Кириш Регистрация
24/04 00:00 Арсенал 5-0 Челси
24/04 12:00 Тожикистон 2-1 Афғонистон
24/04 14:00 Эрон 6-1 Қирғизистон
24/04 16:00 Таиланд 3-2 Ироқ
24/04 19:00 Ўзбекистон 2-1 Вьетнам
24/04 22:00 Лорьян 1-4 ПСЖ
24/04 23:45 Вулверхэмптон 0-1 Борнмут
25/04 00:00 Кристал Пэлас 2-0 Ньюкасл
25/04 00:00 Ман. Юнайтед 4-2 Шеффилд Юнайтед
25/04 00:00 Эвертон 2-0 Ливерпуль
25/04 00:00 Монако 1-0 Лилль
25/04 00:00 Марсель 2-2 Ницца
25/04 19:00 Қатар - Япония
25/04 22:30 Жанубий Корея - Индонезия
26/04 00:00 Брайтон - Манчестер Сити
26/04 19:00 Ўзбекистон - Саудия Арабистони
26/04 22:30 Ироқ - Вьетнам
26/04 23:45 Фрозиноне - Салернитана
27/04 00:00 Монпелье - Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад - Реал Мадрид

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

“Барселона” Маскеранони қишда қўйиб юборишга тайёрми?

Баҳо:
+0; -0

Аргентиналик ҳимоячи январдаёқ бошқа клубга кўчиб ўтишни исташи каталонияликлар ҳимоячиларга муҳтож бир пайтда юз бераётгани вазиятни янада оғирлаштирмоқда.

Ҳар доимгидек, “Барселона” ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келмоқда. Самюэль Умтити “Сельта”га қарши 2-2 ҳисобида кечган баҳсда оёқ мускулларини жароҳатлаб олди ва энди икки ойни майдондан ташқарида ўтказади.

Аргентиналик футболчи “Барса” ўйинчилари орасида ва кийиниш хонасида анча машҳур ҳисобланади. Шунга қарамай, 32 ёшли ҳимоячининг майдондаги ўрни сўнгги пайтларда ўзгариб кетди ва ўзи ҳам “Камп Ноу”даги даври поёнига етаётганини эътироф этди.

Барса”даги даврим тугагани йўқ, бироқ у поёнига етмоқда” – деган эди Маскерано ўтган ҳафтада ESPN га берган интервьюсида. “Мен бу борада қарорлиман. Ишонаманки, барча даврларнинг ўз интихоси бор ва менинг “Барса”даги даврим ҳам ўз поёнига етмоқда. Мен бу қачон юз беришини биламан, аммо айтмайман” – деган эди футболчи.

Шунга қарамай унинг кетиши барча учун маълум. Аргентиналик футболчи қишки трансфер вақтида бу мавсумда клуб сафида 8 ўйин ўтказганидан кейин, захирада қолмоқчи эмас ва бошқа клубга кўчиб ўтмоқчи.

“Ливерпуль”нинг собиқ аъзоси жамоадошларига январда кетишини маълум қилган. У тушуниб етдики, Жерар Пике ва Умтитининг ҳимоя жуфтлиги туфайли унга асосий таркибдан муқим жой ажратилмаган.

Маскерано клуб сардорларидан бири ва унинг мавсум якунига етишини кутиши яхшироқ бўларди. Айниқса, у Аргентина таркибида олган жароҳатидан соғайиб, эндигина бир неча ҳафтани ўтказди.

“Барселона” унинг талабига розилик билдириши мумкин, чунки футболчининг вазиятини тушуниб турибди. У 2011-йилда Лионель Мессининг тавсияномаси билан ...

Давоми

Киритилган сана: 12.12.2017 09:19. Ўкилди: 3938 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.