмаслик айбини ёпиштира олмаймиз. Ёпиштира олмаяпман. 

Бугунги ғарбнинг бир тарафи менга ёқади. Ҳар бир воқеадан, салбий бўлса-да, ўз анъаналарини намойиш қилиш, ғоя остидан эргаштириш учун фойдаланишни ўрнига қўйишади. Фергюсон ўзи кетди, лекин агар, у ҳам мажбуран истеъфога чиқарилганда ҳам, “Суонси” билан ўйин куни айнан ўша ходиса, ўша хурматни томоша қилган бўлардик. Юртимизда яшаб ўтган, яшаётган улуғ инсонларни ёш авлод кўз ўнгида қайта жонлантириш орқали келажагимиз пойдеворини яратиш, шу орқали болаларимизни тарбиялаш энг устивор мақсадимиз бўлиб турган ҳозирги пайтда футбол соҳасида ҳам шундай муносабатни сақлаб қолиш шарт.     

“Нефтчи”нинг янги раҳбари Комил ака Мирзабоевдан шуни илтимос қилардим. Комил ака кўп йиллар давомида, Фарғона футбол федерацияси раҳбари сифатида Саркисян билан елкама елка вилоят футболига хизмат қилишган. Саркисяннинг фаолият беш қўлдек аён. Хуллас, “Нефтчи”нинг навбатдаги уй учрашувида мураббий билан муносиб хайрлашув тадбирини уюштириб беришингизни сўрардим. Кўп мухлислар номидан. Ана ўшанда “Нефтчи” юртимизга намойиш қилиб берган ажойиб анъанага содиқ қолганини кўрган бўлардик. Ана ўшанда, бошқа мураббийлар, бошқа раҳбарлар, бошқа мухлисларга мураббийга бўлган ишонч муваффақиятнинг ярим гарови эканини исботлаган бўлардик. Ана ўшанда, Саркисянга шунча йил ишлаб аҳмоқ бўлган одамга қарагандек эмас, хавас билан қараш учун сабабчи бўлардик. Ахир бундай анъаналарга эга бўлиш учун клублар борини беришга тайёр, Фарғона осонлик билан воз кеча оладими? Қуриб кетсин, ўша очколар! Киммиз?

Саркисянни таклиф қилинг. Оиласи билан. Фарзандлари, набиралари билан. Яқинлари билан. Айнан у туфайли, республикамиздаги энг кўп томошабин кирадиган стадион уни сўнгги марта олқишласин. Менимча, Фарғонада ундан қарсагини аяйдиган футбол мухлиси бўлмаса керак. Чунки қаршимизда саккиз ўйиндан етти очко олган омадсиз мураббий эмас, тирик афсона турибди. Шонли тарих турибди. Ахир уни жойлари жаннатда бўлгур дадаларимиз, боболаримиз олқишлашган. Наҳотки, ҳеч бўлмаса, уларнинг қарсагини чалиб бера олмаймиз, бир мартагина? Наҳотки, уларнинг йиғисини йиғлаб бера олмаймиз? Ўзбек хизматларни қандай қадрлай олиши кўрсатсин. Халқимиз қандай қилиб миннатдорчилик билдира олишини намойиш қилсин.

Унга кўрсатиладиган бу хурматга балки у арзимас. У бунга ҳақ қозонмагандир ростан ҳам. Лекин бундай ҳаракатларга биз ҳам мухтожмизку? Мухлислар мухтож. Келажак учун керак. Ёш мухлислар, ёш футболчилар учун зарур. Футболнинг гўзал тарафларини тарғиб қилиш, намойиш қилиш ёшларнинг қалбида унга бўлган муҳаббат куртакларини очмайдими? 

Балки унга айтадиган яхши гапларимиз қолмагандир. Умуман бировга айтадиган яхши гапларимиз қолмагандир. Бизга натижа керак. Пул керак. Очко керак. Аммо унинг бизга айтадиган бирор гапи бор. Ҳеч бўлмаса, ўша инглизларнинг сэри каби “Нефтчи”ни асранглар, дея олар. Дейди, бунга ишонаман.

 


P/S. “Нефтчи”нинг навбатдаги уй учрашуви 31 май куни “Бунёдкор”га қарши бўлиб ўтади.

P/S/S. 30-май куни Юрий Вазгенович Саркисян ўзининг туғилган кунини нишонлайди. У шу куни 66 ёшни қаршилайди. Бу кун мураббий ҳаётидаги энг қайғули эмас, энг унутилмас кун бўлиб қолиши учун ҳаракат қилишимизга арзийдиган инсон у.    

Киритилган сана: 16.05.2013 13:08. Ўкилди: 8434 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


GAYRATBEK
Сана: 23.05.2013 17:18. GAYRATBEKга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ALMUNIYA
Сана: 17.05.2013 16:12. ALMUNIYAга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OLTINBEK
Сана: 16.05.2013 17:54. OLTINBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FATHQUQON
Сана: 16.05.2013 15:55. FATHQUQONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LAZIZBEK
Сана: 16.05.2013 15:35. LAZIZBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


BEKZODJON
Сана: 16.05.2013 15:24. BEKZODJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


LAZIZBEK
Сана: 16.05.2013 15:18. LAZIZBEKга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FCNASAFCLUB
Сана: 16.05.2013 15:17. FCNASAFCLUBга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ANTIVIRUS
Сана: 16.05.2013 14:51. ANTIVIRUSга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XPORTLANDX
Сана: 16.05.2013 14:38. XPORTLANDXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


XUMOYUNSHOX
Сана: 16.05.2013 14:11. XUMOYUNSHOXга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OYBEKJON
Сана: 16.05.2013 14:08. OYBEKJONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


SANCHES
Сана: 16.05.2013 14:05. SANCHESга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 16.05.2013 14:05. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


OYBEKJON
Сана: 16.05.2013 14:05. OYBEKJONга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


YAHYOHON
Сана: 16.05.2013 14:02. YAHYOHONга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


UMESH
Сана: 16.05.2013 14:01. UMESHга ёзиш
+1; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


ILMDOR
Сана: 16.05.2013 13:55. ILMDORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


RAULSTAR
Сана: 16.05.2013 13:34. RAULSTARга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


FUTBOLVATANI
Сана: 16.05.2013 13:34. FUTBOLVATANIга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан


NAVBAXOR
Сана: 16.05.2013 13:31. NAVBAXORга ёзиш
+0; -0
0

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР


Asosiy saxifa
© STADION.UZ
Guvohnoma №0917. Berilgan sanasi: 02.12.2013. Muassis: «OSIYO KABEL» MCHJ. Bosh muharrir: Bo‘ronov Olimxo‘ja Azimxo‘ja o‘g‘li. Tahririyat manzili: 100057, Toshkent shahri, Usta Shirin 125. E-mail: admin@stadion.uz
Barcha huquqlar himoyalangan. Sayt materiallaridan to‘liq yoki qisman foydalanilganda veb-sayt manzili ko‘rsatilishi shart.
Blogdagi materiallar uchun blog egasi, xabarlar ostidagi fikrlar uchun foydalanuvchining o‘zi javobgar.