Кириш Регистрация
20/11 00:45 Германия 6-1 Шим. Ирландия
20/11 00:45 Голландия 5-0 Эстония
20/11 00:45 Уэльс 2-0 Венгрия
20/11 00:45 Словакия 2-0 Озарбойжон
20/11 00:45 Польша 3-2 Словения
20/11 00:45 Латвия 1-0 Австрия
20/11 00:45 Македония 1-0 Исроил
20/11 00:45 Сан-Марино 0-5 Россия
20/11 00:45 Бельгия 6-1 Кипр
20/11 00:45 Шотландия 3-1 Қозоғистон

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Зилзила ва цунамидан омон қолган йигитча

Баҳо:
+0; -0

 

Португалиянинг «Спортинг» клуби ўтган йили ўз сафига янги футболчини қўшиб олган, бу эса яхшигина шов-шувга сабаб бўлганди. Чунки Мартунис исмли ёш йигитча, гарчи тажрибали ҳисобланмаса-да, ўзига хос тарихга эга эди. Айнан унинг футболга кириб келишигача бўлган жараёнлар, бошидан ўтказганлари бутун дунё ОАВнинг эътиборини жалб қилганди. Шу боисдан ҳам бу футболчининг «Спортинг»га ўтиши кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Биз эса Мартуниснинг айнан болаликдаги аянчли ўтмишига тўхталиб ўтмоқчимиз.

Энг оғир жудолик

7 ёшли Мартунис онаси ва икки опаси билан машинада кетаётганди. Кутилмаганда машина қаттиқ силкинди ва айланиб кетди. Маълум вақтдан сўнг эса у сувга ғарқ бўлиб ётарди. Бу автофалокатдан фақат Мартунис омон қолди, холос. Аниқроғи, у сув юзасида қалқиб турган мактаб стули парчаларига илашиб қолганди. Унинг онаси ва опалари эса ҳалок бўлишди. Сувнинг шиддатли оқими болакайни Индонезиянинг Суматра шаҳридаги шаҳарчалардан бирига элтиб ташлади. Мазкур воқеа 2004 йилнинг 26 декабрида содир бўлган, афтоҳалокатга эса зилзила сабаб бўлганди. Индонезиядаги бу зилзиланинг кучи 9, 3 магнитудага тенг бўлиб, унинг натижасида 230 минг нафар одам ҳалок бўлганди.

Денгиз бағридаги уч ҳафта

Мартунис Банда-Ачех шаҳарчасига келгунча,  денгизда уч ҳафталик сарсонгарчиликка дучор бўлди. Тўлқин уни очиқ денгизга улоқтириб ташлаганди. Унинг ихтиёрида стул, матрас, ёғоч хода, кресло қолдиғи ва диван бор эди, холос.  Мартунис уч ҳафта мобайнида ҳаётини сақлаб қолиш, очликка қарши курашиш учун қуритилган угра истеъмол қилди. Бахтига, уни ҳам цунами шу ёқларга олиб келганди. Шунингдек, тоза минераль сув ичди (бу сувнинг борлиги ҳам унинг бахти эди) .

Уч ҳафта давомида йигитча бир нечта ўнлаб жасадларни кўрди ва бутун Ер юзида ёлғиз ўзим қолган бўлсам керак, деб ўйлади. Денгиздаги ҳаётнинг ўн тўққизинчи кунида барча озиқ-овқат ва ичимлик захиралари тугади, океан ҳам йигитчага ёрдам берадиган озиқ овқат солинган ёки ичимлик бўлган идишларни улоқтирмай қўйди. Мартунис кучдан қолганида сув тўлқини уни қирғоққа улоқтириб ташлади. Ҳолдан тойиш, ҳашаротларнинг чақишидан қолган жароҳатлар, хуллас, у мазкур ҳодисадан кейин вайронагарчиликлар орасида қолганди.

Журналистлар эътиборини тортган кулба

Аммо шу ерда Мартунис кутилмаган омадга дуч келди: қирғоқдаги 21-кунда «Sky News» телеканали журналистлари билан учрашади. Журналистлар мазкур ҳудудда юришар, охирги цунами оқибатлари тўғрисида репортаж тайёрлашарди. Улар Ачехда ёлғиз болакай яшаётган омонатгина кулбани кўриб қолишади. Журналистлар дарҳол Мартунисни овқатлантириб, сув ичиришди ва касалхонага олиб боришди. Унинг отаси ва бошқа қариндошларини излай бошлашди.

Давоми...

Киритилган сана: 20.12.2016 20:33. Ўкилди: 4273 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

Билдирилган фикрлар:


RUSLANSTD
Сана: 31.08.2017 10:50. RUSLANSTDга ёзиш
+0; -0
\n

Ушбу фикрга жавобан

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.