Кириш Регистрация
20/12 01:00 Валенсия - Мальорка
20/12 17:30 Ньюкасл - Челси
20/12 18:00 Реал Овьедо - Сельта
20/12 20:00 Борнмут - Бёрнли
20/12 20:00 Брайтон - Сандерленд
20/12 20:00 Манчестер Сити - Вест Хэм
20/12 20:00 Вулверхэмптон - Брентфорд
20/12 20:15 Леванте - Реал Сосьедад
20/12 22:00 Лацио - Кремонезе
20/12 22:30 Осасуна - Алавес
20/12 22:30 Тоттенхэм - Ливерпуль
21/12 00:45 Ювентус - Рома
21/12 01:00 Реал Мадрид - Севилья
21/12 01:00 Эвертон - Арсенал
21/12 01:00 Лидс - Кристал Пэлас
21/12 16:30 Кальяри - Пиза
21/12 18:00 Жирона - Атлетико
21/12 19:00 Сассуоло - Торино
21/12 20:15 Вильярреал - Барселона
21/12 21:30 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
21/12 22:00 Фиорентина - Удинезе
21/12 22:30 Эльче - Райо Вальекано

Блог

Холис таҳлилчи блоги

Futbol olami

Премьер Лиганинг рамзий термаси: Салоҳ, Де Брюйне ва бошқалар

Баҳо:
+0; -0

 

2017-18-йилги Премьер Лига мавсуми ҳам ўз поёнига етиб бормоқда. Шу сабабли, бир қатор футбол нашрлари ўзларининг рамзий термасини тузиб чиқишни бошлаб юборишди. Эътиборингизга Goal нашрининг рамзий терма жамоасини тақдим қиламиз.

Дарвозабон:

Давид Де Хеа (“Манчестер Юнайтед”)

Агарда Давид Де Хеани мавсумдаги омадсизлигини исботламоқчи бўлсак, “МЮ”нинг “Брайтон”га 1-0 ҳисобида мағлуб бўлган учраушувини тилга олишимиз керак. 27 ёшли дарвозабон мавсум мобайнида жамоадошлари йўл қўйган хатоларни ажойиб сейвлари билан тўғрилаб турди. Де Хеасиз “қизил иблислар” турнирни қайси поғонада тугатишини тасаввур қилиш имконсиздир.

Ҳимоячилар:

Кайл Уокер (“Манчестер Сити”)

Кайл Уокер янги жамоасидаги дебют мавсуми ажойиб бўлди. Ўтган ёзда “Тоттенхем”ни тарк этиши тўғри қарор бўлганлигига ўзи ҳам ишонса керак. “Мен дунёнинг энг яхшиси бўлишни истайман” – дейди Уокер Sky Sports га берган интервьюсида. “Ҳамма дунёнинг энг яхшиси бўлишни хоҳлайди, шу жумладан мен ҳам. Гвардиоланинг билими, тажрибаси туфайли мен бунга эришдим.”

Жеймс Тарковски (“Бёрнли”)

“Бёрнли” келаси мавсумда Европа Лигасида ўйнайди. Шон Дайч шогирдлари турнир жадвалида камида еттинчи поғонани эгаллашади ва улар янги мавсумда Европа футболи ҳавосида баҳраманд бўлишади. Айнан унинг шогирди Жеймс Тарковски лигада мавсумнинг йил футболчиси бўлишга асосий номзодлардан бири ҳисобланади. 25 ёшли ҳимоячининг жамоасига таъсири анча сезиларли бўлди. Бунинг эвазига у миллий терма либосида тушиш шарафига лойиқ деб топилди. “Уч шерлар”нинг март ойида Италияга қарши ўртоқлик ўйинида Тарковски дебютини ўтказди ва Россида бўлиб ўтадиган Мундиалда ҳам ўз омадини синаб кўриши мумкин.

Ян Вертонген (“Тоттенхем”)

“Тақачилар” ҳимоясида ҳозир-у нозир футболчи бу бельгиялик ҳимоячи Ян Вертонген бўлди. У лондонликларнинг ҳимоя чизиғида Девинсон Санчес билан мустаҳкам жуфтликни ҳосил қилди ва жамоасининг кучли тўртликка киришига катта ҳиссасини қўшди.

Эндрю Робертсон (“Ливерпуль”)

Робертсоннинг “Ливерпуль” ҳимоя чизиғида асосий таркиб футолчисига айланишининг ўзи бир воқеа. 24 ёшли ҳимоячи ўзининг Премьер Лигадаги 20-ўйинини “Борнмут”га қарши кечган ўйинда (3-0) ўтказди. Шундан кейин Чемпионлар Лигасининг “Рома”га қарши кечган иккала учрашувда айнан унинг сайи-ҳаракатлари жамоасига катта фойда келтирди. Бу билан Юрген Клопп шотландиялик ҳимоячига бўлган ишончи юқори эканлигини кўришимиз мумкин.

Ярим ҳимоячилар:

Кевин Де Брюйне (“Манчестер Сити”) Давоми:

Киритилган сана: 17.05.2018 15:21. Ўкилди: 5172 марта.

Фикр билдиринг

ФИКР БИЛДИРИШ УЧУН РЕГИСТРАЦИЯДАН УТИШ КЕРАК!

МУАЛЛИФНИНГ БОШҚА МАҚОЛАЛАРИ

 

БЛОГГЕРЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.