Кириш Регистрация
28/11 00:45 Болонья 2-0 Торино
28/11 01:00 Жирона 1-1 Атлетик Бильбао
28/11 01:00 Фулхэм 3-2 Вулверхэмптон
28/11 13:30 Аргентина 3-3 Германия
28/11 15:00 Инчхон Юнайтед 2-1 Йокогама Маринос
28/11 15:00 Патхум Юнайтед 1-3 Ульсан Хёндэ
28/11 15:00 Кавасаки Фронтале 5-3 Жоҳор Дорул Таъзим
28/11 17:00 Франция 2-1 Мали
28/11 17:00 Шандонг Тайшан 6-1 Кая-Илоило
28/11 21:00 Ал-Файҳа 3-1 Аҳал
28/11 21:00 Навбаҳор 0-2 Ал-Ҳилол
28/11 21:00 Нассажий Мозандарон 2-0 Мумбай Сити
28/11 21:00 Ал-Айн 1-3 Пахтакор
28/11 22:45 Шахтёр 1-0 Антверпен
28/11 22:45 Лацио 2-0 Селтик
29/11 01:00 Фейеноорд - Атлетико
29/11 01:00 ПСЖ - Ньюкасл
29/11 01:00 Милан - Боруссия Д
29/11 01:00 Манчестер Сити - РБ Лейпциг
29/11 01:00 Янг Бойз - Црвена Звезда
29/11 01:00 Барселона - Порту
29/11 22:45 Галатасарой - Ман. Юнайтед
29/11 22:45 Севилья - ПСВ
29/11 23:00 Монпелье - Клермон
30/11 01:00 Брага - Унион Берлин
30/11 01:00 Бавария - Копенгаген
30/11 01:00 Арсенал - Ланс
30/11 01:00 Реал Мадрид - Наполи
30/11 01:00 Бенфика - Интер
30/11 01:00 Реал Сосьедад - Зальцбург
30/11 01:00 Мальорка - Кадис

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

ЕВРОПАНИ ЕМИРАЁТГАН ФАНАТИЗМ

Баҳо:
+0; -0

Футбол — миллионлар ўйини. Табиийки, бутун дунёда миллионлаб, керак бўлса, миллиардлаб ишқибозлар мана шу спорт турини берилиб томоша қилишади. Бир сўз билан айтганда, фанатизм бутун дунёда яхшигина ривожланган. Аммо...

КЛУБНИ ДЕБ ЖОН БЕРГАНЛАР

Европада фанатизмнинг ривожланиб бориши бора-бора салбий тус ола бошлагани ҳеч кимга сир бўлмаса керак. Боиси, фанатлик шу даражада томир отиб кетгандики, мухлислик инсонларнинг миясини шу қадар забт этгандики, ишқибозлар реал ҳаётдан узоқлашиб, фақат ўз суюкли клубларининг номи билан яшай бошлади. Бу эса бора-бора аянчли оқибатларга олиб келди.

«Манчестер Юнайтед»ни Сер Алекс Фергюсондан кейин қабул қилиб олган шотландиялик мутахассис Девид Моеснинг пешонасига мухлислар «қотил» тамғасини ёпиштиришди. Боиси, унинг даврида «МЮ» кўп бора мағлубиятга учради, ана шу мағлубиятлар эса, ўз навбатида, айрим мухлисликка муккасидан кетганларнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бир мухлис ўзини осди, бошқа бири заҳарлади, худди ҳаётида «Манчестер Юнайтед»дан бошқа клуб йўқдек. Таассуфки, бундай ҳолатлар ҳозирда ҳам давом этмоқда. Эндиликда Луи Ван Гал бошқаруви остига ўтган «қизил иблислар»нинг ашаддий мухлислари жамоаларининг мағлубиятини баъзида ўзларини ўлдириш билан қарши олишяпти. Худди унинг ўлими жамоасига ёрдам берадигандек. Аксинча, бундай тор фикрлайдиган мухлислар оиласини ғам, айрилиқ комига ташлаб кетади, холос.

БУТУН ОИЛАСИНИ ГАРОВГА ҚЎЙГАН МАНҚУРТ

2014 йилги жаҳон чемпионатида Мексика терма жамоаси посбони Гилермо Очоа ўзини яхши томонлама кўрсата олганидан хабардорсиз, албатта. Табиийки, бу унинг мухлислари сонини кескин оширди. Бироқ бу ишқибозлар орасида ҳам «сўқир»га айланганлари топилди. Хусусан, Испаниянинг «Малага» клуби Гилермони сотиб олмоқчи бўлганида «Аяччо» мухлислари посбонни жамоадан кетмасликка кўндиришга уринишди. Энг аянчли воқеалардан бири эса ана шу вақтларда содир бўлди, «Аяччо»нинг бир ишқибози Очоани жамоада сақлаб қолиш ниятида пул топиш учун ўз оиласи (хотини, фарзандлари)ни гаровга қўйди. Тасаввур қиляпсизми, етти ёт бегона посбон учун ўз фарзанди, рафиқасини гаровга топширди. Бунинг сабаби, албатта, фанатизм. Фанатлик домига тушганларни, футбол учун жонидан ҳам кечиб юборадиганларни эса манқурт фанатлар дейишади.

РАЗОЛАТ УЯСИГА АЙЛАНГАН МАЙДОН

Айни дамда шиддатли ўйинлар, курашларга гувоҳ бўлаётган футбол майдонлари, минг афсуски, турли разил, қабиҳ ишларга ҳам макон бўлмоқда. Хусусан, Конго Демократик Республикасида содир бўлган машъум воқеа фикримизнинг исботидир. Мазкур давлатнинг Киншаса шаҳрида маҳаллий «Мазембе» ва «Вита клуб» жамоалари ўртасида бўлиб ўтган матч меҳмонларнинг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугайди. Оқибатда бу мағлубиятни ҳазм қила олмаган мухлислар ўйин якунлангач, майдонга тошлар ва бошқа буюмларни улоқтиришади. Хуллас, ишқибозликнинг чегарадан чиқиши яна катта жанжалга сабаб бўлади ва ҳатто 15 нафар ишқибоз шу жанжал оқибатида ҳаётдан кўз юмади. Сабаби, мухлислар шу қадар жазавага тушган эдики, уларнинг кўзига ҳеч нарса кўринмасди. Бу ёвузликнинг сабаби эса яна ўша фанатлик.

ХАЗОН БЎЛГАН УМР

Жанубий Африка Республикасида фанатизм кўплаб салбий оқибатларга олиб келмоқда. Мазкур қитъада сўнгги пайтларда ҳакамлар ўйинларни бошқаришдан бош тортишяпти. Бунга эса, табиийки, жамоага мухлислик қилиш туйғусини ёвузлик томон ўзгартириб юборган ишқибозлар сабаб бўлишмоқда. Айниқса, навбатдаги ўйинлардан бирида матчни бошқариб борган ёш ҳакамнинг мухлислар томонидан калтакланиб ўлдирилиши анча шов-шувга сабаб бўлди. Ҳа, сизу биз мухлислик дея таърифлаётган туйғу бугунги кунда ваҳшийлик билан анча яқинлашиб кетмоқда.

Яна бир мисол. Россия ва Черногория ўртасидаги ўйинлардан бирида ҳам мухлислар майдонга портловчи воситаларни улоқтиришди. Ҳатто бу россиялик посбон Акинфеевнинг оғир аҳволга тушишига ҳам сабаб бўлди. Трибуналарда жанжал кўтараётганларнинг эса бошқаларнинг аҳволи, қилаётган ҳаракатларининг футболчиларга қанчалик зарар етказиши заррача ҳам қизиқтиргани йўқ эди. Бир сўз билан айтганда, ишқибозлар инсонийлик қиёфаларини йўқотишганди.

ЎЗИМИЗНИНГ ИШҚИБОЗЛАР

Афсуски, бундай фанатлик кўринишлари ўзимизда ҳам баъзи-баъзида учраб туради. 

 Давоми  PENALTI.UZ сайтида

Киритилган сана: 06.12.2016 17:11. Ўкилди: 8408 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:49. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
thumbsup

Ушбу фикрга жавобан


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:48. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
thumbsup

Ушбу фикрга жавобан


ADURIZ
Сана: 12.12.2016 12:57. ADURIZга ёзиш
+0; -0
Yaxshi maqola

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.